Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

2.2.1-жадвал
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича таълим 
йўналишлари ва мутахассисликлар
33
 
Билим ва таълим соҳалари, 
таълим йўналишлари ва 
мутахассисликлари номи 
Код 
Бакалавриат 
йўналишлари 
Магистратура 
мутахассисликлари 
5-босқич 
5А-босқич 
Атроф-муҳит муҳофазаси 
630 000 
Таълим йўналиши: Экология ва атроф-муҳит 
муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 
5630100 
• Атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва 
соҳалар бўйича) 
5А630101 
• Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 
5А630102 
• Саноат чиқиндиларини тозалаш (рекуперация) 
5А630103 
• Оқава сувларни тозалаш ва сув ресурсларини 
муҳофаза қилиш 
5А630104 
2.2.2-жадвал. 
2014-2018 ўқув йилларида 5630100 – “Экология ва атроф-муҳит 
муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” йўналиши бўйича
ОТМ ларга қабул қилинган талабалар
34
 
№ 
ОТМ номи 
Ўқув йиллари бўйича қабул қилинган талабалар сони 
2014-2015 
2015-2016 
2016-2017 
2017-2018 
ўзбек рус ўзбек рус ўзбек рус ўзбек рус 
1. 
 
Андижон давлат 
университети 
20 

20 

25 

25 

2. 
 
Бухоро давлат 
университети 
20 

20 

20 

20 

3. 
 
Гулистон давлат 
университети 
20 

20 

20 

25 

4. 
 
Жиззах политехника 
институти 
20 

20 

20 

25 

5. 
 
Наманган давлат 
университети 
20 

20 

20 

25 

6. 
 
Самарқанд давлат 
30 

30 

25 

40 

33
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори / Ўзбекистон 
узлуксиз таълимининг Давлат таълим стандартлари / Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти Олий 
таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори
34
www.abt.uz маълумотларига асосланиб, муаллиф томонидан тайѐрланди. 


53 
университети 
7. 
 
Термиз давлат 
университети 
30 

30 

25 



8. 
 
Тошкент автомобиль 
йўлларини лойиҳалаш, 
қуриш ва 
эксплуатацияси 
институти 
25 

20 

20 



9. 
 
Тошкент давлат техника 
университети 
13 

13 

13 

25 
13 
10. 
 
Тошкент давлат техника 
университетининг 
Термиз филиали 






25 

11. 
 
Тошкент ирригация ва 
қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш 
муҳандислари институти 
35 
15 
35 
15 
35 
15 
35 
15 
12. 
 
Тошкент кимѐ-
технология институти 
15 

20 

15 

15 

13. 
 
Ўзбекистон миллий 
университети 


20 

15 

15 

14. 
 
Урганч давлат 
университети 


20 

20 

25 

15. 
 
Фарғона давлат 
университети 
20 



20 

25 

16. 
 
Қарши давлат 
университети 
20 
20 
25 
25 
17. 
 
Қарши муҳандислик-
иқтисодиѐт институти 
20 

20 

20 

20 

18. 
 
Қорақалпоқ давлат 
университети 
15 
25* 
15 
20* 
15 
25* 
15 
25* 
ЖАМИ: 
323 
52 
343 
42 
353 
57 
385 
63 
375 
385 
410 
448 
*ўқув тили қорақолпоқ тили 
Жадвал маълумотларидан қўришимиз мумкинки, 5630100 – ―Экология 
ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)‖ йўналиши 
бўйича бакалаврлар республиканинг 18 та олий таълим муассасасида 
тайѐрланади. Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Тошкент ирригация ва 
қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миқдор 
жиҳатдан соҳага кадр тайѐрлаб етказиб берувчи асосий олий таълим 
муассасалари ҳисобланади.
Таълим ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида олиб борилади. Турли 
йиллар давомида ОТМларда қабул квоталари камайиб, кўпайиб турган бўлса-


54 
да, умумий ҳисобда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишига қабул 
квоталари ортиб борган. 
2.2.1-расм. “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси 
(тармоқлар ва соҳалар бўйича)” йўналиши бўйича ОТМ ларга қабул 
қилинган талабалар сони 
Умуман, ҳар йили республикамизда ўртача 400 га яқин бакалавр ва 
магистр эколог мутахассислар тайѐрланмоқда. Уларнинг услубий ва амалий, 
битирув амалиѐтлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш 
давлат қўмитаси тизимида ўтказилмоқда.
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича магистрлар эса 6 та
 
олий 
таълим муассасасида тайѐрланмоқда.
Булар: 
 Тошкент давлат техника университети
 Қорақалпоқ давлат университети; 
 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти; 
 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш 
муҳандислари институти; 
 Ўзбекистон миллий университети; 
 Тошкент кимѐ-технология институти. 
375 
385 
410 
448 
2014-2015
2015-2016
2016-2017
2017-2018


55 
Ҳозирги кунда Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимѐ-
технология институтида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш муҳандислари институтида 5А630101 - Атроф-муҳит 
муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги, Ўзбекистон 
Миллий университети, Қорақалпоқ давлат университетида 5А630102 - 
Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги ҳамда Самарқанд 
давлат архитектура-қурилиш институтида 5А630104 - Оқава сувларни 
тозалаш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш мутахассислиги бўйича 
магистрлар тайѐрланмоқда.
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига кадрлар тайѐрлаш, бу 
йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш 1980 йилларга бориб тақалади. 
Хусусан, Тошкент кимѐ-технология институти ―Ноорганик моддалар 
технологияси‖ факультети қошидаги ―Саноат экологияси‖ кафедраси
1980 йилда Ўзбекистан Республикаси Фанлар Академиясининг академиги
К.С.Ахмедов ташаббуси билан Тошкент Политехника институтининг «Кимѐ 
технологияси» факультети қошида «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
оқава сувларни тозалаш» кафедраси ташкил этилган. 1988 йилдан бошлаб эса 
кафедрада «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан 
оқилона фойдаланиш» соҳасида малакали мутахассислар тайѐрлана 
бошланди. Кафедрада 1993-1997 йилларда қуйидаги соҳалар бўйича 
мутахассислар тайѐрланган: 
 Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва саноат оқава 
сувларини тозалаш; 
 Саноат чикиндиларини рекуперация қилиш. 
Кафедра 1993 йилда академик Т.М.Миркомилов бошчилигида «Саноат 
экологияси» номи билан юритила бошланди. 1997 йилдан бошлаб 5850100 
«Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича бакалаврлар тайѐрланмоқда. 
1999 йилдан бошлаб 5А850101 ―Атроф-муҳит мухофазаси‖ мутахассислиги 
бўйича магистрлар қабул қилина бошланди
35

35
http://tkti.uz/uz/pages/info/168 


56 
Самарқанд давлат университетидаги ―Экология‖ кафедраси 1997 йили 
Ўзбекистан Республикаси Фанлар Академиясининг академиги Ж.С.Сатторов 
ташаббуси билан ташкил этилган. 
Урганч давлат университети ―Табиатшунослик ва география 
факультети‖ негизидаги ―Барқарор тараққиѐт ва экологик таълим‖ кафедраси 
2008 йил ЮНEСКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан 
ташкил қилинган. 2011 йил кафедрага ―Экология ва атроф мухит 
муҳофазаси‖ (Касбий таълим) йўналиши бўйича талабалар қабул қилина 
бошланган. 
Ўзбекистон миллий университетида 1932 йили балиқ хўжалигини 
ривожлантириш тўғрисида Давлат қарорини чиқиши муносабати билан 
Гидробиологик ва Ихтиологик комплекс тадқиқотларни ташкиллаштириш 
зарурлиги ва шунга мос мутахассисларни тайѐрлаш мақсадида мустақил 
―Гидробиология ва Ихтиология‖ кафедраси профессор Н.А.Кейзер 
раҳбарлигида 
ташкил 
қилинган. 
1990 
йилдан 
бошлаб 
Эколог 
мутахассисларини тайѐрлаш мақсадида ―Гидробиология ва Ихтиология‖ 
кафедраси ―Экология ва Ихтиология‖ кафедраси деб номланди. Бу кафедрада 
балиқ хўжалиги учун гидробиологлар, экологлар ва ихтиолог мутахассислари 
тайѐрланди. 1995 йилда Экология ва Ихтиология кафедраси негизида, 
"Юксак ўсимликлар ва экология" кафедрасининг Экология бўлими, "Умумий 
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" кафедраларини бирлаштириш 
асосида ―Экология‖ кафедраси ташкил килинди. Ўтган йиллар давомида кенг 
кўламда эколог мутахассислар бакалавриатда "Экология ва табиатдан 
фойдаланиш" йўналиши бўйича тайѐрланди. Ҳозирда эса 5630100 – 
―Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси‖ йўналиши бўйича бакалавр ва 
5А630102 - ―Экология‖ мутахассислиги бўйича магистрлар тайѐрланмоқда.
―Экология‖ кафедраси республикамиз олий таълим муассасаларидаги турдош 
кафедралар учун таянч кафедра сифатида республика таълим муассасалари 
учун педагог кадрлар тайѐрлашда ҳам муҳим ўрин тутади. 


57 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига кадрлар 
тайѐрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ТEМПУС лойиҳаси 
доирасида 2014 йил Ўзбекистон миллий университети қошида Барқарор 
ривожланиш мақсадлари бўйича ўқув-услубий марказ тузилди ва унинг 
моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Бугунги кунда Ўзбекистон 
Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 
Ўзбекистон миллий университети билан ҳамкорликда мазкур ўқув-услубий 
марказда атроф муҳитни мониторинг қилиш билан шуғулланадиган 
мутахассисларнинг малакасини ошириш учун илмий изланиш, услубий 
амалиѐтларни ўтказиш бўйича илмий-техник келишувни тайѐрлаш ишларини 
олиб бормоқда. 
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаѐтган 
ходимларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини 
ташкил этиш, юқори малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиѐжларни 
қондириш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий 
тадқиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 321-сон қарорига 
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза 
қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 
фаолият юритувчи ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш 
Маркази ташкил этилди. Марказнинг қайта тайѐрлаш ва малака ошириш 
курсларида давлат, идоравий, ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга 
ошириш ваколати берилган, шунингдек экологик нормативлар лойиҳаларини 
ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 
фаолият юритувчи мутахассислари ўз касбий даражаси ва малакасини 
ошириш имконига эга бўлдилар. Ходимларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш буюртмачи ташкилотнинг буюртманомасига биноан, 
ўзаро шартнома асосида белгиланган тартибда амалга оширилиши Атроф 
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаѐтган ходимларни қайта 


58 
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги Низом билан 
белгилаб қўйилди. 
Бугунги кунда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитасининг ходимлари сони 14 136 нафарни ташкил этиб, улардан 
бошқарув ходимлари сони 3 572 нафарни, мутахассислар 6 589 нафарни, 
техник кўрсатувчи ходимлар сони 1 758 нафарни ва хизмат кўрсатувчи 
ходимлар сони 2 217 нафарни ташкил қилмоқда. Қўмита қошидаги Атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайѐрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш марказида ўтган 2017 йилда жами 560 нафар 
эколог мутахассислар (258 нафари Қўмита мутахассислари ва 302 нафари 
корхона ва ташкилотларнинг экологик хизмати ходимлари) қайта тайѐрлаш 
ва малака ошириш курсларини тамомлади
36

Шунингдек, 
экология 
ва 
атроф-муҳит 
муҳофазаси 
соҳаси 
битирувчиларининг бандлик масаласи ҳам бугунги кунда долзарб 
масалалардандир. 
Ҳозирги кунда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича 
мутахассисларининг асосий истеъмолчилари: 
− Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг 
ҳудудий бошқармалари; 
− Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг 
ҳудудий бошқармалари ҳамда вазирликка бўйсинувчи ташкилотлар: 
 ―Ўзсувэкспертиза‖ ДУК; 
 ―Қоракўлчилик‖ Республика уюшмаси; 
 ―Ўзсувназорат‖ республика сув инспекцияси; 
 Андижон қишлоқ хўжалик институти; 
 Самарқанд қишлоқ хўжалик институти; 
− Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза 
қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда 
ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар: 
36
http://www.uznature.uz/uz/node/3249


59 
 Давлат экологик экспертиза маркази; 
 Давлат экологик сертификация ва стандартлаштириш маркази; 
 Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни 
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш 
инспекцияси; 
 
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган 
аналитик назорат маркази; 
 
 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи 
ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш Маркази; 
 Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Илмий-текшириш 
институти; 
− Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг 
ҳудудий бошқармалари ҳамда унга бўйсинувчи ташкилотлар: 
 Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи; 
 Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти; 
 Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш 
маркази; 
 «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш 
маркази; 
 Давлат қўриқхоналари; 
 Миллий табиат боғлари; 
− Халқ таълими вазирлиги тизими; 
− Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва унинг ҳудудий бўлинмалари. 
Шунингдек, ушбу йўналиш ва мутахассисликларни битирган 
битирувчиларнинг бандлик даражаси ҳам кадрлар тайѐрлаш тизимини 
баҳолашнинг бир воситаси ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистон миллий 
университети мисолида уларнинг бандлиги ўрганилди. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling