60
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг
2010-2014 йилларда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
йўналиши битирувчиларининг иш билан бандлиги бўйича маълумот
Ўзбекистон миллий университетида 5850200 - ―Экология ва табиатдан
фойдаланиш‖ йўналиши бўйича бакалавр ва 5А850201 - ―Экология‖
мутахассислиги бўйича магистрлар тайѐрланади. 2010-2011 ўқув
йилидан
бошлаб 5 йил давомида қабул тўхтатилган ва 2015-2016 ўқув йилидан
қайтадан бошланган. Шу сабабли 2014 йилгача битирган битирувчиларнинг
иш билан таъминланганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд (5-жадвал).
2.2.3-жадвал.
2010-2014 йилларда “Экология ва табиатдан фойдаланиш” йўналиши ва
“Экология” мутахассислиги бўйича битирувчилар сони
37
Бакалавр
Магистр
Жами
2010
28
-
28
2011
36
9
45
2012
24
-
24
2013
21
4
25
2014
-
8
8
Турли ўқув йилларида Иқтисодиѐт вазирлиги
томонидан белгиланган
қабул квоталари турлича бўлганлиги сабабли битирувчилар сони ҳам
бир хил
эмас. Умумий таҳлил учун уларни фоизларга келтириб олиш қулай бўлади.
Қуйида битирувчилар бандлик кўрсаткичлари уч категория бўлиб
ўрганилди (4-расм):
иш билан банд аҳоли;
иқтисодий нофаол аҳоли (бола
парваришида,
декрет таътилида, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган,
касаллиги туфайли) ҳамда
вақтинча ишсизлар.
37
2010-2014 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети битириб
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш билан банд бўлган
битирувчиларни
ўрганиш бўйича маълумот асосида