Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

Хулоса ва таклифлар 
 
Битирув малакавий ишида ўтказилган тадқиқотлар натижасидама 
млакатимизда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш бўйича қуйидаги 
хулосалар чиқариш мумкин: 
− 
таълим ҳамма вақт фикрлаш ва дунѐқарашнинг ҳамда жамият, 
иқтисодиѐт ва давлат ривожланишининг асосий воситаси бўлиб келган. Агар 
жамият тараққиѐтини пирамида шаклида кўрадиган бўлсак, унинг асосида 
таълим ѐтади ва айнан таълим орқали малакали кадрларни тайѐрлаш жараѐни 
амалга оширилади;
− 
Ўзбекистонда кадрлар тайѐрлаш тизимининг асосини ―Таълим 
тўғрисида‖ги Қонун ва Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури ташкил этади. 
Миллий дастур ўзининг мақсад, вазифалари, амалга ошириш босқичлари, 
таркибий қисмларига эга. 21 йил олдин унда кўзда тутилган вазифалар 
амалга оширилиши тўхтовсиз давом этмоқда;
− 
атроф муҳит муаммолари 1950-60-йилларда муҳокама қилина 
бошланган. Халқаро даражада ўтказилган бир нечта Саммитларда экологик 
таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим атроф-муҳит муаммоларини 
ҳал қилувчи омил сифатида тан олинган
− 
Ўзбекистонда барқарор тараққиѐт таълими соҳасида ислоҳотлар 
2005 йилдан бошланган ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза 
қилиш давлат қўмитаси, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирликлари 2011 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг Барқарор 
тараққиѐт мақсадлари учун таълим концепцияси тўғрисида»ги № 2/20/305-
сонли Қўшма Қарори асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда; 
− 
мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига, 
умуман олий таълим тизимида кадрлар тайѐрлаш соҳанинг қуйидаги асосий 
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида олиб борилади: «Таълим тўғрисида»ги 
қонун, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, улар асосида ишлаб чиқилган 


75 
давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа, фан дастурлари
ўқув-услубий мажмуа ва ўқув адабиѐтлари; 
− 
олий 
таълим 
йўналишлари 
ва 
мутахассисликлари 
классификаторига кўра республикамиз олий таълим муассасаларида экология 
ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича бакалаврлар Экология ва атроф-муҳит 
муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишида 18 та олий таълим 
муассасасида ва магистрлар Атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича), Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича), Оқава сувларни тозалаш 
ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш мутахассисликлари бўйича 6 та
олий 
таълим муассасасида тайѐрланмоқда. Ҳар йили республикамизда ўртача 400 
га яқин бакалавр ва магистр эколог мутахассислар етиштириб чиқарилмоқда; 
− 
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаѐтган 
ходимларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон 
Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 
ҳузурида Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи 
ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш Марказида амалга 
оширилмоқда; 
− 
экология ва атроф муҳит соҳасига кадрлар тайѐрлаш бўйича 
Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, айниқса Россия тажрибаси 
ўрганилди. Республикамизда экология соҳасида олиб борилаѐтган ишлар 
юзасидан таълим йўналиши малака талаблари жаҳон андозаларига мос 
равишда бўлиб, бошқа давлатларнинг таълим дастурларига ўхшаш 
томонлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туриши аниқланди. 
Шунингдек, қуйидаги масалалар малакали эколог мутахассиларни 
тайѐрлаш тизимидаги камчиликлар деб топилди: 
− 
Назария ва амалиѐт яхлитлиги таъминланмаганлиги, олий ва ўрта 
махсус таълим муассасалари ҳамда экология соҳасидаги давлат бошқарув 
органлари, шунингдек, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида чуқур 
ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмаганлиги, жаҳондаги илғор хорижий 
тажрибалар етарлича ўрганилмаганлиги ва амалиѐтда қўлланилмаѐтганлиги, 


76 
таълим мазмунини ташкил этувчи меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги 
камчиликлар, ўқув қўлланмаларида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш йўналишлари бўйича кадрлар тайѐрлаш тизими, амалдаги эколог 
кадрларга бўлган эҳтиѐжни тўлақонли инобатга олмаган ҳолда амалга 
оширилмаѐтганлиги, экология ва атроф-муҳит соҳасида фаолият юритаѐтган 
мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимидаги тузилмавий муаммолар 
ва бошқалар. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, экология соҳасига кадрлар тайѐрлашни 
такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифларни киритиш мақсадга 
мувофикдир: 
− 
иш берувчиларни кадрлар тайѐрлаш жараѐни, малака талаблари, 
ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишга фаол жалб қилиш бўйича 
тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, 
соҳадаги малакали ва тажрибали мутахассисларни олий таълим 
муассасаларида талабаларни ўқитиш, педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва 
малакасини ошириш курслари ўқув жараѐнига жалб этишни йўлга қўйиш 
зарур; 
− 
бир неча йиллардан буѐн тайѐрлаш тўхтатиб қўйилган 5А630103 
―Саноат чиқиндиларини тозалаш (рекуперация)‖ мутахассислиги бўйича 
магистрлар тайѐрлашни тиклаш мақсадга мувофиқ бўлади. 2017 йил 21 
апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2017-2021 йилларда 
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан 
такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги
ПҚ-2916-сонли Қарорида кўзда тутилган масалалар нуқтаи назаридан 
―Чиқиндилар бошқаруви‖ йўналишида ҳам бакалавр-магистрлар тайѐрлаш 
масаласини кўриб чиқиш лозим; 
− 
нафақат кадр тайѐрлаш, балки атроф-муҳит муҳофазасини 
таъминлаш, яшил иқтисодиѐтга ўтиш бўйича тажрибаларини ўрганиш ва 
мамлакатимизда қўллаш учун соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб 
бораѐтган изланувчи-тадқиқотчилар, олимларни халқаро тажриба алмашиш 


77 
учун қисқа муддатли стажировкаларни йўлга қўйиш лозим. Бунда энг тоза 
деб тан олинган Финляндия, Швеция, Дания, Словения, Испания, Франция 
каби мамлакатларнинг атроф-муҳитни сақлаш борасидаги тажрибаларини 
ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади; 
− 
таълим мазмунини ташкил этувчи меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 
ичида алоҳида аҳамиятга эга бўлган ОТМнинг ўқув режасида бир-бирини 
такрорлайдиган фанларни камайтириш, экология ва атроф муҳит 
мутахассислиги 
йўналиши 
талабидан 
келиб 
чиқиб 
қисқартириш, 
оптималлаштириш ниҳоятда зарур. Таълим сифатини ошириш учун битта 
профессор-ўқитувчига тўғри келадиган фанлар сонини 1-2 тагача 
камайтириш лозим; 
− 
ўқув муассасаларида ѐшларга экологик таълим бериш учун зарур 
бўлган ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда 
корхоналарнинг истиқболли вазифалари ва муаммоларини ҳисобга олган 
ҳолда янгилаш ҳамда бойитиб бориш лозим; 
− 
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитаси 
ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи 
ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш Марказининг ҳудудий 
бўлинмаларини ташкил этиш ва малакали мутахассислар билан таъминлаш 
зарур; 
− 
масофадан ўқитиш ва электрон ресурслар орқали республиканинг 
чекка ҳудудларидаги корхоналар экологларини ўқитиш тизимини йўлга 
қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Малака ошириш бўйича рақобат муҳитини 
яратиш нуқтаи назаридан нодавлат ташкилотлар ривожига ҳам йўл бериш 
лозим; 
− 
шунингдек, педагог кадрларни малакасини ошириш ва қайта 
тайѐрлаш тизимида ҳам ўқув дастурларига экология бўйича ўқув соатлари 
қўйилиши лозим. Раҳбар кадрларни малакасини ошириш институтларида 
экологик менежмент фанини ўқитишни йўлга қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ 
бўлади. 


78 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling