Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус та’лим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Download 151.04 Kb.
bet3/9
Sana19.10.2023
Hajmi151.04 Kb.
#1709677
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Фанидан Мустақил иш Мавзу-fayllar.org

Геоахборот тизимлари тарихи
Геоахборот тизими ёки геоахборот тизими (ГАТ) деганда фазовий характердаги маълумотлар ва улар билан боғланган фазовий бўлмаган маълумотларни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш, таҳлил қилиш ва акслантириш асосида географик фазо ҳақида маълумот ва билим олиш имконини берувчи тизим тушунилади. Географик ёки фазовий маълумотлар ҳозирда объектларни фазовий жойлаштириш билан боғлиқ турли фаолиятлар юргизувчи ташкилотлар ишлатадиган маълумотларнинг асосий қисмини ташкил этади.
ГАТ фазовий маълумотлар таҳлили асосида оптимал ечимлар қабул қилиш имкониятини яратиш функциясини бажаради.
ГАТнинг таърифига кўра унинг асосий вазифаси фазовий маълумотларни таҳлил қилиш ёки фазовий таҳлил ётади. ГАТнинг асосида қуйидаги саволларга жавоб олиш мумкин:
  • Берилган соҳада нима жойлашган ёки бор?


  • Берилган шартларни қаноатлантирувчи соҳа қаерда жойлашган?


Замонавий ГАТларнинг хариталарда график маълумотларни алоҳида тематик қатламлар, хариталардаги объектларнинг сифат ва сон характеристикаларини маълумотлар базаси кўринишида сақлаш асосида хариталардан фойдаланиш имкониятларини оширдилар. Маълумотларнинг бундай таҳлитда ташкил этилиши ва уларни бошқаришнинг самарали механизмлари янада самарали имкониятлар яратади.

ГАТ лари 60-йиллардан бошлаб халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг қўлланиб келинмоқда. Дастлабки даврлардаги ГАТ лойиҳалари билан иш кўриш асосан географик маълумотлар билан иш кўришга, яъни қаралаётган соҳа худудидаги географик нуқтаи назардан тақсимланган нуқталар билан иш олиб боришга асосланган эди. Замонавий компьтютер технологиялари ва тизимларининг кенг ривожланиши ва шу асосда ахборотларга тезкор ишлов бериш имкониятларининг яратилиши , худудий тақсимланган объектлар фаолиятини электрон хариталар асосида комплекс тадқиқ қилиш имкониятининг яратилишига вва бунда тадқиқ қилинаётган объектга тегишли барча турдаги маълумотлар асосида иш кўриш имкониятлари яратилганлиги ГАТ ларининг келиб чиқиши ва ривожланишига асос бўлди.
Тадқиқ қилинаётган географик объектга тегишли турли характердаги маълумотларга тизимли ёндошув асосида ишлов бериш асосида ишлов бериш ва бунда ГАТ имкониятларидан, хусусан электрон хариталаштириш услубидан фойдаланиш географик объектлар хақида янги маълумотлар олиш имконини беради. ГАТ ларнинг уйғунлаштириш(комплекслилик) ва умумлаштирувчи хусусиятлари ГАТ фойдаланувчиларини ўзига тортувчи асосий хусусиятларидир.
Геоахборот тизимлари ривожланиш тарихини тўрт даврга бўлинади:


Download 151.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling