Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлимида амалиёт ўташ даврида ўрганган ишлар
Download 97.88 Kb.
|
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05
Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлимида амалиёт ўташ даврида ўрганган ишлар
Мен, 4-курс талабаси XXX малакавий амалиётини Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлимида ўтадим. Ушбу давр мобайнида менга юклатилган вазифалар қуйидагилардан иборат бўлди: Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлимининг Низоми, бўлимнинг асосий вазифалари, ишни ташкил этиш, бўлим ҳуқуқларини; Бўлим бошлиғи, унинг ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи мутахассиси, пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи рахбари ва гуруҳнинг ўзи, пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича аниқлаш гуруҳ рахбари ва гуруҳнинг ўзи каби лавозимлар мажбуриятларини; Пенсия ва нафақаларни тайинлаш структурасини, тўлаш тартибини ва архивариуснинг ишлаш механизмини ўргандим. Ундан ташқари: Пенсия жамғармасининг СМС-пенсия интерактив хизматини пенсионерларга пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда уларга ушбу хизматни қўл телефонларига улаб беришни; Ёшга доир пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби, яъни: - Пенсияга чиқаётган шахснинг аризаси; - Паспорт нусхаси; Тақдимнома; Меҳнат дафтарчаси; Жамғариб бориладиган пенсия китобчаси нусхаси; Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома; Қарамоғида бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар; Тижорат банки филиали томонидан пластик (банк) карточкасини очишга шартнома нусхаси; Пластик карточка орқали пенсия(нафақа) тўлаш тўғрисида ариза ва қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар. Каби ҳужжатларни қабул қилиш, уларни текшириш, Пенсия дастурий комплекси, яъни базасига киритиш, ҳисоблаш, уларни сканер қилиб сақлаш, пенсия(нафақа)ни тўлашга сўровнома юбориш ва пенсия (нафақа) олувчининг шахсий ишини тикишни ўргандим. Суюнчи пули, яъни бола туғилганда бериладиган нафақага ҳужжатлар қабул қилиш кетма-кетлиги тартиби, яъни: Суюнчи пули олиш ҳуқуқига эга бўлган она аризаси; Унинг паспорт нусхаси; ФХДЁ бўлимидан туғилганлик тўғрисида маълумотнома; Никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси; Меҳнат дафтарчаси нусхаси; Яшаш жойидан маълумотномани тақдим этиш кераклигини, ушбу маълумотни Пенсия комплекс базасига киритиш, ва сўровнома юборишни ўргандим. Ундан ташқари пенсионерлар олиб келган маълумотларга асосланиб, пенсияларни қайта ҳисоблаш, уларни шахсий ишига тикиш, ёки бошқа тумандан Шайҳонтохур туманига кўчиб ўтган пенсионернинг пенсиясини ариза ва паспорт нусхаси орқали унинг шахсий ишини ушбу туманга кўчириб ўтказиш ва тўлаш, пенсионер пенсиясини ариза асосида маълум бир қисмини ёки тўлиқ пластик карточкага ўтказиш каби сўровномаларни қабул қилишни ўргандим. Download 97.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling