Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Ишсиз бўлса-да, муддатидан олдин пенсияга чиқиш рад этилгани


Download 97.88 Kb.
bet23/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05

Ишсиз бўлса-да, муддатидан олдин пенсияга чиқиш рад этилгани.


“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар (эркаклар – 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар – 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда) пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан фуқаро бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларига ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномасини тақдим этиши лозим.
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан берилган тақдимнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томониданмуддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.
Мисол учун: Аёл киши 53 ёшга тўлиб, 20 йил иш стажига эга бўлиб, ишлаб чиқариш корхонасида иш ўринлари камайганлиги сабабли иш ўрни қисқартирилди. Ушбу фуқаро ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилади ва унга ўрнатилган тартибда Марказ томонидан ишсизлик мақоми берилгандан сўнг фуқарога муддатидан олдин (53 ёшда) ёшга доир пенсия тайинланиши мумкин.

Хулоса
Хулоса ўрнида Тошкент шаҳрининг Шайҳонтохур туманида 33000 га яқин пенсионер истиқомат қилиб, Пенсия жамғармасининг туман бўлими уларга тегишли хизматларни кўрсатади. Жамғармада бир қанча қулайликлар яратилган бўлиб, унда пенсионерларнинг мурожаатини муқобил амалга оширувчи етакчи мутахассислар мавжуд, шунингдек бўлим ходимлари барчаси компьютер билан уланган бўлиб, уларнинг ҳар бирини Пенсия- дастурий комплекси, яъни базасига кирувчи ўз парол ва логинларига эга, бу эса пенсионерларга хизмат кўрсатишни осонлаштиради ва тезлаштиради, чунки ҳар бир пенсионер ҳақидаги маълумотлар серверда сақланади.
Шунингдек, ушбу дастур ёрдамида xодимлар фаолиятидаги xатоларни тез аниқлаш, пенсияларни тайинлаш ва тўлашда ёмон ниятли одамлар ҳатти-ҳаракатининг олдини олиш мумкин. Бир вақтнинг ўзида, дастурда давлат пенсия ва нафақаларини тайинлаш, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш бўйича даромадлар ҳамда ҳаражатларнинг кунлик балансини тузиш, жамғарма маблағларининг сарфланишини барча жойларда тезкор қайд этиш, марказлаштирилган маъмурий назоратни амалга ошириш имкони ҳам бор.
“Пенсия” дастурий мажмуи орқали пенсионерларга интерфаол xизматларни кўрсатиш кенгайтирилди.
Ундан ташқари, янги СМС-пенсия интерактив хизмати ишга туширилган бўлиб, ушбу тизим пенсионер мобил алоқасига уланиб, унга бир қанча афзалликлар яратади, хусусан, улар ҳисобланган пенсия ҳажми ҳақидаги кўчирмани электрон почта, мобил телефонда қисқа xабар орқали олишлари мумкин. Бундан ташқари, мобил телефонга пенсиялар ошгани ҳақидаги маълумотлар ҳам келиб тушади.
Xуллас, Ўзбекистонда пенсия тизимидаги ислохотлар фуқароларга муносиб турмуш шароитларини вужудга келтирмоқда ҳамда уларнинг ҳаёти фаровонлигини таъминламокда.



1 Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2017 й 6-сон 70 модда


Download 97.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling