Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Пенсия жамғармасида қўлланилаётган инновацион технологиялар


Download 97.88 Kb.
bet15/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05

3. Пенсия жамғармасида қўлланилаётган инновацион технологиялар
Сўнгги йилларида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш Пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида молиялаш барқарор даромадларни таьминлаш, шунингдек янги дастурий таьминотдан фойдаланган ҳолда, барча таркибий бўлинмалар моддий –техника базасини мустаҳкамлаш Пенсия жамғармаси фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Давлатимиз рахбарининг 2012- йил 21-мартда қабул қилиган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида “ги қарорига биноан давлат пенсия таьминоти тизимига замонавий ахборот технологиялари компютер техникаси ва телекоммуникация воситалари жорий этилмоқда.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсия таьминотини ташкил этиш бошқармасидан маълум қилишларича пенсия ва нафақаларни ҳисобга олиш тайинлаш ҳамда тўлашни ташкил этиш замонавий инновация дастурий маҳсулотларидан фойдаланиш орқали жамғарманинг барча таркибий бўлинмалари ўртасида самарали электрон ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган .”Пенсия” дастурий комплекси шулардан биридир .У ишончли ҳимоя қилинган ва марказлаштирилган ягона маълумотлар базасини шакллантириш фойдаланувчиларни ишончли тўлиқ ҳамда долзарб ахборот билан ўз вақтида таъминлаш имконини берадиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир .
“Пенсия”дастурий комплекси пенсия ва нафақаларни тайинлаш, уларнинг ҳажмини ҳисоблаш пенсия ҳамда нафақаларни қонунчиликка асосан қайта ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисобга олиш жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган. Мазкур тизим жамғарманинг туман (шахар) бўлимларида пенсионерларни рўйхатга олиш улар ҳақидаги ахборотни сақлаш қайта ишлаш ва бериш қайта ишланаётган ахборотнинг тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш учун пенсионерлар тўғрисида марказлаштирилган ягона маьлумотлар базасини яратишга кўмаклашади. Бундан ташқари дастурий махсулот тўлов ҳужжатларини(пенсия ва нафақалар тўлаш учун ведомостлар) шакллантириш электрон тўлов ҳужжатларини тўловлар учун масьул тегишли ташкилотларга жўнатиш имконини беради.”Пенсия” дастурий комплексидан фойдаланиш хисобдорлик шаклларини жамғарма бўлинмалари даражасида олиш фуқаролар пенсия таьминоти тизимининг фаолият кўрсаткичларини сифат жиҳатидан яхшилаш пенсия ва нафақаларни турлари бўйича молиялаштиришни ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилишга ёрдам беради.
Мазкур комплекс Ўзбекистон софтвер саноатида ахборот тизимлари ва технологик ечимларни ишлаб чиқувчи ҳамда етказиб берувчи йирик компаниялардан бири –“Фидо-бизнес”масьулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда яратилди. Тизимини ишлаб чиқиш 2010-йилнинг майида бошланган эди. Бир йилдан сўнг бу жараён Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар ва вилоятидаги туман бўлимларида давом эттирилди. 2012- йилнинг биринчи чорагида дастурий комплекс Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишга туширилди.
Айни пайтда барча пенсионерлар ва нафақа олувчилар ҳақидаги шахсий маьлумотларни шакллантирилган ягона электрон ахборот базаси ўз ичига олган пенсияларни тайинлаш ҳамда тўлаш жорий этилган дастурий комплекс орқали амалга оширилмокда. Жамғармадан олинган маьлумотларга кўра «Пенсия»комплекси 196 туман ва шаҳар бўлимларида маҳаллий ҳисоблаш тармоғини жорий этиш уни Молия вазирлиги корпоратив тармоғига улаш пенсионерлар ҳақидаги шахсий маьлумотлар махфийлиги сақланган ҳолда ишларни тезлаштиришга ёрдам берди. Ушбу дастур ёрдамида ходимлар фаолиятидаги хатоларни тез аниқлаш пенсияларни тайинлаш ва тўлашда ёмон ниятли одамлар ҳатти-ҳаракатининг олдини олиш мумкин, шу билан бирга дастурда давлат пенсия ва нафақаларини тайинлаш қайта ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш бўйича даромадлар ҳамда харажатларнинг кунлик балансини тузиш жамғарма маблағларининг сарфланишини барча жойларда тезкор қайд этиш марказлаштирилган маьмурий назоратни амалга ошириш имкони ҳам бор.
Таъкидлаш керакки, «Пенсия» дастурий комплекси орқали пенсионерларга интерфаол хизматларни кўрсатиш кенгайтирилди. Хусусан улар ҳисобланган пенсия ҳажми ҳақидаги кўчирмани электрон почта мобил телефонда қисқа хабар орқали олишлари мумкин, бундан ташқари телефонга пенсиялар ошгани ҳақидаги маълумотлар ҳам келиб тушади. Пенсионерларга пенсия таъминотидаги охирги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳакида маълум қилинади мутахассисни «шошилинч линия» ва сайтдаги сессия орқали чақириш имкони ҳам мавжуд (пенсионерларга маслахат бериш ва уларнинг савол ҳамда эътирозларини кўриб чиқиш учун).




  1. Download 97.88 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling