Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими бош хуқуқшунос маслахатчиси
Download 97.88 Kb.
|
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими бош хуқуқшунос маслахатчиси.
ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ 1.Бўлим фаолиятини хуқуқий таъминлаш ишларини ташкил этади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизими фаолиятини регламентловчи норматив-хуқуқий хужжатларнинг тўғри бажарилиши, фуқароларнинг қонунчилик билан белгилаб қўйилган қулайлик ва имтиёзларининг берилиши бўйича манфаатларини ҳимоя қилиш, пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя этган холда тайинланишини таъминлашда иштирок этади. 2.Иш берувчининг айби билан меҳнат жарохати ва касб касаллиги натижасида ногирон бўлиб қолганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш бўйича юридик шахсларга регресс тартибида даъво талабларини тайёрлайди ва юборади. Регресс суммаларининг тушумини назорат ва тахлил қилади. Белгиланган муддатда хисоботларни такдим этади. 3.Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти масалаларига тегишли бўлган амалдаги норматив-хуқуқий хужжатлар ва бошқа меъёрий хужжатлар бўйича тушунтириш ишларини олиб боради. 4. Бўлимнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади. 5.Пенсия таъминоти хизмат кўрсатиш ишлари сифатини ошириш, меҳнат интизомини мустахкамлаш, турли хато ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича хуқуқий мазмунга эга бўлган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади. 6.Бўлим бошлиғига тақдим қилинадиган буйруқлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. 7.Бўлим томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. (қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди) 8. Шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради. 9. Норматив-хуқуқий хужжатлар бўйича кодификация ишларини олиб боради ва уларнинг сақланишини таъминлайди. 10. Тартиб бузилганда ва суистеъмолликка йўл қўйилганда, моддий ашёларни ҳисобдан чиқариш хужжатлари инвентаризация ва тафтиш актлари бўйича хуқуқий хулосалар беради. 11. Иқтисодий-хуқуқий ўқишлар ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади, ходимларга амалдаги номатив-хуқуқий хужжатлар хақида маълумотлар бериб боради ва уларни қўллаш амалиётини тушунтиради. 12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мащкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг бажарилишини таъминлайди. 13. Бўлим ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига риоя этилишини назорат қилади. 14. Ижтимоий таъминот ва ҳимоя масалалари бўйича фуқароларни қабул қилади, уларнинг ёзма ариза, хат ва шикоятларига жавоб тайёрлайди ҳамда бошқа гуруҳҳодимлари томонидан қонун билан белгиланган муддатларда жавоб тайёрланишини назорат қилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими иш юритувчиси Пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гурух мутахассиси. Download 97.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling