Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
Download 97.88 Kb.
|
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гурухи рахбари.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш гурух мутахассиси.
ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ 1. Ўзига бириктирилган худудда (учаскада) ги фуқароларнинг пенсия, ижтимоий нафақа ва бир марталик тўловларни тайинлаш ва қайта хисоблаш масаласидаги аризаларни гуруҳ рахбари топшириғига асосан белгиланган тартибда кўриб чиқиб расмийлаштиради ҳамда ўз муддатида комиссияга тақдим етади. 2. Пенсия ишига оид тақдим этилган хужжатларнинг тўғри ва асосли эканлигини текширади. 3. Пенсия ишига оид тақдим этилган хужжатлар асосида амалдаги қонунчилик асосида меҳнат стажи давомийлиги бўйича белгиланган тартибда ўртача бир ойлик иш хақи ва пенсия миқдорини хисоблайди, пенсия тайинлаш ёки асоси кўрсатилган ҳолда пенсия тайинлашни рад этиш хақидаги қарор лойихасини тайёрлайди. 4. Ўзига бириктирилган худудда (учаскада) ги фуқароларга пенсия тайинлаш ва қайта хисоблашни белгиланган тартибда тўғри амалга оширишни таъминлайди. 5. Ўзига бириктирилган худудда (участкада) ги фуқароларни ижтимой нафақалар миқдорини ва муддатини белгиланган тартибда аниқлайди. 6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ёки қўшимча тақдим этилган хужжатлар асосида пенсия ва нафақа миқдорларини қайта хисоблайди. 7. Тасдиқланган пенсия ва нафақа ишларининг тўлов хужжатларини расмийлаштириш учун тўлов гурухига топширади ва тўловга берилган ишларни рўйхатга олиш ишларини юритади. 8. Пенсия гувоҳномалари ва пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотларни амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан тайёрлайди. 9. Бўлимдаги мавжуд пенсия ишларини қайта кўрикдан ўтказишда иштирок этади, қайта кўрик вақтида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга зид равишда тайинланган ёки пенсия ишида хато ва камчиликлар аниқланган холатларда бўлим бошлиғига билдиришнома тайёрлайди ва бўлим бошлиғи кўрсатмасига асосан хато ва камчиликларни бартараф этилишини таъминлайди. 10.Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи болаларнинг ўқиётганлиги тўғрисида маълумотномани белгиланган тартибда талаб қилиб олади ва тайинлаш муддатини назорат қилади. 11. ФХДЁ бўлимлари тамонидан ҳар ойда тақдим этган вафот этган пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатига асосан пенсия ишларини тўлов гурухига пенсияни тўхтатиш ва рўйхатдан чиқариш учун беради. 12. Кўчиб кетган пенсионерларнинг ҳамда муддати тугаган пенсия ишларини ҳисобдан чиқариш ва тўловдан тўхтатиш учун тўлов гурухига пенсия иши билан бирга кузатув хатини тайёрлаб беради . 13. Фуқароларга корхона ва ташкилотларнинг вакилларига пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш учун зарур бўлган хужжатлар расмийлаштириш борасида гуруҳ раҳбари топшириғи асосида маслахатлар беради. Хизмат кўрсатаётган алоқа бўлими худудида жойлашган махалла фуқаролар йиғинларида гуруҳ иш режаси асосида пенсионерлар билан пенсия таъминотига оид масалаларда сухбатлар ўтказади. 14. Гурух раҳбарининг топшириғи асосида республика ёки бошқа давлатларнинг ижтимоий нафақа тайинлаш масаласидаги сўровномаларга жавоблар тайёрлайди. Шу масалада уларга юбориладиган сўровномаларни тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади. 15. Пенсия ва нафақа тайинлаш комиссиянинг қарорига асосан тақдим этилган хужжатнинг асослилигини текшириш максадида давлат архиви ёки ташкилотларга сўровлар юборади ёки жойига чиқиб текширади. 16. Гуруҳ иш режасига асосан аҳоли ўртасида амалдаги қонунчилигини тарғиб этиш ва тушунтириш ишларини олиб боради. 17. Гуруҳ раҳбари топшириғига асосан фуқароларнинг пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлашга оид ариза ва хатларига жавоб тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гурухи рахбари. Download 97.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling