ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. Бўлимга келиб тушган хужжатларни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади.
2. Келиб тушган хужжатларни бўлим бошлиғига киритади ва бўлим бошлиғи резалюциясига асосан ижрочиларга етказади.
3. Ижро этилган хужжатларни тегишли манзилга юборилишини назорат қилади.
4. Хужжатларни ижро этилиши муддатларига риоя қилинишини назорат қилади. Ўз муддатида ҳужжатларни ижро этилишини таъминламаган ижрочилар тўғрисида ўз муддатида бўлим бошлиғини ёзма равишда хабардор қилиш.
5. Бўлимга келиб тушадиган ва юбориладиган хужжатларнинг хисобини юритади.
6. Ижрочилардан бўлим бошлиғи учун зарур бўлган маълумотларни олади.
7. Ходимларнинг ишга келиш ва ишдан қайтишларини доимий назоратга олади. Ходимларнинг кунлик йўқловини амалга оширади ва бўлим бошлиғига киритади.
8. Бўлим болиғининг бошқа топшириқларининг ижросини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими архивариуси
ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. Идора архивига келиб тушган пенсия ишига оид ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.
2. Идора архивига келиб тушган хужжатларни белгиланган тартибда тизимга солади ва ҳисобини юритади.
3. Бўлим бошлиғи рухсати билан маълумотлардан фойдаланувчиларга архив хужжатларида мавжуд бўлган маълумотнома ва ахборотларни фойдаланиш учун белгиланган тартибда беради ва қабул қилиб олади.
4. Идора архивидан олинаётган пенсия ишларини ва бошқа хужжатларни рўйхатлаш китобини юритади.
5. Муддати тугаган, вафот этган ёки чет элга кўчиб кетган пенсия олувчиларни пенсия ишларига оид ҳужжатларини тегишли бўлимлардан белгиланган тартибдалари қабул қилиб олади ва идоа архивида сақланишини таъминлайди.
6. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида Намунавий низом “ да кўрсатилган тартибда иш олиб боради, ушбу низомда белгиланган хуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |