Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
Download 97.88 Kb.
|
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05
ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. Ўзига бириктирилган участкада пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга белгиланган тартибда шахсий хисоб варақаси очади, тўлдиради ва юритади. 2. Тўлов хужжатларини тўғри қонуний ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди. 3. Хизмат худудидаги пенсия олувчиларнинг хохишига кўра пенсияларни уйига элтиб бериш ёки жамғарма банклари орқали тўлаш учун тўлов хужжатлари тайёрлайди. 4. Ишловчи пенсиянерларга иш жойидан пенсия тўлаш учун топшириқномаларни тўлдиради. 5. Пенсия миқдорлари ўзгарган пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг миқдорларига асосан шахсий хисоб варақаларига ўз вақтида ёзувлар киритади. 6. Бир марталик тўловлар бўйича топшириқномаларнинг хисобини юритади. 7. Ишловчи пенсионерларга иш жойларидан пенсия тўғри тўланиши бўйича текшириш ишларида бўлим бошлиғи кўрсатмаси асосида иштирок этади. 8. Хисобдан чиққан (вафот этган кўчиб кетган муддати тугаган) ва ҳисобга қўшилган (Янги тайинланган кўчиб келган қайта ҳисобланган ва тикланган) пенсионерларнинг хисобини юритади ва шахсий хисоб варақалари ва тўлов хужжатларига тегишли ёзувларни киритиб, ушбу маълумотларга асосан компьютер базасига тегишли ўзгартиришларни киритиш. 9. Гурух иш режаси асосида пенсия тўловларини жойига чиқиб текширади ва текширув далолатномасини тузади. 10. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўлови масалалари бўйича бўлим бошлиғи топшириғи асосида фуқароларни қабул қилади хамда уларнинг ёзма ариза ва хатларига жавоб хатлари тайёрлайди. 11. Пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш фармойишлари асосида шахсий ҳисоб варақаси ва тўлов хужжатларига ўзгартиришлар киритади. 12. Ўзи хизмат кўрсатадиган худуд буйича белгиланган тартибда пенсионерлар сони, янги тайинланган пенсиялар сони ва пенсия миқдорлари тўғрисидаги статистик ҳисобот, пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сони ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот ва ишловчи пенсионерлар сони тўғрисида хисоботларини электрон дастури бўйича тахлилий хисоботларини тайинлаш гурухи билан хамкорликда тайёрлайди. 13. Хизмат кўрсатадиган пенсия олувчилар сони бўйича хар ойда пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини молиялаштириш учун талабнома тайёрлайди. Ҳар ойда пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўлов рўйхатларини (ведемостларни) компьютердан чоп этади ва ҳар бир пенсия миқдорини белгиланган тартибда текшириб имзо қўяди. 14. Рахбариятнинг топшириғи асосида республика ёки бошқа давлатларнинг ижтимоий таьминот тизимидан келган пенсия ва ижтимоий нафақа тўловлари масаласидаги сўровномаларга жавоблар тайёрлайди, айнан шу масалалар бўйича уларга сўровномалар тайёрлайди. 15. Алоқа бўлимлари орқали пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўғри тўланишини аниқлаш мақсадида гурух режаси асосида пенсионерлар билан учрашув-мониторинг олиб боради. 16. Тўлов хужжатларида пенсия миқдорларининг тўғри кўрсатилиши ва шахсий хисоб варақаларининг юритилиши ва тўловларнинг ўз вақтида тўхтатилишини таъминлайди. 17. Аҳоли ўртасида гурух режаси асосида амалдаги пенсия қонунчилигини тарғиб этиш ва тушунтириш ишларини олиб бораради. 18. Ўзига бириктирилган худуд учаска алоқа бўлимлари билан пенсия тўловлари якуни бўйича солиштирма далолатномалар тузади ва гуруҳ раҳбарига топширади. 19. Бўлимдаги ўзига бириктирилган мавжуд пенсионерларнинг шахсий хисоб варақларини қайта кўрикдан ўтказишда иштирок этади, қайта кўрик вақтида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга зид равишда тўланган пенсия миқдорлари ва хато ва камчиликлар аниқланган ҳолатларда бўлим бошлиғига билдиришнома тайёрлайди ва бўлим бошлиғи кўрсатмасига асосан хато ва камчиликларни бартараф этилишини таъминлайди. 20. Ўзига бириктирилган худуддаги почта алоқа боғланмасидан келган тўлов талонлари асосида ой якуни бўйича гурух рахбарига хисобот беради. Download 97.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling