Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими м


Download 97.88 Kb.
bet7/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими маблағларга бўлган талабни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва хисоботи сектори бош
ҳисобчисининг
ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. Бўлимнинг молия-хўжалик хамда бухгалтерия хисобини (пулга оид муносабатларини) юритишни ташкил этиш ишларини бошқаради. Пулга оид хужжатларга иккинчи имзо қўяди.
2. Давлат мулкиниг сақланишини пул маблағлари ва моддий ашёларнинг мақсадли сарфланиши, харажатлар сметасини бажарилиши, молиявий ва мехнат ресурсларидан иқтисод билан фойдаланишини таъминлайди.
3. Бўлимда хисоб ва хисоботларнинг амалдаги «Бухгалтерия хисоби ва хисоботи тўғрисида»ги ЎзР Қонуни ва бошқа меъёрий хужжатларга амал қилган холда замонавий автоматлаштирилган услубларида бухгалтерия хисоби ва хисоботи юритилишини таъминлайди.
4. Пул моддий товар қийматлари ва асосий воситалар кирими хисобини юритишни таъминлайди, пенсия ва нафақа тўловлари смета харажатларини бажарилиши, молия хисоб-харажат ва кредит операцияларини бухгалтерия китобларига ўз вақтида қайд этиб боради, уларнинг қонунийлиги, ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилганлигини, бюджетга мажбурий тўловларнинг тўланиши ва ўтказиб берилишини ташкиллаштиради.
5. Пенсия ва нафақа тўловлари учун бирламчи хужжатларнинг расмийлаштирилиши, хисоб китоб ва тўлов мажбуриятларининг бажарилиши, мехнатга хақ тўлаш жамғармасининг сарфланиши, ходимларга лавозим иш хақлари (окладлари)ни белгиланиши, молия харажатлари, моддий-товар қийматлари ва асосий ашёларни инвентаризация қилиш хужжатларининг харакатда бўлган вақти, почта ташкилотлари билан ўзаро хисоб китобларнинг тўғрилигини таъминлайди.
6. Штат, молия ва касса интизоми, шартнома интизоми, етишмовчиликни белгиланган тартибда чиқариб ташлаш, бухгалтерлик балансидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, бухгалтерлик хужжатларини сақланишини таъминлаш, расмийлаштириб архивга белгиланган тартибда топширилишига қатъий риоя қилиниши борасида иш олиб боради.
7. Асосий воситалар моддий қийматлар жорий харажатлар хисобини юритади.
8. Бўлим ходимларининг иш хақларини хисоблаб чиқади.
9. Буюртмачи ва ижрочилар билан хисоб китоблар, кўрсатилган хизмат учун хисоб-китоблар, солиқлар, Пенсия жамғармасига бадаллар, коммунал тўловлар ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширади.
10. Бирламчи бухгалтерлик хужжатларни текширади ва қабул қилади, уларни хисоб-китоб ишлови бериш учун таёрлайди. Белгиланган тартибда алоқа бўлимлари ва халқ банкини пенсия маблағлари билан таминланишини амалга оширади. Кундалик қилинган харажатларни тахлил қилади. Уларнинг хисобини қайд қилиш журналида олиб борилишини назорат қилади ва юқори органга амалга оширилган харажатларнинг хисобини беради. Бўлимнинг Бош китобини юритади.
11. Белгиланган тартибда ташкилотлардан қабул қилинган талабнома асосида белгиланган муддатда ташкилотда ишловчи пенсия олувчиларнинг пенсия ва нафақасини уларни тегишли хисоб-рақамига ўтказилишини таминлайди.
12. Тўлов топшириқномалари, талабномалар, хисоб-китоб хужжатлари ва тўлов рўйхатларини тайёрлаб имзолаш учун тақдим этади.
13. Бирламчи хужжатлар ва бухгалтерия ёзувлари асосида бухгалтерлик хисоботларини тайёрлайди ва тегишли ташкилотларга тақдим этади.
14. Статистик ва бошқа хисоботларнинг асослилигини ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.
15. Юридик шахс бўлмасдан туриб тадбиркорлик якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи пенсионерлар (солиқ идораси рўйхати асосида)ги пенсияларни алоқа бўлимлари ёки жамғарма банк орқали тўғри тўланишини ташкиллаштиради.
16. Гурухга тегишли фуқароларни пенсия ва ижтимоий нафақа тўлашга оид аризалари ва хатларига бўлим бошлиғи топшириғи асосида жавоб тайёрлайди ва имзолаш учун рахбарга киритади.
17. Юқори орган, бўлим бошлиғи қарор ва буйруқларини секторга оид масалалари юзазидан ижроси бўйича масъул бўлади.
18. Белгиланган муддатга қадар бюджетдан ташқари Пенсии жамғармаси худудий бўлимининг махсус хисоб-рақамига маблағларнинг тушуми ва харажати тўғрисида банк кўчирмаларига мувофиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бюджетнинг хисобот ойида бажарилиши бўйича тезкор балансини тайёрлаб, юқори органга тақдим қилади.
19. Белгиланган муддатгача ижтимоий суғурта харажатлари бўйича корхоналар томонидан тақдим этилган «Талабнома»ни чораклик хисобот ва солиштирма-далолатномани қабул қилиб олади. Қабул қилинган талабномаларни белгиланган муддатда тахлил қилиб, олдинги ой талабномаси билан солиштирган холда қандай сабабларга кўра ўзгарганини ўрганиб чиқади.
20. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўловлари учун зарур бўлган маблағ учун талабномаларни ўз вақтида тайёрлайди ва юқори органга белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлайди. Яшаш жойидан пенсия олувчилар учун тегишли бўлимлар билан талабномани тузади ва юқори органга белгиланган муддатда тақдим этади.
21. Тадбиркорлар топширган дафн этиш нафақаларини тўланишини назорат қилади. Корхоналардан берилган талабномаларнинг хаққонийлигини ўрганади.
22. Фуқароларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига бадаллар тўлаш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар масалаларга оид саволларга хат ва аризаларга жавоб тайёрлайди.
23. Хисобот чорагидан кейин солиқ идораларида бадалларни хисоблаш ва жамғармага ўтказиш тўғрисида маълумотнома олиб, жамланма хисоботини тайёрлаб юқори органга тақдим қилади.
24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 24 августдаги 351-сонли қарорнинг бажарилишининг ташкиллаштиради, яъни белгиланган муддатларда солиқ инспекциясидан рўйхатларини олиш якка тартибларга ўз вақтида шахсий варақаларини юритилишини ташкил қилишга маъсулдир.
25. Пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гуруҳи билан биргаликда ишловчи пенсионерларга иш жойидан пенсияларни тўғри тўланишини текширишни ташкил қилади.
26. Пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гуруҳи билан билан биргаликда юридик шахс бўлмасдан туриб тадбиркорлик, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи пенсионерлар (солиқ идораси рўйхати асосида)га пенсияларни алоқа бўлимлари ёки жамғарма банклар орқали тўғри тўланишини назорат қилади.
27. Маблағга бўлган талабни аниқлаш, бухгалтерия хисоби ва хисоботи секторига рахбарликни амалга оширади. Бўлим бошлиғи ўринбосари-маблағга бўлган талабни аниқлаш, бухгалтерия хисоби ва хисобот сектори бошлиғига буйсунган холда фаолият юритади ва секторда аниқланган қоида бузилишларига сектор бошлиғи билан биргаликда жавобгар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими маблағга бўлган талабни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот сектори мутахассиси

Download 97.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling