Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


II. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари


Download 97.88 Kb.
bet4/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05

II. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисоблана - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг барча пенсия таъминотини ташкил этиш;
- фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тўғри ва ўз вақтида тайинлаш ва тўлаш;
- фуқароларга пенсиялар ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тўлашга йўналтирилган давлат маблағларинидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган имтиёзларни тақдим этиш;
- туман ва шахар худудида фаолият кўрсатувчи Тиббий Меҳнат Эксперт Комиссияси (ТМЭК)лари билан ҳамкорлик қилиш;
- бўлимнинг Пенсия тайинлаш бўйича Комиссия ишини ташкил этиш;
- меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш;
- юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчаларини белгиланган тартибда юриш ва сақлаш;
- фуқароларнинг ижтимоий, хусусан пенсия таъминоти тўғрисида тушунтириш бериш, фуқароларга пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлаш учун зарур бўлган хужжатларни жамлашга ёрдам кўрсатиш.

III. Бўлимнинг ишини ташкил этиш
Бўлим ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш учун зарур бўлган тақдимномалар, аризалар ва бошқа хужжатларни қабул қилади, уларни қонун хужжатларига мувофиқ жамлайди;
- пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш учун юридик шахслар ва фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда тайёрлайди, кўриб чиқади ва текширади;
- қонунчиликда белгиланган тартибда Пенсия тайинлаш Комиссиясининг қарорлари бўйича расмийлаштирилган материаллар асосида пенсияларни тайинлайди;
- Пенсия тайинлаш бўйича Комиссияга хужжатларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун тақдим этади;
- ҳар ойлик нафақалар ва бошқа турдаги тўловларни белгиланган тартибда амалга ошириш учун тайёрлайди ва ўз таклифларини киритади;
- пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг пенсия ишларини ҳамда амалдаги тартибга мувофиқ бошқа хужжатларни расмийлаштиради;
- пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга пенсия гувоҳномаларини расмийлаштириб беради;
- Пенсия ва нафақалар тайинлаш бўйича операцияларни амалга оширади, алоқа корхоналари ва банк муассасалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсия тўловини амалга ошириш учун тўлов хужжатларини тайёрлайди ва тўловни амалга оширувчи ташкилотларга белгиланган муддатларда тақдим этади, ишловчи пенсионерларга эса пенсия тўловини иш жойидан амалга оширилиши учун топшириқномалар (25-шакл) расмийлаштириб беради;
-алоқа корхоналари томонидан фуқароларга пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида тўлиқ етказилиши ва тўланиши устидан доимий мониторинг ўтказиб боради;
- мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан фуқароларга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган хужжатларни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб (қоида)ларга мувофиқ тайёрланиши устидан назорат олиб боради;
-“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олиш бўйича иш олиб боради;
- пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини олиб боради;
-ўрнатилган тартибда статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда тақдим этади;
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан пенсия ва ижтимои нафақалар тўлаш учун смета тузади, шунингдек, бўлимнинг тегишли бюджетдан молиялаштириладиган харажатлар сметасни тузади;
- оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида ижтимоий таъминот масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этади ва ўтказади;
- корхона, ташкилот ва муассасалардан ишловчи пенсионерларларга пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўловлари учун тайёрланган талабномаларни чуқур таҳлил этган ҳолда қабул қилади;
- ҳар ойда фуқароларга тўланган пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлови якуни бўйича ҳақиқий тўланган маблағ ҳажми юзасидан солиштирма далолатномалар тузади ҳамда фойдаланилмаган маблағлар қолдиғини аниқлайди;
- ҳар ойги пенсия ва ижтимоий нафақа тўлови якуни натижаларига кўра тўлов ведомость рўйхаларида қайд этилган фуқароларнинг алоқа корхоналари томонидан тақдим этилган хужжатлар асосида тўлов рўйхатларини бирма-бир солиштириб текширади;
- бўлим тасарруфига тегишли масалалар бўйича фуқаролар ва корхона, ташкилотларнинг вакилларини қабул қилади.



Download 97.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling