Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
IV. Пенсия тайинлаш бўйича Комиссия ишини ташкиллаштириш
Download 97.88 Kb.
|
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05
- Bu sahifa navigatsiya:
- V. Бўлим ҳуқуқлари
IV. Пенсия тайинлаш бўйича Комиссия ишини ташкиллаштириш
Хар бир бўлимда қуйидаги таркибда Пенсия тайинлаш бўйича Комиссия ташкил этилади: - Комиссия раиси – бўлим бошлиғи; Комиссия аъзолари: - Бўлим бошлиғи ўринбосари-маблағлар эҳтиёжини аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи шўъбаси раҳбари; - Пенсия ва нафақа тайинлаш гуруҳи раҳбари; - Юристконсульт; - Пенсия ва нафақа гуруҳи бош мутахассиси. V. Бўлим ҳуқуқлари Бўлимга қуйидаги ҳуқуқлар берилган: - мулкчиликдан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлардан илгари ишлаган ҳамда ҳозирги кунда ишлашда давом этаётган пенсионер ва ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясига оид олиб борилаётган ишлар ҳолатига оид ахборотларни талаб қилиб олиш, зарур холлларда уларнинг раҳбарлари ахборотларини тинглаш; - мулкчиликдан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар, муассасалар, архив идоралари ва бўлимлари, ТМЭКларда пенсия тайинлаш учун тайёрланган хужжатларнинг асослилиги ва тўғрилигини текшириш, хато ва камчиликлар аниқланган холларда уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериш; Бўлим ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шахар Бошқармасига ҳисобот бериб боради. Бўлим бошлиғи Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи директори томонидан ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар бош Бошқармаси тавсияси билан келишган ҳолда Ижро этувчи аппарат буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Бўлим бошлиғи ўринбосари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар Бошқармаси тавсиясига кўра лавозимга тайинланади. Бўлим бошлиғи ва бошлиқ ўринбосари лавозимида олий юридик ёки иқтисодий маълумотга эга бўлган ва ижтимоий таъминот ёки молия органларида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар ишлаши мумкин. Бўлим бошлиғи: - бўлим фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юклатилган вазифаларни бажариши учун шахсан жавобгар бўлади; - бўлим ходимларининг аниқ лавозим мажбуриятларини тасдийлайди; - ходимларнинг малакаларини ошириш юзасидан тадбирлар белгилайди ва амалга оширади; - амалдаги қонунчиликка мувофиқ ходимларни бўлимга ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади (бошқарув ва инспекторлик таркибига олий юридик, иқтисодий ва фаолият йўналишига кўра соҳадаги маълумотга эга бўлган ходим қабул қилиниши мумкин); - ходимлар билан тарбиявий ишларни олиб боради; - бўлим тасарруфига оид буйруқлар қабул қилади ҳамда юқори ташкилотларнинг меъёрий хужжатлари асосида уларнинг ижросини ташкиллаштиради ва текширади; - юқори ташкилотларга фуқароларнинг пенсия таъминотига оид таклифлар киритади ва қарор лойиҳаларини тақдим этади; - бўлим тасарруфига тегишли масалалар бўйича фуқаролар ва корхона, ташкилотларнинг вакилларини қабул қилади, улар томонидан тақдим этилган таклифлар, ариза ва шикоятлар, хатларни кўриб чиқади, улар бўйича тегишли чоралар белгилайди ва бажаради; - алоҳида меҳнатлари учун ходимларни мукофотлаш ҳамда тақдирлаш учун тавсия этади; - белгиланган Смета ва ажратилган маблағлар доирасида маблағлар сарфланашини белгилайди ва ижросини назорат қилади; - молия-штат интизомига риоя этилиши, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини таъминлайди; Бўлимнинг структуравий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сонли Қарори билан тасдиқланган ва у қуйидаги шўъба, гуруҳ ва хизматларни ўз ичига олади: Пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи (пенсия тайинлаш бўйича Комиссияни ўз ичига олади); Маблағлар эҳтиёжини аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи шўъбаси; Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи. Download 97.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling