Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими ташкилий тузилмаси


Download 97.88 Kb.
bet3/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими ташкилий тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими тўғрисидаги Низом


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими тўғрисидаги Низоми (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) асосий вазифалари, функциялари ва ҳақ-ҳуқуқларини бегилаб беради.


Бўлим туманнинг пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловларини тайинлашни, молиялаштиришни, ҳисобга олишни ва уларни тўланиши мониторингини олиб боришни амалга оширувчи махсус вакиллик органи ҳисобланади.
Бўлим идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри бош Бошқармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи аппаратига бўйсунади.
Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари, қарорлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларига, Кузатув кенгашининг фармойишлари ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи аппарати буйруқларига, Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Хокими қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Тошкент шаҳри бош Бошқармаси буйруқлари, қарорлари ва кўрсатмаларига, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга, шу билан бирга ушбу Низомга амал қилади.
Бўлим юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармасининг тегишли бўлимида ва банк муассасаларида ўз ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек тилида акс эттирилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади, Суд идоралари ёки хўжалик Судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Бўлим республика бюджетининг давлат бошқаруви органларини таъминлашга йўналтирилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Бўлим ўз фаолиятини давлат бошқарувнинг шахар ва туман органлари, Тиббий-меҳнат экспертизаси комиссиялари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, бошқа жамоа ташкилотлари ва ҳайрия Жамғармалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Бўлим бошлиғи Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи директори томонидан ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар Бошқармаси тавсияси билан келишилган ҳолда Ижро этувчи аппарат буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


Download 97.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling