Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими


Download 97.88 Kb.
bet6/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими бошлиғи ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва хисоботи, пенсия ва нафақалар тўлашга маблағлар эҳтиёжини аниқлаш гуруҳ раҳбари
ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ

1. Бўлим бошлиғи ўринбосари,бухгалтерия ҳисоби ва хисоботи, пенсия ва нафақалар тўлашга маблағлар эҳтиёжини аниқлаш гуруҳ раҳбари, бўлим бошлиғи бўлмаган вақтларда унинг вазифаларини бажаради.
2. Олий юридик ёки олий иқтисодий билимга ҳамда иқтисодий комплексларда камида уч йил мехнат стажига эга бўлган шахслар бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозимига кўйилади .
3. Бюжетдан ташкари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимида фуқароларни пенсия ва ижтимоий нафақалар таъминотини ташкил қилади. Маблағга бўлган талабни аниқлаш, бухгалтерия хисоби ва хисобот сектори, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ҳамда пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гуруҳларининг фаолиятини назорат қилади.
4. Пенсия ва ижтимоий нафақа ишларини тўғри ва белгиланган муддатларда тайинланиб тўловга юборилишини назорат қилади. Бўлим инспекторлари томонидан пенсия таъминотига оид йўриқнома ва услубий хатларнинг ўрганилишини ташкил этади.
5. Аниқланган хато, камчилик ва қонунчилик талаблари бузилган хатоларни таҳлил қилади, уларни бартараф этиш ва такрорланишини олдини олиш бўйича тавсиялар, чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
6. Бўлим ходимлари томонидан фуқароларнинг хат ва аризаларига, шунингдек бошқа ташкилотлар сўров ва мурожаатларига жавоб тайёрланишини назорат қилади, уларнинг келиб чиқишини таҳлил қилади ҳамда тегишли маьлумотнома ёки тушунтиришлар тайёрлайди.
7 Пенсия таъминотга тегишли барча масалалар бўйича фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилади.
8. Пенсия ва ижтимоий нафақа ишларини тасдиқлаш учун бўлим бошлиғига тақдим этади.
9. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти бўйича норматив хуқуқий-хужжатлари талабларини тушунтириш ишларини ташкил этади.
10. Почта алоқа корхоналари билан биргаликда пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини текширишни ташкил қилади.
11. Давлат пенсия таъминотини ташкил қилишнинг янги замонавий услубларини ўрганади ва уларни тадбиқ қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
12. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўловлари учун зарур бўлган маблағ учун талабномаларни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилади ва уларни тахлил қилади.
13. Пенсия ва нафақа таъминотини ташкил қилишда ва бошқа масалаларда компьютер техникаларидан самарали фойдаланишни таъминлайди.
14. Пенсионерлар сони ва пенсия миқдорлари тўғрисидаги статистик хисобот, пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сони ўзгариши тўғрисидаги, ишловчи пенсионерлар сони тўғрисида ва пенсия олувчилар тўғрисидаги чорак хисоботларини тахлил қилади ва уларнинг тўғри тузилишини назорат қилади.
15. Корхона ва ташкилотларга пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ишлари юзасидан хуқуқий маслахат ва ёрдам кўрсатилишини ташкил қилади.
16. Маблағга бўлган талабни аниқлаш, бухгалтерия хисоби ва хисобот секторининг иш режасини тайёрлайди ва унинг бажарилишини назорат қилади.
17. Тўлов хужжатларини тўғри тайёрлаганлигини тасдиқлайди, уларнинг ўз вақтида тегишли тўлов ташкилотларига ёки пенсионернинг иш жойига етказиб берилишини ва талабномаларнинг тўғри тузилганлигини назорат қилади.
18. Юридик шахс бўлмасдан туриб тадбиркорлик, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи пенсионерлар (солиқ идораси рўйхати асосида)ги пенсияларни алоқа бўлимлари ёки жамғарма банк орқали тўғри тўланишини назорат қилади.
19. Тадбиркорлар топширган дафн этиш нафақаларини тўланишини назорат қилади. Корхоналардан берилган талабномаларнинг хаққонийлигини ўрганилишини назорат қилади.
20. Фуқароларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиб, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар масалаларига оид саволларга хат ва аризаларга жавоб берилишини назорат қилади.
21. Хисобот чорагидан кейин солиқ инспекциясидан бадалларни хисоблаш ва жамғармага ўтказиш тўғрисида маълумотнома олиш, жамланма хисоботини тайёрлаб бошқармага тақдим этилиши назоратини амалга оширади .
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 24 августдаги 351-сонли қарорнинг бажарилишини назорат қилади, яъни белгиланган муддатларда солиқ инспекциясидан рўйхатларини олиш, якка тартибларга ўз вақтида шахсий варақаларини юритилишини ташкил қилишга маъсулдир.
23. Ҳар ойда бензин учун компенсация олиш ҳуқуқидан фойдаланувчи фуқароларнинг ҳисобини олиб борилишини, уларнинг шаҳсий ишларини очиб юритилишини назорат қилади.
24. Ногиронларнинг автомобилларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказилишини ва ишончномаларнинг муддатини назорат қилади.
25. Бензин учун компенсацияларни тўлаш учун маблағ ажратишга талабнома тайёрланишини таъминлайди.
26. Соғлиғини тиклаши учун ҳар йиллик компенсацияларни тўлаш мақсадида ишлайверадиган Чернобел Атом Электиро Станцияси(ЧАЭС) иштирокчилари ва ногиронларининг ҳисобини олиб борилишини назорат қилади.
27. Пенсия ва нафақалар тўланишини мониторинг қилиш гуруҳи билан биргаликда ишловчи пенсионерларга иш жойидан пенсияларни тўғри тўланиш бўйича ўтказиладиган текширишларни назорат қилади.
28. Иш фаолиятини бўлим бошлиғига бўйсунган холда олиб боради ва бўлимда аниқланган қоида бузилишларга бўлим бошлиғи билан биргаликда жавобгар ҳисобланади.



Download 97.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling