Ижтимоий ҳимоя муаммоларига тааллуқли бўлган асосий ғоялар
XVIII аср ва XIX аср бошлари
|
Классик
сиёсий иқтисод
|
У.Петти, А.Смит, Д.Рикардо,Т.Мальтус, Дж. Стюарт Милль, Ж.Б.Сэй
|
ҳукуматнинг иқтисодиётни тартибга солиш бўйича ҳаракати бозорнинг «кўринмас қўл»орқалибошқаришнинг самарали ишлашига халақит беради. Аҳоли даромадларини табақалаштириш – ресурслардан самарали фойдаланишни рағбатлантиради.
|
XX аср бошлари
|
Неолиберализм
|
В.Ойкен, А.Мюллер-Армак, В.Рёпке, Л.Эрхард, Ф.Хайек
|
Фуқароларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконини берувчи ва ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида хис қилиши учун жамиятдан компенсация олишида давлатнинг вазифаси даромадларни шакллантириши тизимини тартибга солиши билан изоҳланади.
|
XX аср бошлари
|
Кейнсчилик мактаби
|
Дж.М.Кейнс, Дж.В.Робинсон, Дж.Хикс, Ф.Модильяни,
|
Аҳоли даромадларининг ўсиши орқали ялпи талабни рағбатлантириш ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди ва ишсизликга қарши курашишга имкон беради. Бозор механизми давлатнинг аралашувисиз иқтисодий мувозанат ва ижтимоий адолатни таъминлай олмайди.
|
1920-1950 йиллар
|
Институционализм назарияси
|
Т.Б.Веблен, Дж.Р.Коммонс, Р.Арон, Д.С.Норт,
|
Давлат, йирик корпорациялар ва касаба уюшмалари ижтимоий институтлар ҳисобланиб, иқтисодиётга фаол таъсир кўрсатади ва барча фуқароларнинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш имконини беради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |