ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ: ОКСАЛАТ КИСЛОТАСИНИНГ 0,1Н СТАНДАРТ ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИНГ БИЛАН 0,1Н NаOH ЭРИТМАСИНИ СТАНДАРТЛАШ
Керакли асбоблар: техник тарози, аналитик тарози (KERN ABJ-NM/ABS-N), титратор (EasyPlus Titration, Mettler toledo)
ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ: ОКСАЛАТ КИСЛОТАНИНГ 0,1 н БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ
Оксалат кислотаси Н2C2О4·2Н2О нинг эквивалент массаси 126,07:2 га тенг, яни 63,04 г. 1 л 0,1 н эритма тайёрлаш учун 6,304 г оксалат кислота олиш керак. 250 мл 0,1 н тайёрлаш учун эса 4 марта кам, яъни 6,304:41,5758 г олиш керак бўлади.
250 мл 0,1000 н оксалат кислотасини тайёрлаш усули. Тоза ва қуруқ бюксга (ёки тигелга) техник тарозида 1,6 г оксалат кислота тортиб олинади, сўнгра тарозида аниқ (0,0001 г аниқлик билан) тортилади. 250 мл ли ўлчов колбасига тоза воронка қўйилади ва унга бюксдаги модда солинади. Бюксни оксалат кислота юқи билан яна аналитик тарозида тортилади. Колбанинг ярмигача сув олиб оксалат кислота тўла эритилади ва белгисигача сув солиб, яхшилаб аралаштирилади.
Тортиш натижалари:
Бюкснинг оксалат кислота билан массаси .....г.
Бюкснинг оксалат кислота юқи билан массаси .....г.
Оксалат кислотанинг колбадаги массаси .....г.
Оксалат кислотанинг нормаллиги қуйидаги тенглама орқали ҳисобланади:
а-оксалат кислота массаси
-оксалат кислотанинг экв. массаси
V0-ўлчов колбасининг ҳажми
ТАХМИНИЙ ТАЙЁРЛАНГАН 0,1 н NаОH ЭРИТМАСИНИ ОКСАЛАТ КИСЛОТАНИНГ БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БИЛАН СТАНДАРТЛАШ
Бюреткани тайёрланган NаОH эритмаси билан оз-оздан 2-3 марта чайиб ташланади ва NаОH эритмаси билан тўлдирилади. Мор пипеткасини оксалат кислота эритмаси билан 2-3 марта чайилади ва шу пипетка билан оксалат кислотадан конуссимон колбага аликвот қисм олинади, устига 8-10 томчи фенолфталеин эритмасидан солинади. Бюреткадаги NаОH эритмаси билан колбани доимий аралаштириб турган ҳолда, 30 сек давомида йўқолмайдиган оч қизғиш ранг ҳосил бўлгунча титрланади, қайта титрлашда NаОH эритмаси ранг ўзгаришига чамаси 0,5 мл қолганда аста-секин томчилатиб қўшилади. Титрлашни камида 3 марта такрорланади.
Титрлаш натижалари:
Олинган оксалат кислота, мл
|
Сарфланган NаОH, мл
|
25,00
|
..........
|
25,00
|
..........
|
25,00
|
..........
|
ўртачаси
|
..........
|
Оксалат кислотанинг нормаллиги.....г-эквл
NаОH эритмасининг нормаллиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |