Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети титриметрик анализ усуллари


Download 0.58 Mb.
bet19/23
Sana09.05.2020
Hajmi0.58 Mb.
#104467
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Titrimetriya labaratoriya


ОКСАЛАТ КИСЛОТАНИНГ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БЎЙИЧА КАЛИЙ ПЕРМАНГАНАТ ЭРИТМАСИНИ СТАНДАРТЛАШ

Стандартлаш принципи. Стандартлаш миқдоран ва стехиометрик борадиган реакцияга асосланган:

2C2О4+2МnО4- + 6H+=10CО2+2Мn2++8H2О



Стандартлаш методикаси. Титрлаш колбасига мензурка ёрдамида 20 мл 2 н сулфат кислота солинади, тахминан шунча миқдор сув қўшилади ва қайнагунча қиздирилади. Сўнгра иссиқ эритмага пипетка ёрадамида оксалат кислотанинг стандарт эритмасидан аликвот қисм олинади ва калий перманганат эритмаси ёрдамида йўқолмайдиган оч қизил ранг ҳосил бўлгунча титрланади. Титрлашни камида уч марта такрорланади.

КМnО4 эритимасининг нормаллиги N1V1=N2V2 формула бўйича ҳисобланади:





ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ: ҚОТИШМА ЁКИ РУДА ТАРКИБИДАГИ ТЕМИРНИНГ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

Ишнинг моҳияти. Қотишма ёки руда тортими Н24 ёки НC1 да эритилади. Эритмадаги темир (Ш) ионлари қалай (П) хлорид тузи билан қиздириб қайтарилади:

2Fе3++ SnC142-+2C1-=SnC162-+2Fе2+

Қайтарувчи Sn (II) нинг ортиқча миқдори HqCI2 ёрдамида йўқотилади

Sn2++2 HqCl2 = Sn4++2Cl-+Hq2Cl2

Эритма устига ҳимояловчи аралашма (Циммерман-Рейнгардт аралашмаси: МnSО4, Н24 ва Н3РО4) қўшиб бюреткадаги КМnО4 эритмаси билан титрланади. Бунда реакция қуйидаги йўналишда боради:

5Fе2++МnО4-+8H+=5Fе3++Мn2++4H2О

Керакли реагентлар: 1) 0,05 н КМnО4 эритимаси; 2) концентрланган НC1; 3) қалай (П) хлорид эритмаси; 4) C12 нинг 10%-ли эритмаси; 5) Циммерман-Рейнгардт ҳимояловчи аралашмаси.

Керакли асбоблар: техник тарози, аналитик тарози (KERN ABJ-NM/ABS-N), титратор (EasyPlus Titration, Mettler toledo)
Анализнинг бажарилиш усули. Қотишма ёки руданинг тортимини олишда, унинг таркибидаги темирнинг миқдори 0,2-0,6 г бўлишини ҳисобга олинг. Тортимни сульфат ёки хлорид кислотада қиздириб эритилади. Ҳосил бўлган эритмани 250 мл ўлчов колбасига ҳаммасини тўла ўтказилади, белгисигача сув билан суюлтирилади ва аралаштирилади. 0,5 л ли титрлаш колбасига аликвот қисм олиб устига 5 мл контс. НC1 қўшилади ва деярли қайнагунча иситилади. Иссиқ эритма устига томчилатиб SnCl2 эритмаси қўшилади ва аралаштириб турилади. Бу жараён эритма рангсизлангунча давом эттирилади ва яна бир томчи SnCl2 қўшилади (ортиқча миқдорда қайтарувчи қўшманг). Рангсиз эритмани водопровод жўмраги остида тезгина совитиб, устига тахминан 100 мл гача дистилланган сув, 15 мл HqCl2 қўшилади ва аралаштирилади. Агар аралашма тўғри тайёрланган бўлса, у ҳолда озгина оқ чўкма Hq2Cl2 ҳосил бўлиши керак. (Агар чўкма тушмаса ёки қорамтир бўлса, у ҳолда анализни қайтадан бажариш керак). Эритмадан чўкмани ажратмай устига тахминан 200 мл сув ва 8-10 мл ҳимояловчи эритма қўшиб, бюреткадаги КМnО4 билан оч малина ранг ҳосил бўлгунча титрланади. Ранг 10-15 сек давомида йўқолмаслиги керак. Титрлашни камида уч марта такрорланади. Титрлаш натижалари жадвал кўринишида ёзилади ва темирнинг миқдори (10) ёки (11) формула орқали топилади.

ЙОДОМЕТРИЯ

Ҳажмий анализнинг йодометрик методи эркин йоднинг йодид ионларига ва аксинча, йодид ионларининг эркин йодга айланиши билан боғлиқ бўлган қуйидаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларига асосланган:

J2 + 2е = 2J-

Йодометрия методи ёрдамида оксидловчиларни (улар J- ионларини эркин йодгача оксидлайдилар) ҳам, қайтарувчиларни (улар J2 ни J- ионигча қайтарадилар) ҳам аниқлаш мумкин.

Оксидловчиларни йодометрик титрлашда билвосита метод, чунончи алмаштириш методи қўлланилади. Оксидловчи кислотали муҳитда ортиқча калий йодид билан реакцияга киришади. Масалан,

К2Cr2О7+6КJ+14HCI=3J2+8КCl+2CrCl3+7H2О

Бунда оксидловчининг г-экв сони ажралиб чиққан йоднинг г-экв сонига тенг бўлади. Ажралиб чиққан йод натрий тиосульфатнинг титрини аниқлашда калий бихромат бирламчи стандарт модда бўлиб хизмат қилади.

ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. НАТРИЙ ТИОСУЛФАТ ЭРИТМАСИНИ КАЛИЙ БИХРОМАТНИНГ БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БИЛАН СТАНДАРТЛАШ

Керакли асбоблар: техник тарози, аналитик тарози (KERN ABJ-NM/ABS-N), титратор (EasyPlus Titration, Mettler toledo)
ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ: НАТРИЙ ТИОСУЛФАТНИНГ 0,05 н ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ

Натрий тиосулфатнинг 500 мл 0,05 н эритмасини тайёрлаш учун керак бўлган миқдорини ҳисоблаш. Натрий тиосулфатнинг эркин йод билан реакциясида унинг эквивалент массаси 348,2 г га тенг:

J2 + 2S2О32- = 2J- + S4О62-

Демак, 1,0 л 0,05 н эритма тайёрлаш учун 248,2·0,05=12,41 г, 500 мл тайёрлаш учун эса, 12,41:2=6,205 г туз керак бўлади. Одатда лабораторияда натрий тиосулфатнинг 5 ёки 10%-ли эритмаси тайёр ҳолда бўлади. Масалан, 5%-ли эритмадан қанча олиш кераклигини ҳисобланади: 100:5 = х:6,205. бундан х=124,1 мл.

0,05 н эритмани таёрлаш усули. Стандарт эритмани сақлаш колбасига 124 мл 5%-ли натрий тиосулфат эритмасидан олиб устига 376 мл дистилланган сув қўшилади ва аралаштирилади.

КАЛИЙ БИХРОМАТНИНГ 0,05 н БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ

Калий бихромат калий йодиди билан реакцияга киришганда ўзига 6 та электрон олади, яъни Cr2О72-+14H++6е=2Cr3++7H2О у ҳолда К2Cr2О7 грамм-эквиваленти



1,0 л 0,05 н эритма тайёрлаш учун 49,03·0,05=2,4515 г, 250 мл тайёрлаш учун эса тўрт марта кам, яъни 2,4515:4=0,6129 грамм калий бихромат тузи керак бўлади.

Одатдаги методикага мувофиқ, аналитик тарозида калий бихроматдан аниқ миқдорда тортиб олинади; унинг ҳаммасини 250 мл ли ўлчов колбасига солинади ва сувда эритиб, колбаниг белгисигача сув қўшилгандан кейин, ҳосил қилинган эритмани яхшилаб аралаштирилади. Тайёрланган эритманинг нормаллиги ҳисобланади.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling