Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Темурийлар даврида фан, ижтимоий-фалсафийфикрлар тараққиётига катта гаъсир кўрсатган шахслар дан бири — буюк олим, давлат арбоби Мирзо Улуғбек дир


Download 4.19 Mb.
bet25/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

Темурийлар даврида фан, ижтимоий-фалсафийфикрлар тараққиётига катта гаъсир кўрсатган шахслар дан бири — буюк олим, давлат арбоби Мирзо Улуғбек дир.
Мирзо Улуғбекнинг давлат арбоби, олим сифатидакамол топишида Амир Темур ҳам суюкли бобо, ҳамтемурийлар сулоласининг ҳазоротли асосчиси, ҳамузоқни кўра олган сиёсатчи, давлат арбоби, қатъийиродали, доно ҳукмдор, чапдаст ботир, шижоатли қаҳ рамон жангчи сифатида ҳал қилувчи таъсир кўрсатган.Улуғбекнинг ижтимоий-сиёсий, илмий қарашларишаклланишига отаси Шоҳруҳ Мирзонинг таъсири ҳамкатта бўлган.
Туркий анъанага биноан Амир Темурнинг алоҳидакўрсатмаси билан Улуғбекнинг бутун таълим-тарбияси,жисмоний ва ҳарбий чиниқтириш, сиёсий иқтидориниўстириш учун, ҳозирги тил билан айтилганда, махсус«ҳукумат белгилаган тарбиячилар» шуғулланганлар.Амир Темур боргоҳида, ҳарбий қароргоҳида машҳуртарихчилар Улуғбекка қадимги тарихий воқеалар, жанг номалар ўқиб берар, уларни шарҳлаб, тушунтирар, йўлқўйилган хатолар, эришилган ғалабаларга нималар са баб бўлганлигини кўрсатар эдилар.
Улуғбек Амир Темурнинг ҳарбий юришлари, улуғжангларида жуда эрта қатнаша бошлаган. Чунки, тур кий анъанага кўра хон, хоқон, амирлар ва султонлар,бўлғуси ҳукмдор ва лашкарбошилар ана шу тарздашаклланар, камол топар эдилар. Таомилга кўра, Улуғ бек Темур уюштирадиган барча машварат, Давлат кен гаши — Қурултойларда, ҳарбий ва маъмурий давлатишларини юритишда фаол иштирок этган, муайян ва зифаларни бажарган. Улуғбек элчи-дишюматларни қа бул қилиш, улар келтирган ҳужжатларни Амир Темурқўлига топшириш, кузатиш маросимлари, келгуси уч рашувлар вақти, жойи ва иштирокчиларини аниқяаш да иштирок этган. 1404-йилда Амир Темур УлуғбеккаТошкент-Илоқ, Сайрам, Тороз (Жамбул) воҳаларини,Ашпара ва бутун Мўғулистонни суюрғол қилиб берган.Демак, Улуғбек ҳали 10 ёшга тўлмасдан Темур давлатиолдида алоҳида, фавқулодда хизматлари учун бу муко фотга сазовор бўлган. 15 ёшида Амир Шоҳмалик ҳо мийлигида, 17 ёшида эса мустақил Мовароуннаҳр сул тони бўлди. 1410-йилда отаси Шоҳруҳ билан унга қар ши фитна уюштирган Ўтрорлик Шайх Нуриддин ваХисорлик Муҳаммад Жаҳонгирлар қўшинига қарши жанг қилган ва уларни енгган. 1414-йили Хоразмниқайтариб олган. 1424—25 йилларда Мўғулистондаги ўзноиби Шермуҳаммадхон итоатсизлик қилганда, унгақарши қўшин тортиб, калаба қозонган. Улуғбекнингбиринчи йирик мағлубияти 1427 йили Дашти қипчоқўзбеклари хони Бароқхон билан бўлган жангда содирбўлган ва шундан кейинги 20 йил давомида фаол урушҳаракатларини олиб бормай, ўз давлатини мустаҳкам лаш билан шуғулланган.
Улуғбек ўзининг «Зижжи Улуғбек» ёки «Зижжи жа диди Курагоний», «Бир даража синусини аниқлаш ҳа қидаги рисола», «Рисолайи Улуғбек» каби астрономикасарлари билан бир қаторда «Торихи улус арбаъа», унингмухтасари «Шажараъи атрок», нақоралар билан ижроэтиладиган бир неча мусиқий асарлар ҳам қолдирган.Навоий ва Абу Тоҳирхўжа кўрсатишларича, шеърларҳам ёзган, тиббиёт масалалари билан жиддий қизиққан.Қолаверса фалакиётчилар, риёзиётчилар, барча илм ва килларининг Давра (Академия)сини шакллантирган,унинг ишида ўзи ҳам фаол иштирок этган.
Мирзо Хайдар Дуғлатнинг «Торихи Рашидий»сида:«Мирзо Улуғбек тарихнавис донишманд эди (ва) «Тўртулус» (тарихи)ни (ҳам) ёзиб қолдирган эди» деб кўрса тилган.
«Торихи улус арбаъа» ва «Шажараъи атрок»да ба шарият тарихи энг қадимги даврлардан бошлаб баёнэтилади. «Торихи улус арбаъа» ўз унвони, «Муқадди ма»си, 3 фасл, 3 мақола, майда боблардан иборат. Ун да пайғамбарлар тарихи, шажараси, туркий-мўғулийсулолалар — Чиғатой, Жўжи, Ботухон ва Улуғ ҚоонМункэхон улуслари тарихи, улар билан темурийлар су лоласининг муносабатлари, шараф ва нуфузлари ҳақи да қимматли маълумотлар берилади.
Мазкур асарларда Улуғбекнинг ижтимоий-сиёсий,ҳуқуқий қарашлари, давлат қурилиши ва уни бошқа ришга оид муносабати ўз ифодасини топган. Бундаайниқса Туркий-мўғулий Ясо-Тузукларнинг қўллани лиш кўлами билан мусулмон ҳуқуқи — Шариат қонун чилигининг қўлланиш ва таъсир кўламининг ўзаро му носабати диққатга сазовордир.
Улуғбек бир томондан, чуқур эътиқодли бир мусул мон ҳукмдор сифатида албатта ўз давлатининг, умумантеМурийлар сулоласининг мусулмон қавмлари олдида ги обрўси, шаъни-шавкатига нисбатан бирон бир шуб ҳа туғдирмаслик учун Ҳутбадан тортиб то элчилик номалари тузиш, турли фармонлар, қозилар фатволарини«ипидан игнасигача» Шариатга мувофиқ бўлишинитаъминлар эди. Қолаверса мусулмон ҳуқуқи ўзинингбатафсил ва мукаммаллиги, ҳокимиятни мустаҳкам лаш, раъийятни итоатда тутишда қўл келиши туфайлиҳам шундай қилган. Шариат Ясо ва Тузукларга нисба тан қатор устунликларга эга эди ва энг муҳими, психо логик ва эътиқодий жиҳатдан мусулмонлар учун мақ бул эди.
Бошқа томондан эса темурийлар анъанасига кўраҳарбий ишда, армияни қуриш ва бошқаришда, фав қулодда ҳолларда Ясо ва Тузукларга риоя этган.«Тузуклар» гарчи муаммоларнинг диний, дунёвийтахлили асосда ёзилган бўлишига қарамай дунёвийқонунчилик тизими мазмунида тузилган эди. Хон,амирларни кўтариш, милк (мамлакат)ни ворисларўртасида тақсимлаш, солиқ олиш, маъмўрлар фао лиятини ташкил этиш, армияни ташкил этиш (ас карликка олишдан тортиб то зобит, қўмондонларнуфуз ва мақомларини белгилаш, уларнинг моддий маиший таъминоти, нафақа, рағбатлаш ва жазо бел гилаш, қатл ва ҳ. к.ларгача) «Тузуклар» асосида одибборилган эди.
Маълумки Улуғбек султонлигининг охирги иккийилида темурийлар салтанати таназзулининг жиддийаломатлари намоён бўла бошлаган эди. Ташқи хавфўзини кўрсата бошлади. Ана шу даврларда Туркистон даги энг таъсирли мафкуравий уюштирувчи куч —Ислом, Шариат ва тасаввуф тариқатлари ўз сиёсийнишонлари (курси)ни янгидан бош кўтариб, кучайибкелаётган куч — Шайбонийлар фойдасига ўзгарти раётган эди.
Бу Улуғбек ҳали иқтидорда бўлган кезларда бўлибўтган қуйидаги воқеада ўзини яққол кўрсатган эди.Машҳур тарихчимиз Абу Тоҳирхўжа ўзининг «Сама рия» китобида шоҳидлик беришича — «...бир кунСаййид (Ошиқ) Мирзо Улуғбек олдида жуда қаттиқтил билан ваъз айтди. Улукбек Мирзо: «Эй, Саййид!Мен ёмонроқму, Фиръавн» деб сўради. Саййид:Фиръавн — деб жавоб берди». Мирзо (Улуғбек) яна:«Сиз яхшироқмусиз, ё Мусо» деганда, Саййид: «Мусоалайҳиссалом!», — деб жавоб қайтарди. Сўнгра Улуғ бек Мирзо айтди: «Тангри таоло Мусога яратилмиш ларнинг энг ёмони бўлган Фиръавнни тўғри йўлга ун даганда, «Қаттиклик билан аччиқ сўзламагил, балки
юмшоқ ва чучук тил билан гапирган», деб буюрди.Энди сиз Мусодан ортиқроқ бўлмай туриб, Фиръавн дан ёмонроқ бўлмаганим ҳолда қаттиқ тил билан гапи расиз?» Саййид бу сўзни эшитгач сукут қилди ва ин дай олмасдан ҳайрон бўлиб қолди...»1
Улуғбекка таънаю-дашном беришга журъат этганСаййид Ошиқ ўта машҳур тақводор мусулмон, воъиз Ҳотиб, обрўли дин арбоби бўлибгина қолмай, ўз сиё сий ориентациясини Темурийлардан шайбонийлар ҳо кимиятини тан олишга қараб ўзгартираётган расмийИслом, Шариат ва тасаввуф вакили эди.
Саййид Ошиқ Улуғбек томонидан илгари сурилаёт ган, замонасидан анча илгарилаб кетган «дунёвий сиё сат юргизиш», илм-фан тараққиётига катта эътиборбериш, дин, илоҳиёт ва хурофотнинг мутлақ иқтидори ни оқилона чеклаш, оқилона йўлга солкб юборишгаинтилишларга қарши эди.
Вазият қанчалик сиёсий, диний-мафкуравий жи ҳатларига кўра жуда қалтис бўлишига қарамай, МирзоУлуғбек мантиқан жуда кучли, лўнда, гўзал ва ҳозир жавоб, айни пайтда диний-эътиқодий қарши эътирозгаўрин қолдирмайдиган қилиб вазиятдан чиқа олган,сиёсий ва руҳоний маданиятнинг юксак намунасиникўрсатган.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling