Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Газали. Избавляюший от заблуждения. С. Н. Григорияннинг «Из историифйяософии Средней Азии и Ирана VII—XII в. в.» китобвда, М., 1960, 222-бст
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
Газали. Избавляюший от заблуждения. С. Н. Григорияннинг «Из историифйяософии Средней Азии и Ирана VII—XII в. в.» китобвда, М., 1960, 222-бст.
Низомии Арузий Самарқандии. Нодир ҳикоятлар (мажмаъун-наводир). Т.,1985, 86-87-бетлар. VIII—XIII асрларда табиатшунослик фалсафаси нинг тараққий этганлиги, табиатни тадқиқ этишда аклва мантиқ, эмпиризм ва рационализм принциплари нинг кенг қўлланилиши табиатшунослик соҳасидагиилгари сурилган далил ва кашфиётларни, эмпирикхулосаларни дунёқараш нуқтаи-назаридан қайтадан кў риб чиқиш, баҳолашни талаб қилар эди. Бу эса табиат шуносларнинг ҳар бир хулосасини ақидачиликка, кўр кўрона хурофотга қарама-қарши қўяр, хурофотларниақлий билиш, амалиёт жиҳатларига кўра шубҳагаолиш, танқид қилиш, таъсир доирасини чеклаб бо ришга йўл очар эди. Табиатшунослик шу қадар юксак ривожланган вафалсафа фани билан чамбарчас боғлиқ, маънавий ҳаётдаражаси шу қадар юқори эдики, бу ҳар бир табиатшу носни ўз тадқиқотларидан албатта фалсафий-дунёқа раш нуқтаи-назаридан хулосалар чиқаришга мажбурқилар эди. ж) Машшоиййун ва табиййун фалсафаси.Ўрта Осиёдаги ўрта аср илм-фани, табиатшуносли ги, фалсафий фикрининг илмий дунёқараш аҳамияти га молик ақлий рационалистик ва инсонпарварликғояларига, уларнинг Оврўподаги ўрта аср христиан уз латчилигини бартараф этиш, илм-фан, рационализм ваинсонпарварлик юксак ривожига бағоят ҳаққоний ватўғри, илмий холис баҳони оврўполик фан, фалсафатарихи тадқиқотчилари ҳам бердилар. Агар VIII—IX асрларда фалсафа ҳалифалар, сул тонлар, амирлар саройларида бевосита баҳс-мунозара лар, ҳинд ва юнон фалсафасидан таржималар қилишва уларга шарҳлар ёзиш жараёнида ривожланган бўл са, X—XIII асрларда мадрасаларда, «Дор-ил-Ҳикма»,«Дор-ил-Илм», «Дор-ит-Тибб»ларда, Бишр ибн Мат та, Юханна ибн Хайлон, Иброҳим ал-Марвазий, Фо робий, Ибн Синоларнинт давралари каби «давра»лар да, фалсафий мактабларидаги мунтазам таҳсил, юксаксавияли баҳс-мунозара санъати, академик тадқиқотларжараёнида, файласуф-олимлар ўртасидаги очиқ ва ёз ма фалсафий баҳс-мунозараларни уюштириш шаклидаривожланди. Фақат баъзи истисно ҳоллардаги фалса фий таълимотлар, масалан, «Иҳвонус-сафо»чилар ёкиисмоилийлар, ҳуруфийлар фалсафаси яширин (боти ний) кўринишда мавжуд бўлган, «Расоил» (Посла ния) — қомусий мажмуъилар тарқатиш орқали тарғибва ташвиқ этилган. Айни шу даврда фалсафа, файласуфлар ҳокимлар олдида, умуман жамоатчилик, халқназарида катта обрў ва нуфузга ҳам эга бўлганлар. Бундан ташқари, фалсафанинг илмий-тушунчала ри, юксак такомилга эришган, фалсафий фанларюқори назарий-методологик даражада тасниф (клас сификация) қилинган. Бу ўринда Форобийнинг «Иҳсоал-улум», Ибн Синонинг «Ақсом улум ал-ақлийя»,Абу Абдуллоҳ Котиб Хоразмийниг «Мафотих-ул улум», Фахриддин Розийнинг «Жомеъ-ул-улум» кабиасарларини эслаш кифоядир. Фалсафа аҳолининг ан ча-мунча зиёли, маърифатли қатламлари, косиб-ҳу нарманд, савдогарлар, сайёҳлар, сиёсатчилар ўртасидакенг тарқалиб улгурган эди. Айни пайтда фалсафадагиўта сўл қарашлар, ғоя ва таълимотлар мажозий (сим волик) тил, тушунчалар ва ибораларда, бадиий образ ларда ҳам ифодаланган. Даврнинг ўта қизғин, суронлигига қарамасдан,Ўрта Осиё файласуфлари илм-фан, фалсафанинг энгфундаментал — борлиқ, субстанция, материя ва унингатрибутлари, ҳаракат қонуниятлари ва физикавий ме ханизм, жон, руҳ, онг, тафаккур, фозил жамият, ко мил инсонни шакллантириш каби абадий ва доимодолзарб муаммолар, мавзулар устида ишлаганлар,«жуда муҳим» илмий-фалсафий ютуқларга эришган лар. Шарқ фалсафаси асосчиларидан бири Ёқуб ибнИсҳоқ ал-Киндий (800—879) фалсафа фанинингзарурлигини исбот қилишга уриниб, уни табиат важамият ҳодисаларини тушунтириб берадиган илм,борлиқни билишнинг муҳим қуроли деб билади. У,фалсафанинг душманлари ҳам фалсафага муҳтождир лар, деб уқтиради. Ал-Киндий фалсафанинг зарурли гини уқтирибгина қолмай, балки фалсафанинг вази фаси нимадан иборат, инсон ўз идроки билан нарсава ҳодисаларнинг асл моҳиятини билишга қодирми,—деган саволларга ҳам жавоб беришга ҳаракат қилади.Фалсафа, дейди у, бошқа фанлар сингари нарса ваҳодисаларнинг сабабларини текширади. Номаълум ҳа қиқатнинг сабабини топиш орқалигина унинг моҳия тини билиш мумкин. Ал-Киндийнинг фикрича, олам тўғрисидаги бутунҳақиқатни бир мутафаккирнинг ўзи тўлиқ тушуниб,Заллаб етолмайди. Ҳақиқат неча-неча асрлар давоми да қанча-қанча мутафаккирлар томонидан тўпланибкелинган билимлар мажмуасидан иборат. Бир одамнинг умри қанчатик узун, ақли қанчалик кучли, тий ран, илмий изланишлари қанчалик чуқур бўлмасин, уқанчалик кўп меҳнат қилмасин, барибир, у олам тўғ рисидаги бор ҳақиқатнинг ҳаммасини тўлиқ англабетолмайди. Бунинг учун, дейди у, юзлаб, минглаб йил лар, неча-неча авлодларнинг матонатли изланишлари,ўткир фикрлари зарур бўлади. Деистик ва пантеистик дунёқарашга асосланган Ро зий, Форобий, Беруний ва Ибн Сино каби мутафак кирлар диний ақидачиликка, илоҳиётчиларнинг фалса фаси — Каломга соғлом ақл, илм-фан, мантиқий нуқ таи-назаридан туриб ёндашар эдилар. Улар мутлақ ҳа қиқатларни беришга даъво қилувчи мутакаллимларданфарқли ўлароқ ақидалар, билимларни мажозий ақлийталқин, шарҳ қилиб, ҳақиқатнинг илмий холисона ха рактери, сабаб-оқибат занжирига асосланувчи манти қий тафаккур ёрдамида ҳам қўлга киритилиши му\т кинлигини кўрсатиб, инсон ўз ақли, илм-фан, фалса фа ёрдамида ҳақиқатни тадқиқ қилишга ва қидирибтопишга ҳақли эканлигини исботлашар эди. Диний ақидачиликнинг ўзини илм-фан, маданият,фалсафани тарғиб қилишга жалб қилишнинг ўзи бўлмасэди, албатта. Бунингучундиний-ақидавиймафкуранингўзини аклий ва мажозий галқин қилиш, уларни ақл, илм фан, фалсафа далиллари билан тўқнашмайдиган ҳолгакелтириш, уларнинг тараққиётига хавф солмайдиганқилиб талқин этиш, яъни расмий ҳукмрон диний ақида лардан четга чиқувчи илғор ғоялар ва қарашларга эгабўлган бир бутун дунёвий фалсафа, маданиятини вужуд га келтиришни талаб қилар эди. Розий, Форобий, Беруний ва Ибн Сино каби мута факкирлар олам, инсон ва худонинг ўзаро муносабатла рини фақат креационалистик ва тақдирчилик нуқтаи назардан изоҳлаш ўрнига, пантеистик ва деистик таъли мотларни, қарашларни илгари сурган эдилар. Розий ваБеруний наздида худо бор, у қачонлардир оламнингяратилишида туртки, воситачи бўлган, кейинчалик эсауни ўз ҳолига қўйиб, олам ўз қонунларига биноан яшайбошлаган, ривожланган ва абадийдир. Розий фикрича,худо дунёнинг асосида ётувчи, беш асоснинг (хаюла,макон, замон ва жон) бири, уларни ўзаро туташтирувчи,уларга ҳаракат, ҳаёт бағишловчидир. Беруний «Геоде зия» асарида худони, олам қонуниятларининг амал қи лишига, инсонни яхши яшашига кўмаклашувчи кучсифатида тушунтирган. Умуман, Жобир, Эроншаҳрий, Розий, Беруний, Абу-л-Баракот каби мутафаккирлархудонинг иродаси ва яратувчилик фаолиятини оқилонамақсад, адолат ва эзгуликни амалга оширувчи йўнали шида талқин этганлар. Форобий, Ибн Мискавайҳ, Ибн Сино каби мута факкирлар худо, олам ва инсоннинг ўзаро муносабатла рини Арасту фалсафасининг сабаб-оқибат принципла ри, неоплатонизмнинг эманация (судур, файзи илоҳий)назариясидан фойдаланган ҳолда тушунтириб, худо ваолам, табиат, инсон ўзаро қарама-қарши, мутлақо бего на борлиқлар эмас, балки бир вужудият (борлиқ)нингбир-бирига боғлиқ, ўзаро бир-бирини тақозо этувчиикки томонларидир, худо-вожиб-ул-вужуд-борлиқнингсабаби, моҳияти, олам, табиат инсон мумкин-ул-вужуд,яъни оқибат деб қараганлар. Демак, олам, табиат, ин сон ва худо ўртасида моҳиятий, зарурий боғликлик мав жуд, улар яхлит, бир бутун борлиқни ташкил этадилар.Худо азалий ва абадий экан моддий олам, табиат ҳамўзининг барча кўринишлари моҳиятида азалий ва аба дийдир. Форобий, Ибн Сино каби мутафаккирлар фикрича,илоҳий моҳиятга эга бўлган инсон яшайдиган дунё ҳа қиқийдир. Шунинг учун инсон шу дунёда инсонлик ваақл талабларига риоя қилган ҳолда яшаши, ҳақиқиймоддий ва маънавий бахт-саодатга эришиши керак.Ана шунда ундан келажак авлодларга яхши хотира,маънавий мулк қолади ва у келгуси авлодлар хотираси да яхши одам, фозил-етук киши, Комил Инсон сифа тида абадий яшайди. Агарда киши ўзининг жисмонийва маънавий қобилиятларини, табиатини меҳнат, таъ лим-тарбия, касб-ҳунар, санъатларни эгаллаш орқалитакомиллаштирмаса, ундан келгуси авлодларга ёмон,жоҳил киши, деган хотира қолади ва у кишилар хоти расидан ўчиб, йўқ бўлиб кетади. Бу — жуда катта бахт сизликдир. Форобий ва Ибн Сино фикрича, динийақидалар худди ана шу ҳақиқий бахтга эришиш ёкибахтсизликни мажозий ифодалаб, гўёки инсон наригидунёда бўлади, қиёмат куни тирилтирилади, даҳшатлисўроққа тутилади, ўз қилмишларига яраша жазо ёкисавоб олади деб ифодалайдилар холос. Аслида бу,уларнинг фикрича, жоҳил, билимсиз мутаассиб киши ларга олам, инсон ҳаётининг маъноси тўғрисидаги ил йий ва ҳаётий ҳақиқатларни уларнинг тасаввурларигамослаб диний афсона, ривоят, ҳикоя, эртак, масалларва ҳ. к. шаклларда етказишдир. Пайғамбарлар ҳикмат ва сиёсат соҳиби бўлганлар, инсониятни ана шу йўлбилан инсонийлик ва ҳақиқат йўлига олиб чиқишгауринганлар деган «пайғамбарлик фалсафасини» Форо бий ва Ибн Синолар илгари сурганлар. «Пайғамбарлик фалсафаси» нуқтаи-назаридан ту риб, Форобий бидъат, хурофотга ботган кишиларнингнариги дунё, ундаги дўзах азоблари тўғрисидаги тасав вурларини ақли алмойи-жалмойи бўлиб қолган кам пирлар ва ақли ожизларнинг босинқираш, алаҳсираш ларидир деб тушунтирган. Буни илоҳиёт, диний маф кура манфаатларига зид деб, тўғри тушунишни истама ган имом Ғаззолий эса «шу пайтгача бирон-бир мусул мон бундай кофирликка журъат этмаган эди», деб Фо робий ва Ибн Синони куфрга кетишда айблаган. Розий, Форобий, Беруний ва Ибн Сино ўз ижодла рида илоҳий илҳом нури ёрдамида ғойибни билишни,сохта авлиёлик ва мўъжизакорликларни ўз даври учунжуда ҳам илмий асосли шубҳа остига ола билганлар.«Билим»нинг бундай сохта йўлларига инсон ўз умри ни бағишламаслиги, акий, ҳиссий билиш ва амалийтажрибага асосланган илмий ҳақиқатгина уни самара ли ва бахтли ҳаёт кечиришига имкон беришинитаъкидлаганлар. Бироқ мутассибчилик у вақтда кучлибўлганлиги учун улар «ҳақиқатнинг икки ёқламалиги»тўғрисидаги таълимотни илгари сурганлар. Уларнинг фикрича, ҳақиқат гарчи битта бўлсада,унга эришиш йўли икки томонламадир. Бири илмийбилиш, ақп ва мантиқ далиллари йўли — бу таълим ватаҳсил олган, ақлли, илмли кишилар учун, иккинчисиэса — мажозий ифодалар, ривоят, ҳикоя ва масалларйўли. Кейинги йўл хурофий китобларда баён этилган,кўр-кўрона эътиқодга ўргатилганлар йўли, илмий ҳа қиқатларни тўғридан-тўтри қабул қила олмайдиганлар,мажозий қабул қила оладиган, тасаввур қила оладиган лар йўлидир. Бу икки ҳақиқат назарияси диний вадунёвий билимларни, илм-фан, фалсафа билан ило ҳиёт чегараларини ажратиб бериш, уларнинг ўзаротўқнашмасдан, мустақил ривожланишларини таъмин лашда, фан ва фалсафанинг жамиятдаги ролини кўта ришда жуда муҳим-роль ўйнади. VIII—XIII аср Шарқ мутафаккирларининг ижти моий-сиёсий қарашлари жамият, давлат ва инсоннингшахсий ҳаётида ҳукмрон табақалар, авлиёлар, пайғам барлар ўйнайдиган ролни ақлий, инсонпарварлик нуқ таи назаридан ҳал қилишга имкон берарди. Худо оламдаги тақцири — азални моҳиятан билганлиги, униўзи ўрнатганлигига қарамай, олам ва ундаги ишлар,шу жумладан, инсон иродаси ва фаолияти ўткинчи,ўзгарувчи бўлганлиги учун уларни билиш, уларга ара лашишдан юқори туради. Бунинг устига, дунёнингишларига бирор-бир шаклда аралашиб, уларни ўзгар тириб, бузиб-тузиб туриш худонинг донолиги ва адо латлигига зид экан, оламда, табиат ва инсон ҳаётидатабиат қонунлари, инсон ҳаётида эса унинг а уга, эр кин иродаси ҳукмронлик қилади. Бу эса пайғамбарлар,файласуфларни инсоният жамиятини фозил жамиятга(мадина), инсоннинг ўзини эса Комил Инсонга айлан тириш, тарбиялаш, уларга маънавий раҳбарлик қилиш ларини тақозо этади. Форобий, Розий, Беруний, ИбнСино каби мутафаккирлар пайғамбарлар ва файласуф лар инсоният жамиятини фозил жамиятга, инсонниэса Комил Инсонга айлантиришлари зарурлиги, бууларнинг илоҳий ва инсоний бурчлари, миссиясиэканлиги ғоясини олдинга сурганлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling