Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


в) Тасаввуф: уиинг тариқатлари ва муаммолари


Download 4.19 Mb.
bet20/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

в) Тасаввуф: уиинг тариқатлари ва муаммолари.


Тасаввуф ва тасаввуф фатсафаси Туркистон, Хуро сон ва Эрон, умуман Урта ва Яқин Шарқ халкларидиний-фалсафий тафаккурининг энг муҳим ва ўзигахос қисмини ташкил қилади.
Буюк тасаввуфчилар Иброҳим Ибн Адҳам, Абу Йа зид Бистомий, Мансур ал-Халлож, Абу Бакр ибн Мусаат-Воситий ал-Фарғоний, ас-Суламий, Абу Саид ибнАбул-хайр ал-Мехоний, Бобо Кўҳий, Бобо Тоҳир, ал Қушайрий, Ансорий, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Ясса вий, Нажмидаин Кубро, Жалолиддин Румийлар ўртаасрларда Туркистон, Хуросон ва Эронда етишиб чиқ қанлар. Бундан ташқари, бу даврда араблардан етишибчиққан Зуннун Мисрий, Ҳасан ал-Басрий, Тустарий,Маккий, Жунайд, Муҳосибий, Сари Сақатий, Харроз,Қассоб, Ибн ал-Фарид, Ибн ал-Арабий ва бошқа му тафаккирлар орифчилик ва тасаввуф маданиятини ри вожлантирганлар, унинг мажозий фалсафаси, бадиият,дарвешлик амалиёти, анъаналарини, қадриятларинишакллантирганлар.
Одатда илмий-оммабоп, фалсафа тарихи, шарқшу нослик ёки адабиётшунослик нашрларида тасаввуфчи ларни у ёки бу даражада, аммо албатта вавдат-ул-ву жудчи, яъни пантеислар сафларига қўшадилар. АслидаМаъруф Кархий, Сари Сақатий, Хорис ал-Муҳосибий,Абдуллоҳ Ансорий, Абу Ҳамид Ғаззолий, ШаҳобиддинСухравардийларнинг «вахдат-ул-вужуд» таълимотлариОллоҳнинг Ҳаклиги, бирлигини тасаввур қилишда рас мий «аҳли сунна ва жамоа эътиқоди» Қуръони Карим,Ҳадисларда қандай бўлса, шундайлигича олинади, ун дан узоклашмайди.
Бошқа томондан эса, Муҳий-ид-Дин ап-Арабий, Фа ридуд-Дин Аттор, Жомий ва Навоийларнинг «вахдат-ул вужуд» таълимотлари, гарчи ўзида кучли пантеистикмайлларни акс эттирсада ва Оллоҳтаолонинг дунё биланалоқасини, боғлшушгини эътироф этсаларда, фақат Ол лоҳ таолонинг борлиги, унинггина Ҳақ эканлигини танолиш ғояси устувордир. Демак, тасаввуфнинг бу вакил лари муътадил пантеизм позициясида турганлар.
Жунайд ал-Бағдодий, Абу Йазид Бистомий, Ибро ҳим ибн Адҳам, Айнул-Қуззот Ҳамадоний, Яссавий,Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд,Машраб, Бедилларнинг «вахдат ул-вужуд» таълимотла рида эса тасаввуфда «ғулу» бошланишига сабаб бўлганОллоҳ таолонинг Ҳақ вужуди билан ўткинчи, яратил ган нарсалар дунёси вужудида айнан, жисмоний бирлик эмас, моҳиятий бирлик тўғрисидаги ғоя илгарисурилади. Демак, инсон маърифат ва риёзатлар чекиб,ўзининг вужудидаги ана шу илоҳий моҳиятни кашфэтсаю, уни ярқиллатиб (ишрақат) бошқаларга зиё берабошласа, ана шундай суфийларга Оллоҳ таолога «ети шиш», унинг «васлига муяссар бўлиш» шарафи иноятқилиниши тўғрисидаги муҳим диний-фалсафий ваамалий аҳамиятли хулоса чиқариш имкониятлари ву жудга келади. Бу «ғулу» (ғатао) туғдирувчи ғоя тасав вуфда Оллоҳ таоло олдидаги обиднинг аҳволи (Холи),орифларнинг Оллоҳ таоло билан гўёки «қўшилиб кети ши» (Жаъм), «бирлашиб кетиши» (Иттиҳад), ҳатто Ол лоҳ таолонинг бирон авлиё-ориф вужудига дўниши(назл), унинг «қиёфасида кўриниши» (Хулул) хаёлла ри — соддароқ қилиб айтилганда, худолик даъволари нинг юзага чиқишига, тасаввуф билан Ислом, мусул мон жамоаси, Шариат ўртасидаги муносабатларнингзиқлашувига, Халлож, Айн-ул-Қуззот, Насимий, Бад риддин Симавий, Машраб ва бошқаларнинг қатлэтшшшига, Бистоний, Ибн ал-Аърабий, ЖалолиддинРумий, Мирзо Абдулқодир Бедил, Муҳаммад Иқболкаби тасаввуф мутафаккирларни куфр, бидъат ва «ху досиз»ликда «айбланишларига» олиб келди.
Тасаввуф фалсафасининг ўзига хослиги ундаги худотўғрисидаги ваҳдат-ул-вужуд, ваздат-ул-мавжуд ва ваҳ дат-ул-шуҳуд — яъни ваҳдатнинг (худонинг) ўзлигвда,дунёда ва шахсда намоён бўлиш тўғрисидаги орифийпантеистик1 таълимоти, худога етишиш (васл), унингмаърифатга эришишнинг алоҳида жазава (экстатик —арабча «шатҳ») — «ўзидан кетиш» йўли, (шариат, тари қат, маърифат, ҳақиқат) амалиёти билан белгиланади,чунки тасаввуф ўзидаги ана шу асосий ғоя ва прин ципларга кўра мусулмон фалсафасининг хукмрон вабелгиловчи, йўналтирувчи расмий ислом ақидавийтаълимоти ва маросим талабалари, шариат кўрсатмала ридан анча-мунча четлашадиган, юксак орифий ваайни пайтда ҳурфикрли тафаккурини вужудга келтир ган эди. Ана шунинг учун ҳам тасаввуф ижтимоий1 Илмдан узоқ лоф-қофларга кўра, пантеизм худо билан олам, моддийдунёни ва руҳни моддий бир дсб тушуниш, худо билан дунё вужудинингмодаий қўшилиб кстиши эмиш. Ҳолбуки Ҳегель ўз даврида пантеизм терми ни худо билан оламнинг моҳиятий, илоҳий бирлигини акс эттира олмайди,бси устига мазкур бирликни ҳар хил талқин этишга, хусусан, барча моддийдунёни илохйлаштирилишига сабаб бўладиган «галати» тушунчадир, деб тал қин этишга. хусусан, барча моддин дунёни илохийлаштирилишига сабаб бўла диган «ғалати» тушунчадир деб ҳакли кўрсатган эди.
фалсафий тафаккур тараққиётида кўпгина илғор ваосийлик таълимотларини, шу жумладан пантеизм вадеизм шаклларида ифодаланган содда дунёвий, умум башарий қадриятларини, инсонпарварлик, юксак ру ҳийлик, табиат ва инсонни севиш майлларини ифода лаш учун қулай восита бўлиб хизмат қилган.
Тасаввуф орифлик, зоҳидлик ва дарвешлик, гўша нишинлик, риндлик ҳаракатлари сифатида аввал бо шиданоқ, бойишга интилиш, адолатсизлик, зўравон лик каби қатор ижтимоий маразларни қораловчи, ин сонларнинг худо олдидаги тенглиги, камбағал фақир бечораларга инсоний муносабатда бўлиш кераклигитўғрисидаги демократик характердаги ақидаларга эгаэдики, бу тасаввуф ва у билан боғлиқ маданиятга яқ қол ифодаланган умуминсоний ва эркин фикрлик йў налишини берар эди. Шунинг учун ҳам тасаввуф кенгхалқ оммаси орасида, қуйи табақалар орасида кенг вачуқур ижтимоий заминга эга эдя.
Л. Массинъон, Е. Э. Бертельс, А. Арберри,М. Смит, Л. Гардэ, С. X. Наср, Г. М. Керимов,В. Наумкин, Н. Комилов ва бошқа шарқшуносларнингтасаввуф ҳақида олиб борган тадқиқот ишлари шуникўрсатадики, ўрта асрлардаги тасаввуф шаҳарлардагиҳунарманд-косиблар, маърифатчи зиёлилар биланяқиндан боғланган, уларнинг иқтисодий манфаатлари ни ифодалар ва катта ер эгалари зўравонлигига, адо латсизликларига қарши йўналган эди.
Расмий диний мутассиблар тазйиқи мутасаввуфлар ни ўзларининг илғор фикрларини халқ турмуши, тилива руҳиятидаги мажозий ифодаларда илгари суришгамажбур қилар эди. Мутасаввуфчилар ишлаб чиққанўзига хос маъжозий бадиият, тушуниш қийин бўлганиборалар уларга ниқоб вазифасини ўтар ва бу маъжо зий тил ёрдамида мутасаввуфлар диний мутассибликказид, инсон руҳининг эркинлиги тўғрисидаги энг ашад дий, сўл қарашларни ҳам кўпчилик орасида бемалолайта олар эдилар. Умуман, бу давр мутасаввуфларнингтаълимотлари халқ ҳаётига яқинлиги, зўравонлик, зулмва ҳақсизлик, адолатсизлик ва қонунбузарликларниқораловчи майллари билан ажрачиб турар эди.
Тасаввуфдаги муқаррар демократик татаблар, каттаер .эгачарига, руҳонийларга танқидий кўз қаравд тасав вуфни маънавий ҳаёт, маданиятнинг энг кенг ва омма вий оқимга, ўша давр шароитида энг яшовчан таъли мотга айлантирди. Тасаввуф маданияти, ундаги диний ақидавий таълимотдан четлашувчи, шариат талаб ватаъқиьутарига бефарқ қарашга ундовчи ғоялар ва ама лиёт VIII—XIII асрларда диний мутаасиблик мавқеъи нинг сусайишига, машшоийун (Шарқ аристотелизм,перипатетизм) ва табиийун (Шарқда Демокрит натур фалсафасига ўхшаш эмпирик, тажрибавий билимларгаасосланувчи фалсафий оқим)нинг ақидачилик, ғайбнибилиш даъвосини қилувчи узлатга кетиш, ғайри та ' биий мўъжизалар, бидъат-хурофотларга жиддий зарбаберишига хизмат қилди. Тасаввуф айниқса, рас мийлаштирилган диний мутаассибликка, бидъат ва ху рофотларни расмий Ислом, Калом нуқтаи-назариданқонунлаштириб тарғиб ва ташвиқ қилувчи руҳо нийларга жиддий хавф солар эди.
Тасаввуфнинг ана шу оппозицион томонлари, унда ги демократик талаблар машҳур ақоид ва тасаввуф наза риётчиси Имом Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолий«Ҳужжат-ул-ислом» томонидан унинг «Иҳъёи-улум-ад дин» (Диний илимларнинг тирилтирилиши) номли аса рида расмий ислом, Калом, Шариат ҳукмрон гуруҳларманфаатларига мослаб қайта ишлаб чиқилди ва тасав вуфнинг орифликка, нариги дунёга, худога интилиш ка би ғоялариянада ривожлантирилди. Шудаврдан бошлабтасаввуф маълум даражада аста-секинлик билан диниймафкуранинг таркибий қисмига айлана борди.
Бироқ, тасаввуф ўзининг руҳий камолотга, маъри фатга эришиш, инсонийлик, эзгулик, халқпарварликкачақириш, ҳақсизлик ва зулмни қоралаш майллариниИмом Ғаззолийнинг юқоридаги саъий-ҳаракатлар дав рида ҳам, ундан кейин ҳам сусайтирмади, балкикейинги ўрта асрларнинг ўзида Айн-ул-Қуззот Ҳама доний, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Ибн ал Арабий, Нажмиддин Кубро, Фаридиддин Аттор, Фаҳ риддин ал-Ироқий, Жалолиддин Румийлар тимсолидаянада авж олдирди, юксакликка кўтарди.
Султон ал-Машшойиҳ Аҳмад ибн аш-Шайҳ ал-Иб роҳим ал-Яссавий Туркистонийнинг ҳикматларидақуйидагича ҳалложона сатрларни ўқишимиз мумкин:
Мансур айтур «Ана-л-Ҳаққ», эранлар иши барҳақ, Муллолар айтур ноҳақ, кўнглига ёмон олиб, Айтмагил «Ана-л-Ҳаққ» деб, кофир бўлдинг Мансур деб, Қуръон ичра юлдуз деб, ўлдирдилар кўблашиб, Билмадилар аналҳаққнинг маънисини, Қол ахдига ҳол илмини ҳақ кўрмади муносиб.
«Аш-Шайх-и вали-тарош» ва «Таммат-ўл-Кўбро»(«Авлиёлар тарошловчи, яъни тайёрлаб чиқарувчиШайх» ва «Энг буюк хотима») фахрли унвонлар соҳи би Ахмад ибн Умар Абу-л-Жанноб Шайх Нажмуддинал-Кубро ал-Хиваки ал-Хоразмийда (ваф. 1121-й)қуйидаги ҳақиқий сўфиёна мисраларни ўқишимизмумкин:
Чун ишқ дилга лиммо-лим тўлса дилни дардли қилади.
Марднинг дилидаги дард мардни мард қилади...
Ишқ майидан сенинг дилинг маст бўлади,
Ва фироқ оёқларидан сенинг дилинг паст бўлади...
Имонингни минг бор талқин қиламан:Кофирликда бош, мусулмонлиқдан эса асар йўқ!...
Бори умр яқин ва чиройли (нарсаларни) талаб қилади.Мендаги бор ва яширин (нарсаларни) яна талаб қилади.
Баҳовуддин Нақшбанднинг ҳаёт тарзи, дунёқарашива тасаввуфдаги ўрни, нақшбандийлик тариқатинингхалқимиз, миллатимиз тарихий тақдирларида ўйнаганроли жуда кагга ижтимоий-фалсафий, сиёсий ва ахло қий аҳамиятга эгадир. Солиҳ Ибн Муборак ал-Бухо рийнинг «Анис-уттолибийн ва уддат-ус-соликийн фиманоқиби Хожа Баҳовудцин», Муҳаммад Порсонинг«Рисолат-ул-қудсия», шунингдек «Мақомоти Нақшбан дия» номли китобида, Фаҳриддин Али Сафийнинг «Ра шоҳот-ул-аъйн-ул-ҳаёт» каби нақшбандия борасидақимматли манбавий маълумотлар берадиган асарлардаБаҳовуддин Нақшбанд 1318 йили Бухоро яқинидаги«Қасри хиндуён» («Кдсри орифон») қишлоғида туғи либ, 1389 йили шу ерда вафот этганлиги, диний-ори фий таълимоти, пирлари ва шогирдлари, уч бора қил ган Ҳаж сафарлари ҳақида муҳим маълумотлар учрайди.У Қасри орифонда, Бухорода, Самарқанд, Қарши вабошқа шаҳарларда ршигич таҳсил кўрган, жуда ёшлиги дан бошлаб ўзининг увайсий-орифий қобилиятларининамоён қилганлиги учун ўз даврининг кўпгина фозилу орифларидан, шу жумладан Амир Саййид Кулол; ХожаАбдуҳолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавийларнинг хали фалари, хусусан Шайх Қусам ва Шайх Ҳалил Оталар дан таълим олди, улар қўлида орифий ижтиҳодларда бўлди. Манбаларда Баҳовуддин Муҳаммаднинг оилақурганлиги, бироқ кейинчалик Ҳазрати Ҳизрнинг руъё Д аги кўрсатмаси билан ахли-аёли билан маслакийҲамнишинлик мавқеъида яшаганлиги каби хабарлар уч райди. Хожа Баҳовуддин Нақшбанд Юсуф Ҳамадонийдан ибтидо олувчи, Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувонийшакллантира бошлаган «Хожагон» ёки «Алонийя»йўналишидаги Нақшбандия тариқатини вужудга келти ра бошлаган. Нақшбанд дунёқараши, тариқатини ақи далари, илдизлари ва асослари, ғоявий манбаалари,ҳамда амалий талаблари муҳтасар олинганда қуйидаги лардан иборат:
1) Туркистонда қадимдан давом этиб келган ориф лик, зоҳидлик, жаҳоншумул инсонпарвар маънавийанъаналар, хусусан, буддавий ва исломий орифий-ав лиёлик анъаналари-Дхарамитра, Дхараманандин, АнъШигао, Кан-сэн-хуэй, Моний, Иброхим ибн Адҳам, Му ҳаммад ал-Воситий ал-Фарғоний ва бошқалар;
2) ал-Ҳаким ат-Термизийнинг азиз-авлиёлар тўғри сидаги таълимоти;
3) Исломдаги Абу Бакр ас-Сиддиқ-разий Оллоҳ ан ҳу! га боғланувчи ундан бевосита Муҳаммад саллоллоҳалайҳа вассаломга туташувчи, расмий исломнинг «аҳлисунна ва жамоа» тоифаси эътироф этадиган увайсий лик анъанаси;
4) Юсуф Ҳамадоний, Ғиждувоний, Яссавий, ШайхҚусам ва Шайх Ҳалил Ота номлари билан боғланувчибевосита тасаввуфий анъаналар.
Нақшбандийлик тариқатини қуришдаги Баҳовуд дин Муҳаммаднинг асосий хизматлари қуйидагиларданиборат:
1. Тариқатнинг орифлик ақидалари мажмуъи таълимотини акс эттирувчи 8 та «Калима-қудсий»гаяна учта умдани қўшиб, ниҳоясига ва такомилга етказ ган. «Калимаи-Қудсия» шундай қилиб қуйидаги 11 ум дани (принципни) ўз ичига олади: булар 1. «Ҳуш дардам» — солик доимо зийрак, Оллоҳ таолога илтижодабўлиши даркор; 2. «Назар бар қадам» — инсон ҳар бирбосган қадами, хатти-ҳаракатини кузатиб, идрок этиббориши лозим; 3. «Сафар дар Ватан» — фикри таваж жухда, руҳоният ва шуурда Ватанни катта маънода би лиш, тарихий хотирага эга бўлиш; 4. «Ҳилват дар ан жуман» — яъни солик доимо «Дил ба ёру, даст ба кор»шиорига амал қилиш, жамоат билан қанчалик биргабўлса, Оллоҳ таолога Сидқни ҳам унутмай, диққат ваиродани йиғиб, масъулиятда кун кечириш; 5. «Ёд ка рд» — бир дақиқа бўлсада Оллоҳ таолони унутмай,унга Сидқни ёдда тутиш; 6. «Бозгашт» — доимий ори фий муножаатларда юриш; 7. «Нигохдошт» — соликхаёли бир мақсадга — Оллоҳ таолога диққатини йўналтирган, бениҳоя хотиржам бўлиши лозим; 8. «Ёддо шт» — Оллоҳ таолони қалбан, дилда зикр этиш, так рорлаш асносида, ҳар сония, ҳар онда шуури ўзидабўлиши; 9. «Вуқуфи замони» — инсон, соликлар ўзҳаётларида замон қандай кечаётганлиги, сиёсат, жа мият ва давлат қай аҳволда эканлигидан огоҳ, керакбўлса масъул бўлмоклари зарур; 10. «Вуқуфи адади» —инсон, соликлар, уларга умр, ҳаёт Оллоҳ таоло томо нидан бир марта берилиши, хайрия ва эзгу ишлар қи лишлари лозимлиги, умрнинг бирор дақиқасини бўлсаҳам бекорга ўтказмай касб-ҳунар ўрганишлари, фойда ли ишлар билан шуғулланишлари, жонларини ҳар да қиқа-сонияда топширишга тайёр туришлари, бу борадаўзларига ҳисоб беришлари, ғафлат ва лоқайдликда бўл масликлари лозим; 11. «Вуқуфи қалби» — қалбидаОллоҳ таоло нақшланганми ёки йўқ, солик, ҳар биринсон ана шундан воқиф бўлиши, доимий зикри ха фийда, яъни ички муножаатларда умр кечиришларизарур.
2. Баҳовуддин Нақшбанд «зикри ҳафий»ни, яънитинч, сокин ички муножот шаклида Оллоҳ таолони,унга бўлган Сидқни зикр қилишларини илк бор тасав вуфдаги зикрнинг асосий шаклларидан бири сифатидақарор топтирган;
3. Табиатга, барча тирик жонзотлару-ўсимликларга,ҳайвонлару инсонларга бирдек мутлақ эзгулик, мехр шафқат кўрсатишдек орифий талабни БаҳовуддинНақшбанд илк бор бани башарият ва Коинот, борлиқ нинг умумий ва бирдан-бир фундаментал принципидаражасига кўтарган;
4. Нақшбандийлик тариқатининг ички таркибийбўғинлари тартиботлари ва амалий маросимларини му каммалликка етказган, уни расмий ислом, шариат би лан зиддиятга киришмайдиган ҳолга, балки улар биланмукаммал уйғунлик ҳолатини Имом Ғаззолий концеп цияси асосида рўёбга чиқарган;
5. Нақшбандийлик Хожа Аҳрор Валий Ҳазратлари дан сўнг учта жаҳоншумул-минтақавий йўналишларда:I. Туркистон, Хуросон ва Эрон; II. Ҳинд-Кашмир,Жанубий-Шарқий Осиё, Арабистон, Шимолий Афри ка, Ғарбий-Шимолий Турк (Босна-Харсекгача); Бол қондалар Қафқозда; III. Урол орти, Олтойлар ва Шар ий Туркистон йўналишларида ривожланди. ХожаАҳрор Валий нақшбандийлик тариқатини жамият, хал қимиз тарихий тараққиётида энг фаол ижтимоий-сиёсий кучга айлантирди. Бундай ижгимоий-сиёсий фаол лик, а) баъзи Нақшбандий шайхларнинг (Нақшбанд нинг ўзи, Шайх Ҳованд Тахур, Ҳожа Аҳрор, МахдумиАъзам Саййид Аҳмад Мавлоно Жалолиддин ҲожагиКосоний-ал-Фарғоний ва бошқа сиймолар) тимсоли да; б) нақшбандийлик тариқатининг ўзини бир бутунташкилот сифатида, асосий ижтимоий-сиёсий куч си фатида майдонга чиққанлигида (Имом Шомил ҳарбла ри, «Дукчи Эшон», яъни Асадилло Эшон нақшбандийқўзғолонида, Ўрта ва Яқин Шаркда ва бошқа жойлар даги миллий-озодлик курашларида ғоявий-сиёсий раҳ намо ва етакчи куч ролини ўйнаганлигида), иймони,эътиқоди мустаҳкам, меҳнатсевар инсон шахсини тар биялашда кўринади.
Баҳовуддин Нақшбанд таълимоти ва тариқати фа қат тарихий ҳодиса бўлиб қолмай, ҳозирги кундаҳам нафақат тасаввуф, Калом, Ислом ва Шариатдунёси тараққиётида, балки бутун инсониятнинг та рихий-маънавий камолотида сезиларли таъсир кўр сатмокда;
1. Оврўпо, Африка, Ўрта ва Яқин Шарқ, ЎртаОсиё, Жанубий-Шарқий Осиёнинг мусулмон халқла рининг миллий-озодлик курашларида фаол иштирокэтмоқда.
2. Мазкур халқлар орасида, умуман, мусулмонлардунёсига кириб келаётган минтақалар, мусулмонла шаётган халқлар, миллатлар ва элатлар орасида илм маърифат тарқатмокда, инсонпарварлик ёрдами ком панияларида фаол иштирок этмокда;
3. Ўрта Осиёнинг ўзида Туркистон халқининг асо сини ташкил этувчи ўзбек ва тожик миллатларинингривожланишида, уларнинг анъанавий миллий қиёфа си, руҳияти, тафаккурй, онги, қадриятлари, турмуштарзи, маросим ва маъракаларининг вужудга келиши,шаклланишига таъсир ўтказиш билан чекланмай, хал қимизнинг ҳозирги бўҳрондан чиқиб кетишига, ўз ўзини англашига, ҳаёти, турмуш тарзини, маънавияти ни изга солишда замонавий ижобий конструктив рольўйнамоқда ва бундан кейин ҳам унинг таъсири ортибборади. Чунки, Баҳовуддин Нақшбанд дунёқараши, та риқатининг асосий ғояси — диний ва умуминсонийқадриятларни устувор санаш, уларга риъоя қилиш, Ерюзида инсоннинг мўъжаз, аммо тўлақонли бахт-саода тини, яъни ҳақиқий инсонпарварликни қарор топти ришдир. • ''"
Хуллас, Баҳовуддин Нақшбанд, нақшбандийлик та риқатининг дунёдаги муслимий ва орифий 12—14 тажаҳоншумул эътироф этилган тариқатлардан биринингқурувчиси сифатида тасаввуфнинг XIV—XX асрлароралиғидаги ўрни фавқулоддадир.
Халқимиз, миллатимизнинг миллий-маданий ўзли гини англашида, ижтимоий-миллий бир бутунлигинитиклаш, демак республика мустақиллигини мустаҳкам лашда ҳам унинг аҳамияти бор.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling