Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
г) Мўътазила ва Калом фалсафаси.Урта Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари мадания тининг муҳим қисмини қадарийлар, муржиъалар вамўътазила ҳаракати, уларнинг таълимоти, рационалис тик ва маърифатпарвар маданияти, қадриятлари таш кил этади. Агар VII—IX асрларда мўътазила, қадария вамуржиъалар таълимоти асосан халифалик маркази ат рофларида — Куфа, Басра, Дамашқ, Боғдод кабишаҳарларда Васил ибн Ота, Хузайл Аллоф, Наззом,Жоҳиз, Киндий, Муаммар, Жаҳм ибн Сафвон, Жуб баъий, Ибн Хошимлар томонидан ривожлантирилганбўлса, IX асрларнинг иккинчи яримида Бағдоддан қув ғин ва таъқиб қилинди ва X—XIII асрларда Эрон, Хуро сон ва Туркистонда ўзининг иккинчи гуллаган давринибошдан кечирди. X асрдаёқ Абул-Қосим Самарқандий ва Абу Ман сур Матуридий ас-Самарқандийлар Бухоро ва Самар қанд мадрасаларида қадарийя, муржиъа ва мўътазилатаъсири ортиб бораётганлигидан ташвишга тушиб,уларга қарши қаттиқ мунозаралар олиб борган. XI асрбошларида Рай шаҳри қозикалони этиб тайинланганҚози Абдужаббор даставвал Ашъарий издошлариданбўлсада, кейинчалик мўътазила тарафига ўтди ва улар нинг йўлбошчиси бўлиб қолди. Қози Абдужаббормаърифатпарварлиги, маданиятлилиги, ҳақгўйлиги,одамийлиги, илм-фан, ақлий билимларга, мантиқийисбот усулларига мойиллиги билан ажралиб турарди. Уислом ақидалари, шариат талаб ва таъқиқларига кўр кўрона эътиқод қилишни эмас, ҳар қандай билимни,ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамида ҳимоя қилабилишни талаб қилар эди. Шунингдек, хоразмлик олимлар Абу Мудар Маҳмуд бинни Жарир ад-Даббий ал-Исфаҳоний, Абул-Қосим ибн Умар аз-Замахшарий, Имом Тожиддин Муҳаммад Абду-ул-Карим аш-Шаҳарастонийлар мўътазила таълимотини очикдан-очиқ тарғиб ва ташвиқ қилиб, фалсафадаги рационалистик йўналишни юксак чўққига кў тарганлар. Абу Мудар кучли табиб ва араб тили сарфи ванаҳви тадқиқчиси бўлиб, ўзининг билимдаги даражасибеҳад юқори бўлганлиги учун уни «Фарид-ул-аср» ва«Ваҳид-уд-даҳр» (яъни «даҳр ва давроннинг яктоси»)фахрли номлари билан улуғлаганлар. У Хоразмда,Журжонда, Урганчда шогирд толиблар йиғиб, жудакучли мутазила мактабига асос солган. ЗамахшарийАбу Мударнинг энг севимли ва қобилиятли шогирдибўлиб, ундан мўьтазила эътиқодини ҳам қабул қилганва бу эътиқодига бир умр содиқ қолган. Тазйикларгақарамасдан Замахшарий ўзининг мутазила вакилиэканлигини ҳеч қачон яширмаган ва тарихчиларнингхабарига қараганда ўзининг мутазилий эканлигиниочиқ-ойдин эътироф этган. «Менинг сочларимниоқартган, — деган эди у, — узлуксиз китоб ўқиш васаёҳатлардир».1 Замахшарий ўзининг араб тили сарфи ва наҳви,Қуръон тафсирларига бағишланган машҳур асарларидарационализмни — ақдий билимларни, мантиқий да лилларни кўр-кўрона эътиқоддан устун қўйган. У илм фандаги ва Қуръон тафсирчилигидаги билимлари учун«Устод-ул-араб ва ажам», «Фахр-ул-Хоразм», «Жорил лоҳ» ва бошқа дақиқ номлар қозонган. Абдулкарим аш-Шаҳарастоний эса ўзининг динийва фалсафий мазҳаблар, оқимлар ва таълимотларгабағишланган машҳур асари «ал-Милал ва-н-Ниҳал»даилмий холислик, ҳақиқатга риъоят қилиш, рациона лизм, мантиқ принципларига қаттиқ риъоя қилганиҳолда, фалсафа ва дин ўртасидаги фарқ ва умумийликтомонларни босиқлик билан тушунтириб баён этади,диний таълимотлар, бидъатчи мазҳаблар, бошқа дин лар ва файласуфлар таълимотини, жумладан Ибн Синофалсафасини тўлалигича, ҳеч ўзгартирмасдан, бидъатва кофирликда айбламасдан баён қилади. Абул-Ҳасан ал-Ашъарий билан бир қаторда ислом нинг илоҳиёт фалсафаси — Калом — илм-ул-ақоидга,матуридия мазҳабига Абу Мансур Муҳаммад ибн Му ҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ансорий ал-Ҳанафий ал-Мута каллим ал-Матуридий ас-Самарқандий (853—944) асоссолган. Унинг асосий асарлари: 1. Китаб-ут-Тавҳид; 2. Ки таб ул-Мақолот; 3. Китаб ради-л-аваил-л-Адилла-ли л-Каъби; 4. Китаб ал-баян-ва-л-мутазила; 5. Китабтаъвилат-ул-Қуръон; 6. Шарҳ «Фиқҳи Акбари аввал вас-с-саъний»дир. Матуридий «Китаб-ут-тавҳид» аса рида шундай ёзади: «...Инсон ўз хатти-ҳаракатларидасоҳиб ихтиёрдир, хайр ва шаррни (яхшилик ва ёмон ликни) фаркловчи ақлга эга. Инсон ўз ақлига таянибва ўз иродасига кўра хайрли ёки шарр (ёмон) ишларниқилишга рағбат кўрсатади ва демак, ана шунинг учун уОхиратда ё савоб (мукофот), ё ақоб (жаъзо, уқубат)ганоил бўлади... Бизнинг Таъоло гўғрисидаги билимла римиз аршу-аълоданми ёки ақлданми? — деб берилгансаволга Матуридий «Ақлдан», деб жавоб берган. Матуридий ва Ашъарийларнинг Каломдаги мазҳаб лари ўртасидаги тафовут ва фарқлар моҳиятий бўлмай,Калом усулларини ва фуруъларини қў-ллашдаги тарти бот ва амалиётга алоқадор бўлган. Шунинг учун ҳамҳар иккала мазҳаб расмий Ислом, яъни «Аҳли сунна важамоа» эътиқоди арконларини назарий асослаб берув чи таълимот, бутун мусулмон дунёсининг эътиқодиймафкураси сифагида эътироф этилган. Ашъарийлар ваматуридия ўртасидаги эътиқодий тафовутлар 13 тагаетиб борган, шундан 6 таси маънодаги фарқ бўлса, таси лафздаги фарқлардир. Маълумки, Имом-ул-Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратла рининг ақоиди исломияда тутган йўли айни «ахли сун на ва жамоа» йўли эди. Имом Абу-л-Ҳасан ал-Ашъа рий Оллоҳ таоло иродасини мутлақ деб, Оллоҳ таолоҳоҳиш-иродаси билан вужудга келган ҳар бир нарса«хайрли» эканлигини, Охиратдаги савоб ва ақоб «ахло қий асосга эга эмаслиги» тўғрисидаги фаталистик мав қеъни эътироф этган. Бироқ, Имом-ул-Аъзам Абу Ҳа нифа ҳазратлари ва ул ҳазратга эргашган Имом Мату ридий ва унинг мазҳаби инсон ўз хатти-ҳаракатларидасоҳиб ихтиёрдир, яъни ирода эркинлигига эга, хайр вашаррни бир-биридан ажратиб берадиган аклга эга ваинсон ўз аклига таяниб, ўз иродасига кўра хайрли вашарр (ёмон) ишларни қилишга рағбат кўрсатади. Вадемак, ана шунинг учун у Охиратда ё савобга, ё ақобга(жазо, уқубатларга) ноил бўлади, деган муҳим ижобий,инсонпарвар мавқеъида турган. ; Матуридийлар: «Мен ҳаққ аст рост мўминман!»деииш керак деган бўлсалар, Ал-Ашъарий издошлари:«Мен — иншо Оллоҳ, яъни худо хоҳласа мўминман»! дейиш керак, деб ҳисоблаган. Бироқ, матуридийларэътиқодига кўра «худо хохласа» деган иборада Оллоҳтаоло қудрати, илми ва иродасига шубҳа туғилишимумкинки, бу залолатнинг бошидир. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бирин чи ярмидаги ислом ислоҳчилари Саййид Аҳмадхон,Шайх Саййид Жамолиддин шьАфғоний, МуҳаммадАбду, Ғаспирали Исмоилбей, Ализода Бей, Юсуф Оқ жўра, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдураҳмон ал-Кавоки бий ва бошқалар янги даврда мусулмон дунёсиниқолоқлиқдан олиб чиқишнинг исломий ва шаъарийасосларини қидирганларида айни Имом Абу Мансурал-Матуридий таълимотига, унинг Каломи усуллари вафуруъларига мурожаат қилиб, товар, процент, қарз вабарча пул муомаласига, яъни капиталистик муносабат ларнинг гуркираб ўсишига йўл очадиган машҳур фат воларни берганлар. Каломнинг кейинги даврдаги энг машҳур назариёт чиларидан бири Ҳужжат-ул-Ислом Абу Ҳомид Муҳам мад ал-Ғаззолий (1059—1111) «Жомеъ-ул-Калим фи-л илм-ул-Калом», «Ал-Мунқид мин ад-Далол», «Иҳёиулум аддин» («Диний илмларнинг тирилтирилиши») вабошқа шоҳ асарларида Калом фалсафасини балоғатгаетказган. Ғаззолий ўзининг «Минҳож-ул-обидийн»асарида Калом илми, унинг зарурлиги ва вазифаларитўғрисида қуйидагиларни ёзган эди: «...Илм қуйидагимулоҳазаларга кўра ибодатдан илгари туриши керак:дин буюрган ибодатларни саҳиҳ бажариш учун мазкурарконларни чуқур билиш, уларни қандай бажариш вакимга бағишлашни яхши билиш керак бўлади. Бўлма са, ўзинг ким ёки нима эканлигини билмаган нарсагақандай ибодат қиласан?! Бундай ибодатнинг санамлар га ёки бутга қилинган ибодатдан нима фарқи бор?!... «...Обид фақат билиш туфайлигина ҳақиқий обидбўла олади... Илм Оллоҳтаоло олдида ҳақиқий қўрқув ни туғдира олиши ва айни пайтда нажотга бўлган умидбахш этиши туфайли фойдалидир. Кимки Оллоҳ тао лони яхши билмаса, унинг Улуғ ва Аъзимлигига ҳамимон келтирмаган бўлади. У (Оллоҳ таоло) илм ту файли билинади ва улуғланади...»; «Инна тансира ва л-Оллоҳ йансирикум!», яъни «(Сиз) ўзингизга ёрдамқилсангиз, Оллоҳ ҳам сизларга ёрдам қилади!». Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling