Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
Брагинскии И. С. Из истории таджикской и псрсидской литсратурм. Ии.Наука, М., 1972. С. 52.
Маковельский А. С. Авесто. Изд. АН Азсрбайджанский ССР. Баку, 1960.С. 100. ахлоқий йўл-йўриқларни ўзлаштиришдан иборат бў либгина қолмасдан, балки оилавий турмуш, яхши ёрва фарзанд тўғрисида ҳам ўйлаш эканлиги таъкидлана ди. Умуман зардуштийликда оилавий бурч ва фарзандтарбияси масаласи алрҳида ўрин тутади. Зардуштиўликда Ўрта ва Яқин Шарқдаги ҳуқуқийқарашлар ҳам ўз ифодасини топган. Қадим замонлар дан бери кишиларнинг жамиятдаги муносабатларинитартибга солиб турувчи урф-одатлар ва ахлоқий қоида лар мавжуд бўлган. Зардуштийликда улар Ахура Маздахудоси номидан илоҳий қонун даражасига кўтарилади.«Авесто»да ҳуқуқий қоидалар тартибли тарзда ифодақилинган бўлмаса ҳам ўша даврнинг ҳуқуқий муноса батлари тўғри акс эттирилган. Ҳуқуқий соҳалар жи ноят, фуқаролик, оила, ер-сув ҳуқуқи кабиларга ажра тилган. Қадимги даврда ҳам, асарда тасвирланганидек,суд жазоси ўзининг шафқатсизлиги билан ажралибтурган. Жазолаш воситаси сифатида ўт, қиздирилгантемир ва бошқа нарсалар қўлланилган. Айбдорларгақамчи билан уришдан тортиб ўлим жазосигача берил ган. Ахлоқий қоидалар сингари ҳуқуқий қоидалар ҳамАвестода диний руҳ билан сугорилган. Улар ҳам худотомонидан ўрнатилган бўлиб, бош ҳакам сифатидаАхура Мазданинг ўзи кўрсатилади. Шаклланган ва ривож топган қадимги шарқ жамиятиасослари милоднинг II—III асрларига келиб аста-се кин емирила бошлайди. Унинг заминида феодал муно сабатлар ривож топади. Бу жараённинг мураккаб вазиддиятяи кечиши ўша даврлардаги фалсафий қараш ларда ҳам акс этди. Шунинг оқибатида зардуштийлик дан янги оқим — монийчшшк келиб чиқади. Бу таъли мотнинг асосчиси Моний деган киши бўлиб, у216—217 йилларда Ботлда туғилган ва 276 йилда Жун дишопур шаҳрида қатл этилган. Моний ўз даврида ях ши маълумотга эга бўлган. У форс ва оромий тилидадиний ва ахлоқий масалаларга бағишланган бир қанчарисолалар ва китоблар ёзган. Бироқ улар бизнинг дав римизгача етиб келмаган. Моний, ҳатто «монийликёзуви» деб аталган алифбо ҳам яратган. Унинг айримбелгилари бугунги кунда ҳам мавжуд. Моний таълимотича, оламда нур дунёси — яхши лик ва зулмат дунёси — ёвузлик мавжуд. Улар ўртасидаабадий кураш боради. Лекин пировард натижада ях шилик тантана қилиши, инсон ўз хулқи ва бутун ҳаётибилан ёруғликнинг зулмат билан курашига ёрдам бериши ва яхшиликнинг тантанаси учун хизмат қилишикерак. Моний таълимоти қулдорлик давлатига, шунинг дек, ҳукмрон динга қарши қаратилганлиги учун унингтарафдорлари қатгиқ қувғинга дучор бўлдилар. V асрнинг охири ва VI асрнинг бошларида ЎртаОсиё ва Эронда кучайиб бораётган зулмга қарши Маз дак бошчилигида халқ қўзғолони кўтарилади. Бу ҳара кат аёвсиз равишда бостирилади. Маздакнинг ўзи эсадаҳрийлиқда айбланади. Лекин маздакизмни бутунлаййўқ қилиб юбориш мумкин эмас эди. Чунки, халқ ун да ўзининг кўп асрлик орзу-умидларининг амалгаошиши йўлини кўрар эди. Маздакчилар мафкураси жамоа ерларини босиболишга қаратилган ҳаракатни ва деҳқонларнинг қа рамлигига қарши курашишни ҳимоя қилишга қара тилган эди. Маздак таълимоти зардуштийликдагиёруғлик ва жаҳолат, яхшилик ва ёвузлик курашинингдуалистик ақидаларидан келиб чиқадиган фалсафийқарашларга ҳам асосланар эди. Лекин соф фалсафийва диний масалатар маздакчиликда катта ўрин тут майди. Унда ижтимоий масалалар биринчи ўриндатуради. Маздак таълимотича асосий ёвузлик — бойликкаҳирс қўйиш ва камбағалликдир. Булар ғаразгўйлик,бир-бирини кўролмаслик, қасос олишнинг сабабла ридир. Ижтимоий адоватларга қарши кураш ҳасад гўйлик, бир-бирини кўра олмаслик, қасос олишнибартараф этишнинг, ҳақиқий инсоний муносабатлар ни вужудга келтиришнинг йўли — худога тоат-ибо дат қилишдир. Шундай қилиб, Маздак таълимотида ижтимоийзулмга қарши кураш муқаддас вазифа сифатида талқинэтилади ва унга диний тус берилади. Айни пайтда адо латсизликнинг асосий манбаи бўлган адоватга қаршиқаратилган халқ ҳаракатининг қонунийлиги тасдиқла нади. Маздакчиликнинг туб мақсади мулкий тенглик ни ўрнатишдан иборат эди. Бу тенглик барча моддийбойликларга бирга эгалик қилиш деб тасаввур қилина ди. Маздакчилар жамоага асосланган ҳолда ҳар биркиши мулкка тенг эга бўлиши керак деб ҳисоблайди лар. Тенглик кояси — маздакчилар таълимотининг асо сий негизидир. Маздакчиликда хусусий мулкка эгаликқилишда ҳаммани тенглаштириш мақсадида бойликларни тенг тақсимлашга асосий эътибор берилади. Бутенглаштириш ғояси дунёнинг барча бойликлариодамларга бир хил даражада тақсим этилсин деганқоидага таянади. Маздакчиликнинг бу ғоясини шоирФирдавсий ўзининг «Шоҳнома» асарида қуйидагичаифодатайди: Бойлик, бечоралик бўлмасин токим,Тенглик бўлсин жаҳон мулкида ҳоким.Бир ҳолда яшасин қашшоқ билан бой,Қашшоқда ҳам бўлсин, ошу нон, уй-жой. Маздакчилик ўзининг кейинги тараққиётида сустдиний-ахлоқий таълимотдан феодал давлатнинг асосийтаянчларига қарши қаратилган фаол ғоявий кучгаайланиб борди. Халқ оммаси, асосан деҳқонлар ва ҳу нармандлар ўртасида кенг таркалган ва қўллаб-қувват ланган маздакчилик Яқин ва Урта Шарқ мамлакатла рида ижтимоий-фалсафий фикрларнинг кейинги та раққиётига маълум даражада таъсир кўрсатди. Лекин буни амалга ошириш учун Маздак таклифэтган зўравонлик, инқилоб йўли нотўғри эди. Турон ваЭрон халқлари ўзининг бутун тарихи давомида тадри жий тараққиёт йўлидан борганлар. Монийчилик ва маздакчилик зардуштийликнингтурли мазҳаблари ҳисобланган. Милоддан аввалги II ва I асрларда Турон заминидабуддизм ҳам кенг тарқалган. Туркистоннинг Марв,Балх, Термиз, Сиғноқ, Қува, Косон, Самарқанд, Бухорокаби шаҳар ва вилоятларида ҳам будцачилик таълимо ти ақида ва маросимларини ишлаб чиқишда, уларнибошқа Шарқ мамлакатларида тарғиб этишда алоҳидаўрин тутган марказлар бўлган. Буддачиликнинг жаҳон динига айланишида қадим ги хитой сулолалари сарой солномаларида «юэчжэ» дебаталган 5 та катта туркий уруғ асос солган Кушонларсалтанати, унинг шаҳаншоҳлари — Каджула Кадфис,Вима Кадфис, Канишка, Васудева ва бошқалар ҳалқилувчи роль ўйнаганлар. Милоддан аввалги I аср ва милоднинг IV—V асрла ри орасида Ўрта Осиё, Турон-Эрон, Шимолий Ҳин дистон, Кавказнинг Осиё этакларидан «Садди чин» гача бўлган ҳудудни ўз ичига олган Кушоншохушрсалтанати Махаяна буддачилигини ўзининг ғоявийэътиқоди, мафкураси деб эълон қилган эди. Шарқ мамлакатлари тарихига оид илмий адабиётларда будда чилик Ҳиндистонда милоддан аввалги VII—VI асрлар да тарқалгани кўрсатилади. Бироқ бу даврларда будда чиликнинг хинаяна номли оқими кенг тарқатган эди.Хинаянанинг бош ғояси — фақат жуда кибор, мўъта бар табақага мансуб буддавий азиз-авлиёларгина Нир вана саодатига эриша олади. Шу сабабли бу таълимотҲиндистоннинг ўзида ҳам кенг томир ота олмади. Манбаларнинг хабарларига қараганда кушонларсалтанатининг асосчиси, буюк шаҳаншоҳи КанишкаКадфис томонидан Панжобнинг Жаландхар шаҳридачақирилган буддачиларнинг умумжаҳон Жомеъ-йиғи нида «Махаяна — ҳамма учун бирдек улуғ йўл» давлатдини ва мафкураси деб эълон қилинган (милоддан авв.78 йил). Канишка учун кушонлар салтанатини бир лаштирувчи диний мафкура ва айни пайтда динийэьтиқод эркинлиги сиёсатини юргизиш ҳаёт-мамотмасаласи эди. Чунки, кушонлар салтанатига кирганхалқлар буддавий эътиқоддан ташқари қадимги туркийТангри эътиқодига, зардуштийлик ва бошқа кўплабдиний эътиқодларга сиғинар эдилар. Бу халқларнибирлаштириш учун уларнинг эътиқодларини ўзидаомухта қилган, диний эҳтиёжи ва манфаатларини қон дира оладиган, унинг эвазига кушоншоҳлар сатганати га хайриҳоҳлигини қозонтирувчи расмий мафкура за рур эди. Махаяна таълимотининг ақидавий анъаналарига,маросимчилиги ва ижтимоий асосига жиддий ўзгариш лар киритилди. «Нирвана»га (яъни «мутлақ маъсудлик, эзгулик жаннатийлик ҳолати») шу дунёнинг ўзида ҳам эришишмумкин. Нирванага фақат нуфузли, илоҳийлик ва му қаддаслик иқтидори соҳиблари — будда авлиёларигинаэмас, балки маънавий-руҳий покланиш, тозаланиш йў лига кирган, комилликни олий ва эзгу мақсад қилиболган барча одамизод эришиши мумкин. Буддачиликнинг махаяна шакли кушоншоҳдарнинграсмий давлат дини деб эълон этилгандан сўнг Ка нишка, Вима Кадфис, кейинги кушаншоҳлар униамалда ривожлантириш, бошқа халклар ўртасида кенг, ёйиш учун салтанатнинг Балх, Марв, Термиз, Самар қанд, Бухорсқ Шош-Илоқ, Туркистон, Сайрам, Қува,Ксон, Уш, Ўзганд, Қошғар ва бошқа шаҳарларда кўп дан-кўп ибодатхоналар қурдилар, буддачиликка оидкитоблар тарқатилди. Кушонларнинг дастлабки пойтахтларидан бири дебтахмин қилинаётган ҳозирги Каттақўрғон ёки Шаҳри сабз атрофларида дэси ёки (хитойча То-Си) «Дэси ру ҳи» деб аталувчи диний тавоф маркази бўлган. Бу қа димги туркийлар сиғинган «аждодлар руҳи» маъбудаси нинг будда эътиқодига мослаштирилган шакли бўлган лиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Таниқли археологлардан бири, профессор Б. Я.Стависский буддачиликнинг Узоқ Шарққа кенг тар қалиши асосан Турон, Туркистонлик авлиё роҳиблар нинг хизмати эканлигини қайд этади. Мазкур авлиёроҳиблар янги «вагн»ларга асос солганлар ва муқад дас сураларни шахсан кўчирганлар, уларни маҳаллийтилларга таржима этганлар ва шарҳлаганлар. Анашундай авлиё-роҳиблар орасида Тармита (Хитойчаайтилиши «Дами» — Термиз)лик Дхармамитранингноми тилга олинади. Марвлик Ань Ши Гаоҳ, Самар қандлик Кан Сэн-Хуэй, Тошкент — Илоқ воҳасиданБо Шлипотола, Шрилитра, Лақай туркларидан Дхар манашшнлар ҳозирги эранинг III—V асрлари орали ғида яшаб ижод этганлар. Туронлик авлиё-роҳкбларбуддавий сутралар матнини шархлаганликлари, бу ишбилан нафақат Узоқ Шарқдаги, балки Ўрта Осиёдагиибодатхоналарда ҳам шуғулланганликларини Ўзбекис тон ҳудудида топилган янги археологик топилдшутртасдиқламоқда. Буддачиликнинг диний-фалсафий таълимоти асо сида тўртта қоида ётади. Булар қуйидагилар: дунёдақийналиш, азоб-уқубат мавжуд, ҳар қандай қийналиш нинг ҳам сабаби бор, қийналишдан қутулиш мумкин,қийналишдан қутулишга олиб чиқувчи йўл бор. Қийналиш деганда буддачилик нафақат инсонни,балки барча тирик мавжудотнинг пайдо бўлишиданйўқолишигача бўлган жараённи тушунади. Бироқбуддачилик таълимотига кўра, инсон ҳаётда қийин чиликдан қутулиши мумкин. Қутулиш деганда будда чилик инсонни ўз истакларидан воз кечишини, шубилан бирга тўла хотиржамлик, осойишталик, мут лоқ маъсудлик (Нирвана) ҳолатига эришишни тушу нади. Инсон ҳар томонлама пок бўлиши (бу «ахимса» дебаталади), ўзида энг олижаноб фазилатларни мужассам лаштириши лозим. Унинг ҳар бир ҳаракати, ўзгаларгамуносабати фақат эзгулик нуқтаи назаридан баҳолан гандагина, бутун ҳис-туйғусини, фикр-ўйини Буддага қаратиб, қалбан Илоҳ билан яшаганда, у мутлақмаъсудлик ҳолатига эришиши мумкин. Албатта, буддачилик таълимотининг бу томониҳаётда кўп қийинчиликларни бошдан ўтказаётган меҳ наткаш, бечора фуқароларнинг диққатини ўзига тор тарди, уларда ҳаёт оғирлигини енгил қилиш истагиниуйғотиб, пировард натижада буддачиликка топиниши га олиб келарди. Буддачилик кенг қулоч ёйишинингсабабларидан бири ҳам шунда бўлса керак. и Шундай қилиб, милоддан анча олдин Ўрта Осиёдадиний, ижтимоий-фалсафий қарашларнинг дастлабкикуртаклари вужудга келди. Бу ижтимоий фалафийфикрлар диний руҳда бўлса ҳам, ўша давр кишилари нинг олам, инсон, унинг хуқуқи ва ахлоқи ҳақидагиқарашларини ўзида акс эттирди. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling