Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet14/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

Руссо Ж. Ж.О причинах нраиствснности. СПб. 1907. С. 22.
К. Маркс Ҳегелнинг диалектикасини, қарама-қар шиликлар, зиддиятлар кураши, миқдор ва сифат ўзга ришлари, инкорни инкор қилиш тўғрисидаги ғоялари ни, бошқа фштсафий хулосаларини ўрганиб, юксак ба ҳолаган бўлса ҳам, улардан асосан жамиятни зўрликйўли билан ўзгартиришга қаратилган сиёсий мақсадла рини асослаш йўлида фойдаланди. Бу катта фалсафийметодологик аҳамиятга эга бўлган Ҳегель диалектика сига бир томонлама, тор синфий мақсадлардан келибчиққан ҳолда субъектив ёндашишнинг белгиси эди. К.Маркс Ҳегель диалектикасидан қарама-қаршиликлар,зиддиятлар кураши ҳақидаги фикрларни олиб, ундагиайният (уйғунлик, томонларнинг ўзаро бир-бирини та қозо этиши) каби муҳим фундаментал методологикечимни сояда қолдирди. Бу эса Маркс таълимотидадиалектика муаммолари бир томонлама талқин этили шига сабаб бўлди. XX аср ўрталарига келиб, капита лизм XIX асрдаги катаклизмдан холос бўлиб, жамиятниинсонпарварлаштириш, ижтимоий адолатни тиклаш,тараққиёт суръатларини тезлаштириш йўлига ўтиб ол гач, бу бирёқгтамалик яна ҳам кўпроқ аён бўлиб қолди.Бундай шароитда марксизм кўрсатган йўлдан боришжамиятни янги ҳалокатлар гирдобига олиб келишианиқ эди.
Марксча фалсафа шаклланишида Фейербах таъли мотининг таъсири ҳам катта бўлган. Лекин К.Маркс Фейербахнинг ғояларини ўрганиб, унинг кўп томонла рини ўз таълимоти таркибига киритган бўлса ҳам, фалса фий антропология муаммолари таҳлилини ғайри илмийдеб баҳолади. Фейербахнинг, одамлар синфий, миллий,ирқий тафовутлари, диний эътиқодларидаги фаркларигақарамай, бир-бирини севиши, ҳурмат қилиши, ҳамкорва ҳамдард бўлиши лозимлиги тўғрисидаги ғояси инсо ниятни кескин, шафқатсиз синфий курашларга, динийэътиқодларни оёқ-ости қилишга чорловчи марксистиктаълимотнинг мезонларига мос келмас эди.
Марксизм фалсафаси асосчилари Ҳегель диалекти каси рационал мағизини, Фейербахнинг материя ҳақи даги таълимотининг ижобий томонларини ижодий,танқидий ўрганиб, диалектик материализм таълимоти ли яратганликларини бутун жаҳонга эълон қилган эди лар. Ҳақиқатда бўлса, борлиқнинг умумий моддийза!\ инларини тан олиш, оламдаги барча нарсаларўсишда, ўзгаришда, ривожланишда эканини кўрсатишэнг қадимги фалсафий таълимотларга ҳам хос бўлган.
Борлиқни яхлит билишга интилган файласуфлар унингумумий боғлшушкда ва алоқадорликда, ўсишда ва ўз гаришда эканини, бу жараёнлар қарама-қаршиликларкураши асосида бўлишини инкор этмаганлар. Борлиқ нинг диалектик моҳиятини тан олиш Шарқ фалсафа сига ҳам хос бўлган. Шу сабабли ҳам диалектик ма териализм деб номланган марксча таълимот асрлардавомида шаклланиб ривожланиб келган фалсафий қа рашларнинг ўзига хос бир синтези эди холос.
Жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиши маса ласини ёритувчи кўплаб ижтимоий фалсафий таъли мотлар ўтмишда ҳам бўлган. Бу таълимотларда жа миятнинг моҳияти, кишилар ўртасидаги ижтимоий,иқтисодий, сиёсий муносабатлар шаклланиши, мада ният ривожланиши масалаларини ёритиш катта ўринолган. Шу сабабли Маркс яратган тарихий материа лизм ҳам жамият ҳақидаги узоқ тарихий тараққиётдавомида шаклланиб, ривожланиб келган қарашлар нинг ўзига хос сиёсий, ғоявий мақсадлар асосида тар тибга солинган синтези эди. Нари борса, бу таълимотжамият тараққиётининг моҳияти ва истиқболлари ҳа қидаги мунозарали бир концепция эди холос.
Француз файласуфи Жан Жак Руссо айтганидек,«Жамиятни ўрганаётган барча файласуфлар унинг та биий ҳолатини ҳам билишга ҳаракат қилганлар. Лекинуларнинг бирортаси ҳам бунинг сирини англай олма ганлар»1. Шу жиҳатдан олиб қараганда, К. Марксяратган тарихий материализмнинг ақидаларини мут локлаштириш хатодир. Жамият доим такомиллашиб,ривожланиб турганлиги сабабли, бу жараёнлар ҳақидатугалланган таълимотлар яратиш ҳам мумкин эмас.
Тарихий материализм фалсафий эмас, балки сиёсий,мафкуравий қарашлар, мақсадлартизими сифатида юза га келди. Жамият тарихини сунъий равишда муросасизсинфий, сиёсий курашлар майдони сифатида қараш, ка питализмнинг ҳалокати, социализм ва коммунизмнингжаҳон миқёсида узил-кесил ғалаба қилиши муқаррарэканини кўрсатишга уриниш, шу асосда ишчилар син фини буржуазия билан муросасиз курашга, ўз диктату расини ўрнатишга чорлаш, жамиятнинг эволюционтараққиёти имкониятларини, моддий ва маънавийжараёнлар нисбатини бир ёклама ёритиш тарихни мате риалистик тушуниш асосида ётган бош мақсадлардир.
1 Руссо Ж. Ж. О причинах нравственности. СПб. 1907. С. 25
Машҳур француз тарихчилари Ж. Тьерри, Ф. Гизо,ф. Минье асарлари, табиатшунослик фанлари соҳаси даги айрим кашфиётлар, айниқса, энергиянинг сақла ниши ва бир турдан иккинчи турга ўтиши қонунинингкашф этилиши, Дарвиннинг эволюцион таълимоти вабошқалар ҳам марксча фалсафанинг шаклланишигатаъсир этди. Бу кашфиётлар дунёнинг моддий асосла рини, унда содир бўлаётган жараёнларнинг бир-биригабоғлиқлиги, алоқадорлиги, ўсиши ва ривожланиши,тирик табиатнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари ни чуқурроқ билиб олишга имкон берди. Лекин мар ксча фалсафага асос бўлган, ўта сиёсатлаштирилганмақсадлар тарих фани, табиатшунослик фанлариютукларидан ҳам мукаммал объектив илмий хулосаларқилишга имкон бермади.
Марксча фалсафа шаклланаётган шароитда капи талистик жамиятга хос бўлган зиддиятлар ҳам кескин лаша бошлаган эди. Капитализмнинг дастлабки бос қичларида қишлоклардан шаҳарга кўчиб келган аҳо ли, шаҳар ҳунармандлари ва кичик савдогарлар ёл ланма ишчиларга айланиб қашшоқлашгани, уларнингижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳволи тобора оғирла шиб боргани ҳам тарихий фактдир. Шу сабабли XIXасрнинг 30 йилларидаёқ ёлланма ишчиларнинг бур жуазияга қарши ўз ҳаққи, ҳуқуқи учун олиб борганкураши ҳам кучайди. 1831 — 1834 йилларда Франция нинг Лион шаҳрида, 1848 йилда Германияда бўлибўтган ишчиларнинг қўзғолонлари, Англиядаги чарти стлар ҳаракати шулар жумласидандир. К. Маркс бужараёнларни чуқур ўргангани ва тахлил этганини ин кор этиб бўлмайди. Лекин, марксизм асосчилари ўшадаврдаги қўзғолонларни ўрганиб, сабокарини умум лаштириб, пролетариат капитализмнинг гўрковидир,капитализмни ағдариб, социализм, коммунизм қу ришга қодир бўлган ягона сиёсий кучдир, деган хуло сага келдилар. Уларнинг фикрича, капиталистик жа миятдаги сиёсий кураш муқаррар равишда пролета риат диктатураси ўрнатилишига олиб келади. Бу хуло салар тарихий тараққиётнинг моҳияти ва истиқболинисохталаштиришга, сиёсий, синфий мақсадлар йўлидаамалга оширилаётган ҳар қандай зўравонликларни,қонли курашларни оқлашга олиб келди. Зўрлик биланаМалга ошириладиган сиёсий тўнтаришлар капитали змдан социализмга ўтишнинг асосий йўли сифатидаталқин этилади.
Шундай хулосаларга асосланган К. Маркс Герма нияда мавжуд бўлган сиёсий, ижтимоий, иқтисодиймуносабатларга қарши очиқ кураш эълон қилди.Унинг фикрича, моддий кучни фақат моддий куч би лан қўпориб ташлаш мумкин. Германия ўз озодлигинифақат пролетариатнинг қўлидан олади, деган қатъийфикр ҳам шундай хулосалар жумласидандир.
Кейинроқ бориб, бу хулосалар бутун жаҳоннинг та раққиётига асос бўладиган умумий илмий ғоя сифати да кенг тарғиб этилди. Пролетариат зўрлик билан, ўздиктатурасини ўрнатиш орқали «тенгсизлик ва адолат сизликни йўқ қилишга қодир бўлган сиёсий куч» эка ни, янги фалсафа эса унга хизмат қилмоғи лозимлигикўрсатилди. Марксча фалсафа пролетариатнинг дунё қараши, жамиятни инқилобий ўзгартиш йўлидаги на зарий қуроли сифатида таърифланди. Бу эса минглабйиллар давомида умуминсоний қадрият сифатидашаклланган ва ривожланган фалсафанинг моҳияти,мазмуни, аҳамияти масаласига нотўкри, бир томонламаёндашишнинг кўриниши эди.
Фалсафанинг барча муаммоларига партиявийлик,синфийлик мезонлари асосида ёндашиш бу фанни ўтасиёсийлаштиришга, моҳияти ва аҳамиятини сохталаш тиришга, умуминсоний қадриятга айланган ғоялар, ху лосалар, методологик умумлашларни ҳаёт воқеийлиги дан узоқлаштиришга олиб келди. Тор синфий мақсад лар ва манфаатлар доираси билан чекланган марксчафатсафа ўзининг бутун тарихи давомида умуминсонийқадрият даражасига кўтарила олмади.
Жамият тарихининг барча даврларида фалсафа ин соннинг моҳияти, борлиқдаги ўрни, амалий фаолияти,олам ҳақидаги билимларини умумлаштириб, янги ме тодологик хулосалар, йўлланмалар чиқарувчи фан си фатида ривожланиб келган. Бундан 25 аср муқаддамяшаган машҳур Хитой файласуфи Конфуций ҳам фал сафий билимларнинг аҳамияти устида алоҳида тўхтаб,«билиш — бу инсонни билишдир», деган эди. Шарқфалсафасида инсон, унинг моҳияти, манфаатлари, ин соний муносабатларнинг мезонлари масаласи каттаўрин олгани ҳам тасодифий эмас, албатта.
Марксча таълимотда фалсафанинг бош масаласи,баҳс мавзуси муаммоси ҳам сохталаштирилди. Мате рия билан онг ўртасидаги муносабат фалсафанинг асо сий масаласи сифатида таърифланди. Бу эса фалсафа нинг баҳс мавзусига бир ёқлама ёндашишнинг кўриниши эди. Материя билан онг ўртасидаги муносабатниўрганиш фалсафанинг бош масаласи эмас, балки буфан ўрганаётган муаммоларнинг бир томонидир. Ма терия бирламчи, онг иккиламчидир деган хулоса ҳамсўнгги даражадаги мутлоқ ҳақиқат эмас, балки олам нинг моҳияти ва асоси ҳақидаги фалсафий хулосалар нинг бир кўринишидир.
Материя бирламчи, онг иккиламчи деган ғоя мутлоқ лаштиршшб, жамият ҳаётига тадбиқ этилиши яна ҳамчалкаш хулосаларга олиб келди. К. Маркс ўзининг «Не мис идеологияси» номли асарида кишилар тарихни яра тиш учун, аввало, яшаш воситаларига эга булиши, яъниозиқ-овқат, кийим-кечак ишлаб чиқаришлари, уй-жойқуришлари керак деган фикрни ўртага қўйдй. Бунданижтимоий ҳаётнинг асосий, ҳал қилувчи омили моддийишлаб чиқаришдир деган хулоса келиб чиқади. Бу ғояэса, ўз навбатида, юктимоий борлиқ бирламчи, ижти моий онг иккиламчи, яъни унинг пассив инъикосиданбўлак нарса эмас деган хулосага олиб келади. Бу хулосажамият ҳаёти ва тараққиётини марксча таҳлил этишнингягона, исбот талаб қилмайдитан методологик асоси си фатида кўрсатилди. Натижада, маънавий омилларнинг,инсон ақлий салоҳияти, ижодий имкониятларинингжа мият тараққиётидаш ўрни ва аҳамияти камситилди. Ин дивид онгги, миллий онгнингжамияттараққиётига қан дай таъсир кўрсатиши масаласи фалсафий муаммолардоирасидан чиқариб ташланди. Кишилар жамиятда со дир бўлаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданийжараёнларнинг пассив иштирокчиси ва кузатувчиси си фатида таърифланди.
Фалсафа тарихида минглаб йиллар давомида шакл ланиб, ривожланиб келган, бир-бири билан узвий боғ лиқ бўлган турли таълимотлар сунъий равишда мате риализм ва идеализм оқимларига бўлиб юборилди,улар ўртасидаги тафовутлар мутлақлаштирилиб, жа миятда рўй берган ва бераётган сиёсий воқеалар ваҳодисалар синфий курашларнинг мафкуравий ифодасидеб кўрсатилди. Бу ҳам фалсафа тарихини сохталашти риш ва ўта сиёсийлаштиришдан бошқа нарса эмас эди.Материализм илғор, тараққийпарвар кучларнинг дунё қараши, идеализм эса реакцион кучларнинг мафкура си сифатида кўрсатилди. Натижада, сиёсий тафаккур нвдг таъсири ва тазйиқи фалсафий таълимотларга баҳоберишда ҳам ўз ифодасини топди. Инсониятнинг ил мий, маънавий, ижтимоий камолотига катта ҳисса қўшган олимлар, жумладан, Ўрта Осиёлик кўплаб му тафаккирлар, сунъий равишда материалистлар сафигақўшилди. Ҳолбуки, материалистик ва идеалистиктаълимотлар бир-бирини бутунлай инкор этувчи қа рашлар эмас. Улар оламдаги моддий, маънавий жа раёнларнинг ўзига хослиги, бирлиги ва боғлиқлигинитўлароқ билишга имкон берадиган фалсафий таъли мотлардир. Мутлақ материализм ёки мутлақ идеализмпозициясида туриб, чексиз олам, ундаги моддий вамаънавий жараёнларнинг моҳияти ҳақида фалсафийумумлашмалар қилиш мумкин эмас. Албатта, жамияттараққиётининг турли босқичларида, айниқса, буру лиш даврларида юзага келгак фалсафий қарашлардаилғор ва қолоқ, эскича томонлар ҳам бўлган. Бу тарақ қиёт муаммоларига турлича ёндашишнинг белгисидир.Лекин уларни қолоқ ва эски синфларнинг дунёқара ши, манфаатлари билан айнан тенглаштириб бўл майди. Машҳур ҳинд файласуфи С. Радхакришнанўзининг «Ҳиндистон фалсафаси» номли асарида шун дай деган эди: илмий тарихий таҳлил усули бизданўзаро мунозара қилаётган фалсафий мактабларнингбири томонига ўтиб олишни эмас, балки уларга нисба тан объектив, холис ёндашишни талаб қилади.
Фалсафа тарихини синфий, сиёсий мезонлар биланўлчаш кўплаб муаммоларни бирёкдама баҳолашга олибкелди. Жаҳон халкдари фалсафий фикри тараққиёти даги марксча мезонларга мос келмайдиган кўплабтаълимотлар идеалистик, метафязик қарашлар сифати да таърифланиб, бутунлай ўрганилмади, ёки уларгабирёқлама баҳо берилди. Инсон моҳияти ва унинг ру ҳий оламини ўрганишга катта эътибор берган Шарқфалсафасини холисона ўрганиш имкониятлари ҳамчеклаб қўйилди. Ғарб фалсафаси, Россияда XIX асрдаривожланган айрим файласуфларнинг таълимотлариҳаддан ташқари бўрттириб кўрсатилди. Бунинг сабабиуларнинг айрим фикрлари марксизм ақидаларига би роз бўлсада мос келиши эди.
Марксча фалсафанинг динларга бўлган муносабатиҳам фачсафий тафаккурнинг тарихи ва назариясинихолисона тушунишга имкон бермади. Дин халқ учунафъюн, бидъат, хурофот деб талқин этилиши инсониятмаънавияти шаклланиши ва ривожланишида диннингўрни ва ролини тўғри, илмий холис баҳолаш йўлидагиэнг катта ғоявий тўсиқлардан бири бўлди. Марксизмасосчилари барча динларга ана шундай бир томонлама муносабатда бўлдилар. Уларнинг инсоният маънавийкамолоти, фалсафий фикрлар тараққиётидаги ўрни вааҳамиятини сохталаштирдилар. Бу эса совет тоталитартузуми шароитида мамлакатда чуқур томир отганмаънавий инқирознинг сабабларидан бири бўлди.Ҳолбуки, ҳар бир дин инсон маънавиятининг биршакли, фалсафий тафаккур тараққиётининг муайянбосқичларидир. Инсоннинг моҳияти, ҳаёти ва мақса дини талқин этувчи теран фалсафий ғоялар барча дин ларда мавжуд. Бундай ғоялар Буддизмда, Ислом фал сафасида яққол кўзга ташланади. Буни кўр-кўрона ин кор этиш фштсафий қадриятларни холисона, тўғри ту шуниш йўлидаги катта тўсиқдир. Динларни эътибор дан четда қолдириб, фалсафий таълимотлар тарихини,уларнинг ўзига хос шаклларини ҳам тўғри тасаввурэтиб бўлмайди. Динни инкор этиш ёшларнинг дунёқа раши шаклланишига салбий таъсир этишини совет ту зуми даври тажрибаси тўла исботлаб берди.
Марксча таълимотда инсоннинг моҳияти, руҳийдунёси, эҳтиёжлари, мақсадлари, эркин фаолияти,қадр-қиммати, миллий руҳ, шахс масаласини чуқур ўр ганишга эътибор берилмади. Инсон ва жамият тўғри сида кўп гапирилса ҳам, ҳар бир шахснинг индиви дуаллиги, эҳтиёжлари, имкониятлари, истеъдоди вақобилияти, манфаатлари масаласи сояда қолиб кетди.Ҳар бир шахс ўз хоҳиши ва иродасига эга бўлмаган,юқоридан берилган топшириқларни кўр-кўрона бажа рувчи куч сифатида қаралди. Совет тузуми давридачексиз ҳокимиятни ўз қўлига олган раҳбарлар одамларнималар ҳақида ўйлаши кераклиги ҳақида кўрсатмаларбердилару, лекин улар қандай ўйлаётгани билан қи зиқмадилар. Бу ишда кўзланган мақсад инсонларниўйламайдиган, мустақил фикрламайдиган итоаткорқулларга айлантириш эди. Натижада, инсон ўз-ўзинианглаши, миллий онг шаклланиши масаласини ўрга ниш муаммоси ҳам фалсафий таълимотлар тизимигакирмади. Ҳақиқатда эса, инсон аввал ўзини англайди,шу асосда бошқаларни, бутун жамиятни англаб, уларбилан муносабатга киради. Ишбилармонлик, тадбир корлик, манфаатдорлик, инсонпарварлик, адолатпар , варлик, миллатпарварлик, иймонлилик, инсофлилик,ҳалоллик, меҳнатсеварлик, оилапарварлик сингари фа звдатлар инсон ўз-ўзини, кейин бошқаларни англашинатижасида шаклланади. Ўз-ўзини англаган инсон ўзфаолиятига бошқаларнинг муносабатини, жамият яратган ахлоқий, ҳуқуқий мезонларни ҳисобга олиб,виждон ва иймон билан баҳо бериш имконига эга бў лади. Буларсиз ҳаёт фалсафасини тасаввур этишқийин, албатта.
Марксча фалсафада халқ оммаси тарихни яратувчикуч сифатида кўрсатилгани маълум. Лекин бу яратув чилик, марксча фалсафа нуқтаи назарида, демократия,қонунчилик, адолат, тенглик, тенгҳуқуқлик, ошкора лик, фикрлар турли-туманлиги шароитида амалга оша диган ижодий, манфаатли меҳнат эмас, балки юқори дан берилган буйруқларни, ҳукмрон якка партиянингмавҳум режаларини кўзини юмиб, қулоқни кар қилиббажаришдан иборат, деб талқин этилди. Совет тузумидаврида мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида, ма даний ҳаётида кўплаб ишлар қилингани маълум. Буларҳаммаси халқнинг меҳнати билан бажарилди. Лекин буишларнинг асосида муайян манфаат билан боғланганонгли меҳнат эмас, балки сиёсат даражасига кўтарил ган оммавий ташаббуслар, мажбурий меҳнат ётганиниҳам инкор этиб бўлмайди. Очиғини айтганда, турғуниқтисодий муносабатларга, сиёсий, мафкуравийтазйиққа асосланган совет тоталитар тузуми омманингижодий яратувчилик фаолиятини кучайтирмади, балкисусайтириб юборди. Одамларнинг меҳнатга, мулкчи лик шаклларига бўлган муносабатида, бу борадагитажриба, анъана ва малакаларида чуқур деформацияюз берди. Мамлакатда кетма-кет бўлиб турган иқтисо дий ўпирилишлар, қўшиб ёзишлар, халқнинг моддийтурмуш шароитлари тобора ёмонлашиб бориши одам лар манфаатдорликни англаб, ижодий меҳнат қилишимконидан маҳрум бўлиб қолганининг оқибатидир.Натижада, 80-йилларнинг охирига келиб мамлакатдагивазият ниҳоятда оғирлашди.
Мулкчилик муносабатлари масаласи ҳам марксчафалсафада тарихий тараққиёт сабоқларидан ажралганҳолда тахчил этилди. Мулкчиликнинг турли шакллари га, уларнинг имкониятларига ақидапарастларча ёнда шиш социалистик жамиятни кучли инқирозга олибкелган сабаблардандир. Социалистик мулкчиликнингаҳамияти ва имкониятларини мутлақлаштириш, хусу сий мулкчиликни чеклаш ва чегаралаш жамиятнингиқтисодий, ижтимоий тараққиётига салбий таъсир эт ди. Одамларда меҳнат маҳсулотидан, унинг сифатиданманфаатдорлик билан боғлиқ бўлган интилишлар ку чаймади. Меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати тобора пасайиб борди. Натижа да, катта хомашё захираларига, арзон ишчи кучига эгабўлган мамлакат жаҳон бозоридаги рақобатга бардошбера олмай қолди. Давлат мулкига айлантирилган кор хоналарда ҳам сон кетидан қувиб, сифатига эътиборбермай қўйилди. Бу ҳам корхона ишчилари кўр-кўронарежани бажаришга интилиб, маҳсулотнинг сифатига,техника, технология, хомашёдан унумли фойдаланишмасапаларига эътибор бермай қўйганининг оқибатибўлди. Саноат ишчилари ва мутахассисларда ҳам дав лат мулкига нисбатан тежамкорлик билан муносабатдабўлиш масъулияти шаклланмади. Колхоз мулки — жа моа мулки деб эълон қилинган бўлса ҳам, бутун советтузумида бирорта колхозчида жамоа мулки — менингҳам мулким, деган тушунча шаклланмади. Хусусиймулкчиликнинг барча шакллари чекланиши ва таъқиқ ланиши жамиятдаги иқтисодий қийинчиликларни янаҳам оғирлаштириб юборди. Хусусий мулкчилик, тад биркорлик ва ишбилармонлик чекланиши инсон оми лининг жамият тараққиётидаги ўрнини ҳам заифлаш тирди. Манфаатсиз қилинган меҳнат бирор ерда ҳамсамара бермади. Сиёсий шиорлар аеосида ташкилэтилган «стахановчилик», «юз центнерчилик» ҳаракат лари ҳам узоқ самара бермай, кенг кўламли кўзбўяма чиликларга йўл очди. Натижада, республикалар, кор хоналар, колхозлар ва совхозлар кетма-кет ғалабарапортлари бериб турсалар ҳам, мамлакатнинг иқтисо дий аҳволи, меҳнаткашларнинг турмуш шароитларитобора оғирлашиб борди. Бундай вазият жамоа мулки га асосланган социалистик тараққиёт йўлига ўтиб.ол ган барча мамлакатларда юз берди.
Совет тоталитар тузуми емирилганидан кейин ай рим социалистик мамлакатлар ўз иқтисодий сиёсатла рида сезиларли бурилиш ясади. Хитой Халқ Республи касида, асосан, жамоа мулкчилик сакданиб қолса ҳам,маълум соҳаларда хусусий мулкчиликка, ишбилармон лик ва тадбиркорликка, хорижий инвестициялар мам лакат иқтисодиётига кириб келишига йўл очиб бери лиши оғир иқтисодий бўҳроннинг бир қадар олдиниолишга имкон берди.
Қарама-қаршиликлар, зиддиятлар муаммоси тал қини ҳам асосан жамиятдаги синфий, сиёсий, мафку равийкурашлар билан боғланди. Антагонистик қара ма-қаршиликларни бўрттириш, уларни муросасиз сиё сий кучлар ўртасидаги муносабатларнинг ифодаси сифатида талқин эТНрш жамият ҳаётининг моҳияти ватараққиёти сабабларини нотўғри тушунтиришга олибкелди. Қарама-қарши кучлар ўртасидаги зиддиятлармуқаррар тўқнашувларга, инқилобий тўнтаришларгаолиб келади, деган ғоя синфлар, турли ижтимоий сиёсий кучлар ўртасидаги ихтилофларни сунъийравишда кучайтиришга, уларни қонли ихтилофларгатомон буриб юборишга йўл очди. Ижтимоий зиддият ларни ҳал этишда, консесус (келишиш, муросаю-ма дора) йўлининг имкониятлари камситилди, ёки бутун лай инкор этилди. Натижада, жамият тараққиётинингмоҳияти ва имкониятлари хаспўшланди. Инсониятни нг ҳозирги тараққиёти, мустақил Ўзбекистонда тадри жий йўл билан амалга оширилаётган ўзгаришлар ан тагонистик зиддиятларни кескинлаштириш, инқило бий сакрашларни амалга ошириш йўли билангина жа миятнинг илгарилама ривожланишини таъминлашмумкин, деган фикрлар бутунлай хато эканини кўр сатмоқца. Ҳозирги тараққиёт йўли турли ижтимоийгуруҳлар, табақалар ўртасидаги тафовутларни бўрттир маслик, уларни кескин синфий курашга эмас, балкимуросага, бирлашиб, холислик билан, инсонпарвар лик қадриятларига таяниб, мавжуд зиддиятларни тинчйўл билан ҳал этишга чорлашдир. Қонли урушлардан,сиёсий ихтилофлардан чарчаган инсоният учун бун дан бошқа йўл йўқ.
Марксча фалсафанинг жиддий нуқсонларидан би ри, давлат ва миллатларнинг барҳам топиши тўғриси даги таълимотдир.
Давлат — жамият иқтисодий, сиёсий тараққиёти нинг зарурий оқибатидир. Кишилик жамияти мавжудэкан, ундаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий муноса батларни бошқариш зарурияти ҳам доим бўлади. Та раққиёт жараёнида, муайян шароит ва имкониятларасосида давлатнинг функцияси, шакллари ўзгариб ту риши мумкин. Лекин кишилик жамиятини муайянбошқарув тизимисиз тасаввур этиб бўлмайди. Агардавлат бўлмаса, ҳар қандай жамоатчилик таъсири ваназорати ҳам жамиятни бошқариш учун етарли асосбўла олмайди.
Марксизм асосчилари давлатнинг барҳам топишимасаласини коммунизмнинг жаҳон миқёсидаги узил кесил ғалабаси билан боғлашга ҳаракат қилган эди лар. Коммунизмнинг узил-кесил ғалабаси хаёлий бирфараз бўлганлиги учун давлатнинг барҳам топиши
кояси ҳам шундай тасаввурлар доирасидан чиқибкетмади. Совет тузуми даврида давлатнинг барҳам то пиши тўғрисидаги таълимот иттифоқчи республика лардаш давлат тизими мустаҳкамланишига, мустақилмиллий давлатлар ташкил топишга йўл қўймасликмақсадларида қўлланилди.
Миллатларнинг барҳам топиши ва қўшилиб кети ши тўғрисидаги таълимот эса майда этник гуруҳлар,мустамлака ва қарам халкларнинг ҳукмрон йирикмиллатлар таркибига синггиб кетишини назарий асос лашдан бошқа нарса эмас эди. Совет тузуми шарои тида шундай шовинистик мақсадлардан келиб чиққанҳолда рус бўлмаган миллатларнинг миллий онги ўси шига, маданияти, тили, бошқа этник хусусиятлариривожланишига тўсқинлик қилинди. Бу ўринда ҳамкенг тарғиб этилган фалсафий ғоялар остида аниқсиёсий мақсадлар ётганини кўриш мумкин. Пролетаринтернационализм ғоялари ҳам шу мақсадларга хиз мат қилди.
Марксча фалсафа ижодий ривожланиб борувчи фандеб кўрсатилган бўлса ҳам, унинг янгиланиши имко ниятлари мавхум, қотиб қолган ақидалар, авторитарғоялар, КПССнинг сиёсий кўрсатмалари чегарасидақолиб кетди. Олимларнинг вазифаси янги «доҳийлар»айтган фикрлар, партия органлари ҳужжатларида кўр сатилган йўл-йўрикларни шарҳлашдан иборат бўлибқолди. Бу чегаралардан чиқиш эса ревизионизм, марк смзм таълимотидан чекиниш, партия сиёсатига хилофиш тутиш деб баҳоланди. Шу сабабли ҳам 70 йилданкўпроқ вақт ичида марксча фалсафанинг «ижодий ри вожи» олдиндан белгиланган фштсафий, сиёсий мезон лар чегарасидан чиқа олмади. Бир ярим аср муқаддамшаклланган ақидалар, ғоялар, давлат, партия органла рида катта мансабларни эгаллаб турган «доҳийлар»,партия съездлари, марказий комитет қарорлари маркс ча ижодий тафаккурнинг энг сўнгги ютуғи сифатидаталқин этилди. Фалсафа фани ривожланиши ҳам юқо ридан белгилаб берилган назарий андозалар чегараси да қолиб кетди. «Ривожланган социализм», «социа лизмнинг узил-кесил ғалабаси», «совет халқи», «умум халқ давлати» сингари тушунча ва ғоялар ана шундайсохта андозалардан эди. Турлича фикрлар, қарашларэркинйигини чеклаш, барчани бир хил фикрлашгамажбур этиш марксча фалсафани инқирозга олиб кел ган асосий сабаблардан бири эди. Фалсафий фикрларда гурғунлик ҳолати кучайишига В. И. Ленин, И. В.Сталиннинг асарлари ҳам таъсир этди. Булар фалса фий тафаккурнинг бутун совет тузуми даврида, барчасоциалистик мамлакатларда таназзулга юз тутганинингяққол ифодаси эди.
Инсон тафаккури тараққиётига нисбатан бундайақидапарастларча ёндашиш табиатшунослик, жамият шунослик фанларига нисбатан ҳам кенг қўлланилди.Марксизмнинг назарий ақидалари доирасига сиғ майдиган янги кашфиётлар реакцион, буржуа мафкурасидеб эълон қилинди. Генетика, кибернетика, тилшунос лик, иқтисод фанларига нисбатан бўлган муносабатюқоридаги фикрларимизшшг исботидир. Бу ўринда ян ги илмий ғояларни танқид қилиш билан чекланмай,уларнинг ижодкори бўлган буюк олимлар қатағон қи линди, турматарга ташланди, айримлари жисмонан йўққилинди. Маънавиятнинг миллат ва мамлакат тараққиё тидаги ҳал қилувчи ролига катта аҳамият берган маъри фатпарвар алломалар Беҳбудий, Фитрат, Абдулла Ав лоний, Мунаввар Қори, фан тараққиёги ва маданиймеросга холисона ёндашган академиклардан Д. Лиха чев, Л. Келдиш, М. Дубинин, А. Сахаров, Ҳ. Абдул лаев, И. Мўминов ва бошқалар тақдири фандаги сиё сий қатағончиликнинг ёрқин мисолидир.
Жаҳон тараққиёти Маркс башорат қмлган йўлданбормади. Ҳалокатга маҳкум деб топилган капиталис тик жамият ўзининг ички зиддиятларини тадрижиййўл билан баратараф этиб, фан ва техника ютуқларигатаяниб, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий тарақ қиётнинг янги босқичига кўтарилди. Капитализмнинггўркови деб таърифланган ишчилар синфи ҳам муро сасиз эҳтирослар гирдобига ботмай, капиталистик жа мият ичида ўзининг сиёсий, иқтисодий муаммолариниҳал этиш имконига эга бўлди. Башорат қилинган жа ҳон инқилоби учқуни алангага айланмади, балки аста секин сўниб борди. Айрим мамлакатларда бўлиб тур ган иш ташлашлар ҳам асосан иқтисодий таааблардоираси билан чекланиб, соғлом ва маданий курашларшаклини олди. Ривожланган мамлакатлардаги давлатҳокимияти ҳам барча ижтимоий табақаларнинг ман фаатларини муштарак ҳал этиш йўлидан бормокда. Де мократия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлариҳам тобора яхшиланиб, такомиллашиб бормоқда. Ху сусий мулкчиликка асосланган жамиятда ижтимоий,иқтисодий, маданий тараққиётнинг тез суръатларини таъминлаш, тенглик ва тенг ҳуқуьушкка асослангандемократик жамият, ҳуқуқий давлат қуриш, кишилар нинг моддий ва маънавий турмуш шароитларини тобо ра яхшилаб бориш миллий зиддиятлар ва синфий ихти лофларга аста-секин барҳам бериши мумкинлигинитарих сабоклари яна бир бор кўрсатди. Жаҳон тажри басининг бу сабоқлари ҳозир мустақил Ўзбекистондаҳам ижодий, конкрет шароитларни ҳисобга олиб,амалга оширилмоқда.
Марксизм асосчилари томонмдан жамият тараққиё тининг капитализм емирилганидан кейин юзага кела диган энг илғор ижтимоий шакли деб таърифлангантотатитар сиёсий тузум тарих синовларидан ўта олма ди. Пролетариат диктатураси сифатида зўрлик биланўрнатилган, ниҳоят, бориб якка партия ва чексиз ҳо кимиятни ўз қўлида тўплаган раҳбарларнинг диктату расига айланган совет тузуми такдири жамият тарақ қиёти ҳақидаги марксча таълимотнинг хато ва бирёқ ламалигини кўрсатувчи тарихий далилдир. Социалис тик демократия, барча миллатлар, фуқароларнингтенглиги ва тенг ҳуқуклиги, «ривожланган социализм»,«умумхалқ давлати», «социализмнинг асосий иқтисо дий қонуни» ҳақидаги ғоялар сароб сингари осмондамуаллақ бўлиб қолди.
Зўравошшк билан ўрнатилган ва зўравонликни ўзсиёсатининг асосий йўли сифатида танлаб олган сиё сий тузум бир мамлакат халқинигина эмас, балки жа ҳондаги айрим мамлакатлар халкари бошига ҳам кўп лаб мусибатлар келтирди. Очиқ қатағон сиёсати таъси ри остида даҳшат ва қўрқувда, тоталитар тузумда яша ган кишилар оғир иқтисодий, маънавий бўҳронларниҳам бошидан кечирдилар. Жаҳондаги энг даҳшатлиумумий қирғин қуролларини ўз қўлида тўплаб, бутунинсониятни қўрқув остида ушлаб турган улкан мамла кат ўз ички зиддиятлари таъсирида аста-секин тадри жий йўл билан ҳалокат сари борди ва ниҳоят, тарихсаҳнасидан тушиб кетди. Ташқи таъсир асосида социа листик тараққиёт йўлига ўтишни режаааштирган Ҳаба шистон, Ангола, Конго, Яман, Лаос, Комбоджа синга ри мамлакатлар катта иқтисодий, сиёсий бўҳронларгйрдобида қолиб, ўз тараққиёти истиқболи режаларинижаҳон тажрибасини ва ўз имкониятларини ҳисобгаолиб янгидан кўриб чиқдилар. Бу мамлакатлардагибарча бўҳронлар совет тузуми тажрибасини ўз мамла катида кўр-кўрона қўллашга интилиш натижасида содир бўлган эди. Шимолий Корея ва Кубада социалис тик тараққиёт йўлидан боришни зўрлик билан, кўзниюмиб, хаёлий ақидаларга таяниб амалга ошириш сиё сати ҳануз давом этмоқда. Бундай йўл мамлакатдагивазиятни кескинлаштирмоқда, оғир иқтисодий аҳволдақолган, ҳуқуклари паймол этилган омманинг норози ликлари кучайишига сабаб бўлмокда.
Марксча таълимотнинг тарих имтиҳонларидан ўтаолмаганлиги жаҳондаги коммунистик партияларнингобрўсини ҳам тушириб юборди. Ўнлаб йиллар давоми да мамлакатдаги йирик сиёсий куч бўлган Италия,Франция коммунистик партиялари ўз мавқеини йўқот ди, омма уларнинг сиёсий шиорларига ишонмайқўйди. Амалга ошириб бўлмайдиган, «ҳамманинг тенг лиги, бахтли-саодатли бўлиши» кўзда тутилган ширинорзу-хаёллар жамияти — коммунизмни мутаассиблар ча, қатағон ва зўрлик билан амачга оширишга қара тилган назарий роялар ва амалий ишлар ижобий нати жа бермаганлиги ижтимоий тараққиёт қонунлари вайўллари ҳақидаги марксча таълимотнинг нафақат об рўсини тушириб юборди, балки бу таълимотнинг наза рий жиҳатдан мунозарали, амалий жиҳатдан ўта ҳало катли эканини жаҳон афкор оммаси олдида исботлади.




Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling