Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
ФАЛСАФАГА СИНФИЙ ЁНДАШИШ ВА УНИНГЧЕКЛАНГАНЛИГИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
5. ФАЛСАФАГА СИНФИЙ ЁНДАШИШ ВА УНИНГЧЕКЛАНГАНЛИГИУмумжаҳон фалсафий фикри тараққиёти ўтган аср нинг 40-йилларида ишчилар синфининг дунёқарашидеб ном олган фатсафанинг шаклланишига олиб кел ди. Бу фалсафанинг келиб чиқиши, унинг яратувчила ри фикрича, ишчилар синфининг инқилобий ҳаракатитажрибасини, ижтимоий фанлар, ҳамда табиат илмининг янги далилларими умумлаштириш асосида содирбўлди. Тўғри, Маркс билан Энгельс Оврўпанинг Қа димги Юнон донишмандларвдан тортиб то ХУШ асрохири ва XIX аср бошларида ижод қилган мутафак кирлар эришган барча ютуқлардан фойдаланишга ҳа ракат қилдилар. Натижада, ўша даврнинг бир қанчадолзарб ижтимоий-фалсафий муаммолари К. Маркс ваф. Энгельс асарларида ўз ифодасини топди. Хусусан,билиш назарияси («Анти Дюринг»), табиат илминингфалсафий муаммолари («Табиат диалектикаси»), жа мият тараққиёти масалалари («Капитал», «Оила, хусу сий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши») ва шунга ўх шаш бир қанча соҳаларда диққатга сазовор фикрлармавжуд. Марксча фалсафанинг келиб чиқишида XIX аср нинг биринчи ярмида табиатшунослик фанларида қўл га киритилган йирик кашфиётлар ҳам катта аҳамиятгаэга бўлди. Бу кашфиётлар туфайлм барча қотиб қолганнарсалар янгиланиб турувчи, ҳаракатсиз нарсалар ҳа ракат қилувчи, мангу деб ҳисобланган нарсалар ҳамма си ўткинчи бўлиб чикди, табиатнинг доимо ўзгариб,ҳаракат қилиб туриши исботланди. Оламнинг моддийбйрлигини илмий-фалсафий таҳлил этиш учун янгиимкониятлар юзага кедци. Натижада, диалектик мате риализм ўша йилларда маълум тарихий давр учун аҳа миятга эга бўлган таълимот сифатида шаклланди. К. Маркс капитализм тараққиётининг дастлабкидаврларига хос бўлган ижтимоий, сиёсий, иқтисодийзиддиятларни ҳам таҳлил этди, ишчилар синфи то бора қашшоқлашиб боришининг сабабларини очиб" берди. Марксча таълимот бир асрдан қўпроқ вақт давоми да жаҳондаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маъна вий, мафкуравий жараёнларга ҳам таъсир этди ва син фий курашлар, инқилобий тўнтаришларнинг назарийасоси сифатида қаралди. Лекин, XX аср бошлари ва ўрталаридаги инсоният нинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий тараққиёти, фанва техника соҳасидаги янги ютуклар марксча фалсафа нинг кўплаб хулосалари ва башоратлари ҳаётий эмас лигяни кўрсатди. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, марксча фалсафаасосакишиларни кескин, муросасиз синфий курашгачорловчи таълимот сифатида юзага келган эди. Марк сизмда фалсафанинг асрлар давомида ривожланган илмий, назарий умумлашмалари, умуминсоний қадрият лар сифатида шаклланган адолатпарварлик, инсонпар варлик билан боғланган профессив ғоялари тор сиёсиймақсадлар соясида қолиб кетди. Кишилик жамиятибир-бирига бутунлай қарама-қарши бўлган сиёсий гу руҳларга бўлиб ташланди. Муросасиз синфий кураш лар жамият тараққиётининг ҳал қилувчи ягона омилисифатида кўрсатидди. Марксча фалсафа социализм, коммунизм қуришгақаратилган фаолиятнинг назарий асоси деб таърифла ниши ҳам уни ўта сиёсий таълимот сифатида шакл ланганини кўрсатди. Марксча фалсафашшг сиёсийла шуви уни инсониятнинг ижтимоий, моддий, маданийтарихини, фан ва амалиёт соҳасида қўлга киритилганва киритилаётган ютуқларни холисона, илмий ўрганишва умумлаштириш имконидан маҳрум этди. К.Маркс «Фейербах ҳақидаги тезислар»ида «Фай ласуфлар оламни турлича изоҳлаб келдилар, холос, ле кин гап, уни ўзгартиришдадир», деган фикрни ўзияратган фалсафий қарашлар тизимининг асосий мақ сади сифатида ўртага қўйди. Бу фикр фалсафанингмоҳияти, баҳс мавзуи, амалий аҳамияти масаласигабир ёқлама ёндашишнинг ифодаси эди. Ҳолбуки, фал сафанинг мазмуни ва аҳамияти инсоннинг моҳияти,борлиқдаги ўрнини ўрганиш, унинг амалий фаолияти,бшшмлари якунларини илмий-назарий хулосалар, ах лоқий қадриятлар асосида умумлаштириш, дунёқараш ни шакллантиришдир. Фалсафа ўзининг бутун тарихидавомида фанлар ичидаги фан, амалиёт ва илмий тад қиқотлар методологияси, тафаккур маданияти сифати да инсоннинг конкрет билимларини умумлаштириб,олам ҳақида бир бутун тасаввур, тушунча ҳосил қи лишга, жамият ҳаётини адолат, инсонпарварлик ме зонлари асосида ривожлантиришга методологик асосбўлди. Фалсафа асрлар давомида кишиларни инсон парварлик, адолатпарварлик руҳида тарбиялашга хиз мат қилди. Француз файласуфи Жан Жак Руссо айтга нидек, «одамни файласуф қилишдан аввал, уни инсонсифатида тарбиялаш керак. Бу уни бошқаларга ёмон лик қилмасликка ўргатишдан бошланади»1. Марксизм асосчилари ўтмиш фалсафий, илмий ме росига ҳам муайян сиёсий мақсадлардан келиб чиққанҳолда ёндошдилар. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling