Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
в) Фалсафий дунёқараш.Дунёқарашнинг навбатдаги шакли фалсафий дунё қарашдир. Фалсафий дунёқараш дунёни, борлиқни ақлий жиҳатдан умумлаштириб тушинтирувчи назарий қарашлар тизимидир. У диний дунёқарашдан фаркли равишда, инсоннинг ақлий-интеллектуал фаолиятигакўпроқ эътибор беради. Шу сабабли фалсафий дунёқа рашга ҳар доим ҳур фикрлилик, фикрий теранлик кабихусусиятлар хосдир. Фалсафий дунёқараш — бу аслидамантиқий тахлил ва умумлаштиришлар, мантиқий му ҳокамалар ва хулоса чиқаришлар, мантиқий исботларва раддиялар асосида назарий фикр юритишлар орқа ли дунёни, борлиқни тушуниш, тушунтириш, баҳолашва изоҳлашдир. Фалсафий дунёқараш кўр-кўронаэътиқодлар, хаёлий образлар тўғрисидаги тасаввурларва тушунчаларга эмас, балки инсоннинг борлиққа му носабати тўғрисидаги эркин, танқидий ва айни вақтдаумумий ақгшй мушоҳадаларига, назарий умумлашмаларига асосланади. Фалсафий дунёқарашда инсон та биатнинг бир қисми сифатидагина эмас, балки алоҳи да ўзига хос борлиқ сифатида қаралади. Фалсафийдунёқарашда «ташқи» ва «ички» дунёлар, «табиий бор лиқ», «инсоний борлиқ»лар бир-бирларидан фарқ қи линади. Инсонни қуршаган ҳодисалар дунёси, яъни«ташқи» дунё, инсоннинг онгига таъсир қилади, ундаакс этиб, инсон маъанавий дунёсини ташкил этади.Бу «ташқи» ва «ички» дунёлар ўзаро бир-бирлари би лан боғлиқ ва айни вақтда улар бир-бирларидан фарққилади. Улар ўртасидаги муносабатлар фалсафий дунё қараш мазмунини ташкил қилади. Хуллас, дунёқараштизимида фалсафий дунёқараш энг ривожланган, маъ лум даражада мукаммал дунёқараш ҳисобланади. Бирбутун борлиқнинг турли кўринишлари: табиат, жа мият, инсон, унинг оши, моддий ва маънавийликниўзида назарий жиҳатдан умумлаштириб акс эттирувчиумумий тушунчалар тизими фалсафий дунёқарашниташкил этади ва унинг кўламини белгилаб беради.Фалсафий дунёқараш бошқа дунёқарашларнинг муҳимумумий томонларини ўз ичига олади. Фалсафий дунёқараш шаклланиши ва ривожлани шига афсонавий (асотирий), диний дунёқарашнингтаъсири бўлганини инкор этиб бўлмайди. Фалсафий дунёқараш доимо инсоннинг муайян мақ садга қаратилган, амалий ва назарий фаолияти билануйғунлашган энг умумий тушунчаларида ифодаланади. Фалсафий дунёқарашнинг шаклланиши ва ривож ланиши фалсафа фанининг пайдо бўлиши билан узвийббғлиқ ҳолда юз беради. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling