Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet8/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

2. ДУНЁҚАРАШНИНГ ТАРИХИЙ ШАКЛЛАРИ


Жамият тараққиёти билан инсоннинг амалий ваназарий билиш фаолияти ҳам ривожланиб бориб,дунёқарашнинг янги-янги тарихий шакллари пайдобўлади. Бунда дунёқараш оддий, кундалик онгдан тор тиб мифологик, диний ва фалсафий дунёқарашларгатомон ривожланиб боради. Мифологик, диний ва фал сафий дунёқарашлар дунёқарашнинг тарихий шаклла рини ташкил қилиб, улар бир-биридан фарқ қилади.

а) Мифологик (афсонавий) дунёқараш.


Мифологик дунёқараш ижтимоий тараққиётнингбошланғич босқичларига хос бўлиб, инсон дунёни ту шунишининг ўзига хос оддий усули, яъни хаёлийинъикоси сифатида пайдо бўлган.
Мифологик дунёқараш воқеликнинг хаёлий инъи коси сифатида асосан қадимги давр кишилари учунхарактерлидир. Бу дунёқараш ўз ифодасини кўпроққадимги даврларда яратилган нақлларда, ривоят ва аф соналарда топган. Бу ривоятлар ва афсоналар ижти моий тараққиётнинг дастлабки даврларида, унинг тур ли босқичларида пайдо бўлиб, уларда тасвирланган об разлар афсонавий қаҳрамонлар, худолар, ёвуз кучларбўлишган. Қадимги кишилар бу афсона ва ривоятлар да табиат ва жамиятнинг турли ҳодиса ва воқеалариниумумлаштириб, уларни хаёлий шаклларда тасвирлаган лар. Бу билан уларга бўлган муносабатларини билдир ганлар ва олам ҳақидаги қараш ва тасаввурларини тар тибга туширишга ҳаракат қилганлар.
Мифологик дунёқарашнинг хусусияти шуки, ундаҳамма нарса ва ҳодисалар бир-бирининг иштирокчисисифатида тасвирланади. Бунинг натижасида бир хилбуюмларнинг сифатларини иккинчи хил буюмларгабемалол кўчириш мумкин бўлади. Мифологик дунёқа рашда табиат кучлари алоҳида жонли вужудлар кўри дишида жонлантириб тасвирланади. Мифологияда бирхил нарсаларнинг хоссалари иккинчи хил нарсаларгабемалол кўчирилганлиги сабабли, у хаёлотга кенг йўл
очиб беради. Натижада, унда тасвирланган образларҳар қандай ўзгаришлар қилиши ва жасоратлар кўрса тиши мумкин бўлади.
Ҳар бир халқда ўзининг узоқ тарихий ўтмишига оиджуда кўп ривоятлар ва афсоналар мавжуд. Уларда бухалқнинг ижтимоий ҳаёти, турмуш ва тафаккур тарзла ри, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий-маънавиймуносабатлари хаёлий тарзда акс эттирилади, улар афсо навий қаҳрамонлар қиёфасида ёвуз кучларга қарши ку раш олиб борадилар. Оқибатда, бу курашларда доимоадолат ва ҳақиқат тантана қилади. Бундай ривоятлар ваафсоналар дастлабки пайтларда халқ оғзаки ижоди на муналарида, кейинчачик ёзувнинг пайдо бўлиши билантараққий этган халқларда ўзига хос адабий-бадиий асар ларда ўз ифодасини топади. Буни биз Ўрта Осиё халқла рининг афсона-асотирларида ҳам яққол кўрамиз. Қа димги Ўрта Осиё халқиари яратган кўпчилик афсоналарва ривоятларга яхшилик билан ёмонлик, нур билан зул мат ўртасидаги кураш характерлидир. Уларда айтилиши ча, гўё табиатда Қуёш ва Сувдан иборат улуғ ва яратувчикучлар, ҳамда зулмат ва кулфатдан иборат офат келти рувчи кучлар бор эмиш. Бу икки куч — икки олам сифа тида доимо бир-бири билан курашади. Масалан, «Авес то» тарихий ёдгорлигида айтилишича икки олам —яхшилик ва ёмонлик оламлари бўлиб, яхшилик оламигаАхура Мазда (Хурмуз), ёмонлик оламига Ангра Маню(Ахриман) бошчшшк қилади. Ер юзи уларнинг курашла ри ва тўқнашуви майдонига айланади. Ниҳоят, яхшилик(Нур) ёмонлик (Зулмат) устидан ғалаба қозонади.
Умуман, мифологик дунёқарашда ифодаланган ри воятлар ва афсоналар ўз мавзулари жиҳатдан турли тумандир. Уларнинг баъзилари дунёнинг пайдо бўли ши, унинг тузилиши, табиат ва жамият ҳодисаларинингюз бериши, дунёнинг бошқарилиши, ундаги нарсаларва ҳодисаларнинг ўзаро муносабатлари, боғланишлари га оид бўлса, иккинчи хиллари эса инсоннинг пайдобўлиши, яшаши, ҳаёти, дунёдаги ўрни, ишлари, табиаткўчлари билан олиб борган курашлари, маънавий камолат сари интилишлари, ниҳоят, унинг ўлиши ва шукабиларга бағишланган. Шундай қилиб, ривоят ваафсоналар қандай мавзуга ва қандай соҳага оид бўлма син, барибир улар афсонавий онг даражасидаги қадим ги-ибтидоий жамият кишилари қарашларининг асосибўлган мифологик дунёқарашни ифодалайди. Бу дунё қараш қадимги дунё кишиларининг ўша даврга хос
дунёни ўзларича тушуниши, идрок қилиши, уни изоҳ лаши ва баҳолаши сифатида турли вазифаларни бажар ган. Бу дунёқарашда интеллектуал момент аниқ эмо ционал, ҳиссий, поэтик, метафорик ҳолатларда ифода ланганлиги туфайли, инсонни қуршаб турган дунёдагинарса ва ҳодисалар инсоний сифатлар ва хусусиятлар дан келиб чиқиб баҳоланади ва тушунилади. Шу жиҳат дан образли қилиб, мифологикдунёқарашни инсоният нинг гўдаклик дунёқараши, дейиш мумкин. Инсоният нинг гўдаклиги ривожи натижасида мифологик дунёқа рашдан дунёқарашнинг янги тарихий шакллари: динийва фалсафий дунёқарашлар келиб чиқади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling