Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet9/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

б) Диний дунёқараш.


Дунёқарашнинг иккинчи тарихий шакли — динийдунёқарашдир. Диний дунёқараш — оламдаги воқеа ваҳодисалар сабабларини илоҳий кучлар, олдиндан бел гиланган мақсадлар билан борлаб тушунишдир.
Мифологик дунёқарашда барча ҳодиса ва воқеалар нинг сабаби афсонавий кучлар ҳисобланса, динийдунёқарашда уларнинг ўрнини турли динларга хос бўлган худолар ва илоҳий қудратлар олади. Диний дунёқа раш ҳам инсоннинг олам моҳиятини билишидаги ўзига хос бир йўл, бир босқичдир. Диний дунёқарашнингшаклланиб бориши билан дин келиб чиқади.
Дин воқеликни ўзига хос акс эттирувчи ижтимоий ҳодисадир.
Диний дунёқарашнинг муҳим жиҳатларини динийтуйғу, диний ақидаларга ишониш, сиғиниш, динийэътиқод ва шу кабилар ташкил қилади.
Диний дунёқарашнинг бошланғич элементи — бу диний туйғудир. Диний туйғу — бу кишиларнинг та баррук ва азиз, деб тасаввур қилинадиган мавжудот ларга, муқаддаслаштирилган буюмлар, шахслар, жой ларга, бир-бирларига, ўз-ўзига, шунингдек, илоҳиймазмунда талқин этилган табиат ва жамият ҳодисала рига муносабатларида пайдо бўладиган ҳиссиётдир.Диний туйғу туғма бўлмайди, у киши ёки кишиларяшайдиган ижтимоий ва руҳий шарт-шароитлар асоси да вужудга келади. Диний туйғу кишидаги ҳис-ҳаяжон,кечинма, руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлади. Шуни ай тиш керакки, ҳар қандай ҳис-ҳаяжон, руҳий кечинмадиний туйғуни туғдиравермайди. Бу ҳис-ҳаяжон ва ру Ҳий кечинмалар қачонки маълум диний тасаввурлар,диний ғоялар ва қарашлар билан қўшилиб, маълум йў налиш, маълум маъно касб этган тақдирдагина диний
туйғуга айланади. Бу жиҳатдан диний туйғу ҳам ўз фи зиологик асослари ва руҳий хоссаларига эга. Кишилар нинг турли ҳиссиётлари: қўрқиш, даҳшатга тушиш,шодлиги, завкланиши, умиди ва умидсизлиги, муваф фақият ва мағлубият каби ҳолатлари уларнинг динийтасаввурлари ва тушунчалари, диний ғоялари ва қа рашлари билан қўшилиб, маълум маъно ва мазмункасб этгандан кейингина диний туйғуга айланади.
Диний дунёқарашнинг иккинчи элементи — бу ди ний ақидалардир. Диний ақидалар ўз мазмуни биландунё ва ундаги воқеа-ҳодисаларни илоҳий эътиқод асо сида тушуниш билан боғланган тасаввурлар ва тушун чалардир. Масалан, бундай ақидаларнинг намунасисифатида ислом динининг суннийлик мазҳабида шакл ланган иймон талабларига оид ақидаларни кўриб чи қиш мумкин. Улар: Оллоҳнинг ягоналиги, фаришта ларнинг мавжудлиги, диний китобларнинг муқаддас лиги, пайгамбарларга ишониш лозимлиги, охиратнингборлиги, тақдирнинг илоҳийлиги, ўлгандан кейинқайта (қиёмат куни) тирилиш мумкинлигидир.
Диний дунёқарашнинг навбатдаги элементи — бу би рон буюмга, нарсага, ҳайвон ёки дарахтга, кишига ёки,ниҳоят, худога сиғинишдир. Сиғиниш содда ёки мурак каб бўлиши мумкин. Сиғинишнинг содда кўриниши —кишиларнинг кундалик ҳаётида илоҳий кучларга тоат ибодат қилишидир. Сиғиниш диний тасаввурлар ва ғоя ларни ифода этувчи, илоҳий кучларга, илоҳий объект ларга қаратилган, якка ёки жамоа бўлиб бажариладиганрамзий хатти-ҳаракатдир. Масалан: таъзим қилиш, тизчўкиш, сажда қилиш, бош эгиш, қўл қовуштириш, чўқи ниш, тоат-ибодат қилишлар сиғинишнинг содда кўри нишларидир. Номоз ўқиш, Қуръон ўқиш ва ўқитиш,қурбонлик ва худойи қилиш, диний байрамларни ни шонлаш сиғинишнинг мураккаб шаклларидир. Сиги ниш билан кишидаги руҳий эҳтиёж қондирилади.
Сиғиниш диний эътиқод билан чамбарчас боғлиқ.Диний эътиқод диний дунёқарашнинг энг муҳим эле менти бўлиб, у ғайри табиий кучлар ва илоҳий мавжу дотларга, диний тасаввур ва тушунчаларга, диний ғоя лар ва қарашларга сўзсиз ишонишдир. Диний эътиқоддиний туйғуни, динга ва худога ишонишни, дин му қаддас, деб қарайдиган нарсаларга сиғинишни келти риб чиқаради. У диндор кишиларнинг ҳис-туйғулари ни, уларнинг руҳий кечинмаларини, хулқ-атворларинибелгилаб беради. Диний эътиқод динга ишонувчи кишиларнинг бутун ҳиссий ва ақлий-интеллектуал жи ҳатларини қамраб олувчи маънавий ҳодисадир. Динийэътиқоднинг диндорлар учун мажбурий ҳисобланган,муҳокама қилмасдан, ҳақиқатлигини амалда текшир масдан ишониш лозим бўлган талаблари мавжуд бўла ди. Бу — мутаассибликдир. Хуллас, диний дунёқарашборлиқни, табиат ва жамиятни, инсонни, унинг онгива тафаккурини илоҳий кучлар ва шу кабиларнинг ҳо ҳиш-иродасига ва куч-қудратига боғлаб тушунтирадиҳамда шу асосда дунёнинг ўзига хос илоҳий-руҳийманзарасини яратади.
Илоҳий кучларга, ғайри табиий нарсаларнинг қуд ратига ишониш, илоҳий шахсларга сиғиниш кишиларонгида аста-секин худо ҳақидаги тасаввурнинг пайдобўлишига олиб келади. Худо — деярли барча динлардава диний таълимотларда бош объект бўлган олий ило ҳий қудратдир, кучдир. Барча диний таълимотларда ху до ўз хоҳишига кўра дунёни — бутун борлиқни, унингбарча кўринишларини яратганлиги ва идора қилишиайтилади. Худони ўта такомил топган, мукаммал, олийва ғайри табиий илоҳий куч сифатида қараш динийдунёқарашнинг асосий белгисидир. Диний дунёқараш нинг шаклланиши ва тараққиёти худо тўғрисидаги ди ний таълимот — илоҳиёт (теизм)ни вужудга келтиради.Илоҳиётда «худо» тушунчаси фақат диний тушунча бўл май, балки фалсафий тушунчага ҳам айланади. Худотушунчаси илоҳиётда барча нарсаларнинг ижодкори,адолат ва ҳақиқатнинг олий тимсоли, ҳамма умуминсо ний қадриятларнинг яратувчиси сифатида талқин эти лади.
Диний дунёқарашнинг такомиллашиши натижаси да кишилар ҳаётида ҳар доим учраб турадиган дунёвиймуаммолар ҳам илоҳий тус олабошлайди.
Ниҳоят, диний дунёқарашга кўра бутун борлиқолам, табиат, жамият, инсоннинг ўзи ҳам Худо томо нидан яратилган, унинг ижоди маҳсули, ҳамма жойдава ҳамма нарсада худонинг иродаси ҳукмрондир. Ди ний дунёқарашга кўра, дунё: «бу дунё» ва «у дунё»даниборатдир. «Бу дунё» инсонлар вақтинча яшайдиганўткинчи, алдамчи дунёдир. «У дунё» эса инсонлар ва фот этгандан кейин уларнинг рухлари яшайдиган бир дан-бир ҳақиқий боқий ва абадий дунёдир. Шунингучун"инсон бу ёлгончи ва ўткинчи дунё деб ўзининг «удунё»сини унутмаслиги. «охират»ни ўйлаши керак,дейилади.
Диний дунёқарашда худодан қўрқиш, худо ғазаби дан сақланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Худодан қўр қиш — бу диний ақидаларни, диний принциплар вақарашларни бузганлиги учун олий буюк зот — Худо нинг гуноҳкор инсондан ўч олишига ишониш биланбоғлиқ ҳис-туйғудир. Диний таълимотларда айтшшши ча, диний ақидаларга, диний тамойилларга заррачабўлсада хилоф иш қилиш, худога шак келтириш ин сонга охиратда дўзах азобини беради. Бу ҳам дунёвиймуаммоларга ўзига хос ёндашишга йўл очишнинг бирусулидир. Хуллас, диний дунёқараш ўзининг инсонҳаёти билан чамбарчас боғлиқлиги, инсоннинг ҳис туйғу, қувонч ва ташвишларига, ишонч ва умиддаригабевосита алоқадорлиги, эътиқодга устун даражадаэътиборини қаратиши билан дунёқарашнинг бошқатипларидан ажралиб туради.
Афсонавий, диний дунёқарашни фалсафий дунёқа рашдан бутунлай ажратиб ташлаб бўлмайди. Улар ин сон тафаккури салоҳиятининг бир-бири билан боғлан ган шаклларидир, босқичларидир.
Мустақил Ўзбекистонда динга нисбатан янгича му носабат шаклланди. Бу — динни инсон маънавий ка молатининг муҳим таркибий қисми, омили, деб қа рашдир. Қуръони Карим, ҳадислар, шариат қоидала рида ўртага қўйилган гоялар ҳозир ҳам комил инсоншахсини тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Лекин дин га, кишиларнинг эътиқодига муносабат ЎзбекистонКонституциясида белгиланган виждон эркинлиги ме зонларига таянади. Республикамиз Конституцияси нинг 31-моддаеида бу ҳақда шундай дейилади: «Ҳаммаучун виждон эркишшги кафолатланади. Ҳар бир ин сон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси дин га эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашлар нинг мажбуран сингдирилишига йўл қўйилмайди».
Конституциянинг бу моддаси инсон маънавий ка молати масалаларига адолатли, демократия асосларидаёндашишнинг ифодасидир. Диний дунёқараш умумин соний қадриятларнинг, дунёвий билимларнинг барчатомонлари билан боғланганида жамият маънавий ка молатига катта таъсир кўрсатади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling