Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
I Бўлим. ФАЛСАФА, УНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА, ИНСОН МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
I Бўлим.ФАЛСАФА, УНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА, ИНСОН МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИДА ТУТГАН ЎРНИ«Фалсафа» атамаси асли қадимги юнон тилиданолинган «филио» (севмоқ) ва «софос» (донишмандлик)сўзларининг бирикувидан иборат бўлиб, унинг луғавиймаъноси — «донишмандликни севиш», демакдир. Абу Наср Форобий ҳам ўзининг «Фалсафанингмаъноси ва келиб чиқиши ҳақида» деб номланган аса рида «фалсафа» атамасининг юнон тилидан келибчиққанлигини таъкидлайди. Жамият маънавий тараққиётининг дастлабки давр ларида фалсафа инсоннинг олам ҳақидаги барча билим ларини ўз ичига олган. Кейинроқ, фалсафа кенгроқмазмунга эга бўлиб, мустақил фан сифатида шаклланадива ривожланади. У табиат, жамият ва инсоннинг моҳия ти ҳақидаги энг умумий билимларни ўзида ифодалаб,инсонни борлиққа бўлган муносабатининг методолошкасосларини белгилаб беради, табиат, жамият ва тафак кур тараққиётининг энг умумий муаммоларини ўргана ди ва фалсафий дунёқарашни шакллантиради. Фалсафа инсоннинг ўз моҳиятини англаши, бор лиқнинг турли соҳаларига оид бўлган ҳодиса ва воқеа лар ҳақида, уларнинг туб моҳиятини ифодалайдиганумумий хулосштар чиқариши демакдир. Фалсафий та факкур оламдаги нарса ва ҳодисаларни фикрда умум лаштириб, мавҳумлаштириб, ўзаро боғлиқликда ва ри вожланишда ўрганиб, уларнинг моҳиятини чуқурроқва тўлароқ билишдир. Фалсафа фанлар ичидаги фан дир, тафаккур маданиятидир. Кишилар қадим замонлардан бошлаб борлиқ, дунё,табиат нима, улар қандай тузилган, борлиқнинг асоси да нима ётади, инсоннинг ўзи нима, у дунёга қандайқарайди, каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қи либ келганлар. Фалсафий тафаккур инсоннинг ўз-ўзини англашидан бошланади, унинг олам ҳақидаги би лимларини умумлаштириш асосида ривожланиб бора ди. Ватандошимиз, шарқда машҳур бўлган файласуфАзизиддин Насафий шундай деган: «Эй дарвеш, улуғоламнинг аввалу охири, зохиру ботини, моҳият вашаклларини англаб етиш учун ўзингнинг моҳиятинг ни, зохир ва ботинингни англаб еткин. Бундан бошқайўл йўқ»1. Инсон билишининг объекти бўлган олам чексизли ги сабабли, бу саволларга жавоб бериш имконияти ҳамчексиздир. Бу саволларга жавоб излаш бизнинг кунла римизгача давом этиб келмоқда, бундан кейин ҳам да вом эта беради. Бугунги кунда бу масалалар қаторига яна бошқамуаммолар келиб қўшилмоқда. Инсоният ўзи вужудгакелтирган цивилизацияни сақгтаб қола оладими, инсо ниятнинг йўл қўйган хатоларидан келиб чиқаётганумумбашарий муаммоларни қандай ҳал қилиш мум кин, инсониятнинг келгуси тараққиёт истиқболи қан дай бўлади, деган саволлар ҳам шулар жумласидандир. Бу муаммолар ҳар доим инсон ўзи ягшб тургандунёни тўғри билишини, ўзининг дунёдаги ўрнинитўгри белгилашини, жамият тараққиётининг истиқбо лини тўғри тасаввур қилишини талаб қилади. Киши лар бу муаммоларни ҳал қилиш учун фалсафий фикрюрита бошлайдилар. Кишилар борлиқни ва унга бўл ган ўзларининг муносабатларини ўргана бориши,уларнинг ўз турмуш тажрибачари асосида онгли ваонгсиз равишда ҳосил қила борган тасаввурлари вақарашлари мияларида қайта ишланиб, ўзига хос турлихил дунёқарашни ҳосил қилади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling