Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ДУНЁҚАРАШ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ МОҲИЯТИ,СТРУКТУРАСИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Download 4.19 Mb.
bet7/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

1. ДУНЁҚАРАШ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ МОҲИЯТИ,СТРУКТУРАСИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Дунёқараш тушунчасини турлича изохлаш, тушун тириш ва таърифлаш мумкин. Дунёқараш — бу, авва ло, инсон ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши,тушуниши, билиши ва баҳолаши натижасида юзагакелган хулосалари, билимлари асосида шаклланганумумлашмалар тизимидир. Бу жиҳатдан дунёқарашдунёнинг инсон онгидаги ўзига хос инъикоси бўлиб,
1 Азизиддин Насафий. Зубдат ул ҳақойиқ. Форсийдан Нажмиддин Комилов таржимаси. Т., «Камалак», 1995, 5-бет.
инсон ўз-ўзини ва дунени англашининг алоҳида шак лидир. Дунёқараш, шу билан бирга, инсоннинг ўзигава уни қуршаб турган борлиққа бўлган муносабатлари ни ифодалайдиган муайян кўникмалари, малакалари,билимлари, ҳамда дунёни амалий ва назарий ўзлашти риши ҳамдир, Хуллас, у инсоннинг дунёни сезиши,идрок этиши, тасаввур қилиши, тушунишидан тортиб,унинг дунёдаги ўз ўрни ва ролини белгилаши, ўзинива дунёни ўзгартиришининг умумий маънавий замин лари ҳамдир.
Дунёқараш ижтимоий-тарихий характерга эга. Бужиҳатдан ҳар бир даврнинг, ҳар бир авлоднинг, ҳарбир ижтимоий гуруҳнинг ўзига хос дунёқараши мав жуд. Шунга кўра дунёқараш ўзига хос алоҳида, махсусва умумий хусусиятларга эга бўлади.
Дунёқарашнинг ижтимоий ўз-ўзини англаш сифа тидаги хусусияти шуки, у муҳим ҳодиса ва воқеаларгакишиларнинг ўз ҳаётий мақсад ва манфаатлари асо сида, уларнинг шахсий ёки ижтимоий мавқелариданкелиб чиққан ҳолдаги муносабатларининг ифодалани шидир. Шунга кўра дунёқараш инсоннинг дунёникундалик онгда акс эттиришигина бўлмай, балки униқайта ўзлаштириши натижаси сифатидаги билимлариҳамдир.
Дунёқарашнинг ўзига хос махсус хусусияти шуки,унда мифология, дин, фалсафа, фан, сиёсат, ҳуқуқ,санъат, ахлоқ ва шу каби ижтимоий-маънавий ҳодиса лар мужассамлашган ҳолда инъикос этган бўлади. Шу нинг учун дунёқараш инсоннинг дунёни ва ўз-ўзинианглаши йўлидаги бир бутун қарашларининг йиғинди си деб эмас, маънавий фаолиятининг махсус бир шак ли сифатида ҳам қаралади.
Дунёқарашнинг умумий хусусияти шуки, у инсон ни дунёни ва ўзини англаши, тушуниши, билиши вабаҳолаш усули бўлиши жиҳатдан унинг ҳар қандаймоддий ва маънавий фаолиятида ўз ифодасини топади.
Дунёқарашнинг таркибига борлиқнинг оддий ҳис сий ва аклий инъикоси сифатида ҳосил бўлган сезги,идрок ва тасаввурлардан тортиб, назарий тафаккурдамантиқий жиҳатдан қайта ишланиб ҳосил бўлган ми фологик, диний, фалсафий, сиёсий, хуқуқий, ахлоқий,эстетик, бадиий ва илмий билимлар, нуқтаи назарлар,ишрнч ва эътиқодларнинг барчаси киради. Дунёқараш,шу оилан бирга, кишиларнинг кундалик турмушидагиоддий ҳаётий-амалий малака ва кўникмаларини, уларнинг билиш ва баҳолашга оид йўл-йўриқлари, ишончва эътиқодлари, ният ва мақсадларини, идеал орзу ваумидларини, хуллас, амшшй ва илмий билимларинингжамини ўз ичига олади. Дунёқараш ўз ичига яна ки шилардаги хурофий, афсонавий, ғайри илмий нуқтаиназарларни, сштбий, реакцион қарашларни ҳам олади.Дунёқараш юқоридаги санаб ўтилганларнинг оддиййиғиндиси бўлмай, балки уларнинг мантиқий бирли гидир. Дунёқарашга кирган бу элементларнинг ҳар би ри ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши билан бирга,унинг таркибида бир бутунликни ҳосил қилади ва уму мий бир мазмунни ифодалайди.
Ҳар бир киши ҳаётий фаолияти жараёнида улғайиббориши билан унинг муайян дунёқараши ҳам шаклла ниб, таркиб топа бошлайди. Унинг маълум бир барқа рор шаклга келиши билан инсон шахс сифатида кўри на бошлайди. Акс ҳолда шахс бўла олмайди. Муайянжамият доирасидаги дунёқарашлар мажмуаси унингэътиқодини ташкил этади.
Дунёқараш ўзига хос ворислик ва давомийликкаҳам эга. Тарихда босиб ўтилган ҳар бир даврда яшаганавлодлар томонидан ҳосил қилинган дунёқарашнитанқидий ўрганиб, уларнинг муҳим, ижобий томонла рини ўзлаштириб олиш жуда муҳимдир. Ўтган авлод лар томонидан яратилган дунёқарашлар ҳар бир янгиавлод дунёқарашининг шаклланишида маънавий за мин вазифасини бажаради.
Умуман, дунёқараш — инсониятнинг ўтмиши, ҳо зирги ва келажакдаги ҳаёти шароитларининг англаболинган қадриятлари тизимидан иборатдир. Дунёқа раш кишиларнинг турмуш тарзлари ва ҳаётий мавқела рини, уларнинг ахлоқ-одоб меъёрларидан тортиб бирбутун маданияти ва маънавиятигача бўлган барча жи ҳатларни ўзида мужассамлаштирган бўлади. Шу сабаб ли дунёқарашда бутун инсоният ҳаётига оид маъна вийликдан баҳрамандлик, инсоният ҳаётининг мазму нини англаш тажрибаси жамулжам бўлиб, унинг та раққиётида доимо эскириб қолган нималардандир возкечиш, нималарнидир авайлаб асраш ва янги пайдобўлган тасаввурлар, қарашлар ва билимларни қабулқилиб олиб, уларни янада ривожлантириб бориш му ҳим ўрин тутади.
Жамият ривожланиб бориши билан инсоннингамалий ва назарий билиш фаолияти, хуллас, бир бутундунёқараши ҳам такомиллашиб боради. Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, унинг дунёқараши,яъни, дунёни юзаки, содда, чекланган тушунишданбошлаб, ўзининг мифологик, диний ва фалсафий бос қичларига томон ривожланиб борганлигининг гувоҳибўламиз. Шу асосда дунёқарашнинг тарихий шаклларивужудга келади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling