Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
II Б ў л и м. ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ ВА ТАРИХИЙ ШАКЛЛАРИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОН, ХИТОЙ ВА ЮНОНИСТОНДАГИ ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТЛАР
II Б ў л и м.ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ ВА ТАРИХИЙ ШАКЛЛАРИЖамият тараққиёти натижасида кишиларнинг ҳаё тий фаолиятлари кенгайиб, ақлий заковати ҳам бойибборади. Бинобарин, уларнинг фалсафий дунёқарашиҳам тарихий даврнинг инъикоси сифатида жамият та раққиётининг муҳим омилига айланади. Шу сабаб ин соният тараққиётининг турли даврлари фалсафанингтурли шакллари пайдо бўлишига олиб келади. 1. ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОН, ХИТОЙ ВА ЮНОНИСТОНДАГИ ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТЛАРИлк фалсафий фикрлар қадимги Ҳиндистон, Хитойва Юнонистонда келиб чиққан. Қадимги Ҳиндистондаги фалсафий мактаблар асо сан икки туркумга бўлинади. Бири Ведалардан келибчиққан ва унга суянувчи мактаблар, иккинчиси Веда ларни тан олмайдиган, уларни рад этувчи мактаблар.Ведаларни тан олувчи ва уларга суянувчи мактабларгаведанта, миманса, санкхья, ньяя ва вайшешика мактаб лари киради. Ведаларни тан олмайдиган фалсафий мак табларга жайнизм, буддизм ва чорвак мактаблари кира ди. Уларнинг айримлари билан танишиб чиқайлик. Ведалар таълимотини талқин этувчи дастлабки ди ний-фалсафий мактаблардан бири миманса ва ведантаҳисобланади. Бу иккала мактаб ҳам Ведаларни муқад дас китоблар деб билади ва кишилардан ҳаётда уларгатўла амал қилишни талаб қилади. Бироқ уларда динийқарашлар билан бир қаторда соф фалсафий масшталарҳам кўтарилади. Масалан, миманса мактаби билишмасалаларига катта эътибор қаратган. Унда ҳиссий би лиш ва унинг манбаи, мантиқ масалалари кўтарилади. Веданта мактаби намоёндалари жон билан худониўзаро муносабати масаласига эътибор қаратадилар. Ве данта мактабининг фалсафий таълимотини ишлаб чи қяшда Бадараяна деган файласуф катта хизмат қилган.Жон ва худонинг ўзаро муносабати масаласида бу мак таб вакиллари иккига бўлинган. Мадхва тарафдорлари худо ва жон тамоман мустақил нарсалардир деб ўргатса,Шарката тарафдорлари бунга тескари фикрни, яъни ху до ва жон бирдир деган қарашни илгари сурганлар. Ведаларни шарҳлаш ва ундаги ақидаларни фалса фий жиҳатдан асослашда санкхья мактаби алоҳида ўринтутади. Бу мактабнинг асосчиси Капила ҳисобланади. У тахминан милоддан аввалги 600 йилларда яшаган. Сан кхья мактаби икки бошланғични — моддий ва руҳий бошланғични эътироф этади. Санкхья макгабининг таълимоти га кўра, биз яшаб турган дунёдаги ҳамма нарсалар мод дийдир. Бироқ моддийлик билан бир қаторда дунёнингруҳий асоси ҳам бор. Санкхья мактаби бу руҳий асосниПракхрити деб атайди. Пракхрити дунёдаги ҳамма нарса нинг асоси. У абадийдир. Билиш масаласига келганда санкхья мактаби ки шининг сезги аъзоларини ва ақтшинг ролини инкорэтмаса ҳам Ведалар таълимотига катта аҳамият беради.Санкхья мактабининг вакиллари Веда ақидалари дунё нинг моҳиятини очиб беришга ёрдам беради деб уқди радилар. Иккинчи туркумга кирувчи мактаблар ичида жай низм ва чорвак фалсафаси диққатга сазовордир. Жайнизм фалсафий мактабининг асосчиси Вардха мана ҳисобланади. У милоддан аввалги VI асрда яша ган бўлиб Ролиб — Жина деган тахаллус билан машхурбўлган. Унинг издошлари жайничилар деб аталганлар. Жайничилар борлиқни иккига — тирик ва нотирикдунёга бўладилар. Нотирик табиатга улар моддийликникиритадилар. Моддий нарсаларнинг ҳаммаси бўлинмасмайда заррачалардан ташкил топган. Нотирик табиатгажайничилар яна макон, вақт, ҳаракат кабиларни ҳамкиритадилар. Тирик табиатга, жайничилар фикрича, жон киради.Жоннинг асосий хусусияти онглиликдир. Онглилик,жайничилар таълимотича, турли жонларда турлича да ражада бўлади. Жон ўз табиатига кўра мукаммал нарсабўлиб, унинг имкониятлари чексиздир. Бироқ жон та на билан боклангандир. У эҳтирослар, хоҳиш-истак лар доирасига тушиб қолган. Бу эса, унинг имконият ларини чеклаб қўйган. Шунинг учун ҳақиқий билим,жайничилар таълимотича, жонни танадан халос бўли шига ёрдам қилиши керак. Қадимги ҳинд фалсафасида чорвак мактаби алоҳидаўрин тутади. Чорвак фалсафаси милоддан аввалги VIасрларда келиб чиққан. Чорвак фалсафаси намоёндаларининг таълимотича, олам моддийдир. Моддий дунёэса тўрт унсур — сув, ҳаво, тупроқ ва ўтдан ташкилтопган. Органик табиат ва шу жумладан инсон ҳам анашу моддий унсурларнинг бирикмасидан иборат. Ин соннинг ўзига хос хусусияти шундаки, у аввало акллимавжудотдир. Чорвак таълимотича, инсон ўз акли васезги аъзолари ёрдамида ташқи дунёдаги нарса ва ҳоди саларни билишга қодир. Чорвак мактаби кўпгина фал сафий муаммоларни ўртага ташлади ва уларни ҳал қи лишга уринди. Бу қадимги Ҳиндистонда фалсафийфикр анча ривожланиб келганлигидан далолат беради. Кддимги Хитой ҳам ижтимоий-фалсафий фикрдастлаб вужудга келган ва тараққий этган мамлакат лардан бири эди. Қадимги Хитойда ижтимоий-фал сафий фикр милоддан аввалги VII асрларда вужудгакела бошлаган. Қадимги Хитойдаги ижтимоий-фал сафий фикр тарихида Конфуцийнинг (551—479) қа рашлари алоҳида ўрин тутади. У қадимги Хитойдагиижтимоий-фалсафий фикрнинг ривожига катта ҳиссақўшган. У қадимий ёдгорликлардан ҳисобланган«Қўшиклар китоби», «Баҳор ва куз» каби китоблар ни тузишда қатнашган. Конфуцийнинг ўзи «Афо ризмлар»и билан машҳурдир. Яратувчи илоҳий кучнитан олган Конфуций «кишиларнинг ҳаёти тақдиргабоғлиқ, бойлик ва улутлик эса Илоҳ томонидан бе рилади» деб уқциради. Конфуцийнинг фалсафий қарашларида ахлоқиймасалалар марказий ўрин тутади. «Ҳамма одамлар ўзтабиатига кўра бир-бирларига ўхшайдилар, тарбиягақараб улар бир-бирларидан фарьутнадилар», «янгинибилиш учун эскини ўрганиш керак», «мулоҳазасизтаълимот фойдасиздир, таълимотсиз мулоҳаза бўл майди», деган фикрлар Конфуцийнинг ахчоқ ҳақидагитаълимотида асосий ўрин олган. Конфуций қарашларида Ли деган тушунча алоҳидааҳамият касб этади, Ли — тартиб, қоида деган маъно ни англатади. Ли бўлмаса жамият равнақ топмайди.Тартиб, қонун-қоида ҳар қандай жамият ривожинингомилидир. Конфуций Ли тушунчасини ҳатто ило ҳийлаштиришга бориб етади. Кейинчалик қадимги Хитойда конфуцийчилартаълимотига қўшилмаган моистлар мактаби вужудгаквутади. Бу мактабнинг асосчиси Моцзи (Мо Ди) ҳи собланади. У милоддан аввалги 479—400 йиллардаяшаган. Унинг фиркича инсон ўз ҳаёти давомида илоҳий куч белгилаган қоидаларга мос ҳолда яшаши ке рак. Уларга амал қилган кишини Илоҳ бахтиёр қила ди, амал қилмаганларни жазолайди. Шуниси диққатгасазоворки, Моцзи урушларни қоралайди, давлатларўртасидаги тинч-тотувликни қўллаб қувватлайди. Моистларнинг фалсафий қарашларида билиш би лан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилади. Улар инсоннингбутун билимлари сезги аъзолари билан тафаккурнингўзаро бирлиги натижасида вужудга келишини таъкид лайдилар. Қадимги Хитойдаги йирик фалсафий мактабларданбири даосизм мактаби эди. Дао — қонун, йўл деганмаънони билдиради. Даосизм мактабининг асосчисиЛаоцзи ҳисобланади (милоддан аввалги VI асрда яша ган). Лаоцзи ва унинг шогирдлари оламнинг мод дийлигини, моддий дунё табиий қонуният — дао асо сида тўхтовсиз ҳаракат ва ўзгаришда эканлигини қайдэтдилар. Даоистлар қадимги Хитой фалсафасида би ринчи бўлиб модций дунёдаги ҳамма нарсалар қарама қаршиликдан иборат эканлигини эътироф этдилар.Даоистлар моддий дунёни билиш мумкинлигини, би лиш сезгилардан бошланиб тафаккур билан якунлани шини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдилар. Улар би лишдан мақсад оламнинг моҳиятини, яъни даони би лишдан иборат деб таъкидладилар.- Қадимги дунёда фалсафий фикр тараққий этганмамлакатлардан бири Юнонистон эди. Қадимги юнонфалсафаси милоддан олдинги VI асрда, ибтидоий жа моа тузуми қулдорлик жамияти билан алмашган давр да вужудга келди. Қулдорликнинг вужудга келиши,ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожи Юнонистондашаҳар-давлатларнинг пайдо бўлишига олиб келди.Юнон шаҳар-давлатлари савдо ва саноат маркази ҳам да маданий тараққиётнинг муҳим омилларидан бирибўлди. Қадимги Юнонистонда фалсафа ижтимоийҳаётнинг инъикоси сифатида табиат тўғрисидаги би лимлар билан боғланиб бир бутун дунёқарашни ўзидамужассамлантирган эди. Қадимги юнон фалсафий фикри дастлаб кичикОсиё карбидаги Иония оролида вужудга келди ва ри вожланди. Милет Иония денгизи қирғоғида жойлаш ган йирик шаҳар бўлиб, Юнонистон билан Эрон,Миср, Вавилония ва Қора денгиз мамлакатлари ўрта сидаги савдо ва маданий алоқаларнинг маркази эди.Милет фалсафий мактабининг асосчилари — Фалес, Анаксимандр ва Анаксименлардир. Милет мактабигамансуб файласуфлар учун содда дунёқараш характер лидир. Бу уларнинг борлиқ ҳақидаги таълимотида яқ қол ўз ифодасини топди. Юқорида номлари тилгаолинган Милет мактабининг намояндалари борлиқасосига муайян бир моддий унсурни қўядилар. Маса лан, Фалес сувни, Анаксимандр апейронни (чексиз,чегарасиз моддий нарса), Анаксимен эса ҳавони. Улар нинг фикрича, оламдаги барча нарсалар мана шу мод дий унсурларнинг турлича ҳолатидир. Шуниси аҳа миятлики, улар оламнинг моддийлигини ва мангулиги ни эътироф этганлар. Бу қарашлар кейинчалик Гераклит томонидан ри вожлантирилган. У Кичик Осиёнинг Эфес шаҳридадунёга келган (милоддан олдинги 530—470 йиллар).Гераклит Милет мактаби намояндаларидан фарқлиўлароқ, оламдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг саба би — ўт (олов) деб таъкидлади. Оламдаги нарса ваҳодисаларнинг чексизлигига. Гераклитнинг фикрича, бошланғич ўтнинг мангў ҳаракати ва ўзгариши сабабчидир. Бироқ, унинг фалсафаси даги энг қимматли фикр ҳаракат, тараққиёт ҳақидагиғоя ҳисобланади. Гераклитнинг фикрича, олам доимийҳаракат жараёнидан иборат. Оламда доимий, ўзгармасбирон нарса йўқ, ундаги ҳамма нарса ўсиб, ўзгарибборади. Оламдаги бундай доимий жараённи Гераклитдарёдаги сув оқимига ўхшатади. Унинг фикрича, оқибтурган дарёга икки марта тушиб бўлмайди. Иккинчимарта тушганда олдинги сувлар аллақачон оқиб кетганбўлади. Бу — диалектика ҳақидаги дастлабки ғоялар дандир. Олам диааектикаси тўғрисидаги бу тасаввур Гераклит томонидан тўғри ифода этилган бўлиб, уҳамма нарса бор ва шу вақтнинг ўзида йўқ, чункиҳамма нарса оқиб туради, ҳамма нарса ўзгариб боради,ҳамма нарса доим вужудга келади ва йўқолиб кетадидеган қарашдан келиб чиқади. Мана шу даврда атомистик дунёқараш ҳам вужудгакелади. Қадимги Юнонистондаги дгомистик дунёқа рашнинг асосчилари Левклипп ва Демокрит ҳисоблана ди. Масалан, Демокрит оламнинг асоси атомлар (майда,бўлинмас, моддий заррачалар) ва бўшликдан иборат,турли-туман нарса ва ҳодисалар шу атомларнинг турли ча қўшилишидан ташкил топган'деб таъкидлайди.Демокрит моддий нарсаларни доимий харакатда экан лигини ҳам уқдириб ўтади. <• Демокритнинг билиш назарияси ҳам маълум илмийаҳамиятга эга. Унинг фикрича, билиш объекти оддииолам бўлиб, онгимиз эса <$ОДЛИй аламнинъсезгилярорқали акс эттирилишидан иборатдир Демокритнинг атомистик таълимоти кейинчаликЭпикур томонидан ривожлантирилди. Қадимги Юнонистонда руҳни, ғояни оламнинг асо си сифатида талқин этувчи фалсафий қарашлар ҳамвужудга келиб, ривожланиб борди. У ердаги Демокритва Эпикур қарашларидан фарқ қилувчи фалсафанингасосчилари Пифагор, Суқрот, Афлотунлар ҳисоблана ди. Қадимги Юнонистонда бундай дунёқарашни ри вожлантириб, уни дастлаб муайян тизим ҳолига келти ришга ҳаракат қилган файласуф Афлотун эди. Афло туннинг фалсафий қарашлари, асосан, унинг «Базм»,Теэтет», «Федон» номли диалогларида, сиёсий қараш лари эса, «Давлат» ва «Қонунлар» номли асарларидабаён этилган. Афлотун таълимотича, оламда «ғоялар дунёси» бир ламчи бўлиб, моддий дунё эса унинг маҳсули, сояси дир. «Ғоялар дунёси» замон ва маконга боғлиқ бўлмай,мангу, ҳаракатсиз, ўзгармасдир, у — ҳақиқий_дунёдир.Моддий дунёдаги нарса ва ҳодисалар замон вгГмаконгабоғлиқ бўлиб, ўткинчи табиатга эга. Чунки, улар ву жудга келади ва йўқолади. Афлотун нуқтаи назарича,«ғоялар дунёси»да энг олий ғоя — яхшилик ва бахтғояси — худодир. Бошқа ғояларнинг ҳаммаси у биланбоғлиқ. Ҳақиқатда эса Афлотун таъкидлаган «умумий ғоя лар» моддий дунёдаги нарсалар тўғрисидаги инсон ту шунчаларидир. Афлотуннинг билиш назариясида ҳам муҳим та монлар бор. Унинг таълимотича, «ғоялар дунёси» би лиш объектидир. Моддий дунё, нарсалар тўғрисидаги тасаввурларимиз эса ҳиссий бичиш орқали пайдо бўла ди. Ҳиссий билиш эса, Афлотуннинг фикрича, ҳақи қат эмас. Моддий нароаларнинг бошланғич асоси, мо ҳияти бўлган «ғоялар дунёси ни фақат соф тафаккурорқали билиш мумкин. Афлотун қадимги юнон фалсафасининг энг йирикнамояндаси ҳисобланади. Унинг таълимоти ўрта асрдава, айниқса, ҳозирги замон фалсафасидаги турлиоқимларнинг назарий асоси бўлиб келмоқда. Афлотун фалсафий қарашларини биринчи бўлибтанқид қилган унинг ватандоши, фалсафа ривожигакатта ҳисса қўшган мутафаккир Арасту ҳисобланади(милоддан олдинги 384—322 йиллар дд"яТиаган). У сер маҳсул файласуф бўлиб, унинг айрим асарлари биз нинг давримизгача ҳам бтиб келган. Арастунинг йирикасарлари «Метафизика» (ёки «Биринчи фалсафа»),«Физика», «Жон тўғрисида», «Аналитика», «Категория лар», «Сиёсат», «Риторика» ва бошқалардир. Арасту Афлотуннинг «ғоялар» назариясини асоссиздеб ҳисоблайди. Шуниси диққатга сазоворки, Афлотунтаълимотини танқид қилиш билан бирга, Арасту уму ман унга қарши чиқа бошлади. Унингча, моддий оламабадий. ва объектив хаоактерга эга бўлиб, у ҳёч қандай Афлотун «ғоя»сига муҳтож эмас. Афлотуннинг би лиш назариясини рад этиб, Арасту Демокрит биланбирга, моддий дунё билишнинг предмёти ва сезгилари мизнинг объектив манбаи эканлигини назарий асослабберишга ҳаракат қилди. Лекин қадимги юнон фалсафасининг бу чеклангантомонини ҳисобга олмаганда, у ижтимоий фикр тарақ қиётида янги босқич бўлди. Қадимги юнон файласуф лари фалсафанинг кўп масалаларини янгича ёритишгакагга ҳисса қўшдилар. Шуни ҳам қайд этиш керакки,қадкмги юнон фалсафасининг хилма-хил шаклларидакейинги фалсафий таълимотларнинг илдизлари куртакёза бошлаган эди. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, баён қилингантаълимотларда фалсафий тафаккурнинг илк кўриниш лари ўзининг ифодасини топган эди. Шу билан бирга,стихияли тарзда воқеа ва ҳодисштарга диалектик ёндо шиш ҳам вужудга кела бошлади. Қадимги файласуфларфалсафанинг кўп масааларини ўртага ташладилар вауларни ўша вақтдаги инсон ақдий тараққиёти ва унингимконияти даражасида ҳал қилишга уриниб келдилар. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling