Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ҚАДИМГИ ТУРОНДА ДИИИЙ-ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ


Download 4.19 Mb.
bet16/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

2. ҚАДИМГИ ТУРОНДА ДИИИЙ-ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ


Қадимги Турон заминида дастлабки диний-фалса фий қарашлар милоддан олдинги УШ-У асрлардаёқшакллана бошлагани маълум. Бу даврда Турон зами нида ижтимоий муносабатлар анча ривож топади. Ўшадаврларда бу минтақада яшаган халқлар юнон тарих чилари томонидан скифлар деб аталса, эрон манбала рида саклар деб номланган. Бу халқлар, қабилалар,элатлар асосан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва чор вачилик билан шуғулланганлар. Деҳқончиликнинг ри вож топиши асосида дастлабки маданий, ҳунардманд чилик, савдо марказлари — шаҳарлар вужудга келабошлади. Милоддан олдинги даврлардаёқ қадимгитурк, хоразм ва суғд алифбоси пайдо бўлади. УШ-Уасрларда маҳаллий элатлар, халқларнинг бой маънавиймероси шакллана бошлайди.
Турон заминида юзага келган адабий ёдгорликлардаҳам жамиятда вужудга келган ижтимоий тенгсизлик лар, иқтисодий зиддиятлар акс этган. Милоддан аввал ги VI асрдан то милоднинг III асригача бу ердазардуштийлик ва у билан боғлиқ бўлган дуалистикдунёқараш тарқалган эди. Зардуштийлик фақат динбўлиб қолмай, балки ўша даврнинг ҳукмрон мафкура си, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-фалсафий қарашлари нинг ифодаси сифатида кўрина бошлайди.
Зардуштийликнинг назарий асоси «Авесто» адабийёдгорлигининг мазмунига кирган диний-фалсафийғоялар милоддан илгариги бир қанча асрлар давомидатўпланган ва ривожланган. Искандар Зулқарнайннингбосқинчилик урушлари даврида «Авесто»нинг кўп қис ми йўқолган. Аршакийлар даврида унинг қолган қис ми тартибга солинган. «Авесто»нинг бизгача етиб кел ган қисми қайтадан таҳрир этилди. «Авесто»ни Эрон,Турон халқлари маънавий ҳаётининг кўп томонлариниўзида акс эттирган қадимий диний-фалсафий, маданийёдгорлиги дейишга асос бор.
«Авесто»да қадимги кишиларнинг табиат ва унибилиш йўллари ҳақидаги тасасвурлари умумий тарздаифода этилган. Унга кўра коинот ер, океан, осмонёруғлик ва жаннатдан иборат. Учта денгиз билан боғ ланган Ер океан билан қуршалган думалоқ шаклдатасвирланади. (Олимларнинг тахмини бўйича бу —Каспий, Қора ва Ўрта Ер денгизларидир). Ернинг охи ри Ранга (Волга), Инд ва Тигр дарёлари ҳисобланади.«Авесто»да Марв шаҳри дунёнинг маркази сифатидакўрсатилган. Шуниси характерлики, унда Ой ва Қуёшхудо Ахура Мазданинг танаси сифатида тасвирланади.
«Авесто»да афсонавий тасаввурлар билан бир қа торда кишиларнинг ҳаётий тажрибалари ҳам ўз ифода сини топади. Бу айниқса, тиббиётга қарашли маълу мотларда яққол кўринади. Китобда инсон ва жамият,ижтимоий муносабатлар ҳақида қизиқарли маълумот лар ҳам берилган.
Зардуштийликнинг жамият тарихи тўғрисидагиғоялари Таврот ва Қуръондаги тасаввурларга жудаяқин бўлиб, унда биринчи одам Илмадир. Бошқаодамлар ундан тарқалган. Илманинг ҳукмронликдаври олтин давр ҳисобланади. У даврда одамларўлим нималигини билмаган. Худо Ахура Мазда аба дий баҳорни яратади. Натижада одамлар бахтли вафаровон яшадилар. Лекин бир пайтга келиб одамларгуноҳ иш қилиб қўядилар, яъни таъқиқланган мол нинг гўштини ейдилар. Шунда ахраманью («Ахри ман») худосининг қаҳри келиб одамларга қор ва со вуқни юборган. Илма одамлар ва молларни совуқданеақлаб қолиш учун уй қуриб, унга барча тирик нар салардан бир жуфтдан жойлаштирган. Шундан ке йииб тарихнинг биринчи даври — олтин даври тугаб,иккинчи даври — яхшилик ва ёмонлик ўртасидагикураш даври бошланади. Учинчи давр — инсониятнинг келажаги давридир. Бу даврда қадимги одам ларнинг бахт-саодат, адолатли жамият ҳақидагиорзу-умидлари ушалади. Яхшилик ва ёмонлик ўрта сидаги курашда Худо Ахура Мазда ғолиб чиқиб,бахтли ҳаёт салтанати қарор топади, ўлганлар тири лади, гуноҳкорлар жазоланади. Зардуштийликда ўшадаврнинг ҳуқуқий ва ахлоқий қарашлари ҳам ўзифодасини топганди. Зардуштийликнинг аҳлоқ маж муасида меҳнатсеварлик, адолат, ҳалоллик, яхшиликасосий ўринни эгаллайди. «Авесто»да ибтидоий давр дан феодал давргача бўлган ахлоқий қоидалар ўзаксини топган. Зардуштийликнинг ахлоқий асосиниучта нарса — эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал таш кил этади.
Яхши фикр Ахура Мазда худосининг хислати (рам зи), ёмон фикр эса Анхра-манью худосининг хислатиҳисобланади. Зардуштийлик жамиятда одамлар тинчяшаши, бир-бирига самимий муносабатда бўлиши,бир-бирига ёрдам қилиши ғоялари тарафдори бўлиб,шафқатсизлик, зўравонлик, шуҳратпарастлик, ҳасадқилиш, туҳмат, жаҳлга йўл қўйиш, ваъдага вафосизликкаби иллатларни қоралайди.
«Авесто»да меҳнат инсон камолоти ва ахлоқий соғ ломлигининг манбаи сифатида улуғланади. Бу фикр ларнинг илдизини «Авесто»даги яхшилик ва эзгуликяратиш учун киши меҳнат қилиши, ўз қўллари биланмодций ноз-неъматлар яратиши зарурлиги тўғрисидагиғоялардан изламоқ лозим. Инсон, дейилади укда, меҳ нат қилгандагина худонинг иноятига ноил бўлади. Бубилан зардуштийлик оддий меҳнаткаш инсонни улуғ лайди. «Авестода меҳнат ахлини улуғлашга бағишлан ган «Деҳқончиликнинг фойдаси ҳақида» деган махсусбўлим ҳам бор. Бу бўлимда шундай дейилади: Моддийдунёни, ҳақиқатни яратувчи заминдаги энг муҳтарамманзил қайси гўшадир, нимадир, деган саволга АхураМазда шундай деб жавоб беради: «Порсо инсон уйтиклаб, оловга ва оиласига, хотини ва фарзандларигаўрин ажратиб берса, ем хашаги кўп бўлиб, чорва ваитлари тўқ яшаса, уйида ноз-неъматлар муҳайё бўлиб,хотин ва фарзандлари фаровон яшаса, уйида эътиқодисобит, олови алангали, бошқа нарсалари ҳам мўл-кўлбўлса, ўша манзил муҳтарамдир. Кимки ўнг қўли васўл қўли билан ерга ишлов берса, меҳнат қилса заминраҳматига мушарраф бўлажак».
Зардуштийлик таълимотига кўра, деҳқончилик меҳнати эзгулик намоён бўлишининг асосий шакли бў либ, Ахура Мазда шахсиятида мужассамлашган қонун га бўйсунишдир. «Кимки ғалла экса олижанобдир...ралла эккан киши эзгулик уруғини сочади. Ахура Маз да эътиқодни кучайтиради, эътиқодни мустаҳкам лайди...» Бу вазифанинг бажарилиши, ўз аҳамиятигакўра, дўо ўқиш, юзлаб қурбонлик қилишдан аълодур.Экин экмоқ ёвузликни ер юзидан тугатмоқ демакдир.Чунки «буғдой ўстирилса, девларни қора тер босади,совурилган буғдой тайёр бўлса, девлар заифлашиб қо лади, ун тайёр бўлса девлар нола-фиғон чекишади...Девларни мағлуб этиш учун хонадонда ҳамиша унлиовқат бўлиши лозим. Бу овқатни егандан сўнг уларжуда қизишиб кетишади ва қоча бошлашади».1
«Авесто»да меҳнатнинг жуда катта моддий вамаънавий томонларига эътибор берилибгина қолмас дан, балки ахлоқий асослари ҳам назарда тутилади.Зеро, зардуштийлик ахлоқи нуқтаи назаридан саховат ли бўлиш учун инсонга биринчи галда меҳнат қилиш,ўз қўли билан ноз-неъмат яратиш зарур. Шу боисданзардуштийлик динида ишёқмаслик ҳамма нуқсонлар нинг кони, деб қораланиши ҳам бежиз эмас.
«Авесто» тадқиқотчиларидан бири А. О. Мако вельскийнинг фикрича, «эзгу фикр» — ниятнинг ях шилиги, яқинларга нисбатан яхшилик қилиш, зарурбўлганда мадад беришга тайёрлик, кишилар бахти-сао дати учун ёвузликка қарши курашга ҳозирлик руҳидагиўй-фикр, барча билан тинч ва тотув яшашга интилишва шу кабилардир. Инсон бошқаларга нисбатан бахил лик қилмаслиги лозим. Эзгу фикрлар эса жаҳолатгатескаридир, чунки жаҳолатда киши эзгу ниятларинийўқотади, бурч ва адолатни унутади, ўйламай иш қила ди».2
Зардуштийлик таълимотида эзгу фикр, эзгу сўз,эзгу амалнинг бирлиги дейилганда фақирларга меҳри бонлик, инсонпарварлик, кишига иснод келтирадиганишлардан, бировга ҳасад қилишдан, ўғрилик, талон чилик, ўзгалар молини ўзлаштиришдан, зинога бери лишдан, бировларнинг дилини оғритишдан ўзинитийиш ва ҳоказолар тушунилган.
Шунингдек, зардуштийликда инсоний бурч фақат

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling