Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
ФАЛСАФАНИНГ БАҲС МАВЗУСИ ВА УНИНГ МУАММОЛАРИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
3. ФАЛСАФАНИНГ БАҲС МАВЗУСИ ВА УНИНГ МУАММОЛАРИФалсафий дунёқарашнинг шаклланиши фалсафий қарашларнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлганидек, ўз ўрнида шаклланган дунёқараш ҳам фалсафийтафаккур тараққиётига самарали таъсир этади. Фалсафа ижтимоий онгнинг назарий негизи сифатида ўзи нинг тамойиллари ва қоидаларини мантиқий муҳока малар, назарий умумлашмалар ва назарий хулосаларасосида ишлаб чиқади. Шу тарзда фалсафа борлиқнибир бутун ва яхлит ҳолда умумлаштириб ўрганувчи на зарий қарашлар тизимидан иборат. Фалсафа фан сифатида бундан 3 минг йил илгариқулдорлик тузуми даврида, ақлий меҳнат жисмониймеҳнатдан ажрала бошлаган бир шароитда инсоннингобъектив борлиққа ва ўз-ўзига бўлган муносабатларитўғрисидаги назарий билимлар тизими шаклида пайдобўлади. Фалсафанинг пайдо бўлишида жамиятдагисиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиёт муҳим рольўйнайди. Чунки, фалсафа ижтимоий онгнинг алоҳидаўзига хос шакли сифатида жамиятнинг иқтисодий,сиёсий ва маънавий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бў либ, уларни ўзида акс эттиради. Фалсафа жамиятнинг ижтимоий эҳтиёж ва манфат лари, ғоявий-сиёсий қарашлари, умуман, унинг моддийва маънавий ҳаёти билан алоқадор бўлиб, ижтимоийборлиқни акс эттиради ва ўз ўрнида унга фаол таъсиркўрсатади, ўзининг тамойиллари, қонун ва категорияла ри орқали янги ғоя ва назариялар, ижтимоий идеаллар,маънавий қадриятлар шаклланишига ёрдам беради. У фан сифатида борлиқни, яъни табиат, жамият,инсон ва унинг тафаккури тараққиётининг энг умумиймуаммоларини ўрганади. Фалсафий билимлар доираси жуда кенг бўлиб,уларнинг таркибига қуйидагилар киради: а) онтоло гия — борлиқ ҳақидаги қарашлар; б) социология —жамият ҳақидаги қарашлар; в) гносеология — борлиқ ни билиш муаммолари; г) логика — инсон тафаккуриқонунлари ҳақидаги қарашлар тизимларидир. Шунинг дек, ахчоқийлик ва гўзаллик ҳақидаги билимлар тизи мини ўз ичига оладиган этика ва эстетика ҳам фалса фий билимлар қаторига киради. Фалсафа фан сифатида юқоридаги билимлар биланбоғлиқ бўлган барча муаммоларни ўз ичига олади, у бир бутун борлиқ тараққиётининг энг умумий томон ларини муайян фачсафий тамойиллар, қонунлар ва ка тегорияларда ифодалайди. Фалсафа пайдо бўлиши билан мантиқий муҳокама лар, тахлиллар, ақлий хулоса чиқаришлар ва исботларасосида афсонавий ва диний қарашлар назарий жиҳат дан қайта ишланиб, уларга илмий мазмун берила бош лайди. Шу асосда улардан фарқ қиладиган мустақилфан таркиб топа бошлади. Бу фан дунёга, унда юзберадиган воқеа ва ҳодисаларга, инсон ва унинг жа миятда тутган ўрнига бўлган муносабатларни ўргана диган билимлар тизими сифатида пайдо бўлади. Фал сафий қарашларнинг ривожланиб бориши фақат ми фологик ва диний қарашларни ўзгартириб қолмасдан,балки оддий кундалик онгнинг ҳам чегараларини бу зиб, маданиятнинг қимматли ютуқларини ўзида му жассамлаштирувчи маънавият соҳасининг бир тури —умуминсоний қадриятлар тизимига айланиб боради. Фалсафанинг пайдо бўлиши қадимги дунё халкла рининг маънавият соҳасидаги юксалишида янги бирбосқич бўлди. Унинг пайдо бўлиши билан фалсафийтафаккур дунё ҳақидаги кўпдан-кўп маълумотларнингоддий фикрий йиғиндисидан иборат бўлмай, балкидунё, борлиқ ўз асосига кўра бир бутундир, инсон жа мият тараққиётининг ҳал қилувчи омилидир, деганмантиқий муаммони ифодалай бошлайди. Фалсафа эсабилимларнинг алоҳида, ўзига хос, «ҳамма нарсаларнибир бутун ҳолда олиб, уларнинг энг умумий муаммола рини ўрганувчи» билим соҳасини ифодалай бошлайди.Ана шу соҳанинг билимдонларини эса файласуфлардеб атай бошладилар. Фалсафа фани фақат борлиқни бир бутун ҳолда олибўрганиш ва тушунтириш билан чекланмай, у инсоннингўзини ҳам бир бутун ҳолда олиб, унинг табиати ва мо ҳиятини, инсон ҳаётининг маъно ва мазмукини, унингўз ҳаётини аклта мувофиқ қилиб қуришга қаратилганмақсадларини, орзу-умидлари ва ижтимой идеаллариниҳамда эҳтиёжлари, манфаатларини ҳам ўрганади. Маълумки, оламни, унда мавжуд бўлган нарса ваҳодисаларни, уларнинг ҳолати ва ҳаракати, моҳияти ватабиатини бошқа фанлар ҳам ўрганади. Улар эришганютуқлар бирликда инсоннинг дунё тўғрисидаги яхлит'билимлари тизимини ташкил қилади. Ҳар бир фандунёни турли томондан, турли усуллар ёрдамида ўрга нади. Натижада, бу фанлар дунё ҳақида бир-биридан фарқ қилувчи ва айни вақтда бир-бирини тўлдирувчитурли хил билимларни ҳосил қилади. Дунёни ўрганувчи турли хил фанлар тизимида фач сафа алоҳида ўзига хос ўринга эга. Бунинг сабаби шу ки, фалсафа барча фанлардан фарқли равишда, дунёнибир бутун ҳолда олиб, унинг энг умумий томонларини,алоқадорлик ва боғланишларини кенг қамровли фал сафий умумлашмалар асосида очиб беради. Шу асосдау бир бутун дунё ҳақида, унда инсоннинг тутган ўрниҳақида, инсоннинг дунёга ва ўзига бўлган муносабат ларига оид энг умумий қонунлар, категориялар, прин циплар ва усуллар тизимини ишлаб чиқади. Фалсафа кўп қиррали, умумий ижтимоий-маънавийбилимлар тизимидир. У ҳам фан, ҳам ижтимоий онгнингалоҳида назарий шаклидир. Фалсафа фан сифатида бор лиқ, табиат, жамият, инсон, унинг тафаккури моҳиятива тараққиётининг энг умумий муаммоларини ўрганади.Фалсафа ижтимоий онгнинг назарий шакли сифатида,жамиятдаги ижтимоий ва маънавий манфаатлар, сиё сий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний, илмий қараш лар, барча табиатшунослик, ижтимоий ва гуманитарфанлар билан — хуллас, жамиятнинг бир бутун моддийва маънавий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқдир. Жамият нинг ижтимоий борлиғи билан бевосита боғлиқ бўлганфалсафа ижтимоий онгга фаол таъсир кўрсатади. Тарихнинг турли даврларида фалсафа нима ва у ни мани ўрганади, деган саволларга турли мутафаккирлартурлича жавоб бериб келганлар. Бунинг ўзига хос бирқанча сабаблари бўлган, албатта. Инсониятнинг ижти моий амалиёти ва маънавияти ривожланиб бориши би лан фалсафанинг баҳс мавзуси, унинг жамият ҳаётидагиўрни ҳам доимо ўзгариб борган. Шу сабабли ҳар бирдаврда борлиқни, табиатни, инсон ҳаёти ва жамиятнитушунишда турли хил фалсафий қарашлар пайдо бўлибборган. Ижтимоий-тарихий даврларнинг турли босқич ларида фалсафа сиёсат, иқтисодиёт, фан ва маданият,санъат ва адабиёт, шунингдек, дин билан, хуллас, жа миятнинг маънавий ҳаёти билан бевосита боғлиқ бўлган.Айни вақтда унинг жамиятдаги роли ўзгариб борган.Фачсафий қарашларнинг ривожланиб бориши жараёни да турли хил оқимлар ва йўналишлар келиб чиқади. Динлар ҳам фалсафий тафаккурнинг ўзига хосшакли, босқичидир. Шу сабабли муқаддас диний ки тобларда ҳам фалсафий фикрларнинг ўзига хос маълумбир тизимини кўрамиз. Фалсафа тараққиётида муайян умумий назарий қа рашларни ишлаб чиққан мутафаккирларнинг бир қис ми ўзининг эътиборини табиатга, уни тушунтириш ваизохлаб беришга қаратганлар. Бунга Лукреций Кар нинг «Нарсаларнинг табиати тўғрисида», Аҳмад ал Фарғонийнинг «Астрономик рисолалар», ал-Хораз мийнинг «Васая: аз-Зижжи мумтахана», Ж. Брунонинг«Оламнинг ва дунёнинг чексизлиги», Г. Галилейнинг«Дунёнинг икки системаси тўғрисида суҳбат», Дид ронинг «Табиатни баён қилиш ҳақида фикрлар»,П. Гольбахнинг «Табиат системаси», Ҳегелнинг «Та биат фалсафаси», А. Герценнинг «Табиатни ўрганишҳақидаги хатлар» ва Ф. Энгельснинг «Табиат диалекти каси» асарларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бумутафаккирлар ўз асарларида Ер, Қуёш ва юлдузлар нинг, хуллас, Коинотдаги жисмларнинг пайдо бўлиши,уларнинг табиати ва моҳияти ҳақидаги космологик вакосмогоник муаммоларни ёритишга уринадилар. Улар нинг фалсафий қарашлари марказида табиатдаги нар саларнинг гтайдо бўлиши, ривожланиши, емирилиши,бошқа нарсаларга айланиши, нарса ва ҳодисаларнингбиринчи асоси ҳақидаги фикрлар ётади. Ҳамма нарса нинг биринчи ибтидоий асосини қидириш, нарса ваҳодисаларни ана шунга суяниб изоҳлаш, уларни бирбутунга бирлаштириб ўрганишта интилиш — бу мута факкирларнинг фалсафий қарашлари моҳиятини таш кил этади. Уларнинг фалсафий изланишлари натижа сида табиат фалсафаси майдонга келади. Бир гуруҳ мутафаккирлар диққатини инсон, инсонҳаётининг маъноси ва мазмуни, унинг дунёда тутганўрни, табиатга ва жамиятга бўлган муносабатларимуаммолари ўзига жалб қилади. Улар инсон ҳаётининтмаъноси ва мазмунини нима белгилайди, инсоннингдунёдаги ўрни қандай, инсон дунёни била оладими,фалсафа инсонни қайси жиҳатдан ўрганади?, каби са волларга жавоб излаганлар. Бу муаммолар ҳақида тур ли даврларда яшаган мутафаккирлар турли хил фикр лар юритганлар ва кўплаб асарлар ёзганлар. БунгаАрастунинг «Этика»си, Ибн Синонинг «ат-Тадобаруманозил» (Давлатни бошқариш), Юсуф Хос Хожиб нинг «Қутадғу билик», Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикмат» лари, Амир Темурнинг «Тузуклар»и, Эразм Роттерда скийнинг «Христиан жангчиси қуроли», Т. Гоббс нинг «Инсон табиати», Б. Спинозанинг «Илоҳий-сиё сий трактат» ва «Ақл камолоти ҳақида трактат», А. Гельвецийнинг «Инсон ҳақида», И. Кантнинг «Ос мон умумий табиий тарихи ва назарияси», «Соф ақлнитанқид»и, Ҳегелнинг «Руҳ фалсафаси», Л. Фейербахнинг«Христианликнинг моҳияти» асарлари мисол бўла ола ди. Бу асарларнинг муаллифлари ўз давридаги илм фан асосида инсоннинг бошқа мавжудотлардан тубфарьутари, моҳияти, ҳаётининг маъноси ва мазмуни, буёруғ оламдаги ўрни, ўлими ва абадийлиги каби муам моларни ёритганлар. Инсон билимлари орта боргани сари жамият, унингмоддий ва маънавий ҳаёти, ижтимоий муносабатлар,сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий муаммолар ҳам мутафаккир ларнинг эътиборини ўзига жалб қила бошлаган. Нати жада, мутафаккир-файласуфлар бу соҳада ҳам тадқи қотлар олиб бориб, жамият ҳақида кўплаб асарларяратадилар. Буларга Афлотуннинг «Давлат», «Қонун лар», Арастунинг «Сиёсат» асарини, Форобийнинг«Фозил шаҳар аҳолиси», «ас-Сийаса ал маданийа»(Сиёсат илми), Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимгихалқяардан қолган ёдгорликлар», Ибн Мискавайхнинг«Жаҳон халқлари тарихи», Мирзо Улуғбекнинг «Тўртулус тарихи», Бурхониддин ал-Марғинонийнинг «ал Ҳидоя», Т. Гоббснинг «Гражданин тўғрисида», Локк нинг «Қонунларнинг руҳи тўғрисида», Ҳегелнинг «Та рих фалсафаси» ва «Ҳуқуқ фалсафаси», каби асарлари ни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу асарларда, ўздаври нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, бир бутунжамият, унинг моддий ва маънавий ҳаёти, жамиятнингижтимоий тузилиши, унинг базиси ва устқурмасига оидназарий қарашлар ўртага ташланади. Улар ўз асарлари да ижтимоий ҳодисаларнинг турли томонларини ўрга ниш билан бирга, адолатли жамият ҳақидаги, тенгликва озодлик ҳақидаги ғояларни ўртага ташлаганлар. Шундай қилиб, фалсафа инсоният маънавий мада ниятининг мустақил бир соҳаси сифатида шаклланиб,унинг таркиб топиши узоқ давом этган. Биринчи бўлиб фалсафани назарий билишнингалоҳида бир соҳаси сифатида қараган файласуфлар —Афлотун ва Арастудир. Улар фалсафа деганда ниманитушунамиз ва у нимани ўрганади деган саволга: «Фал сафа — бу инсоннинг дунё ва ўзи тўғрисидаги ҳаммабилимларини ўз ичига олувчи фан»дир деб жавоб бе ришади. Буюк мутафаккир Абу Носир Форобий ҳамфалсафанинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида шундай де ган эди: «Мавжудот ҳақидаги билим қўлга киритилса, шу ҳақда таълим берилса, мавжудотдан бўлган нарса нинг зоти билинса, нарсанинг маъноси тушунилса,ишончли далил-ҳужжатлар асосида шу нарса ҳақидамияда бир турли ишонч ва тасаввурлар пайдо бўлса,мана шу маълумотга доир фанни фалсафа деймиз».1Фалсафани бундай тушуниш ўз даври учун, унинг ри вожланиш даражаси учун тўғри эди. Кейинги даврларда ҳам фалсафа жамиятнинг иж тимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёти билан боғ лиқ ҳолда ривожланиб борди. Фалсафадан секин-астаайрим билим соҳалари ажрачиб чиқа бошлайди. Бужараён узоқ давом этиб, дастлаб фалсафадан матема тика, геометрия, астрономия (милоддан илгари II—Iасрларда ва янги эранинг I—II асрларида), кейинча лик геология, геодезия, тиббиёт, фармакология(X—XIV асрларда), механика (XV—XVI асрларда), фи зика, кимё, биология, физиология (XVI—XVIII аср ларга келиб), яна бир оз кейинроқ эса гуманитар ваижтимоий фанлар (XVIII—XIX асрлар давомида) аж ралиб чиқиши жараёни рўй берди. Фалсафадан ажра либ чиққан аниқ фанлар ўзларининг дастлабкибосқичларида ҳали асосан фактлар тўплаш, уларнитартибга солиш ва умумлаштириш, маълум турларга,гуруҳларга ажратиш билан шуғулланади. Улар дастав вал табиат, инсон ва жамият муаммоларининг ҳарбир соҳасини алоҳида-алоҳида, бошқа соҳалар биланбоғланмаган ҳолда ўргандилар. XVI—XVIII асрларда фалсафанинг баҳс мавзусидунёнинг турли томонларини алоҳида-алоҳида ўрга наётган аниқ фанлар ўртасидаги алоқадорлик ва боғла нишларни ўрганиш ва текширишдан иборат деб қара ла бошлади. Шу туфайли бу давр файласуфлари барчааниқ фанларни яна қайтадан гуруҳ-гуруҳ қилиб бир лаштириб, инсон билимларининг ҳаммасини ўзидақамровчи фалсафий тизимларни туза бошлайдилар.Натижада, фалсафага фанларнинг фани, ёҳуд фанларқомуси сифатида қарала бошланади. Бунга Ҳегелнингфалсафий системаси — табиат фалсафаси, тарих фал сафаси, руҳ фалсафаси, ҳуқуқ фалсафаси ва логикаси(мантиқ)ни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Маъ •?лум системалардан иборат бўлган бу давр фалсафасибошқа аниқ фанларга нисбатан «фанлар фани» даъво1 Абу Носир Форобий. Фозил шаҳар аҳолисининг фнкрлари. Т., «Камалакж1993, 183-184-бстлар. си билан майдонга чиқади. Ҳали табиат, жамият, ин сон ва унинг тафаккурига оид билимлар етарли эмас ди, шунингдек, улар ўртасидаги алоқадорлик ва боғла нишлар ҳам етарлича очилмаганди. Ҳали инсонбилимларида чала жойлар кўп бўлган бир вақтда фял сафанинг «фанлар фани» даъвосини қилишга ҳақи борэди. Чунки фалсафа бу даврда инсоният бшшмларида ги бу чала жойларни мантиқий мулоҳаза/шр йўли би лан тўлдира бошлаганди. Бу давр файласуфлари шуйўл билан дунёнинг турли соҳалари ўртасидаги алоқава боғланишлар, материянинг тузилиши ва хоссалариҳақида башоратомуз фаразларни ўртага ташлай бошла ган эдилар. Масалан, ўша давр файласуфлариданИ. Кант фалсафанинг баҳс мавзуси ва унинг ўрганишилозим бўлган муаммоларини биринчи бўлиб тўғритаърифлашга уринган эди. Бу давр фалсафасидакейинчалик илмий равишда тасдиқланган гениал гу монлар билан бирга, фанлар тараққиётига тўсқинликқилган кўпгина уйдирмалар ҳам бўлган. XIX асрнинг ўрталарига келганда, аниқ фанлар со ҳаларида бир қатор илмий кашфиётлар қшшнганлиги,табиат, инсон ва жамият ўзаро бир-бири билан алоқа дорлигининг янги томонлари очилиши натижасидаборлиқнинг умумий манзарасини илмий равишда тас вирлаб бериш мумкин бўлди. Натижада, табиат, инсонва жамиятнинг умумий манзарасини фақат мантиқиймулоҳазалар йўли билан тасвирлаб келган фалсафийтаълимотлар ўрнига янгича фалсафий таълимотларюзага келади. Фалсафий таълимотлар конкрет фанларэришган ютуқларни бир-бири билан боғлаб умумлаш тирадилар ва янги методологик хулосалар чиқаришимконига эга бўладилар. Бу фалсафанинг ўзи учунҳам, бошқа барча аниқ фанлар учун ҳам ижобий аҳа миятга эга бўлади. Демак, фалсафа инсоният тарихий тараққиёти да вомида яратилган маънавий маданиятнинг бир қисмибўлиб, инсоннинг ўзи ва борлиқ тўғрисидаги бир бутундунёқараши тизимидан иборатдир. Уз моҳияти ва маз мунига кўра фалсафий билимлар умуминсоний маъна вий қадриятлар тизимига киради. Фалсафа инсонмуаммосини ўзининг асосий ўрганиш мавзуси ҳисоб лаб, унинг ўзига, борлиққа муносабатини фалсафа нинг бош масаласи деб қарайди. Шу сабабли унингасосий мақсади ҳам инсон манфаатларига хизмат қи лишдан иборатдир. Фалсафанинг вазифаларидан яна бири — ёшлардафалсафий тафаккур маданиятини шакллантиришданиборатдир. Шу сабабли ҳам бугунги кунда фалсафафани олдида миллий мустақиллик ғоялари билан су ғорилган назарий тафаккур маданиятини шаклланти риш вазифаси турибди. Фалсафани сиёсат ва мафку ра таъсирига тушириб, уларга бутунлай боғлабқўймаслик мақсадга мувофикдир. Энг аввало, фалса фа фандир. Шунга кўра унинг тамойиллари ва асо сий қоидалари умумбашарий мазмунга эга. Демак,сиёсатнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги унинг қайдаражада фалсафий негизга эга экашгаги билан бок лиқ. Ҳозирги замон фалсафасининг назарий манбааси ни инсоният томонидан яратилган барча фалсафийтаълимотлар ташкил қилади. Унинг илдизлари эса шупайтгача табиий-илмий, ижтимоий-гуманитар фанларқўлга киритган ютуқларга бориб тақалади. Фалсафаинсон ва жамиятнинг маънавий камолати учун хизматқилади ва айни вақтда инсон ва инсониятнинг тари хий тажрибасига суянган ҳолда ўзгариб, ривожланиб,янгиланиб боради. Янги фачсафа ўзининг динга бўлган муносабатиниадолатли асосда белгилайди. Бу фалсафа динни қора лаш, бутунлай инкор этиш ўрнига, уни инсоният ма даний тараққиётининг маҳсули, борлиқни тушунти ришнинг ўзига хос бир услуби деб қарайди ва унингинсоният маънавий камолатида ўйнаган ва ўйнайдиганролини очиқ эътироф этади. Мустақил Ўзбекистоннинг қарор топиши ҳам ҳо зирги кунда мустақилликни мустаҳкамлашга хизматқиладиган, умуминсоний ва миллий қадриятларга,Шарқ фалсафаси ва ислом дини фалсафий-ахлоқийтаълимотларига асосланувчи, халқимизнинг янги та факкурига мос келадиган мазмун ва моҳиятга эга бўл ган фалсафани яратиш талабини қўймоқда. Бу фалса фа умуминсоний қадриятлар устуворлигини эътирофэтиш билан бирга, Шарқ халқлари, хусусан, Ўрта Осиёхалқлари буюк мутафаккирлари томонидан яратилганфалсафий қарашлар ва ислом дини фалсафий-ахлоқийТсАлимотига асосланиб, истиклол ғоялари билан уйғун лашиб, Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти олдидатургай муаммоларни ечишга ёрдам бериши, ёшлардаянгича тафаккур маданияти шаклланишига хизмат қил моғи лозим. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling