Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
6. ОВРОПАДА ЯНГИ ДАВР ФАЛСАФАСИМаълумки, XVII аср охири ва XVIII асрда бир та лай Ғарбий Оврўпа мамлакатлари, хусусан, Голландия,Англия, Франция капиталистик тараққиёт йўлига ўтди.Капиталистик тараққиёт тажрибавий билимларга эҳ тиёжни янада ошириб юборди. Бу эса моддий оламда ги нарса ва ҳодисаларни чуқур ўрганиш, табиат қонун ларини билиш заруриятини тувдирди. Шундай ша роитда фалсафа инсоннинг амалий ҳаёти ва фаолиятиучун зарур бўлган объектив ҳақиқатни очиб берувчифан деб қарала бошлайди. Ўрта аср фалсафаси фойда ланиб келган умумназарий қоидалар ва услублар но тўғри, кишиларни адаштирувчи таълимот деб эълонкдлинади ва тадқиқотнинг янги усулларини, ҳақиқат ни билишнинг янги йўлларини яратиш масаласи кўн даланг қилиб қўйилади. Ана шу олижаноб ишга бел боғлаган файласуфлар дан бири ФЛээкрн (1561 — 1626) бўлди. У фалсафанингасосий масаласи билишнинг янги илмий услубинияратишдир деб чиқди; Шу муносабат билан Бэконфаннинг предмети ва вазифасини қайта кўриб чиқади./Бэкон фикрича, илмий билишнинг мақсади — инсо ниятга фойда келтиришдир, Шундагина у ўз вазифаси ни оқлайди. Барча фанларнинг вазифаси инсоннингтабиат устидан ҳукмронлигини мумкин қадар кўпроқтаъминлашдир, дейди мутафаккир. /Билим — бу куч дир деган шиор ҳам Ф. Бэконга мансубдир Бэкон нинг буюк хизмати шундаки, у илмий билишнинг таж рибага «сосланган услубини ишлаб чикди. Унинг фик рича, фаннинг хулосалари фақат рад этиб бўлмайдиган далиллардан келиб чиқиши керак. №экон томониданқўлланган индуктив усул кузатиш, анализ қилиш, тақ қослаш ва экспериментга асосланади. Лекин тажриба да ишончли билимга эришиш учун инсон ўз онгидагизарарли шарлалардан озод бўлиши лозим. Уларни Бэ кон «уруғ шарпаси», «ғор шарпаси», «бозор шарпаси»,ва «театр шарпаси» деб атайдқ. Уруғ шарпаси — бу киЮТлик уруғига тегишли бў либ, унинг натижасида одамлар ўзларининг субъективхусусиятларини табиат предметларининг хусусияти дебқарайдилар. Ғор шарпаси — бу кишиларнинг олам тўғрисидагинотўғри тушунчасидир. Бозор шарпаси — бу кўп тарқалган сўзларни нотўк ри ишлатиш натижасида вужудга келган тушунчалар дир. Театр шарпаси — ҳурматли кишиларнинг айтганла рига кўр-кўрона амал қилишдир. Бэкон инсонни қуршаб турган моддий дунё турлитуманлигини ва уни билиш ҳам чексиз эканлигиниқайд этади. Агар Бэкон илмий билишнинг тажрибага асослан ган индуктив услубини ишлаб чиқиб, фанга каттаҳисса қўшган бўлса, унинг замондоши француз мута факкири Р. Декарт (1596—1650) эса, аксинча, илмийбилишнинг дёдуктив услубига ўз эътиборини қарата ди. /Декарт дунёни билишда биринчи ўринга ақлниқўяди. Буни унинг, «мен фикрлар эканман, мен мав жудман» деган машҳур сўзлари тасдиқлайди. Декартфикрича, фалсафанинг биринчи масаласи — бу ишонч ли билимга олиб борадиган услуб масаласидир. Униишлаб чиқишни Декарт ўз олдига вазифа қилиб қўя ди. Декарт ишлаб чиққан илмий билишнинг дедуктивуслуби аналитик ёки рационалистик ҳам деб аталади.Декартнинг дедуктив услуби қуйидагиларни талаб эта ди: 1) Ҳақиқат деб фақат ақл нуқтаи назаридан аниқ,равшан ва шубҳасиз бўлган хулосаларни қабул қи лиш; 2) ҳар бир мураккаб муаммоларни таркибийқисмларга бўлиб ўрганиш; 3) билиш жараёнида маъ лум ва исбот қилингандан номаълум ва исбот қилин маганга бориш; 4) тадқиқот мантиқий ҳалқалариданбирортасини ҳам тушириб қолдирмасликдир. Декарт билишнинг бу услубини қўллаш фаровонҳает учун кишиларга катта имкониятлар яратиб бери шига ҳеч шубҳа қилмади. Бироқ Декартнинг ақд кучига таянган бюшшнинг дедуктив услуби унинг «туғмағоялар»ни тан олишга олиб келдиБу тажриба орқалиолинган ғоялар эмас, балки одам туғилиши биланунинг миясида олдиндан бўлган ғоялардир. Унга худоғояси, сонлар ва шакллар ғояси, шунингдек, айримумумий тушунчалар киради. Декарт уларни умумий вазарурий билимнинг шарти сифатида қарайди. Бу эсаунинг илмий дедуктив билиш услубига раҳна солибтуради. Буни эътиборга олмаганда, Декарт Бэкон сингарифалсафанинг илмий масалаларини ишлаб чиқишда ўздаврида катта ютуқларга эришди. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Бэкон ва Де карт томонидан яратилган билишнинг ҳар икки услуби ни бир-бирига қарама-қарши қўйиш ёки уларнинг ҳарбирининг аҳамиятини камситиш нотўғри бўлур эди. Янги давр фалсафий фикрида ўртага қўйилган му ҳим муаммолардан бири — субстанция маеаласи эди. Шу даврда бу масаланинг турлича ечимини кўра миз. Масалан, Декарт руҳий ва моддий субртанциямавжудлигини кўрсатди. Руҳий субстанциянинг энгмуҳим белгиси бўлинмаслик бўлса, аксинча, моддийсубстанциянинг белгиси унинг чексиз бўлинувчанли гидирРуҳий субстанциянинг асосий атрибутлари — бутаф"аккур ва кўламлиликдир. Унинг қолган атрибутла ри — тасаввур, ҳиссийлик, хоҳиш, фикрлаш модусларибўлса, моддий субстанциянинг атрибутлари бу шакл,холат, ҳаракат ва тортилувчанликдир. Шундай қилиб, Декарт субстанция масаласини дуа листик мавқедан туриб ҳал қилади. Голландиялик файласуф Б. Спиноза (1632—1977)Декарт дуализмига материалистик монизмни қаршиқўяди, яъни руҳийлик ва моддийликни ягона бир субс танция сифатида талқин этади. У онгимиздан ташқа рида объектив равишда мавжуд бўлган, сабабчи кучгамуҳтож бўлмаган ва ўзига ўзи сабабчи бўлган ягонамоддий субстанцияни эътироф этади. Бироқ Спиноза нинг субстанция ҳақидаги бу фикри пантеистик та биатга эга. Чунки у худони моддий дунёга қориштирибюборади ва табиатни ўзини ўзи яратувчи худо дебатайди. Шу даврнинг йирик мутафаккирларидан бириГ. Лейбниц (1646—1716) ҳисобланади. У ўиниНг субстанцияларнинг кўп хиллиги ҳақида ги таълимотини ўртага қўяди. Лейбниц фикрича, субстанциялар жуда хилма-хилдир. Уларни Лейбниц мона дааар деб атайди. Лейбниц таълимотича, монадалароддий бўлиб, улар қисмларга бўлинмайди. Бу биланЛейбниц монадсчлар модцийлик хусусиятига эга эмас лигини, шунинг учун унга кўламлик ёт эканлигинитаъкидлайди. Фақат моддий нарсапаргина к'ламликкаэга бўлиб, бўлакларга бўлинади. Шунинг учун кўлам лик эмас, фаолият монадаларнинг хусусиятидир. Фао лият нима, деган саволга Лейбниц, кўламлик биланизоҳлаб бўлмайдиган тасаввур, идрок, интилишга ўх шаш руҳий нарсадир, дейди. Уни Лейбниц оддий субс танцияларнинг асосий хусусияти деб атайди. Агар монадаларга сезгилар хос бўлса, улар жонлардеб аталади. Монадаларга ақл хос бўлса, улар рухлардеб аталади, дейди Лейбниц. Лейбниц фикрича, мона далар ўз фаолиятларини аниқ ва равшан ифодаланишдаражасига қараб бир-бирларидан фарқ қиладилар.Онглилик ва ақллилик монадалар қанчалик тараққийэтганлиги даражасини билдирувчи мезон ҳисобланади. Янги давр фалсафасида XVIII аср француз мута факкирларининг қарашлари алоҳида диққатга сазо вордир. XVIII аср француз фалсафасининг асосий ва киллари П. Гольбах (1723—1789), Д. Дидро(1713-1784), К. Гельвеций (1715-1771), Ж. Ламетри(1709—1751) ҳисобланади. Уларнинг таълимотича,ҳамма нарсалар — материядир. Материя майда моле кула ва атом заррачаларидан ташкил топган. Атомларэса — материянинг бир хилдаги бўлинмас, майда зар рачаларидан иборатдир. XVIII аср француз файласуф ларининг ютуқларидан бири шуки, улар ҳаракатниматериянинг ажралмас хусусияти, деб таъкидладилар.Бироқ улар ҳаракатни тушунишда механистик даража дан юқори кўтарила олмадилар. Ҳаракат, уларча,предмет ёки ҳодисаларнинг фазода оддий ўрин алма шувидан иборатдир. Француз файласуфлари дунёни билиш мумкинми,деган саволга ҳам ижобий жавоб бердилар. Улар ўзла рининг билиш назарияларида Ж. Локкнинг сенсуалис тик1 ғояларига суяндилар. Улар билиш сезишдан ибо ратдир, сезишнинг манбаи эса объектив реалликдир,деб уқдирдилар. 1 Сснсусииз-м — лотинча сўздан олинган бўлиб, ссзги, ҳис, дсган маънонибилдиради. Билиш назариясида у бир йўналиш бўлиб, сстшаримшни би лимларимизнинг бирдан-бир манбаи дсб қарайди. Француз файласуфлари билиш жараёнида ақлнингролини ҳам тан оладилар. Уларнинг фикрича, тафак кур сезгиларни қўшиш, йиғиш, солиштириш қобилия тидан иборатдир. франиуз файласуфлари ижтимоий ҳодисаларни ту шунишда ҳам бир қатор янги ғояларни илгари сурди лар. Жумладан, уларнинг фикрича, киши ижтимоиймуҳитнинг маҳсули, ижтимоий муҳит қандай бўлса,киши ҳам шундай бўлади. Улар инсон, унинг манфаа ти, бахти, эрки масалаларига ҳам эътиборни қаратди лар. Француз файласуфларининг фикрича, бахтга ин тилиш киши хулқ-атворининг табиий асосидир. Бўла жак жамиятнинг асосий вазифаси ҳамма кишиларниадолатли равишда бахт ҳуқуқи билан таъминлашдир.Француз файласуфлари ўз даврлари учун илғор бўлган«ижтимоий шартнома» назарияларини илгари сурди лар. Бу назария давлат ва жамиятнинг келиб чиқишсабабини табиий зарурият асосида тушунтиради. Шу ларга кўра, уларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларифалсафий фикр тараққиётида муҳим аҳамиятга эгабўлди. Немис классик фалсафасининг асосий вакиллариИ. Кант, И. Г. Фихте, Ф. Р. Шеллинг, Г. Ф. Ҳегель ваЛ. Фейербахлардир. Улар фалсафадаги турли оқимлар га мансубдирлар. Фалсафий фикр тараққиётига катта ҳисса қўшганнемис классик фалсафасининг вакиллари И. Кант,Г. Ҳегель ва Л. Фейербах ҳисобланади. Шунинг учунуларнинг дунёқарашига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. Немис классик фалсафасининг асосчиси И. Кант(1724—1804) ўз замонасининг долзарб назарий "иуам- молари билан шуғулланган олимдир. Кант диалектикағояларини қайта тиклаган мутафаккирдир. Кант фақатфалсафага эмас, балки умуман фан тараққиётига улканҳисса кўшди. Кантнинг Қуёш системаси катта газ ту манлигидан келиб чиққанлиги тўғрисидаги гипотезасиҳозирги пайтгача фалакиёт фанидаги фундаментал ил мий ғоялардан ҳисобланади. Кант ўз замонидаги та биётшуносликнинг принципларини фақат коинотнингтузилишига эмас, балки унинг тарихига, яъни келибчиқиши ва ривожланишига татбиқ этишга ҳам уринди.Бу унинг «Осмоннинг умумий табиий тарихи ва наза рияси» китобида ўзининг яққол ифодасини топди.Карт ўзининг табиий-илмий қарашлари билан табиат ни метафизик тарзда тушунишга чек қўйди. Кант фикрича, фалсафанинг борлиқ, ахлоқ ва динкаби муаммолари билан шуғулланишдан аввал инсон нинг билиш имкониятлари ва унинг чегараларинианиқпаб олиш лозим. Шундан келиб чиққан ҳолдаКант кишини ўраб турган ташқи дунёдаги нарсаларнииккига бўлади. Бири — ўз-ўзича мавжуд бўлган нарса лар дунёси, иккинчиси — бизнинг сезгиларимиз аксэттирган нарсалар, ҳодисалардир. Кант таълимотича,биз дунёни қандай мавжуд бўлса, шундайлигича билаолмаймиз, балки унинг ифодаланишини биламиз хо лос. Кишилар «нарса ўзида»нинг моҳиятини била ол майди, улар ҳодисаларнигина билади. Кант фикрича,ҳодисалар дунёси тартибсиз, у ҳеч қандай қонуният вазаруриятга бўйсунмайди. Инсон билиш жараёнида ҳо дисалар дунёсига тартиб киритади, уни маълум бирвақт ва макон билан боғлаб ўрганади. Кантнинг фалсафадаги хизмати шундаки, у диалек тик юялар масаласини кўндаланг қилиб қўйди, оқило на фикрга диалектика хос эканлигини яхши тушунди. Немис классик фалсафасининг энг йирик вакилиГ. Ф. Ҳегель эди./Ҳегель таълимотича, барча мавжуднарсаларнинг асосида «мутлоқ ғоя»нинг (у мутлоқ руҳҳам деб аталади) ривожи ётади)! Дастлабки пайтда мут лоқ ғоя «соф борлиқ» сифатида мавжуд бўлади.Кейинчалик у ривожланиб мазмун жиҳатдан бириданбири бой бўлган тушунчаларни вужудга келтиради,'Мутлоқ ғоя ўзининг бутун мазмунини ифода этмагун ча ривожланиб бораверади. Мана шу ривожланиш жа раёнида мутлоқ ғоя табиатни келтириб чиқаради вамоддий нарсалар тарзида намоён бўлади. Мутлоқ ғоя нинг табиат тарзида кўринишидан аввал механик ҳо дисалар вужудга келади, кейин кимёвий бирикмаларва ниҳоят инсон, жамият пайдо бўлади. Шундан кейинмутлоқ ғоя ўзи учун бегона бўлган моддий қобиқцанчиқиб яна ўзининг аввалги шаклида, яъни кишилар нинг онги, тафаккури шаклида яшайди., Инсон онгиривожлангани сари ғоя тобора моддийликдан қутулибборади. Пировард натижада мутлоқ гоя ўзининг ол- динги ҳолатига қайтади..)Энди у соф борлиқ ҳолатадаэмас, балки ўзининг бутун мазмунини ифода этган ваангланган борлиқ сифатида кўринади.X/ Ҳегель ўз фалсафий тизимини (системасини) яратибмутлоқ ғоя ўзининг бой мазмунини моддий олам —табиат ва жамият сифатида ифода этишини кўрсатарэкан, аввало дунё узлуксиз тараққиётда экашшгини қайд этади. Иккинчидан, мутлоқ ғоянинг тараққиётжараёнини очиб берар экан, мана шу жараён қарама қарши томонларнинг кураши орқали содир бўлишини,бунда бир тушунча иккинчи тушунча томонидан инкорэтилишини, ўтилган босқич янада юқори даражада так рорланишини кўрсатиб бера Албатта, Ҳегель ҳардоим ҳам ўз диалектик тамойилларини изчил ифода этаолмади. Бу айниқса Ҳегель диалектикани моддий олам га қўллаганида яққол кўринади. Диалектик тафаккуруслубини ва унинг асосий қонунларини тадқиқ этишбилан Ҳегель фалсафий фикр тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшдии) Немис классик фалсафасининг сўнгги вакилиЛ. Фейербах ҳисобланади (1804—1872). У фалсафадагибошқа йўналишга — материалистик йўналишга ман сўбдир. Фейербах Ҳегелнинг мутлоқ ғоясига кескинқарши чиқди. У Хегелнинг мутлоқ ғояси инсон мия сидан юлиб олинган ва табиатдан ташқари кучгаайлантирилган инсон ақлидан ўзга нарса эмаслигиниқайд этди. Ҳегель фалсафаси, Фейербах фикрича, динбилан ўзвий боғлиқдир. Фейербах фикрича, тафаккуринсондан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мав жуд бўлиши мумкин эмас, чунки у моддий нарса —инсон мияси фаолияти билан боғлиқдир, Шунингучун, дейди Фейербах, тафаккур, онг, иккиламчидир,материянинг, табиатнинг маҳсулидир. Ҳегелдан фарқли ўлароқ, Фейербах дунёнинг асо сига табиатни ва инсонни қўяди. Фейербах таълимотиантропологик табиатга эга. Янги фалсафа инсонни, шужумладан, табиатни фалсафанинг бирдан-бир универ сал ва олий предметига айлантиради, дейди Фейербах.1 Антропологик принципга содиқ бўлган Фейербахборлиқ ва тафаккур масаасини ҳал қилишда инсон та биатнинг бир қисми бўлиши билан бирга, у авваломбор, ижтимоий мавжудот, тарихий тараққиётнинг ме васи эканлигини, инсоннинг онгги ижтимоий муноса батлар билан, ҳаёт шароити билан белгиланишиниунутиб қўйди. Бу Фейербах фалсафасининг чеклангантомонларидан биридир. Фейербахнинг энг катта кам чилиги шуки, у Ҳегель фалсафасини танқид қиларэкан, унинг диалектикасини кўра олмади. Лекин шун га қарамай, Фейербах таълимоти фалсафанинг кейин •"ги тараққиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling