Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
III бўлим. БОРЛИҚ ҲАҚИДАГИФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТЛАР
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
III бўлим.БОРЛИҚ ҲАҚИДАГИФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТЛАР1. БОРЛИҚ МУАММОСИНИНГ ФАЛСАФИЙМАЗМУНИ. БОРЛИҚ КАТЕГОРИЯСИФалсафа ўрганадиган қайси бир масалани ол майлик, у борлиқ муаммоси билан боғлиқ эканлигиникўрамиз. Ҳақиқатан ҳам, борлиқ, унга муносабат маса ласи фалсафий қарашларда марказий ўринни ташкилқилади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, борлиқ муам моси фалсафадаги ҳар қандай дунёқараш ва методоло гик муаммоларнинг асоси ҳисобланади. Дарҳақиқат,турли дунёқарашлар ўртасидаги баҳслар борлиқ муам моси атрофида юзага келаётган тортишувларга, яъниборлиқ азалдан мавжудми, ёки у мутлақ руҳ томониданяратилганми, деган масалага бориб тақалади. Хўш, борлиқ ўзи нима? Нима учун борлиқ тушун часи фалсафа пайдо бўлганидан бери файласуфларэътиборини ўзига жалб қилиб келади? Бу саволларгажавоб бериш учун биз борлиқнинг инсон ва инсонларҳаёти билан боғлиқ реал илдизларини ёритишимиз ло зим. Маълумки, қадим-қадим даврлардан бери кишиларўзларини қуршаб турган табиат ва жамият, инсон ваумуман инсоният ҳақида, хусусан, ўзлари ҳақида ҳамўйлай бошлаганлар. Улар табиат ва жамият, ўз ҳаётла рида содир бўлиб турган турли-туман ўзгаришларникузатганлар, бу нарсалар улар кўз ўнгида объективреаллик сифатида гавдаланган: яъни улар бор, мавжуд,лекин вақт ўтиши билан йўқ бўлади, яъни мавжуд бўл май қолади; аксинча, баъзи йўқ нарсалар пайдо бўла ди. Шулар асосида кишиларда мавжудлик ва йўқпикҳақида қарашлар пайдо бўла бошлаган. Кишилар ўзларининг ҳам дунёга келиши (пайдобўлиши), яшаши ва ниҳоят, йўкликка айланиши кабижараёнларни кузатганлар, улар ҳақида ҳам ўйлай бош лаганлар. Шулар асосида кейинчалик динларда «будунё» ва «у дунё» (нариги дунё), яъни кишиларнингреал ҳаётлари кечадиган дунё ва вафот этиши билануларнинг руҳлари борадиган дунё тўғрисида тасаввур лар пайдо бўла бошлаган. Кишилар ўзларининг кундалик тажрибалари асоси да фикр юритиб, ўзлари яшаётган дунёнинг айнан ҳо зир мавжудлигига, унинг ўзларидан олдин ҳам мавжудбўлганлигига, ўзларидан кейин ҳам мавжуд бўлишига,ўзларининг эса ўткинчи, вақтинча яшаб, сўнг дунёданўтиб кетишиларига ишонч ҳосил қила бошлаганлар. Буишончлари асосида уларнинг «борлиқ» ва «йўклик» ҳа қидаги қарашлари пайдо бўлади. Дунёнинг мавжудлиги, яъни борлиғи тўғрисидабаҳс юритган файласуфлар бу масалага турлича ёндаш ганлар: уларнинг баъзилари, дунё аввал ҳам бўлган,ҳозир ҳам мавжуд, бундан кейин ҳам мавжуд бўлади,дейишса; бошқалари, дунё аввал мавжуд бўлмаган, ухудо ёки руҳ томонидан яратилган; дунёдаги ҳамманарсаларни, хусусан, инсонни ҳам, худо ёки руҳ ярат ган, шундан буён улар мавжуд, дейишган. Учинчи хилмутафаккирлар эса, дунё яралишига худо фақат сабаб чи бўлган, холос, у шундан буён ўзи мавжуд, ўзи ри:вожланади, деган қарашни илгари суришган. Фан ва амалиёт тараққиёти натижасида дунёнингяратилганлиги, унинг фазо ва вақтда чегараланганли ги, чекланганлиги тўғрисидаги олдинги қарашлар аста секин дунёнинг яратилмаганлиги, чексиз ва чегарасиз лиги, шу билан бирга, унинг бир бутунлиги, дои мийлиги, абадийлиги тўғрисидаги қарашлар билан ал машиниб борган. Бу борада кишилар ўзларининг ўт кинчи, вақтинчалик ҳаётлари билан чексиз ва абадиймавжуд бўлган дунёни, ўз даври кишиларининг ҳаётива ишларм билан ўзларигача бўлган ва ўзларидан ке йин келадиган авлодларнинг ҳаёт ва фаолиятлари ҳа қидаги қарашларни таққослаш орқали фикр қилишнатижасида уларда доимийлик ва ўткинчилик ҳақидатушунча ва қарашлар пайдо бўлган. Дунёнинг абадийлиги ёки ўткинчилиги, унинг маконва замонда чекланган ёки чексизлиги тўғрисидаги қа рашлар инсоният тарихида дастлаб афсоналар ва динийқарашларда, кейинчалик фалсафа ва бошқа фанлардаифодаланиб, муҳокама қилиниб келинган. Бу муҳокама ларнинг ҳаммаси пировард оқибатда борлиқ муаммосигабориб тақалаверган. Уларнинг барчасининг мантиқийхулосаси шуки, дунё доимий, абадийдир. Аммо шу аба дай дунёдаги барча нарсалар, турли-туман жонсиз важонли организмлар, инсонлар ва уларнинг фаолиятиҳатт<, бир бутун жамият ҳам, шубҳасиз, вақтинча, ўт кинчидир. Демак, борлиқ абадий, аммо ундаги барча нарсалар ўзгаришда ва ривожланишда; бир ҳолатданиккинчи ҳолатга, бир турдан иккинчи турга ўтишда,чунки улар бордан йўқ, йўқцан бор бўлмайди. Борлиқ муаммосининг бутун илдизи, маъноси вамазмуни шундаки, бир бутунлик сифатидаги борлиқ нинг доимий мавжудлиги ва уни ташкил этган нарса ларнинг: табиат, инсонлар, жамият ва уларнинг фао лиятларининг ўткинчилиги зиддиятли бирликни таш кил қилади. Бундан шу нарса маълум бўладики, бор лиқ муаммосини фалсафада ўрганиш дунё «ҳозир, шуерда мавжуд», деган қарашдан бошланиб, бу қарашларбир бутун дунёнинг чексиз ва доимий мавжудлиги, ун даги нарса ва ҳодисаларнинг, шу жумладан, инсонлар нинг ҳам, вақтинчалиги ва ўткинчилиги тўғрисидагиқарашларга томон ривожланиб борган. Бу борлиқ тўғ рисидаги фалсафий муаммонинг биринчи томонидир. Борлиқ муаммосининг фалсафий таҳлили шуникўрсатадики, дунё бир бутун, абадий мавжуд, лекинуни ташкил этган нарсалар ўз мавжудлиги жиҳатиданҳар хил, ўткинчидир. Бир бутунлик сифатидаги дунёундаги мавжуд нарсалардан ажралмасдир. Бир жиҳат дан, бу бир бутун дунё билан уни ташкил қилган нар салар, ҳодисалар ва мавжудотлар ўртасида фарқ бўлса;иккинчи жиҳатдан, дунё ўзини ташкил қилган нарса лар, мавжудотлар билан ажралмас бирликдаги бутун ликни ҳосил қилади. Бундан борлиқ тўғрисидаги фал сафий муаммонинг дунёнинг бирлиги масаласи биланборлиқ бўлган иккинчи томони келиб чиқади. Кишилар ўзлари фаолият кўрсатадиган дунёдаяшар эканлар, ўз фаолиятларида доимийликни ўткин чи нарсалар билан боғлашга, бир бутун дунё биланундаги ҳар хил нарсалар ва ҳодисалар ўртасидагиобъектив муносабатларни билишга киришадилар. Уларўзлари ҳам дунёдаги турли-туман нарсалардан ва улар да амал қиладиган қонуниятлардан фойдаланган ҳолдатурли-туман нарса ва ҳодисаларни янгидан яратиб,улардан ўз ҳаётларида фойдаланадилар. Шу билан бирга, кишилар ўз кундалик амалий, иж тимоий фаолиятяарида дунёдаги нарса ва ҳодисаларбилан, ўзларини қуршаб турган табиат ва жамият би лан ҳам муайян муносабатларда бўлиб, дунёдаги мав жуд нарса ва ҳодисаларнинг баъзилари улар онгидан,хоҳиш-иродасидан ташқарида, уларга боғлиқ бўлмаганҳолда мавжуд эканлигига, бошқа нарса ва ҳодисаларэса уларга, улар онгига, хоҳиш ва иродаларига боғлиқ ҳолда мавжуд бўлишига ишонч ҳосил қилиб борганлар.Улар бу жараёнда табиат билан жамият, ўзлари биланўзгалар, инсон билан табиат, инсон билан жамият, ин сон билан унинг онги, инсон билан инсон, моддийнарсалар билан маънавий нарсалар, тана билан жон(руҳ) ўртасида умумий бирлик, алоқадорликларнианиклаш билан бирга, улар ўртасида муҳим фаркларборлигини ҳам билиб борганлар. Бора-бора улар ин соннинг ўзида ҳам тана билан руҳ (жон), табиийликбилан ижтимоийлик бир-бирларидан ажралмаган ҳол да мавжудлигини, бирлигини ҳам била борганлар. Ле кин кишиларнинг борлиқ муаммосини фалсафий анг лаши уларнинг дунёнинг бирлигини илмий тушунишиэмас, балки унинг зарурий асосларини излашдан ибо рат бўладй. Чунки дунёнинг борлиги унинг бирлигиучун зарур шарт бўлса-да, дунёнинг бирлиги унингборлиғида эмас эди. Дунёнинг ҳақиқий бирлиги унингмоддийлигидадир, унинг моҳиятидадир. Шуни айтиш керакки, борлиқ тушунчаси бундамоддийликдан ташқари маънавийликни ҳам ўз ичигаолади. Бу жиҳатдан инсон онги ҳам, барча онгли ваонгсиз фаолиятлар ва онг маҳсулотлари, маънавий-ру ҳий ҳодисалар ҳам борлиқ тушунчаси таркибига кира ди. Чунки, онг ҳеч қачон англанган борлиқцан бошқанарса бўлиши мумкин эмас, кишиларнинг турмушиэса улар ҳаётининг реал жараёнларидир. Бу борлиқтўғрисидаги фалсафий муаммонинг учинчи томониниташкил этади. Демак, борлиқ кенг маънода энг умумий тушунчасифатида бир бутун дунё ва ундаги нарса ва ҳодиса лардан тортиб, инсон ҳаёти, онги, кишилар фаолияти нинг барча объектив ва субъектив шароитлари, ҳаттожамиятда содир бўладиган бутун жараёнлардан иборатҳамма реалликларни ўз ичига олади. Борлиқ тушунча си фалсафий жиҳатдан жуда кенг маънода бир бутунреаллик сифатида тушунилади. Шу сабабли унга, юқо рида айтилганлардан ташқари, инсон ҳали ўзлашти риб, билиб улгурмаган нарсалар, табиат ҳодисалариҳам, табиат бойликларидан фойдаланган ҳолда инсо ният яратган барча нарса ва ҳодисалар, жараёнлар ҳам,кишиларнинг ижтимоий ҳаётлари ҳам, уларнинг ўзла ри. фикрлари, ғоялари, қарашлари; улар яшайдиганжойлар, улар меҳнат қиладиган корхоналар, ўқийдиганва ицрайдиган ташкилотлар ҳам, жамиятдаги барчаижтимоий, иқтисодий, сиёсий, мафкуравий, хуллас, маънавий муносабатлар ҳам киради. Бинобарин, ҳарбир кишининг ҳаёт фаолияти унинг ўзи учун ҳам, ат рофдаги кишилар учун ҳам маълум реаллик ҳисоблана ди. Шу билан бирга, ҳар бир киши ўз танаси, ўз руҳи га, ўз ўтмиши, бугуни ва келажагига ҳам, бошқа киши ларга ва умуман, бутун жамиятга ҳам маълум реалликсифатида муносабатда бўлади. Кишилар, ўз фаолиятларида табиий бойликлар би лан бир қаторда маънавий бойликларни ҳам яратади лар. Фалсафада бу моддий ва маънавий бойликлар ҳамалоҳида ўзига хос реаллик характерига эга бўлган бор лиқ сифатида қаралади. Демак, моддий нарса ва ҳоди салар билан бир қаторда, маънавий ҳодисалар ҳам бор лиқ тушунчаси таркибига киради. Умуман, борлиқ муаммосини тадқиқ этишда фалса фа кишиларнинг амалий, маънавий-ахлоқий, сиёсий,ҳуқуқий, диний ва шулар каби фаолиятларига ва би лимларига асосланади. Бунда борлиқ категорияси убилан узвий боғлиқ бўлган «мавжудлик», «реаллик» вабошқа шулар каби бир қатор фалсафий категорияларёрдамида ўрганилади. Фалсафа борлиқ тушунчасиниэнг умумий тушунча сифатида ўзига бошланғич кате гория қилиб қабул қилади. Лекин борлиқ категориясини фалсафага бундайбошланғич категория қилиб киритишга эътироз бил дирувчилар ҳам мавжуд. Улар борлиқ категорияси нар саларнинг конкрет хоссаларини ифодаламаслиги са бабли уни фалсафадан чиқариб ташлаш керак, деганғояни илгари суради. Бу эътирознинг нотўғрилигишундаки, фалсафий категориялар нарсаларнинг кон крет белгиларини эмас, аксинча, дунёдаги энг умумийалоқадорликларни, энг умумий томонни, яъни ҳаммамоддий ва маънавий предмет ва ҳодисаларнинг реал лигини ифодалайди. Баъзилар эса, борлиқ, аввало,мавжудлик орқали ифодаланар экан, борлиқ катего риясини ишлатишга эҳтиёж йўқ, чунки «борлиқ» ту шунчаси билан «мавжудлик» тушунчаси айнан бирнарсадир, дейишади. Гап шундаки, борлиқ фалсафийкатегория сифатида фақат мавжудликнигина ифодалабқолмасдан, балки мавжудликка нисбатан умумийроқва кенгроқ мазмунга эга бўлган реалликни билдиради. Демак, фалсафада борлиқ категорияси дунё, табиат,инсон, жамият, инсон онги, унинг индивидуаллашганва моддийлашган кўринишларининг шунчаки мавжуд лигини эмас, балки улардаги умумий характерга эга бўлган реалликка хос энг умумий алоқадорликни ифо далайди. Бинобарин, дунё, ундаги нарса ва ҳодисаларўзларининг барча хусусиятлари ва хоссалари биланбирликда мавжуд бўлиб, улар ўз реалликлари биланумумий бирликка эгадир, улар ўртасидаги умумий ало қадорлик борлиқ категориясида ифодаланади. Борлиқ тушунчаси фасафий категория сифатидабилишнинг юқори босқичи — абстракт тафаккургаги на хос бўлиб, фикрлаш жараёнида кишилар бу тушун ча орқали дунёдаги алоҳида нарсалар, уларнинг кон крет белгилари ва хоссалари ҳақида эмас, балки дунё даги барча нарсалар, воқеа ва ҳодисалар, жараёнларўртасидаги энг умумий томон — уларнинг реаллигиҳақида фикр юритадилар. Борлиқ категорияси ва унинг ўзига хос хусусиятла ридан ҳамда унинг фалсафада тутган ўрнидан келибчиқиб, тўғри фикр юритиш бизни бир қатор соҳалардахатоларга йўл қўйишимизнинг олдини олади. Масалан,борлиқни нарсаларга ёки фикрнинг мавжудлигига ўх шатиш унчалик тўғри бўлмаганидек, уни фақат моддийнарсаларга нисбатан қўллаш ёки аксинча, уни фақатмаънавий нарсалар: соф фикр, ғоялар, фақат онг ваунинг маҳсулларига нисбатан ишлатиш ҳам хатодир. Борлиқ категорияси фалсафий категориялар ичидабошланғич категория бўлиб, ўтмишдаги ва ҳозиргидаврдаги жуда кўп файласуфлар ўз қарашларини букатегория орқали ифодалашади. Шу туфайли фалсафа да борлиқ тўғрисида алоҳида таълимот мавжудлиги ҳа қидаги масала атрофида қизшн мунозаралар давомэтиб келмокда. Фалсафий адабиётларда борлиқ ҳақида ги таълимот онтология, деб аталиб, ўзининг категориалстатусига эгадир, деган фикр кенг қўлланилмоқда. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling