Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


а) Табиий борлиқ ва унинг кўрииишлари


Download 4.19 Mb.
bet34/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

а) Табиий борлиқ ва унинг кўрииишлари.


Табиий борлиқ ўзаро боғлиқ, лекин бир-бириданфарқ қилувчи қуйидаги икки кўринишдан иборатдир:
1. Табиатдаги нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва жа раёнларнинг асл табиий борлиғи.
2. Табиатдаги нарса ва ҳодисалар асосида инсонтомонидан яратилган нарсаларнинг табиий борлиги.
Табиий борлиқнинг биринчи кўриниши инсонгача,инсондан ва унинг онгидан ташқарида, унга боғлиқбўлмаган ҳолда мавжуд бўлган нарса ва ҳодисалар, жа раён ва ҳолатларни ўз ичига олган табиатдир. Бу баъзиадабиётларда «бирламчи табиат» деб ҳам аталади.«Бирламчи» табиат моддий борлиқнинг шакли сифати да инсонгача мавжуд бўлган, инсондан ва унинг онги дан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжудбўлгани учун ҳам, алоҳида реаллик кўринишидаги бор лиқ ҳисобланади. Табиий борлиқнинг бу шакли инсонфаолйятининг дастлабки шарти сифатида инсонгачаобъектив мавжуд бўлган табиатдаги нарсалар, ҳодиса лар ва жЪраёнларга хосдир.
Бирламчи табиат борлиқнинг алоҳида ўзига хосреал шакли сифатида, аввало, у инсонгача, ундан таш қарида, унга борлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд, дебтаърифланар экан, бу таъриф қуйидагилардан келибчиқади:
Биринчидан, инсон табиат тўғрисида фикр юритарэкан, унинг инсонгача, олдин ҳам реал мавжуд бўлга нини, инсон ва унинг онги табиат тараққиёти ва жа миятнинг пайдо бўлиши билан пайдо бўлгандан кейинҳам, абадий ва азачий бўлиши тўғрксидаги фикрларкўпдан-кўп фактлар, тажриба ва илмий далиллар асо сида, қолаверса, қачонлардир яшаган, ҳозир яшаётганкишиларнинг шахсий-амштий тажрибалари, ҳаётий ку затишлари ва назарий хулосалари томонидан исбот ланганлигидир.
Иккинчидан, «бирламчи табиат» инсондан ташқари да ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, инсонэса унинг маҳсули эканлиги, инсон усиз яшай ва фао лият кўрсата олмаслиги, ҳатто «бирламчи» табиатсизбирон бир нарса ярата олмаслигидир. «Бирламчи» та биатни ташкил этувчи нарса ва ҳодисалар объективреаллик сифатида, инсонга боғлиқбўлмаган ўз қонунла ри асосида ўзгаради, тараққий этади, ўз-ўзини яратади.Бу «бирламчи табиат» маконда чексиз, замонда аба дийдир, у ҳамма ерда доимо мавжуд. Инсон шу «бирлам чи табиат» материаллари асосида амалий фаолияти ваонги билан «иккиламчи» табиатни яратади.
«Иккиламчи» табиатнинг вужудга келиши инсонга,«бирламчи табиат»га, ундаги нарса, ҳодисалар ва жа раёнларга, уларнинг қонуниятларини инсоннинг били шига боғлиқдир. «Иккиламчи табиат» ўз мавжуддикшакллари ва реаллик шароитларига кўра, унинг юзагакелиши, яшаши жиҳатдан ўзининг юзага келишидаасос бўлган «бирламчи табиат»га ўхшайди. Лекин шубилан бирга, «иккиламчи табиат» ўзининг вужудга ке лиши, яшашида инсон меҳнати ва билими билан боғ лиқлиги жиҳатдан «бирламчи табиат»дан фарқ ҳам қи лади. Аниқ қилиб айтсак, «иккиламчи табиат» инсонпайдо бўлгандан кейин инсон томонидан яратилади,шу жиҳатдан у инсои фаолияти ва онгининг маҳсули дир. «Иккиламчи табиат» нарса ва ҳодисалари ижти моий ҳаётда инсон эҳтиёжини қондириш зарурияти,ижтимоий турмушда бирон бир функцияни бажаришзарурати туфайли яратилади. Масалан, бизнинг асосийёзув қуролимиз бўлган ручкани олайлик. Ручка ўз материалига кўра «бирламчи табиат» ресурсларига оид.Уни қайта ишлаб, унга ўз меҳнати ва онгини сарфлаб,инсон уни «иккиламчи табиат»га айлантириб, ўзинингёзув қуролини яратган.
Умуман, «иккиламчи табиат» нарса ва ҳодисалари«бирламчи табиат» материаллари, инсон меҳнати, он ги, билими ҳамда шулар асосида яратилган нарса ваҳодисаларнинг ижтимоий функцияларининг ажралмасбирлигидан иборатдир.
«Бирламчи» ва «иккиламчи» табиатлар борлиғи ҳа қидаги фикрларимизни қуйидагича якунлаш мумкин:улар ўзаро алоқадорликда бўлиб, бир томондан, бир бири билан умумийликка, ўхшашликка, бирликка эгабўлса, иккинчи томондан, бир-бирига нисбатан маъ лум фарқларга ҳам эга.
«Бирламчи табиат» маконда чексиз, замонда абадийва доимий борлиқ бўлса, «иккиламчи табиат» инсонмавжудлиги билан, унинг фаолияти ва онги билан, бирбутун жамият билан боғлиқ ҳолда мавжуд бўлади, уфазо ва вақтда ибтидога ва интиҳога эга.
«Бирламчи табиат» инсон унда яшаб, уни билиббораётган битмас-туганмас чексиз дунё (олам) бўлса;«иккиламчи табиат» эса инсон табиат қонунларинибилиб олиши туфайли, улар асосида яратган нарса ваҳодисалар, жараёнлар дунёсидир.
«Иккиламчи табиат», бир томондан, «бирламчи та биат» каби, объектив, реал борлиқ бўлиб, у инсон он гидан ташқарида мавжуд бўлса, иккинчи томондан, уинсонга боғлиқ ҳамдир, чунки унда кишиларнинг мақ садлари, ғоялари, билим ва меҳнатлари мужассамлаш ган бўлади. «Иккиламчи табиат» «бирламчи табиат» вакишилик (инсон) борлиғини боғловчи, улар чегараси даги борлиқ бўлиб, табиий борлиқнинг ўзига хос шак ли сифатида «бирламчи табиат» борлиғига нисбатанҳам, инсон борлиғига нисбатан ҳам нисбий мустақилборликдир.
Борлиқнинг ўзига хос шаклларидан яна бири — буинсон борлиғидир.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling