Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
ТУРКИСТОНДА XIX АСР ОХИРИ, XX АСР БОШЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, МАЪРИФИЙ ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
7. ТУРКИСТОНДА XIX АСР ОХИРИ, XX АСР БОШЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, МАЪРИФИЙ ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИТуркистон халкларининг бой ижтимоий-фалсафий,диний-ахлоқий, маданий тараққиётида XIX асрнингиккинчи ярми, XX аср биринчи чорагидаги давр ўзи нинг ниҳоятда сермазмун ва инқилобий суронлилиги,ғоявий-назарий ва мафкуравий ҳаракат шаклларнингхилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бу ҳолат ижти моий тараққиётнинг ўзига хос йўналиши эди. Айничоғда Туркистон халклари Чор Россиясининг мустам лака зулмидан қутулиш, миллий давлатчилигини қу риш, ўз миллий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тарақ қиётига йўл очишга қатъий киришгандилар. Бу жа раёнларнинг етакчи кучи — миллий савдо ва саноатбуржуазияси ҳисобланиб, у жуда катта қийинчиликларбилан бўлсада, халқимизнинг туб иқтисодий-сиёсий вамаънавий манфаатларини ҳимоя қиладиган назарийасос — жадидлар маърифатчилигини шакллантириб,уни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда эди. Туркистонда жадидчилик, маърифатчилик ҳаракатиўзининг Ўрта ва Яқин Шарқдаги, Қрим, Қозон, Уфава Озарбайжондаги қардошлари Саид Аҳмадхон, Жа молидцин Афғоний, Бутрус ал-Бустоний, Жўржи Зай дон, Муҳаммад Абду, Муҳаммад Кавокибий, ЖаводҲусайинзода, Имом Ризоуддин ибн Фаҳриддин, ШайхМуса Жоруллоҳ, Распирали Исмоилбей ва бошқалар нинг диний-ислоҳчилик, маърифатчилик ғоялари ваҳаракатлари таъсирида чуқур сифатий ўзгаришларгаучради. Оқибатда, Чор Россиясининг ўзида туркий мусулмон халқларининг уюшиши ғоясини илгари сур ган Ғаспирали Йсмоилбей таъсис этган «Таржумон»газетаси платформасида турган, анча-мунча сиёсийтаъсирга эга бўлган миллий-озодлик ҳаракати, унингмаърифатчилик мафкураси — жадидчилик вужудгакелди. Жадидчилик маърифатчилиги ва мафкурасиТуркистондаги анъанавий шарқона, Аҳмад Дониш,Муқимий, Фурқат номлари билан боғлиқ маърифатчи ликни халкларнинг демократик ва миллий-ватанпар варлик уйғонишига йўналтирилган умуммиллий маф кураси даражасига кўтарди. Жадидлар асослаб берганкоявий мақсадлар Мунаввар Қори, Беҳбудий, Фитрат.Чўлпон, Завқий, Авлоний, Мулла Қилич, Ҳамза, Ай ний, Тавалло, Ажзий ва бошқаларнинг таълимотида умуммиллий, умумтуркий манфаатларни акс эттираолиш, англаб етишга олиб келувчи мафкура даражаси га кўтарилган эди. Агар муаммога тарихий ҳаққонийлик ва илмий хо лислик билан ёндошилса, ижтимоий ҳаётдаги илғорғояларга асосланган умуммиллий озодлик кучлари1917 йил февраль буржуа-демократик инқилоби арафа сида Туркистон халқлари учун Мухторият (автономия)масачасини конституцион ва амалий-сиёсий жиҳатлар га кўра ҳал қилиш йўналишига буриб юбора олганэдилар. Қийинчилик билан бўлсада, Туркистон давлат чилиги ғояси тикланишига эришилиб, аввал ҚўқондаТуркистон Мухторияти тузилди. У тезда зўрлик биланқонга ботирилди. 1918 йилда Туркистон Мухтор Иш тирокиюнчи Шўро Жумҳурияти тузилди. Бу эса, Тур кистон халқларининг ҳақиқий маънодаги миллий мус тақил давлати эмас эди. Чоризм емирилган бўлса ҳам,мустамлакачиликнинг ва миллий зулмнинг янги шакл лари ниҳоятда қаттиққўллик билан ўрнатилди. Бу ҳолмиллий озодлик ва мустақилликнинг маърифатчиликйўлини тарғиб этувчи янги ғоялар келиб чиқишигаолиб келди. Бундан ташқари, Туркистонда кучсиз бўлсада анъа навий Шарқ фалсафаси, табиатшунослиги ва тасаввуфоқимлари таъсири ва амалиёти сақланиб келаётган бў либ, уларни жонлантиришга уринишлар ҳам бўлаётганэди. XX асрнинг 1924-йилгача бўлган даврда Туркис тонда Форобий, Ибн Сино, Фаҳриддин Розий, Раззо лий, Жомий, Навоий ва бошқа мутафаккирларнинг,шунингдек Исломнинг Калом фалсафаси, Шариат ах лоқига доир классик асарлари араб, форс ёки туркийтилларда нашр этилди. Улар орасида АбдураҳмонСайёҳ, Имом Ризоуддин ибн Фаҳриддин, АбдураҳмонСаъдий каби алломалар анча юксак савиядаги ўз тад қиқотларини эълон қилган эдилар. Айниқса, На воийнинг «Чор Девони», Жомийнинг «Нафохот-ул Унс» (1914), Хўжа Аҳрорнинг «Рисолат-ул-Харурия»,Фаҳриддин Розийнинг «Жомеъ-ул-улум», БурхониддинМарғинонийнинг «Ал-Хидоя» (I—IV жилдлар, ўрис ти лида), Имом Раззолийнинг «Кимёи саодат» ва бошқаасррлар Тошкентда нашр этилган бўлса, Имом Ризоуд дин ибн Фаҳриддин 1911-йилда «Ғаззолий», 1913-йил да «Цбн ал-Арабий» тадқикртларини Уфа, Оренбургшаҳарларида нашр этди. Уша даврдаги бир қаторумумтурк мажмуъалари — «Шўро», «Вақт» ва бошқаларда ал-Киндий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, ИбнТуфайл, Замахшарий ва бошқа мутафаккирларнингҳаёти ва маданий мероси ҳақидаги тадқиқотларини эъ лон қилиш орқали халқ онгига етказишга ҳаракат қи линган эди. Туркистонда шаклланган жадидчилик ҳаракати ваунинг ғоявий меросида мустақиллик, миллий-ватан парварлик ғоялари умумбашарий демократик қадрият лар билан йўгрилган эди. Жадидлар маърифатчилигининг фалсафий-назарийзаминлари анъанавий ислом, шариат, тасаввуфдан тор тиб замонавий Оврўпа позитивист фалсафа усулларигаҳам асосланишидан иборат бўлди. Шунингдек, муста қиллик мафкурасининг энг эзгу ғоя ва қадриятларинуқтаи назаридан, умуминсоний орзулар, ижтимоийадолат ва тенглик жамиятига қараб бориш юзасиданжадидларнинг тутган ижтимоий-сиёсий мавқеи доимоҳам бир хил бўлавермаган. Аммо, характерли ҳол шун дан иборатки, жадидларнинг энг изчил миллий ва де мократик мавқеида бўлганлари (Беҳбудий, Фитрат,Чўлпон ва бошқ.) коммунистик ақидаларни қатъий ин кор этиш йўлида турганлар. Масалан, Муфтий Маҳмуд хўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпонкаби жадидчилик салафларида миллий мустақиллик ваумумбашарий демократик қадриятлар учун кураши жу да изчил, фаол йўналишда борган. Шунинг учун уларфожеъий тақдир топишган. Уларни Россия мустамлака чилари ҳам, Бухоро Амири ҳам, большевиклар ҳам, ўртаасрчи мустабид-зўравонлик кучлари ҳам бир хилдашиддат билан қатагон қилганлар. «Улуг Туркистон» (1917.12.06)да эълон қилинган«Баёни ҳақиқат» мақоласида Беҳбудий: «Билмоқ ке ракки, ҳақ олинур, берилмайдур. Ҳар бир миллат вамамлакат халқи ўзининг ҳуқуқи, дини ва сиёсатиниҳаракат, итгифоқ ила бошқалардан олади... Биз мусул монлар, хусусан Туркистон мусулмонлари истаймизки,ҳеч бир киши бизнинг дин ва миллатимизга зулм ватаҳдид қилмасун ва бизни ҳам бошқаларга таҳдид қил моққа фикр ва ниятимиз йўқ. Зотан, динимиз-да мун га монеъдир» — деб, ёзган эди. Шундан олдинроқ 1917 йил 26 мартда ўзининг«Нажот» номда чиқарган газетида Мунаввар Қори Аб дурашидхонов «Ҳуррият олинур, берилмас!» сарлавҳа ли мақоласида — «Ҳазрат Одам Атодан шу кунгача ҳечбир давлат ва мамлакатда ҳурриятнинг берилгани, қон ва қурбонсиз берилгани тарихларда кўрилмайдур. Бал ки ҳар замон ва ҳар ерда ҳуррият берилмаган, қурбон лар баробаригагина олинган», деб ёзган эди. Абдурауф Фитрат эса ўзининг «Сайёҳи ҳинд», «Раҳ бари нажот» каби асарларида (Истамбул 1913, 1915)миллий истиқлол Оврўпоча маърифат, илм-фан, тех ника тараққиёти, демократик ҳуқуқий эркинликлар,инсон шаънини юксак тутиш, муҳофаза қилиш кафо латлари орқали қўлга киритилишини Дастурий тарздаҳар томонлама асослаб берган. Абдурауф Фитрат замо навийлашиш, миллийлашиш ва демократлашиш бора сида иштирокиюнчиларга хос бир томонламалик ваинсоният шаънига қарши йўналишни четлаб ўта олган. Яна Фитрат «Ҳинд сайёҳи» асарида шундай фикр ни айтган: — илгари замонларда туркистонликлар зарурҳамма молларни ўзлари тайёрлар эдилар, ўзлари сарфларэдилар, пулни бегона фабрикантлар чўнтагига солма ганлар. Энди биз орқада, Оврўполилар олдинда, улар дан ўтиш учун биз илм-фанда, фабрикачилик ишлари да илгари кетишимиз зарур. Шунда биз фақат ўзимиз нигина эмас, балки бутун туркистонликларни бахтлива саодатли қилур эдик. Бунинг учун эса Оврўполик лардек ўқиш, ишлаш, саъий-ғайратда яшаш керак,шундагина туркистонликлар шаъни, миллий истиьую ли таъминланган бўлади. Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон ҳам ўзининг барчанасрий ва назмий меросида, хусусан «Кеча ва кундуз»романида, «Дўхтур Муҳаммадёруф» каби ҳикояларидаоврўполашган, мутараққий туркистонлик зиёли, ишби лармон ва истиқлолчи тимсолини яратган. ЧўлпоннингТуркистон мадҳидаги шеърлари кейинчалик туркистон лик истиқлолчилар шарқийси (марши)га айланиб кет ганлигининг сабаби ҳам унда ифодаланган ҳаётбахшфалсафа, миллат ва Ватанга муҳаббат, уни мутараққиймамлакатлар қаторида кўриш орзу-армонлари ифода ланганлиги эди. Айни ана шу жадидчилигимиз раҳно молари Беҳбудий, Мунаввар Қори, Фитрат, Чўлпон ка би сиймолар туркий халкпарнинг мустамлакачилик,империализм ва ўрта асрчиликка қарши кураши жараё нида анъанавий мусулмон бирлиги — бир қавм, бируммгг — мусулмон миллати ўрнига ҳозирги замонавиймаънодаги «миллат», «миллатлар» тушунчаларини илга ри сурдйлар, миллий давлатчилик, иқтисод, пул, мил лий тил, маданият ва анъанани ривожлантириш каби Туркистон миллий мустақиллик мафкурасининг усти вор ғоя ва қадриятларини илгари сурган эдилар. Уларасослаб берган ана шу ғоя ва устивор қадриятлар «Тур кистон Мухторияти» ҳукумати, Бухоро ва Хива Халқжумҳуриятлари, «Алаш-Урда» ҳукуматлари ички ваташқи сиёсати асосида ётар эди. Қолаверса, кейинча лик «босмачилар», деб аталиб кеттан мужоҳидларимизолиб борган миллий-озодлик курашининг бош мақсадиТуркистонни бирлаштириш, миллий давлатчилигимиз ни қуриш, тилимиз, динимиз, маданият ва анъаналари мизни муҳофаза қилган ҳолда замонавий демократикмиллатларнинг йўлига тушиб олиш эди. XX асрнинг I чорагида шаютланиб келаётган мил лий савдо ва саноат буржуазияси мафкурачилари бўл миш жадидларнинг «Усули қадимчилар»га қарши ку раши, маърифатчилиги, мафкураси Туркистондагиижтимоий-фалсафий тафаккур, сиёсий фикр тарақ қиётида чуқур из қолдирган. Агар давр ва шарт-ша роитнинг ҳалокатлилиги ҳисобга олинса, жадид раҳ намоларимизнинг фавқулодда довюраклик, зукколиква иқтидор, салоҳият соҳиблари бўлганликларини кў риш мумкин. Туркистон жадидчилигининг тадрижоти (эволю ция)ни ҳам назардан соқит қилмаслик керак. 1914йилларгача жадидлар асосан мактаб, таълим-тарбияислоҳати, маърифатчилик муаммоларини кўтариб чиқ қан бўлсалар, 1905 ва 1907 йиллардаги ўрис инқилоб лари, 1908 ва 1909 йиллардаги Эрон, Афғонистон, Тур кия, араб-мусулмон дунёсидаги аксилимпериалистикмиллий-озодлик жараёнлари, Оврўподаги демократла шиш томонга ташланаётган жиддий қадамлар таъсири да Туркистон учун «Миллий Мухторият» идора усулива демократик тараққиёт йўли — «Мажлиси машварат»(Парламент) йўли талабларини илгари сура бошлади лар. Айни чоғда, Мунаввар Қори, Беҳбудий, Фитрат,3. В. Тўғонлар бу муаммони назарий асослаб бердилар.Бу борадаги янги ғояларни «Туркистон Мухторияти»,Бухоро ва Хива Халқ жумҳуриятлари етакчилариМ. Тинишбоев, М. Чўқай ўгли, Жумҳурраъис Усмонхў жа ва Жумҳурраъис Ҳожи Паҳлавон Ниёз Ҳожи амалгаоширишга уринганлар. Жадидлар ўша даврдаги Осиё,балки Оврўпо ижтимоий-фалсафий ва ҳуқуқий фикриютуклари даражасида туриб, Туркистон учун демокра тик ва айни пайтда туб миллий манфаатлардан келибчиқувчи мустақил тараққиёт йўлини кўрсата олганлар. XX аср бошларида жадидчдлик ҳаракати Туркистон да Бухоро ва Хивада яна кенг кўламда ривожланди.Жадидчилик ҳаракати асосан қуйидаги босқичлардан (885—1895 йилларда Ғаспирали Исмоилбей «Тар жумон» газетининг тарқалиши муносабати билан Қў қонда янги жадид усулидаги мактаблар тузиш ҳаракат лари бошланиб, улар аста-секин рус-тузем мактабларибилан рақобатлаша бошлади. П. Ғаспирали Исмоилбейнинг Туркистонга ташри фи, Бухоро амири билан учрашиш ва жадид усулидагимактаблар ташкил этиши оқибатида 1893-95 йиллардан1901-05 йиллар ичида усули жадид мактабларини таш кил этиш оммавий тус олди деб айтиш мумкин. Энгмашҳур жадид мактабларидан Бухорода «Жўрабой оч ган мактаб», Самарқандда Абдулқодир Шакурий,Саидрасул Азизий, Абдувоҳид Мунзим, Мулла Қилич,Тошкентда Мунаввар Қори Абдурашидхонов, АбдуллаАвлоний, Қўқонда Ҳамза, Наманганда Исҳоқхон Иб рат, Сўфизода ва бошқа жадид маърифатчилари очганмактабларни кўрсатиш мумкин. Бу даврда жадид маърифатчилиги, мактабдорлиги нинг бош йўналиши асосан янги усулда тезкор таъ лим-тарбия бериш, савод чиқариш, халқни маърифат ли қилиш, зиё тарқатиш йўли билан хурофотлар, қо локлик ва ўрта асрчилик билан курашишдан иборатбўлди. III. 1905 йилдан 1914 йилгача бўлган даврда жадид чилик энди мактабдорликдан кенгроқ газетчилик-мат баани йўлга қўйиш, илм-фан, маданият, адабиётнимиллийлаштириш доирасига чиқиб олди. Фуқаролар нинг миллий манфаатларини Чор Россияси қонунчи лиги чегарасида бўлсада таъминланиши зарурлиги,сайлов тизимида фаол иштирок этиш, савдо-сотиқ, ти жорат, умуман ишлаб чиқаришда миллий манфаатлар ни ҳимоя қилиш етакчи даъватга айлана бошлади. Жа дид матбуоти, адабиёти ва театру-санъати ана шу йў налишда жуда фаоллашди, катта ижтимоий-сиёсийтаъсир кучига эга бўлди. Айни мана шу даврда кейин чалик сиёсий партиялар, уюшмаларга айланиб кетганкамбағал болаларга ёрдам хайрия жамиятлари, уларниилғор мамлакатларга бориб ўқишига ёрдам бера олади ган 1-урли жамғармалар, яширин тўгараклар тузилабошлади. IV бйсқичда жадидларнинг ҳаракатлари сиёсий ҳаракат, партия тузиш, миллий матбуотни янада жанго вор қилиш билан характерланади. Энди асосий шиорёки ғоя — «Туркистон Мухторияти» талаби илгари су рилди. Мухториятга эришиш йўллари қуйидагича бў лиши мумкин эди: а) Россиядан тўла ажралиб чиқиш;б) Россия давлатидаги конституциявий федерация тар кибида «Миллий-ҳудудий Мухторият»га эга бўлиш; в)Россиянинг унитар федерацияси таркибида фақатмиллий маънавий-диний мухториятга эга бўлиш, яъниислом, шариати талаблари, анъаналари, урф-одатларива маросимларини риоят қшшниши талаби билан чек ланиш. Бу давр 1914—1918 йилларни ўз ичига олиб, «Шўроиисломия», «Шўрои уламо», «Мирваж-ул-ислом», «Миф тоҳ-ул-ислом», «Мифтоҳ-ул-маъориф», «Равнақ-ул-ис лом», «Иттифоқ-ул-муслимин», «Турон», «Изчилартўдаси», «Темур тўдаси», «Эрк социалистик партияси»,«Жадид тараққийпарварлар партияси», «Бирлик» уюш маси, «Чиғатой гурунги» каби фирқа, жамият ва уюшма лар тузилган. Фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 200 данортиқроқ шундай ташкилотлар мавжуд эди. Шу жиҳат дан мана шу даврни жадидчилик ҳаракати ва мафкураси нинг энг юқори тараққиёт босқичи, деб айтиш мумкин.Бу давр «Туркистон Мухториятини» тугатиш, жадидларва алашўрдачиларни қатағон қилиш, ТАССР эълон қи линиши билан якунланади. V босқич 1918 йил февралидан 1924 йилгача, яъниТуркистон бўлиниб, парчаланиб ташлангунча бўлгандаврни ўз ичига олади. Бу давр жадидлар большевик ларнинг зўравонлигига қарамай, бир томондан Шўроҳукумати ва коммунистлар фирқаси бўғинларига кириболиш, иккинчидан эса, «Чиғатой гурунги» уюшмасинитузиш орқали бутун таълим-тарбия, маориф ва мада ният ишларини ўз қўлларига олишга интилиши биланхарактерланади. Большевиклар жадидчилик мафкурасиғоя ва қадриятлари учун курашувчиларни жисмонанйўқ қилиш йўлига ўтгач, миллий-озодлик курашинингёрқин саҳифаларини ташкил этган, тарихда «босмачи лик», деб номланган қуролли миллий озодлик курашибошланди. Ўз-ўзидан тушунарлики, ўша йилларда куч лар нисбати мутлақо тенг эмас эди. VI босқич 1924 йилдан кейин «миллий жумҳурият лар» доирасида бўлиб, бу даврда жадидчилик ғоялариҳали ўлмаган, улар мактаб-маориф ва матбаачилик важурналистикада анча-мунча фаол бўлсаларда, лекин уларни зимдан таъқиб қилиш бошланган эди. Аниқро ғи, бу даврда жадидлар фаолиятининг ниҳояси кўри ниб қолган эди. Шунга қарамай, жадидлар яширинтарзда бўлсада «Чиғатой гурунги» ақидалари, усул вавоситаларидан келиб чиқиб, миллий онгни ўстиришсоҳасида, айниқса ўзбек тили ва адабиёти соҳасида,ачифбо масалаларида катта фаоллик кўрсатдилар. Худ ди ўша давр жадидлари орасидан Абдулла Қодирий,Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қахдор, Усмон Носир,Амин Умарий, Зиё Саид, Етим Бобожон, МаннонУйғур ва бошқа сиймолар етишиб чиқци. Бу давр1931-йилда, Иброҳим Лақай Қўрбошининг шаҳид ке тишидан кейин ўз ниҳоясига етди. VII босқич 1931 йилдан 1937-38 йилларгача бўлгандаврни, оқовалари билан ҳисоблаганда, 50 йиллар ўр таларидаги таъқиб ва сургунлар даврларини ўз ичигаолади. Бу даврда Мунаввар Қоридан бошлаб, Файзул ла Хўжаев, Акмал Икромов, Усмон Носир ва бошқасаноқсиз миллат фидоийлари қатағон қурбонлари бўл дилар. Туркистондаги миллатпарварлар Ф. Хўжаев, ТурорРисқулов, Акмал Икромов, С. Ҳожановлар ҳам мил лий мустақиллик билан боғлиқ бўлган илғор ғояларниўртага қўйдилар. Уларнинг мероси, ижтимоий-сиёсийфаолияти Туркистонда юксалаётган Миллий Уйғонишжараёни билан бевосита боғлиқдир. Т. Рисқулов, С. Ҳожанов ва Акмал ИкромовларТуркистон халкдарининг миллий бирлиги иқтисодийва маънавий, сиёсий, диний ҳаётнинг барча жабҳалариўзаро чамбарчас боғлиқлиги орқали рўёбга чиқишиникўрсатганлар. Т. Рисқулов Закий Валидий Тўғон билан бирга Ле нин бошчилигидаги большевиклар мустабид тузуми нинг Туркистонда ҳам синфий кураш ғавғосини авжолдириш, қутқулашга уринишларига қарши чикди.Улар Ленин, Сталин бошчилигидаги сиёсий раҳбариятмусулмон халқларининг ҳақ-ҳуқуқларини поймолэтаётгани, уларга нисбатан шовинизм сиёсатини давомэттираётганлигини танқид қилдилар. 1 Т. Рисқулов Тур кистондаги I Ўлка мусулмон ташкилотлари конферен циясида сўзга чиқиб (1919, 24—30 май), «Ҳозирги моПроф. 3. В. Тўгон. 1920 — сентябр ва 1923 — февралда В. И. Ленинномига (нусхалари И. В. Сталин, Л. Д. Троцкий, А. И. Рьисов ва бошқаларга)юборилгай хат. Қаранг: А. Зоҳидов «Озодликка муҳаббат, ёҳуд Закий Валидий Тўгоннинг аччиқ ҳақиқатлари». «Фан ва турмуш», 1991, 8-сон, 22—25 бетлар. мент» масаласи юзасидан нутқ сўзлар экан, «Шарққанисбатан ғарбий-оврупо капитализмидагидан фарқ қи лувчи миллий-озодлик учун кураш сиёсати олиб бори лиши» лозимлигини кўрсатиб ўтди.1 Масаланинг бутарзда қўйилиши ўша давр учун муҳим тарихий аҳа миятга эга эди. Т. Рисқулов, А. Икромов ва С. Хўжа ноштарнинг бу борадаги фикрларига И. В. Сталиннингқуйидаги эътирозларини келтириш мумкин. У шундайдеган эди: «Менинг фикримча, Хўжанов жуда яхшигапирди. Икромов ҳам ёмон сўзламади. Аммо, мазкурўртоклар нутқларининг баъзи бир фикр, мулоҳаза туғ дирувчи бир жойини таъкидлашим лозим. Уларнингҳар иккаласи фикрича ҳозирги Туркистон ва Чор Тур кистони ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ, внвеска ўзгар ган холос, Туркистон подшо вақтида қандоғ бўлса,шундоғ қолаверган. Ўртоклар, агар бу чалғиб кетишбўлмай, яхши ўйланган нутқ бўлса ва агар бу тамомилаангланилган тарзда айтилган бўлса, у ҳолда босмачи лар тамомила ҳақ, бизлар ноҳақлигимизни тан олиши миз керак бўлади... Агар бу тўғри бўлса, мен ҳеч нар сани тушуна олмаяпман, нима учун сизларнинг ўзла рингиз босмачиларга қўшилиб кетмадиларинг?»2 Бу билан Сталин Туркистонда миллий-озодлик ҳа ракати томирини қирқиш керак, демоқчи бўлди. Т. Рисқулов ва унинг сафдошлари миллий-озодликучун кураш ғоясини чуқурлаштириб, Туркистоннипарчалаб юбориш мумкин эмаслигини кўрсатиб, буердаги халқларнинг миллий, диний, тил ва анъанавийумумийлиги асосида Туркистон конфедератив демок ратик республикасини тузиш ғоясини илгари сурган лар. Шу мақсадда Т. Рисқулов Туркистон автоном рес публика ўрнига «Турк Республикаси», коммунистикпартияси ўрнига «Туркий халқлар коммунистик пар тияси» тузиш ҳақида таклиф киритган.3 Т. Рисқулов бу ғояларни Туркистон компартияси3—4 съездлари, ўлка мусулмонлари конференциялари(V) резолюциялари сифатида қабул қилинишига эриш ган. Бу ғоялар Сталин тавсияси билан шахсан Ленинтомонидан кейинчалик бекор қилинган. Т. Рисқуловмаҳаллий халкларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олиб, Туркистон автоном республикаси Конституция сига ҳам ўзгартишлар киритган. Т. Рисқулов ўша давршарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда, Туркистончегараларини Россия қўшинлари ҳимоя қилиши зарур лигини эътироф этган бўлса ҳам, ўлкада миллий армиятузиш, Россиядан келган ҳарбий қисмлар Туркистон дан олиб чиқиб кетилиши зарурлиги ҳақидаги талаб ларни ҳам илгари сурган эди. Т. Рисқулов ва унинг ҳаммаслаклари маҳаллийтуркий халқларнинг тили Давлат тили мақоминиолиши лозимлиги ҳақидаги таклифни ҳам илгарисурганлар ва буни Туркистон Конституциясига ки ритганлар. Хулоса қилиб айтганда, XIX аср охири XX бошла рида Туркистон ижтимоий-фалсафий фикри қуйидагийўналишда бўлган: а) мавҳум маърифатчилик, кузатув чанлик, карахтлик ва маддоҳликдан уйғониб, фаолла ша бошлади, ҳаётга алоқадор мазмун, моҳият ва йўна лиш касб этди; б) Туркистон ижтимоий-фалсафийфикри ўз миллий давлатчилигимизни тиклаш, тил,дин, анъанавий бирлигимизни саклаб қолиш, тили мизни юксак илм-фан, фалсафа ва нафис санъат тили га айлантириш, замонавий ва демократик тараққиётйўлига тушиб олишга интилди; в) таълим-тарбияда ян ги йўлларни излаш, янги усул мактабларини жорийэтиш орқали халқнинг саводлилиги даражасини кўта риш, миллий онгини уйғотишга кўмаклашиш зарурли ги тушунилди; г) мазкур ғоя, мақсад ва устувор вази фаларнинг назарий жиҳатини кўрсатиб бера оладиганетук Туркистон миллий мустақиллик мафкураси юксакфапсафий даражада асослаб берилди ва у халқ онгинибирлаштирувчи, иродасини тарбияловчи сафарбар куч га айланди. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling