Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ЎРТА АСР ВА УЙҒОНИШ ДАВРИДА ҒАРБИЙ ОВРЎПАДАГИ ШАКЛЛАНГАН ВА РИВОЖЛАНГАН ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТЛАР


Download 4.19 Mb.
bet28/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

5. ЎРТА АСР ВА УЙҒОНИШ ДАВРИДА ҒАРБИЙ ОВРЎПАДАГИ ШАКЛЛАНГАН ВА РИВОЖЛАНГАН ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТЛАР


Ўрта асрнинг асосий хусусияти шундан иборатки,бу даврда Ғарбий Оврўпада христиан дини аста-секинҳукумрон мафкурага, дунёқарашга айланиб боради.Дин билимнинг барча соҳаларини, шу жумладан, фал сафани ҳам ўзига бўйсундиради. Петр Домиани ибора си билан айтганда, фалсафа «илоҳият хизматчиси»гаайланиб қолади. У бутун кучини христиан дининингақидалари тўғри эканлигини исботлашга сарф қилишилозим эди. Бу фалсафа — «схоластик1 фалсафа», деганномни олди.
Схоластик таълимотни бир яхлит тизимга келтир ган файласуф Фома Аквинский ҳисобланади. У кейин чалик католик черковининг пири, деб расмий равишдаэълон қилинган эди. Фома Аквинскийнинг фикрича,дунёнинг мавжудлиги худога боғлиқ. У — биринчи са баб ҳисобланади. Фома Аквинский худонинг мавжуд лигини нарсаларнинг мавжудлигидан келтириб чиқа ришга ҳаракат қилади. Бу борада Фома АквинскийАрасту фалсафасидан, унинг мазмун ва шаклнинг ўза ро муносабати ҳақидаги таълимотидан усталик биланфойдаланади. Аквинский фикрича, материя шаклгабоғлиқ бўлмаган ҳолда, алоҳида мавжуд бўлиши мум кин эмас. Бироқ шакл материядан алоҳида яшашимумкин. Бу билан Аквинский моддий нарсалар олийшакл — худога боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлишимумкин эмас, деган ғояни исботлашга уринади. Ф. Ак винский моҳият ва мавжудлик категорияларига суя ниб, худонинг мавжудлигини сабабият категорияси ёр дамида асослашга ҳаракат қилади. Ҳамма нарса ва ҳо диса ўз сабабига эга, сабабларнинг сабаби эса худодир.Ф. Аквинский рояларнинг нарсаларга нисбатан бир ламчи эканлигини ҳам эътироф этди.
Шу даврнинг схоластик фалсафасида «универсалий лар», бошқача айтганда, умумийликнинг яккаликка му носабати масаласи биринчи ўринга чиқади. Бу масачаданоминалистлар билан реалистлар ўртасида қизғин тор тишув кетади. Реалистлар умумий тушунчалар (универ салйларни) якка нарсаларга боғлиқ бўлмаган ҳолдамавжуд эканлигини, пировард натижада, унинг худо биСхолистик — лотинча сўз бўлиб «мактаб» деган маънони англатади.
Номиналистлар бунга қарама-қарши мавқеда тура дилар. Улар умумий тушунчалар (универсалийлар) як ка нарсаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлишимумкин эмас деб уқдирадилар. Уларнинг фикрича,умумий тушунчалар якка нарсаларнинг номларидир.(Лотинча «номина» сўзининг маъноси ҳам «ном» де макдир). Масалан, номиналист Росцелин (1050—1112)фикрича, умумий тушунчалар ҳиссий нарсаларни бел гилаши у ёқца турсин, балки умуман мавжуд эмасдир.Умумий тушунчалар одамлар томонидан якка, алоҳиданарсаларга бериладиган номлардир. Фақат якка алоҳи да нарсалар мавжуддир.
XIV ва XVI асрлар Рарбий Оврўпада Уйғониш дав ри ҳисобланади. Бу даврда, дастлаб Италияда, сўнграОврўпадаги бошқа мамлакатларда феодализм бағридакапиталистик ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожитабиат илмини, фалсафани тараққиётга олиб келди. Будаврда астрономия, математика, механика, физика,жуғрофия, физиология соҳасида олиб борилаётган ил мий изланишлар янада кучайди. Табиат билимнингягона манбаи ва тараққиётининг асоси бўлиб қолди.Буларнинг ҳаммаси инсон аклини ўрта аср схоластика сидан озод қилишни, унинг эътиборини табиий-илмийбилишнинг муаммоларига қаратишни талаб қиларди.Ана шундай шароитда Ўрта аср схоластикасини инкорэтувчи, инсоннинг ақл-заковатини улуғловчи фалса фий қарашлар вужудга кела бошлади. Бундай қараш ларнинг дастлабки ифодаси сифатида Николай Кузан скийнинг (1401 — 1461) таълимотини кўрсатиш ўринли дир. У ўзининг бир қатор илғор фалсафий ғояларибилан кўзга кўринди. Аввачом бор, унинг «борлиқ»ҳақидаги таълимоти диққатга сазовордир. Схоластикфалсафа «борлиқ» деганда худони тушунган бўлса, Ку занский борлиқдаги барча нарсани тушунади. «Бор лиқ— бу ҳамма нарсадир», дейди у. Кузанскийнинг буфикрюўз моҳияти билан пантеистик табиатга эга бў либ, диний-схоластик таълимотга зид эди.
Н. Кузанский илгари сурган ғоялар Н. Коперник ваГалелео Галилейнинг қарашларига зўр таъсир кўрсат ди. Хусусан, Кузанскийнинг «бепоёнлик», «чексизлик»ҳақидаги ғоялари Н. Коперник томонидан гелиоцент рик ғояни асослашда катта аҳамиятга эга бўлди. Унингҳамма нарсанинг бирлиги ҳақидаги пантеистик ғоясиЖордано Брунонинг пантеистик фалсафасини келти риб чиқарди.
Шундай қилиб, Уйғониш даврининг асосий хусу сиятлари табииёт фанларининг янада ривожланиши,фалсафанинг схоластикадан воз кечиб табиатга яқин лашиши, адабиёт ва санъатда инсонпарварлик ғояла рининг кучайиши билан белгиланади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling