Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


XV ва ундан кейинги асрларда Туркистондаги ижти моий, фалсафий фикр ривожида Алишер Навоийнингмероси муҳим ўрин тутади


Download 4.19 Mb.
bet26/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

XV ва ундан кейинги асрларда Туркистондаги ижти моий, фалсафий фикр ривожида Алишер Навоийнингмероси муҳим ўрин тутади.
Навоий дунёқараши асосларини унинг «ваҳдат-ул вужуд» (пантеизм) таълимотига қўшган ҳиссаси, Ка лом, шариатга, тасаввуфга бўлган муносабатинингфавқулодда жиҳатлари, орифлик дунёқараши ва ахло қий-дидактик позицияси, сиёсат, давлат, фозил жа мият, оила, Комил Инсон ва шахс тўғрисидаги бир бутун назариялари ташкил этади.
Навоий дунёқараши, ижоди ва фаолиятининг янабир ўзаги унинг туркий халқпарининг жаҳон тараққиё тидаги ўрни ва тарихий миссияси тўғрисидаги ўйлари,туркий тшшмизнинг бутун Турон заминга сочилибкетган сўз, лаҳжалари бойликларини тўплаш, уни ада бий тил, илм-фан, фалсафа ва юксак санъат тили9 даражасига кўтариш соҳасидаги саъйи-ҳаракатларидаз ифодасини топган.
1 Абу Тоҳирхўжа. Самария. «Мерос» тупламида. Т., «Камалак», 1991,41—42-бстлар.
Бироқ, ижтимоий-фалсафий, бадиий фикр тарақ қиётини ўрганиш соҳасида кенг урф бўлган тадқиқотандозаларига кўра Шарқ мутафаккирларининг фозилжамият, Комил инсон тўғрисидаги дақиқ қарашлари,таълимотлари кўпинча илм даражасига етмаган, ёкижуда бўлмаганда хаёлпарастлик ғоялари сифатида юза ки, вулнар социологик талқин этилган ва бу қисманҳозир ҳам саьутаниб қолмоқда. Бу, айниқса Низомий,Жомий, Навоий ва бошқа алломаларнинг Одил подшо(Комил инсон) концепцияларини тушуниш ва талқинэтишда яққол кўзга ташланади.
Шўролар давридаги жамият манфаатларини шахс,алоҳида олинган инсон манфаатларидан устун қўйиш дан иборат «тажрибамиздан» маълум бўлмокдаки, шахс нинг манфаатларини, унинг дунёқараши, ҳаётий пози цияси, орзу-умидларини ҳисобга олмасдан туриб, унингшаънини менсимасдан ёки бутунлай оёқ ости қилиб, ергауриб ҳеч нарсага эришиб бўлмас экан. Мўстақилликкаэришган ҳозирги кунларимизда шахс, инсоннинг шаъ ни, миллий қадриятлари, яъни кенг кўламдаги Инсономшшнинг ролини фаоллаштириш зарурлигини тушу ниб ета бошладик.
Навоий ўзининг Одил подшо, фозил жамият тўғри сидаги қарашларида Низомий, Жомий каби мусулмонмаданияти, фалсафасининг тамал тошларини қўйган,Абу Наср Форобий, Ибн Мискавайҳ, Ибн Сино вабошқа Шарқ арастучилари-перипатетикларининг,яъни машшоиййунлар илгари сурган фозил шаҳар (ал мадинат-ул фозила), Фозил Раъис, Комил Инсон таъ лимотларидан келиб чиққан.
Маълумки, Форобий Сайф-уд-давлатнинг давлати ни, Шайх-ур-Раъис Ибн Сино ўз даври подшосиАлоъ-уд-давланинг давлатини Фозил шаҳарга, улар нинг ўзларини эса Комил Инсонларга айлантиришгауринганлар. Навоий ҳам «Хамса» ва бошқа асарлари даги орзу-хаёллар, Одил подшо, одил давлат тўғриси даги ғоялар билан чекланмай, Ҳусайн Бойқаро дав латини — Одил давлатга, унинг ўзини эса Одилподшоҳга айлантиришга қаттиқ уринган, бу йўлдаўзининг бутун кучи, сиёсий иқтидори, нуфузи ва иро дасини, сиёсий мавқеъини сарфлаган. Гап ҳар иккиҳолда ҳам ғоянинг нотўғри ёки «ғайриилмийлигида»эмас, балки бу ғояларни амалга ошириш имкониниберадиган жамият юксак ишлаб-чиқариш — «табиий тарихий тараққиёт босқичига» эришмаганлигидадир.
Энди Навоийнинг суфийлиги масаласига келайлик.Албатта Навоий ўз даврининг кишиси сифатида ўртааср мусулмон маданияти, руҳияти, онги ва тафаккури,қадриятлари руҳида тарбияланган, ва, демак, ўша ҳаёттарзи ва маданиятнинг ўзаги бўлмиш тасаввуф таъли мотидан четда шаклланиши, ундан тамомила фориғбўлиши мумкин эмас эди. Навоий амалда айнан анашундай таҳсил ва тарбия топганлиги, айниқса, Фари диддин Атторнинг «Мантиқ-ут-тайр»ига ихлос қўйган лиги, нақшбандийчилик таълимотини чуқур билганли ги ва Жомий билан биргаликда ва унинг етакчилигидаХўжа Убайдуллоҳ Аҳрор, Абдуллоҳ Ансорий ва бошқапирларга қўл берганлиги юқоридаги фикрни тасдиқ лайди.
Навоийнинг умуман Ислом, Калом, Шариат, айниқ са тасаввуфдаги эгаллаган мавқеъининг ўзига хослигишундаки у нақшбандийликнинг ҳаётбахш фалсафасиорқали суфизмдаги энг инсонпарвар, ҳаётда, инсондагиэътиқодий поклик ва тозаликни сезувчи, қадрловчи ваҳаётни, инсонни қадрлашга, Инсон шаънини юксактутиш, ҳимоя қилишга чақирувчи маломатия таълимо тига маънавий жиҳатдан онгли равишда эргашган ваўзининг бутун ҳаёти давомида унинг қадриятларига роя вий риъоя қилган.
Маълумки маломатийя энг аввало дин, тақво, тасав вуф аҳлларини, шунингдек мусулмон жамоасинингбошқа аъзоларини икки туб масалада: 1) эътиқоддакибрга, риёкорликка ва беҳад даъволарга йўл қўйишда;2) амалий ҳаётда эса бойлик, зеби-зийнатга, ҳирс-ҳа вога берилишда, камбағалларга зулм қилиб сидқни(Оллоҳ олдида олган ўз мажбурият ва бурчни) бузишдамаломат қилган.
Эътиқоддаги кибрга суннийларнинг такаббурлиги,риёкорликка эса шиъаларнинг жанжалкашлиги, беҳаддаъвога эса тасаввуфдаги Хулул, Жаъм ва Иттиҳаддаъвогарларининг «кароматлари», «мўъжизалари»нималоматийя вакиллари мисол келтирганлар. Навоий нинг ҳаёти, ижоди ва фаолиятининг бирор дақиқасида,ҳатто ўз асарларида ўзининг мусулмончилигидан кибр ланиш у ёқда турсин, ҳатто буни алоҳида таъкидлама ган ҳам. Эътиқодда ҳокисор-обид мавқеини тутган.Риёкор шайхлар, «азиз-авлиёлар» ва бошқаларни На -?воий қандай танқид қилганлиги эса «Маҳбуб-ул-қу луб» ва бошқа асарларидан маълум. •
Оътиқоддаги беҳад даъволарга Навоий маломатийя даври мутафаккирлари Ибн Сурайж, Ибн Ота,Абу Жаъфар (ҳаммаси VIII—IX асрлар) ва «Ҳужжатул-Ислом» Абу Ҳомид ал-Ғаззолий, ҳамда Шаҳобид дин Абу Ҳафс Умар Сухравардий (XIII — аср) син гари ўзининг «Лисон-ут-тайр» асарида қуйидаги мис раларни ёзган:
«Сен доғи бу даъвойи изҳор айлама,
Нафсий муставжаб дор айлама.
Мастроқ чун тушмиш эрди жом анго,
Йўқ эди бу нағмадин ором анго».
Бу мисраларда маломатия йўлининг асосий ғоялариёритиб берилган.
Демак, Навоий ўзининг исломга бўлган эътиқодинирасмий «аҳли сунна ва жамоа» сингари пеш қилмага нидек, Оллоҳ васлига етиш — яъни «ваҳдат лофи»нидаъвосини қилувчи ўта сўл мутасаввуфлардан ҳам ўзи ни четга олган.
Оллоҳ учун жиҳодга «лаббай»! деб жавоб бериш,жиҳоднинг бутун азоб-уқубатларию, машаққатини,ҳатто бу йўлда шаҳид бўлишни онгли тарзда ўз бўйни га олиш, мусулмон мамлакатларининг турли ерлариданФаластин, Византия ва Кавказ чегараларига салбчиларбилан жанг қилиш учун етиб келиш, фидоийлик қи лиш, камситилган, эзилган, хўрланган ва ҳақоратлан ганларни, ҳақиру-қашшокларни, ожизу-нотавонларнибебош маъмурлар, ҳокиму-мухтасиблар, қози ва мир шаблар, бой ва судхўрлар зулми, зўравонлиги ва адо латсизликларидан ҳимоя қилиш, қутқариш, уларнингқўлидан ажратиб олиш, яъни оддий қора халқни ҳақ ҳуқуклари учун жувонмардлик қилиш (ахли футувва)маломатийянинг асосий амалий шиорларидан бирибўлган. Машхзф Мансур ал-Ҳаллож Талақонда, файла суф Абу-л-Баракот ал-Бағдодий Кавказда, НажмиддинКубро Хоразмда мўғулларга қарши ана шундай футув ват кўрсатиб жиҳод урушларида қатнашганлар.
Навоийнинг илм-маърифат йўлида ёшлигидан жудақатгиқ жаҳд қилтанлиги, халқ, эл-юрт осойишталигийўлида Ҳусайн Бойқаро давлатини мустаҳкамлаш,«Хаққ ва Адолат» учун ҳам қалам, ҳам қилич билан«ўтга ва сувга кириб» хизмат қилганлиги, тўплаганмол-мулкидан эл-юртга ош бериб, кўприклар, шифо хоналар, мадрасатар, масжидлар, хонақоҳлар, карвон сарой-равотлар, мақбарачар, боғ, хиёбонлар қурдир ганлиги, оила қурмай, тоқ ўтганлиги, умри интиҳосида
бойликларини хизматчилари, етим-есир, камбағаллар га бўлиб берганлиги, қулларини озод қилиб юборган лиги асл «аҳли футувва» ахлидан эканлигини кўрсата ди. Юқорида келтирилган ва тахлил қилинган дачил лар, мулоҳазалар Навоийнинг бутун ҳаёти ва эътиқодималоматийя маслаги талабларига зимдан риоя қилин ган ҳолда кечганлигини тасдиқлайди. Унинг ПириЖомий ҳам зимдан, қисман бўлсада, ана шундай мав қеъида турган.
Бироқ, Навоий Пири Нурандан фарқди ўлароқ та саввуфнинг на назарий ва на амалий жиҳатлариниишлаб чиқиш, ривожлантиришни ўзининг бирдан бир ҳаётий мақсади қилиб олган эмас эди. Навоийузлатга ҳам кетмаган, бирон янги суфийлик концеп циясини ҳам илгари сурмаган ва янги бир тариқатгаҳам асос солмаган. Демак, Навоий том маънода та саввуф ёки тақво — зухд вакили бўлмаган. Навоийўзида Форобий, Ибн Мискавайҳ, Шайх-ур-Раъисларасослаб берган Комил инсоннинг Оқиллик, Са хийлик, Иффатлилик, Шижоатяилик, Поклик, Меҳр шафқатлилик, Харом-халиш ва риёкорликлардан, ин сон шаънини ерга урувчи разолат ва қабоҳатларданузоқлик сифатларини мужассам қила олган, ўзинингбутун онгаи ҳаёти давомида Комил инсонлик сино видан ўтган эди.
Айни пайтда Навоийнинг Комил инсон концеп цияси бир қадар ўзига хосликларга ҳам эга.
Навоийнинг Комил инсон тўғрисидаги таълимоти нинг асосий аспектлари қуйидагилар: аввало, Комил лик, Навоий фикрича, инсоннинг инсонлик табиати,имконияти ва маънавияти чегараларидаги комилликбўлиб, бунинг олий босқичи Оллоҳ таоло моҳияти ўзвужудида мавжуд бўлганлиги учун Оллоҳ таоло мукам маллиги, жилоси, зиёсини яраклаган ойнадек акс эт тира олиши, уни туйиши ва буни тан олишидир.
Бироқ, Навоий фикрича инсон зотидан фақат жуданодирларигина ана шу Оллоҳ таоло нурини ярақлатибакс эттиришга дош бера олади, чидай олади. Кўпинчаинсонлар бу даражага эришгач ё ўзларини йўқотиб,маҳв бўладилар, ё бўлмаса кибрланиш, беҳад даъволар га ўтадилар. (Мансур Ҳачлож каби орифлар ана шун дай даъвога йўл қўйганлар).
' Ҳолбуки, денгиз томчиси сувлар йиғиндиси бўлсаҳа!, томчи ҳеч вақт денгиз бўла олмайди. Яраклаганойна инъикос бўлувчини аниқ, айнан ўзидек қилиб
акс эттирмасин, унинг аслидек бўлаолмаганидек инсонҳам ўзини илоҳийлаштириши мумкин эмас. Демак,инсоний камолот инсон борлиғи, зоти чегараларида дир.
Айни пайтда инсоннингўзитабиий мавжудлиги дои расида ўз нафси, руҳияти, ўзлигини била борсагина —ўзлигини билиш орқали Худони «билиш», «васлига»муяссар бўлишга етади, гўё садаф соф гавҳарга (субстан ция-илоҳий вужудга) айланади. Бу сўзнинг маъносиниНавоийнинг қуйидаги мисраларидан кўриш мумкин.
«Мунда зоҳир бўлди сирри «мин араф»,Ким, қурубтур гавҳар ўлмоғлиғ садаф».1
Нафсни, ўзликни билиш йўли рамзий имолар йўлибўлиб, бутун коинот, табиат, мавжудот, инсонни ўрабтурган борлиқ ана шу рамз-ишоралардан иборат. Анашу рамз, имо-ишоралар, қанчалик қийин, машаққат ли, тушуниш қийин бўлмасин, риёзат чекиш биланравшанлашади.
Риёзатнинг вазифаси ҳайвоний сифатларни йўқ қи лиш, маҳв этишдир.
«Чун риёзиёт рофиъ айтиб руҳоният,Салиб бўлғоч кимсадин нафсоният.Қолмағой руҳониятдин ўзга ҳеч,Сен таҳлифдин бу маъни ичра кеч».2
Бунинг учун инсондан ўзида ёмон хулқни, фиръа внлик даъвосини, ғазаб ва паст сифатларни бартарафэтиши, покланиши талаб этилади. Мана Навоийнингўз битиклари:
«Бордур инсон зотида онча шараф,Ким ямон ахлоқин этса бартараф.Бўлмаса Фиръавнлигинг бераво,Крлмас ондин жуз сифоти Мусо.Ё шараф ганжига топиб ахиллик,Солиб қилса сийрати Бу Жаҳллиқ.Шаън анго бўлур Ҳабибуллоҳдек,Буд ила нобуд огоҳдек».3
1 Алшиер Навоий. Лисон-ут-тайр. (Танқидий матн). Т., «Фан», 1965,188-бет.
2 Алишср Навоий. Лисон-ут-тайр. (Танқидий матн). Т., «Фан», 1965,188-бст. '
3 Ўша жоида, 188-бст.
Навоийнинг буюк инсонпарварлиги қуйидаги гўзалмисраларда ҳам яққол кўзга ташланади:
; «Зотинг ажмолига тафсилсен,Ҳам вужуд ашколига таъвилсен.Ўз вужудингга тафаккур айлағил,Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.Турфа қушсен равзаи наҳлистонидин,Пок тоирсен, шараф бўстонидин».1
Яъни инсон, Навоий талқинида, Оллоҳ таоло зо тининг мухтасар тафсилидир. Шу туфайли инсонзоти ўзини билиб, борлиқ мушкулларини тушунибетувчидир. Инсон гўё жаннат боғидан келган ажо йиб, гўзал қуш ва шанъ-шараф бўстонида пок до мондир.
Инсонда илоҳий мукаммалликка етишиш, Комилбўла олиш имкониятлари тўла ва мукаммал бўлиб, ун га риёзиётлар (машаққатлар) чекиш орқали эришила ди. Навоий бу ҳақца шундай деб ёзади:
«Сенда бил қувват-ул-мавжуд эрур,Феълға келса даво мақсуд эрур.Қобил этмай ўзни, гар қилувчи сўз,Зоҳир этсанг, дор ила солмоққа туз».2
Яъни инсон, сенда ҳам ёмон феъл имконият тарзи да мавжуд, агар ёмон феълни тузатсанг мақсадга эри шасан, дейди мутафаккир шоир. Агар бу йўлда ўзинг ни қобил этмай, пасту-баланд сўз айтсанг дор сенейдиган туз бўлур — осилишинг турган гап.3
Айни пайтда Навоий бу риёзиётни рамз, имоишораларда ифодаланганлигидан уни кишилар бир данига, тўппа-тўғри англашлари қийин бўлади, дебуқдиради.
Бу бир қатор руҳий ва амалий муаммолар, қийин чиликларни келтириб чиқаради. Биринчидан, рамз,имо-ишоралар, зоҳирий белгилар дунё ишлари пардасиостидаги ботиний (яширин, ички) илоҳий субстанциалмоҳият яширин қолавериши мумкин. Иккинчидан,рамз, имо-ишораларни айнан қабул қилиб ва тушунибинсонлар ўзларини илоҳийлаштириб юборишлари —
1 Ўшўжойди, 188-бет.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling