Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet37/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

г) Ижтимоий борлиқ.


Борлиқнинг яна бир шакли — бу ижтимоий бор ликдир. Ижтимоий борлиқ индивидуал, якка шахс важамият борлиғининг бирлигидан иборат борлиқдир.Ижтимоий борлиқ дейилганда, индивидуал якка шахсва жамият ҳаётининг ҳамма томонлари эмас, балкиуларнинг фақат моддий ҳаёти тушунилади. Жамиятмоддий ҳаёти эса кишиларнинг ўз ҳаётлари жараёнидауларнинг иродаларига боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқа риш муносабатларидан, бу ишлаб чиқариш муносабат ларининг жамини ўз ичига олган жамиятнинг иқтисо дий тизими, реал базисидан иборат бўлади. Жамиятниилмий тушунишга кўра, ижтимоий борлиқ, яъни моддий ҳаётни ишлаб чиқариш усули жамият ҳаётинингсоциал (ижтимоий), сиёсий ва руҳий жараёнларига са бабчи бўлади. Демак, ижтимоий борлиқ деганда фал сафада бир бутун жамиятнинг моддий ҳаётини, моддийнеъматлар ишлаб чиқариши ҳамда ишлаб чиқариш жа раёнида кишилар киришадиган моддий муносабатлар ни тушунамиз. Ижтимоий борлиқ ижтимоий онг биланчамбарчас боғлиқдир, улар бир бутун жамият ҳаётини нг икки — моддий ва маънавий томонларини ташкилқилади (Бу масалалар кейинги мавзуларда ёритиб бе рилган).
Шуни айтиш керакки, борлиқ муаммосини фалса фий тадқиқ қилиш унинг субстанция муаммоси биланбоғлиқ эканлигини кўрсатади.

3. ФАЛСАФАДА СУБСТАНЦИЯ МУАММОСИ


Субстанция1 дейилганда фалсафада дастлабки вақт ларда борлиқ, табиат, жамият, инсон ва бир бутундунёдаги барча нарса ҳамда ҳодисаларнинг асосиниташкил этадиган моддий ёки руҳий бирламчи нарсатушунилган.
Қадимги давр материалист файласуфлар сувни, ҳа вони, оловни, атомларни, яъни моддаларнинг биронтурини субстанция, деб тушунганлар. Ўрта аср Шарқфалсафаси намояндалари: ал-Киндий, ар-Розий, Фо робий, Ибн Сино, Ибн Рушд ўз фалсафий қарашлари да субстанция ҳамма нарсанинг моддий асоси, улар нинг моҳияти, деб қараганлар.
Айрим файласуфлар субстанция, деб бутун мавжуд ликнинг асоси бўлган мутлақ кояни, руҳни ёки субъектонги ва шу кабиларни тушунишади. Масалан, қадимгиюнон мутафаккирларидан Пифагор субстанция, дебсонларни тушунади. Платон эса ғояни, ғояларни субс танция деб қарайди. Немис классик фалсафасинингвакили И. Кант субстанцияни «у шундай бир доимийнарсаки, фақат унга нисбатангина ҳамма вақтли ҳоди саларни аниклаш мумкин» — дейди. И. Кант фикрича,субстанция — тажриба маълумотларини синтезлашти рувчи тафаккурнинг априор шаклидир.
Ҳегель эса «мутлақ ғоя», «мутлақ руҳ»ни субстан ция, деб қараб, уни нарсаларнинг муҳим, ўзгарувчан,
1 Субстанцш (лотинча — субстантиа, моҳият) фалсафада нарсаларнингмоқияти тугрисидаги тушунча.
ривожланувчи томонларининг яхлитлигидир, мазкуртомонларда бу яхлитлик уларнинг мутлақ инкор эти лиши, яъни, мутлақ қувват ва шу билан бирга, ҳарқандай мазмуннинг бойлиги сифатида очилади», —дейди. У субстанцияни «мутлақ ғоянинг ривожланишжараёнида муҳим босқич», «ҳар қандай ҳақиқий тарақ қиётнинг негизи», деб таърифлайди. Ҳегелда субстан ция айни бир вақтда ҳам ривожланувчи ғоя — ибтидо,ҳам субъект, яъни ўз-ўзини туғдирувчи асос, ҳам шу.ривожланишнинг моменти сифатида қаралади.
Файласуфларнинг ягона асос тўғрисидаги қарашла ри монизм1 таълимотини келтириб чиқарган.
Файласуфлар орасида дунёнинг асосини бир нарсаэмас, балки икки нарса: ҳам ғоя (руҳ), ҳам материяташкил қилади, деювчилар ҳам мавжуд бўлган. Маса лан, янги замон фалсафасида француз файласуфи РенеДекарт субстанция муаммосини қараб чиқар экан, у,дунёнинг асосида ҳам материя, ҳам ғоя (ёки руҳ) ётади,дейди. Бундай қараш дуализм2, деб аталади. Дуализмтаълимотининг тарафдорлари дунёнинг асосида бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳам материя, ҳам руҳ (ғоя)ётади, улар ўртасида ҳеч бир умумийлик йўқ, дейишади.
Сўбстанция муаммосини ҳал қилишда монистик вадуалистик қарашлардан фарқяи ўлароқ плюралистикқарашлар ҳам мавжуд.
Плюрализм3 таълимоти нуқтаи назарича, дунёнингасосини якка бир нарса эмас, балки кўп нарсалар таш кил қилади. Дунёдаги бутун мавжудотлар ягона бирибтидога эга бўлмаган кўпдан-кўп, ҳар хил асосларданташкил топгандир.
Илмий фалсафий таълимотлар ва ҳозирги замонфанлари эришган ютукари маълумотларига кўра,моддий борлиқ доимий ҳаракатда бўлган материянингтурли шаклдаги кўринишидир.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling