Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet39/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

а) Моддий объектларшшг тузилиши.


Бизни хилма-хил кўринишдаги, шаклдаги, турли туман хоссали моддий объектлар, ҳодисалар ўраб ол ган. Улар турли хил хусусиятларга эга ва турли тарздатузилгандир. Бир пайтлар барча жисмлар материянингбўлинмас шакли — атомлардан ташкил топган, дегантасаввур ҳукмрон бўлган эди. Бугунги кунга келиб,атомларнинг ўзлари ҳам мураккаб тузилганлиги тўғри смдаги илмий фаразлар ўз тасдиғини топди.
Ҳозирги замон фанларининг хулосаларига кўра, ат рофимиздаги ҳар қандай жисм молекулалардан ташкилтопган, молекулалар эса атомлардан ташкил топган.
Атомлар мураккаб шаклдаги ўзак нейтрон, позитрон,яъни ядро ва электрон қобиклардан ташкил топган.Водород атомининг ядроси битта протондан ташкилтопган. Мураккаброқ атомларнинг ядроси эса бирқанча протон ва нейтронлардан ташкил топади. Про тон ва нейтронлар эса кварклар ва уларни туташтириб,бир-бирига боғлаб турувчи глюонлардан (глюон — ло тинча — я!и11Ш8 — елим сўзидан олинган бўлиб, елим ловчи маъносини англатади) ташкил топгандир. Про тон ва нейтронлар нуклонлар (лотинча — ядро, ўзак)ҳисобланади, нуклонлар ва гиперонлар (юнонча — ус тида, юқори) дан ташқари барионлар ва адрионлар(юнонча: айго5 — оғир)дан иборат бўлади. Булар оғирзаррачалар сифатида кучли ўзаро таъсирлар майдонидабўлиб, адронлар (юнонча: адгоп — кучли) группасигамансубдир.
Анорганик ва органик моддалар бир-биридан моле кулаларининг тузилиши, ўзаро жойлашиш тартиби, ти зими билан фарқ қштади. Жонли организмлар эса му раккаб шаклдаги органик моддалардан ташкил топганбўлади. Жонли организмларнинг таркиби ҳужайра ваҳужайра системаларидан иборатдир. Ер шарини қуршабтурувчи биосферани бир бутун жонли вужудли система,деб олиш мумкин. У микроорганизмлар, ўсимликлар,ҳайвонлар ва инсонлардан ташкил топган бўлиб, бумавжудотлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликлар мажмуа си биосферанинг тириклигини таъминлайди. Одам ваунинг аклий фаолияти таъсирида вужудга келган янгиборлиқ эса ноосферани ташкил этади.
Жонсиз табиат ҳақида гапирилганда, аввало, Кои нотдаги алокадорликлар назарда тутилади. Ер ва унингтабиий йўлдоши Ой биргаликда Қуёш атрофини бирйилда тўлиқ бир марта айланиб чиқади. Қуёш биосфе ранинг муҳим ҳаётий манбаи сифатида уни ёруғлик,иссиқлик ва электромагнит нурлари билан таъмин лайди. Ер ўқининг ўз орбитасига нисбатан оғмажойлашганлиги Ердаги фаслларнинг алмашишига ваунда турли хил иқлим минтақаларининг пайдо бўли шига сабаб бўлган. Демак, Ердаги барча ҳаётий жа раёнлар Ер, Қуёш ва Ой ўртасидаги ўзаро алоқаларбилан боғлангандир. Қуёшнинг атрофида ердан таш қари яна бошқа сайёралар, уларнинг йўлдошлари, асте роидлар, кичик планетштар, метеоритлар ва кометаларҳаракатланиб туради. Буларнинг ҳаммаси биргаликдаҚуёш системасини ташкил этади. Қуёш системаси ва
бошқа қуёшли юлдузлар системаси миллионлаб юлдуз ларни ўз ичига олувчи Галактика (сомон йўли) тарки бига киради. У дисксимон шаклда бўлиб, ўртача диа метри 94,6 млн. ёруғлик йилига тенгдир. Еалактика мизга 30 тача галактикани бирлаштирувчи галактика лар киради. Галактикалар тўпиэса галактикаларнингбир бутун мажмуасига киради. Ўта катта галактикалармажмуаси ўзига 10 мингдан зиёд галактикани бирлаш тиради. Ўта катта мажмуалар эса Коинотнинг янадаумумийроқ бўлган бошқа бирикмаларига киради. Бу ларнинг ҳаммаси биргаликда Коинотнинг таркибийэлементлари ҳисобланади.
Бу системалар табиий-илмий фанлар томонидантадқиқ этилади. Фалсафа фани бундай системаларнифалсафий жиҳатдан умумлаштириб, материянинг си фатий ва миқцорий кўриниш шаклларини, структурадаражаларини бир-биридан фарклайди.
Энди материянинг кўринишлари ва структура дара жаларини қараб чиқайлик. Материя икки хил шаклийкўринишда учрайди. Булар — модда ва номодда кўри нишларидир. Улар бир-бири билан чамбарчас боғлан ган бўлиб, ўзаро тўқнашганда, кескин сифатий ўзга ришлар рўй беради, яъни модда ва антимодда тўқнаш са, материянинг модда кўриниши номодда кўринишигаайланади, муайян майдондаги нурланишлар эса заррачава антизаррачаларнинг вужудга келишига сабаб бўлади.Физик вакуум (физик объектлардан холи бўлган жой)дамуайян майдон ҳосил бўлишини кузатиш мумкин. Ма териянинг биз юқорида кўрсатган кўринишлариданбошқа турлари бўлиши мумкин. Уларнинг габиати ҳалифанга маълум эмас. Лекин фан ва амалиётнинг ривож ланиши билан улар ҳам аста-секин билиб борилади.
Агар материянинг модда кўринишидаги объектлар ни тузилиши жиҳатидан турларга ажратсак, материя нинг қуйидагича тузилиш даражалари ҳосил бўлади:

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling