Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
а) Яккалик, хусусийлик ва умумийлик
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
а) Яккалик, хусусийлик ва умумийлик.Яккалик, хусусийлик ва умумийлик борлиқдагинарса ва ҳодисаларнинг ҳар бирига хос алоҳида, маъ лум гуруҳига хос махсус ва ҳаммасига хос умумий то монлари, хусусиятлари ҳамда улар ўртасидаги боғла ниш ва алоқадорликни ифодалайди. Алоҳида нарса ва ҳодисагагина хос бўлиб, бу нарсава ҳодисани бошқа нарса ва ҳодисадан фарқ қилувчи,такрорланмайдиган, индивидуал белги ва хусусиятларбирлиги яккалик дейилади. Яккалик алоҳида нарса ваҳодисаларни ҳам, улардаги алоҳида томон, белги вахосеаларни ҳам акс эттиради. Кўпчилик нарса ва ҳодисаларга (ёки уларнинг тур ларигаг ҳамда томонларига) хос бўлган ўзаро ўхшаш, бир хил, такрорланувчи бёлги ва хусусиятлар бирлиги ни акс эттирувчи тушунча умумийлик деб аталади.Умумийлик борлиқдаги кўпчилик нарса ва ҳодисаларга(ёки уларнинг томонларига) хос бўлган умумий белгива хусусиятларнинг фикрий инъикосидир. Умумийликбир синф ёки бир турга кирган нарса ва ҳодисаларниҳам ифодалайди. Чунки борлиқда ҳар бир нарса ваҳодиса бошқа нарса ва ҳодисалар билан албатта, бирорумумий томонга, хоссага, белги ва хусусиятга эгадир. Нарса ва ҳодисаларга хос махсус томонлар, хусу сиятлар бирлиги хусусийлик категориясида ифодачана ди. Хусусийлик категорияси нарса ва ҳодисалардагиалоҳидалик ва умумийлик каби томонлар ўртасидагиалоҳидаликка нисбатан умумий, умумийликка нисба тан алоҳида бўлган томонлар, белгилар, хусусиятлар ваалоқадорликларни ифодалайди. Бир бутун борлиқдаги ҳамма нарса ва ҳодисаларгахос бўлган томонлар, белги ва хусусиятлар энг уму мийликдир. Энг умумийлик ҳажм жиҳатдан бошқа кен гайтириб бўлмайдиган универсал тушунчадир. Масалан:Аҳмад - одам -» тирик мавжудот, ниҳоят - материя- борлиқ. «Борлиқ» тушунчаси бу ерда энг уму мийликдир. Яккалик, хусусийлик ва умумийлик бир-бири би лан ўзаро диалектик муносабатда бўлади. Бинобарин,яккалик билан умумийлик хусусийлик орқали боғлан ган бўлиб, улар ўзаро алоқадорликдадир. Хусусийликяккаликлардан ташкил топиб, умумийликни алоҳида лик билан боғлайди. Умумийлик эса яккаликларданажралган ҳолда бўлмайди, балки яккаликларнинг уму мий хусусиятлари, белгилари, томонлари, боғланиш лари шаклида ҳар бир яккаликнинг ўзида мавжудбўлади. Демак, ҳар бир конкрет нарса ва ҳодиса як калик, хусусийлик ва умумийликнинг бирлигиданиборатдир. Яккалик, хусусийлик ва умумийлик диалектикасишундан иборатки, маълум шароитда яккалик хусу сийликка, хусусийлик умумийликка ва аксинча, уларбир-бирига ўтиши мумкин. Объектив оламда ҳар қан дай янгилик дастлаб яккалик сифатида пайдо бўлиб,сўнгра у ўсиб, ривожланиб хусусийлик ва умумийликхарактерини касб этади. Лекин бундан ҳар қандай яккалик хусусийликка,хусусийлик эса умумийликка ўтаверар экан, деганфикр юритмаслик керак. Бундай бўлиши учун улартараққиётнинг асосий тендерциясига мос келиши ша рт. Яккалик, хусусийлик ва умумийликларнинг ўзаробоғланишларини диалектик нуқтаи назардан тушунишобъектив воқеликни тўғри билиш учун жуда муҳимдир.Чунки, инсоннинг борлиқни билиши ҳам яккаликданхусусийликка ва ундан умумийликка боришдан ибо ратдир. Бу умумийликни биз нарса ва ҳодисаларни вауларда ифодаланувчи яккаликлар ва хусусийликларнибилиш орқали англаб етамиз. Биз, даставвал, сезгиаъзоларимиз ёрдамида яккаликни, якка нарса ва ҳоди саларни идрок қиламиз. Сўнгра тафаккуримизда шуҳиссий идрокимизда вужудга келган мавжуд фактларнианализ ва синтез қилиб, уларнинг муҳим томонларининомуҳим томонларидан, умумий томонларини алоҳидатомонларидан ажратамиз, уларни ўзаро бир-бири би лан бирлаштирамиз, бир-бирига таққослаймиз, шуларасосида фикримизда уларни ифодаловчи тушунчалар ни ҳосил қиламиз. Бу ҳосил қилган тушунчаларда нар са ва ҳодисаларнинг ҳам якка томонлари, ҳам улар нинг муайян туркумига хос бўлган хусусий томонлари,ҳамда шу нарса ва ҳодисаларнинг бутун бир синфигаоид бўлган умумий томонлари ифодаланади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling