IV бўлим. УМУМИЙ АЛОҚАДОРЛИК, БОРЛИҚЛИК ВА РИВОЖЛАНИШНИНГ ФАЛСАФИЙ МУАММОЛАРИ
Борлиқни фалсафий тушуниш фақат унинг турларива уларнинг ўзига хос хоссаларини билиб олишданиборат бўлмай, балки борлиқни ташкил этган нарса ваҳодисаларнинг ўзаро алоқалари ва боғланишларини,ўзгариш ва ривожланишларини билишни ҳам тақозоқилади.
Бусиз, оламнинг бир бутун, яхлит манзарасини та саввур этиб, шунингдек унинг ҳақидаги назарий хуло сага келиб ҳам бўлмайди. Бусиз борлиқнинг ҳолатини,табиатини, манбаи, сабаби ва ҳаракатга келтирадиганкучи ҳамда йўналишини тушунишга имкон ҳам яра тилмайди. Бу, ўз навбатида, алоқадорлик ва тараққиёттўғрисидаги таълимотнинг фалсафий муаммолариниҳам ўрганишни тақозо қилади.
1. УМУМИЙ БОҒЛАНИШ, АЛОҚАДОРЛИК,РИВОЖЛАНИШ ҲАҚИДАГИ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР
Ҳаракат, тараққиёт, умумий боғланиш ва алоқадорлик тўғрисидаги фалсафий таълимотлар ҳам фалсафа фани билан бирга пайдо бўлган. Бу муаммолар таҳли ли фалсафада «диалектика» тушунчаси орқали ифода ланган. Бу тушунча фалсафа тарихида турли даврлардатурли маъноларни ифодалаб келган. Диалектика даст лабки даврларда ўзаро баҳс, мунозара олиб борувчимутафаккирларнинг муҳокамаларидаги қарама-қарши,зид фикрларнинг тўқнашуви ва шулар асосида ҳақи қатни аниқлаш маъносини ифодштаган. Антик даврмутафаккирларининг маълумотига кўра, мунозарадаиштирок этувчилар, ўз муҳокамаларида бир-бирларигамуқобил саволларни бериб, бу саволларга ҳар томонла ма ёндошиб, улардаги бир томонламаликларни барта раф қилишга уринганлар. Бунда, улар, ўз муҳокамала рида ҳар хил нуқтаи назарларни ҳисобга олган ҳолда,илмий, назарий, ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий ва шу кабивоқеа-ҳодисалар тўғрисида ўз қарашларини ишлабчиққанлар. Улар шундан келиб чиқиб, диалектика деганда ўзаро баҳслашув санъатини, мунозара асосидаҳақиқатга эришиш усулини тушунганлар. Масалан, ан тик давр мутафаккири Суқрот диалектикани баҳслардайўл қўйиладиган қарама-қарши фикрлар ўртасидагизиддиятларни очиш орқали ҳақиқатга эришиш санъа ти, деб тушунган.
Диалектикани баҳс санъати сифатида тушуниш ҳат то ўрта асрларда ҳам давом этган. Буни ўрта асрлармутафаккири Пьер Абелярнинг «Ҳа ва йўқ» номли аса ри яққол тасдиқлайди.
Диалектикага мунозара санъати сифатида қараш ўр та асрларда яшаган Ўрта Осиё мутафаккирларига ҳамхос бўлиб, ҳатто бу нарса Уйғониш даврларида ҳамдавом этган. Бу давр мутафаккирларида ҳам диалектикасавол-жавоб санъати сифатида ўзгача фикрларни радқилиш усули бўлиб хизмат қилади. Бунга мисол қилибГ. Галилейнинг «Дунёнинг икки системаси тўғрисидагибаҳс» асарини кўрсатиш мумкин. Умуман, диалектикатушунчасининг пайдо бўлиши, у ўзининг дастлабкидаврлардаги тор маънони ифодалашига қарамасдан,ўша даврлардан то бизнинг кунларимизгача қўлланибкелинган сермазмун фалсафий суҳбат усулининг пайдобўлишида муҳим роль ўйнади ва инсоният маданияти нинг ривожланишига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Аср лар давомида тўпланиб борган диалектик мунозара ма данияти мураккаб муаммоларни муҳокама қилиш,улардаги турли қарама-қарши нуқтаи назарларни очиш,аниклаш ва тушуниш маҳоратининг қарор топиши ин кор қилиб бўлмас аҳамият касб этди. Бора-бора диалек тика қарама-қарши нуқтаи назарлар, улар ўртасидагизиддиятларни очиш усули сифатида қараладиган бўлди.Шундай қилиб, секин-аста инсон ижодий тафаккури ўзтабиати билан диалектик эканлиги ҳақидаги тасаввурпайдо бўлди. Лекин маълум вақт ўтиши билан диалек тика фақат кишиларнинг ўзаро мунозараларигагина хосэмаслиги маълум бўла борди. Оқибатда, диалектика фа қат инсон фикрлаш жараёнигагина хос бўлмасдан, бал ки у табиат ва жамиятдаги нарса ва ҳодисаларга ҳамхос, деб қарала бошланди. Айниқса, бу қараш борлиқшакллари ва турлари ўртасидаги боғланиш ва алоқадор ликларнинг, улар доим ўзгариб, ривожланиб, бир ҳо латд%н иккинчи ҳолатга ўтиб туришларининг аникла ниши билан янада ривожланди. Натижада, «диалекти ка» тушунчаси инсонни, уни қуршаб турган дунёнибилиш, уни тушуниш ва изоҳлашнинг умумий усули маъносини ифодалай бошлайди. Вақт ўтиши билан«диалектика» тушунчаси ҳамма нарсалар: хоҳ катта, хоҳкичик бўлишига қарамасдан, ўзгариб, ўзининг олдингихусусиятларини ўзгартириб, илгари эга бўлмаган янгихусусиятлар ҳосил қилиб боришларини ҳам ифодалайбошлайди. Шу асосда аста-секин дунёни диалектик ту шуниш, борлиқ ва билишга диалектик қараш қарортопа бошлайди. Лекин дунёдаги барча ўзгариш, алоқа дорлик ва ривожланишларни фалсафий жиҳатдан тушу ниб етиш жуда қийинлик билан кечди. Сабаби: инсо ният тараққиётининг жуда узоқ даврларигача кишиларкосмосни, ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини, ҳатго ки шиларнинг ўзларини ҳам ўзгармас, доимо бир хилдатуради, деб билишган. Дунёнинг ўзгарувчанлиги, унда ги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирларига боғликдигитўғрисидаги тасаввурларнинг пайдо бўлиши инсоният нинг дунёни билиши жараёнида жуда катта кашфиётбўлган.
Дунёнинг ўзгарувчанлиги тўррисидаги дастлабкификрлар ҳам қадимги Хитой, Ҳиндистон ҳамда Юно нистоннинг фалсафий таълимотларида илгари сурила ди. Қадимги давр файласуфлари, гарчи ҳали ҳаракат нинг турли куринишлари ва хиллари тўғрисида илмийдалилларга эга бўлишмаса ҳам, борлиқнинг умумий ўз гарувчи характери ҳақида ўз даврлари учун янги фикр ларни илгари суришади.
Кишилар дастлабки вақглардан бошлаб ўз тажриба ларида нарса, ҳодисалардаги ўзгарувчан хусусиятларбилан бирга, уларда маълум барқарор, ўзгармас хусу сиятларнинг ҳам мавжудлигини англай бошлаганлар.Ниҳоят, дунё ўзгарувчанми, ёки ўзгармасми? деган са воллар пайдо бўлиб, бу саволларга мутафаккирлар тур ли хил жавоб берганлар. Амалиёт берган купдан-кўпмаълумотларга ва ўз кундалик тажрибаларига таянганкўпчилик мутафаккирлар дунё ўзгарувчан, дейишган.Лекин бунга қарама-қарши бўлган, дунё ўзгармас, бар қарор, деювчи мутафаккирлар ҳам ўзларининг муайянасосларига эга бўлишган. Натижада, дунёнинг, ундагинарса ва ҳодисаларнинг ҳам ўзгарувчан, ҳам барқарорўзгармас хоссалари ҳақидаги қарашлар келиб чиқади.Ҳақиқатан ҳам, нарса ва ҳодисалар маълум вақт ичидаҳар қанча ўзгарса ҳам, айни вақтда уларнинг маълумтомонлари ўзгармай қолаверади. Хуллас, бундай қа рашлар тўплана бориб, нарса ва ҳодисаларнинг қара ма-қарши томонлари, улар ўртасидаги зидциятлар ҳақидаги қарашлар туфайли фалсафада ривожланиш ғоя си келиб чиқади.
Ривожланиш ғояси инсон онгида узоқ асрлар даво мида шаклланиб боради. Дастлаб кишилар ривожла ниш тўғрисида ҳеч бир тасаввурга эга бўлмаган. Лекинкейинчалик улар дунёдаги нарса ва ҳодисштарда юзберадиган турли хил ўзгаришларни англай бориб, дунё нинг узлуксиз ҳаракатда, ўзгариш ва ривожланишдаэканлигини тушуна бошлагаилар. Улар, шу билан бир га, табиат ва жамият воқеа-ҳодисаларида жуда кўп дав рий, такрорланувчи ҳодмсаларни ҳам била борганлар.Масалан, йил фасллари, кун билан туннинг ўрин аЛ машиши ва шулар каби. Лекин дастлабки даврлардамутафаккирлар ривожланишни бутунлай янги нарса нинг, янги босқичнинг пайдо бўлиши, деб тушунишдаражасига кўтарила олмаганлар.
Ривожланишни бутунлай янги сифат ўзгариши, эокига нисбатан жиддий янгининг пайдо бўлиши, дебтушунишда уйғониш даври Шарқ ва Урта Осиё мута факкирлари, кейинчалик эса ўрта аср христиан, динийва тарих фалсафаси мутафаккирлари бир қадар оддин га кетадилар. Уларнинг қарашларида ривожланиш ғоя сини инсоният жамияти тарихига татбиқ этишга ури нишларни учратамш.
Ривожланиш ғоясини бир бутун дунё ривожланишибилан боғлаб тушунишда муҳим қадамни биринчи бў либ француз файласуфи Рене Декарт қўяди. У, дунёнихудо яратаётиб, унга дастлабки турткини киритган вауни ҳаракатга келтирган, дейди. XVIII аср французмаърифатпарварлари Волтер ва Руссо инқилобий қайтақуришни ўз ичига олган тарихий ривожланиш ғоясиниилгари суришади. Уларнинг издоши Кондорсе эса ўзи нинг жамиятнинг илгарилама ҳаракати, узлуксиз та раққиёт тўғрисидаги таълимотини яратади. Бу мута факкирлар ўз қарашларида ғоявий омиллар (масалан:ахлоқ, дин, ҳуқуқ ва шу кабилар) жамиятни ҳаракатгакелтирувчи, ривожлантирувчи асосий кучлардир, деганғояни илгари сурадилар.
Ниҳоят, ривожланиш тўғрисидаги ҳар хил қараш ларнинг синтези сифатида бир бутун тараққиёт наза рияси фақат немис классик фалсафасидагина пайдобўлди. Бу фалсафанинг асосчиларидан бири И. Кантривожланиш ғоясини қуёш системаси ва барча юлдуз лар дунёсини изохлашга тадбиқ этиб, уни ҳатго инсон нинг ижтимоий ривожланишига, хусусан, инсоннинг
ахлоқии ривожланишига ҳам жорий этишга уринади.Кантнинг шогирди Гердер эса ривожланиш ғоясинибутун халкдарнинг тарихи тараққиётига ва инсониятмаданияти тараққиётига биринчи бўлиб тадбиқ этади.Бу даврга келганда, диалектика тушунчаси энди ри вожланиш ғоясини ифодалай бошлайди.
Диалектикани ривожланиш ҳақидаги ҳар тарафла ма, мазмун жиҳатдан бой ва чуқур таълимот сифатидабиринчи марта немис классик фалсафасининг буюквакили Ҳегель ишлаб чиқди. Ҳегелнинг улуғ хизматишу бўлдики, у биринчи бўлиб, бутун табиий, тарихийва маънавий дунёни бир жараён шаклида, яъни узлук сиз ҳаракат қилиб, ўзгариб, қайтадан тузилиб, тарақ қий қилиб турадиган ҳолда кўрсатди ва бу ҳаракат би лан тараққиётнинг ички боғланишини очиб беришгауринди. Натижада, инсоният тарихи инсониятнингўзининг тараққиёт жараёни сифатида майдонга чиқдива эндиликда тафаккурнинг вазифаси бу жараённингбарча янглишиб юришлари ичида унинг изчил босқич ларини кузатиб бориш ва зоҳирий тасодифлар орасидабу жараённинг ички қонуниятларини исбот этишданиборат бўлиб қолди.
Ҳегелнинг тараққиёт тўғрисидаги бу қараши диа лектика ҳақидаги фалсафий таълимотни янада бойит ди. Ҳегель биринчи бўлиб диалектиканинг барча кате гориялари ва қонунларини таърифлаб берган эди. Ле кин диалектика Ҳегелда мистиклаштирилган, бир то монлама, боши билан турган диалектика эди. ЧункиҲегелнинг фикрича, диалектика «фикрнинг ҳар қан дай илмий кенгайтирилишининг ҳаракатлантирувчижонидир ва у шундай бир принципдан иборатдирки,бу принцип ёлғиз ўзи фаннинг мазмунига имманенталоқа ва зарурият киритади».
Кейинги даврларда фан ва амалиёт ривожи натижа сида диалектика табиат, жамият ва тафаккур тараққиё тининг, улардаги алоқадорлик ва боғланишларнингэнг умумий қонунлари ҳақидаги фан; воқеликдагинарса ва ҳодисалар, уларнинг фикрий инъикослари ўр тасидаги муносабатларни ифодаловчи принциплар,уларни доимо ўзгариш ва ривожланишда, ички зид диятлар тақозоси билан юз берадиган «ўз ҳаракати»да,деб қарайдиган билиш назарияси; ҳар томонлама бой,зиддиятларга тўла тарихий тараққиёт ҳақидаги таъли мот сифатида майдонга чиқади.
Бу диалектика бир бутун борлиқнинг энг умумий алоқадорлиги, ўзгариши ва тараққиети туғрисидагитаълимот сифатида ҳам моддий дунёга, ҳам унингинъикоси бўлган инсон билишига хос таълимотдир.Шунга кўра бу диалектика ўз ичига объектив васубъектив диалектикани олади. Бунда моддий дунё нинг, ундаги нарса ва ҳодисаларнинг алоқадорлик вабоғланишлари, уларнинг ҳаракати, ўзгариш ва ривож ланишлари объектив диалектикани ташкил этади.Моддий дунёнинг инсон миясидаги инъикосига хосбўлган билиш жараёнининг диалектикаси субъективдиалектика — объектив диалектиканинг кишилар мия сидаги инъикосидир. Демак, объектив диалектика — бунарсалар, буюмлар диалектикасидир; субъектив диа лектика эса, объектив диалектиканинг инсон онгидагиинъикоси — яъни, тафаккур диалектикасидир.
Объектив диалектика субъектив диалектикани ву жудга келтиради. Бу жиҳатдан диалектикага янгича ён дошиш Ҳегель диалектикасидан тубдан фарқ қилади.Ҳегель диалектикасига кўра фикр, тафаккур диалекти каси нарсалар, буюмлар диалектикасини яратади, яънисубъектив диалектика объектив диалектикани туғдира ди. Бошқа файласуфларнинг таълимотига кўра эса, ак синча, нарсалар, буюмлар диалектикаси фикр, тафак кур диалектикасини яратади.
Илмий диалектика борлиқ, яъни табиат, жамият ваинсон тафаккуридаги алоқадорликлар ва рмвожланиш ларнинг умумий қонуниятлари ҳақида бизга тўғри йў налиш бериб, дунёни ўзлаштириш ва ўзгартириш йўл ларини кўрсатиб берувчи назариядир, усулдир. Илмийдиалектика дунёнинг ҳақиқий илмий манзарасинияратиб, кишиларда илмий дунёқарашни шаклланти ришга ёрдам беради. Чунки илмий асосланган диалек тика, биринчидан, дунёдаги ҳар бир нарса ёки ҳодиса нинг ҳамма томонларининг бир-бирларига боғлиқ бў лиши ва бир-бирлари билан жуда мустаҳкам алоқадорэканлиги тўғрисида чуқур маълумот берса, иккинчи дан, у босиб ўтилган босқичларни такрорланаётгандекбўлиб кўринадиган, лекин уларни бошқача, янадаюқорироқ негизда такрорлайдиган тараққиёт, тўғричизиқ билан эмас, балки спирал тарзда борадиган,маълум ҳолатларда бошланғич ҳолга гўё қайтгандай бў либ куринган, маълум таназзуллар ва буҳронлар биланбўладигац илғор тараққиёт тўғрисидаги таълимот ҳи собланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |