Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
д) Мазмун ва шакл.Мазмун ва шакл ҳам кишиларнинг борлиқни били шида катта роль ўйнайди. Хўш, мазмун ва шакл нима? Мазмун — нарса ёки ҳодисани айнан шу нарса ёкиҳодиса сифатида ифодаловчи жараёнлар, муҳим эле ментлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. Шакл — мазмуннинг мавжудлик усулини, унингструктурасини, яъни тузилишини ифодаловчи, нарсава ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларининг бир лигидан иборат. Мазмунни ташкил этувчи хусусият лар, зидциятлар, элементлар шаклсиз ифодаланмага нидек, уларнинг мавжудлик усули, структураси, тузи лиши ҳам мазмунсиз намоён бўла олмайди. Демак,мазмун ва шакл муайян бир нарса ёки ҳодисанингбир-бири билан диалектик алоқадор бўлган икки то монидир. Объектив оламда нарса ва ҳодисага оид бўлмагансоф мазмун ҳам, соф шакл ҳам йўқ. Аксинча, фақатмуайян мазмун ва шакл бирлигига эга бўлган нарсаларва ҳодисаларгина мавжуддир. Бунда ҳамиша муайянмазмун муайян шаклда ифодаланиб, муайян шаклмуайян мазмунга эга бўлади. Борлиқдаги ҳар бир нарса ва ҳодиса ўз мазмун вашакл бирлиги туфайлигина мавжуд бўлса-да, улар шубирликни вужудга келтиришда турлича роль ўйнайди.Шакл эса, аксинча, мазмунни ифодалайди. Қисқа қи либ айтганда, мазмун шаклни белгилайди. з) Сабаб ва оқибат.Нарса ва ҳодисалар ўзларининг пайдо бўлишлари,шаклланиш ва ривожланишларида бир-бирлари биланалоқадорликда ва сабабий боғланишларда бўлишиб,уларнинг бири сабаб, иккинчиси шу сабаб туфайликелиб чиққан оқибат бўлади. Уларнинг ўзаро бундайалоқадорлиги сабабий боғланиш дейилади. Бу сабабийбоғланишда бир нарса ёки ҳодиса иккинчи бир нарсаёки ҳодисани вужудга келтиради.Хўш, сабаб ва оқибат нима? Бир ҳодисадан олдин келиб, уни вужудга келтирганҳодиса ёки ҳодисалар гуруҳи сабаб деб аталади. Сабаб нинг бевосита ёки бавосита таъсири билан юз беради ган ҳодиса оқибат дейилади. Масалан, қўлларимизнибир-бирига ишқалаганимизда қўлларимиз қизийди. Буерда икки ҳодиса: ишқаланиш ва иссикликнинг гувоҳибўлиб турибмиз. Лекин бунда ишқаланиш иссиқликникелтириб чиқармоқда, яъни ишқаланиш иссиқликнингпайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Демак, ишқачанишсабаб, исстутик-оқибат бўлмокда. Одатда борлиқдаги ҳар бир ҳодисанинг пайдо бўли ши ва ривожланишида ўз сабаби бўлади ва айни вақт Да унинг ўзи ҳам бошқа ҳодисаларнинг келиб чиқишива ривожланишига сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин. Айрим ҳодисаларни тушунмоқ учун биз уларни уму мий алоқадорликдан айириб олишимиз ҳамда улар ни алоҳида-алоҳида текширишимиз лозим. Бундайҳолда эса бир-бири билан алмашиниб турувчи ҳаракат лардан бири сабаб тарзида, бошқаси оқибат тарзидакўз олдимизда намоён бўлади. Сабаб билан оқибатнинг ўзаро алоқадорлиги саба бият деб аталади. Табиат ва жамиятдаги сабаб-оқибатбоғланишларнинг кишилар фикридаги ифодаси саба бият категориясининг пайдо бўлишига олиб келган.Сабабият ҳодисалар ўртасидаги шундай ички алоқа дорликки, бунда ҳар доим бир ҳодиса мавжуд бўларэкан, унинг кетидан муқаррар равишда иккинчиси со дир бўлади. Кишиларда бир ҳодиса бошқа ҳодисага сабаб бўла ди, деган тасаввур уларнинг амалиёти асосида келибчиққан. Сабабият борлиқца умумий, ҳар томонлама харак терга эга. Сабабсиз оқибатлар йўқ ва бўлиши ҳам мум кин эмас, ҳамма нарсанинг ўз сабаби бор. «Шамолбўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди» — дейди хал қимиз. Сабабият объективдир, у борлиққа инсон ақл идроки ёки қандайдир ғайритабиий кучлар томониданкирилган эмас. Сабабият аксинча, борлиқнинг ўзигахос алоқадорлиги бўлиб, у инсон томонидан шу бор лиқни билиш жараёнида очилади. Айрим ҳодисалар нинг сабаби ҳозирча маълум бўлмаса ҳам, у кейинча лик фан ва ижтимоий амалиёт тараққиёти давомидакашф этилади. Сабаб оқибатга актив таъсир қилади.Бу таъсирнинг хусусияти шундан иборатки, у сабабнингҳал қилувчи кучига асосланган бўлади. Борлиқца доимо маълум вақт муайян аниқ шарт шароит мавжуд бўлган тақдирдагина, сабаб оқибатникелтириб чиқаради. Лекин бу маълум сабаб доимо бирхил маълум оқибатни келтириб чиқаради, дегани эмас.Бунда оқибатнинг келиб чиқиши аниқ шарт-шароит лар, аниқ вазиятлар билан боғлиқ бўлади. Сабабни оқибатни келтириб чиқарувчи шарт-ша роитлардан фарқ қилиш зарур. Сабаб ва оқибат вақт жиҳатдан кетма-кет келиб,бунда сабаб оқибатдан олдин, оқибат сабабдан кейинкелади, яъни сабаб оқибатни келтириб чиқаради. Ле кин борлиқца кетма-кет келувчи ҳар қандай предмет лар ва ҳодисалар бир-бирлари билан сабабий боғла нишда бўлавермайди. Масалан, қишдан сўнг баҳор, баҳордан сўнг ёз, ёздан сўнг кузнинг келиши сабаб ваоқибат боғланиши эмас, улар бир-бирларини келти риб чиқаришмайди. Бу ҳодисаларнинг рўй бериши Ер нинг Қуёш атрофида ўз ҳолатини ўзгартирган ҳолдаайланиши сабабли содир бўлади. Одатда сабабни баҳонадан ҳам фарқ қилиш лозим.Баҳона бевосита оқибатдан олдин содир бўладиган би рор ҳодиса ёки воқеа бўлиб, у ўз моҳияти билан оқи бат сифатида рўй берган ҳодисанинг ҳақиқий ва асо сий сабаби бўла олмайди. Бунда баҳона сабабнингоқибатини келтириб чиқаришда туртки бўлиши, оқи батнинг содир бўлиш жараёнини тезлатувчи омил ро лини ўйнаши мумкин. Масалан, бунга 1991 йил 19—21августдаги фавқулодда давлат комитетини мисол қилибкелтириш мумкин. Бу ўринда эски Иттифоқ емирили шини, унинг ўрнига янги мустақил давлатларнингпайдо бўлишининг сабаблари бутунлай бошқа нарса лар эди. Борлиқцаги барча нарса ва ҳодисалар ўз табиийобъектив сабаблари асосида пайдо бўлади ва ривожла нади. Табиат ҳеч қачон олдиндан белгиланган мақсад ларни қўя олмайди ва қўймайди ҳам. Жамиятда эсааҳвол бошқача, чунки жамиятда онгли мавжудотлар —инсонлар фаолият кўрсатадилар, улар ўз фаолиятлари ни олдиндан белгиланган маълум мақсадлар асосидаамалга оширадилар. Мақсадга мувофиқ фаолият кўр сатиш фақат инсонларга хосдир. Жамиятда киши ни мани қилмоқчи бўлса, аввало, у ўзича буни ўйлайди,унинг ҳақида фикр юритади, бу иш юзасидан маълумрежа тузади, уни амалга ошириш учун ўз олдига маъ лум мақсадларни қўяди ва уларга эришиш учун ҳара кат қилади. Бунда мақсад кишининг ўзи томониданбелгилангани учун, одатда у кўпинча ташқи шарт-ша роитларга боглиқ эмасдай туюлади. Аслида, инсоннингҳар қандай мақсади (нияти, ҳатто орзуси ҳам) объек тив сабаблар асосида тарихий шарт-шароитлар таъси рида, унинг миясида зарурий равишда пайдо бўлади. Умуман, инсоннинг орзу-мақсадлари табиат ва жа мият тараққиётининг объектив сабаблари ва қонуният ларини қатъий ҳисобга олиш асосида пайдо бўлиб,унинг бутун фаолияти, куч-ғайрати шу орзу ва мақсад ларни амалга оширишга қаратилган бўлади. Борлиқда ги сабаб ва оқибат алоқадорликларини тўғри билишкишиларнинг ўз олдиларига қўйган амалий масалала рини ижобий ҳал қилишда асосий омиллардан биридир. Шу билан бирга, жамиятнинг моддий ва маъна вий ҳаётидаги салбий ҳодисаларни бартараф қилишдаҳам, кишиларнинг онги ва хулқ-атворида мавжуд бўл ган салбий ҳолатларга қарши курашда ҳам сабаб ваоқибат категориялари муҳим аҳамиятга эга. Борлиқдаги сабабий боғланишларнинг мураккабзанжирида зарурий ва тасодифий алоқадорликлар ҳаммуҳим роль ўйнайди. Бундай алоқадорликларни зару рият ва тасодиф категориялари ифодалайди. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling