Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ТАРАҚҚИЁТНИНГ МОҲИЯТИ, БОСҚИЧЛАРИ,САБАБЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШИ


Download 4.19 Mb.
bet54/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

4. ТАРАҚҚИЁТНИНГ МОҲИЯТИ, БОСҚИЧЛАРИ,САБАБЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШИ


Диалектиканинг иккинчи жиҳати унинг тараққиёттўғрисидаги таълимот эканлигидир. Чунки табиат важамиятдаги нарса ва ҳодисааар, уларнинг инсон мия сидаги инъикослари — бизнинг тасаввур ва тушунча ларимиз ўзаро боғлиқ ва алоқадор, бир-бирига таъсирва акс таъсир этиб туриши уларнинг доимий равишдаҳаракатда, ўзгариш ва ривожланишда бўлишини тақо зо этади, уларнинг янгилари пайдо бўлиб, эскиларийўқ бўлиб туради. Нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати,ўзгариш ва ривожланишлари уларнинг ўзаро алоқа дорлиги ва боғланишлари асосида содир бўлади. Биз ни қуршаб турган барча нарса ва ҳодисалар: галакти калардан тортиб юлдузларгача, юлдузлардан тортибЕр ва Қуёшгача, Ернинг ўзидан тортиб, ундаги турли туман моддалар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсигача,кишилик жамиятидан тортиб то инсон ва унинг та факкуригача ҳамма-ҳаммаси доимо ҳаракат, ўзгаришва ривожланишдадир. Бир бутун борлиқда содир бў ладиган ҳаракат, ўзгариш ва ривожланиш умумий ха рактерга эгадир. Биз «Борлиқ» мавзусини ўргангани мизда, ҳаракат борлиқнинг умумий яшаш усули,унинг ажралмас хоссаси эканлиги билан танишганэдик. Кундалик ҳаётда «ҳаракат» деганда, одатда, нар са ва ҳодисаларнинг оддий ўрин алмашуви тушинила ди. Диалектикада эса ҳаракатни чуқурроқ тушинила ди. Бундаги «ўзгариш» тушунчаси ҳажм жиҳатдан «ҳа ракат» тушунчасига киради. Чунки ҳар қандай ўзга риш ҳаракатдир, лекин ҳар қандай ҳаракат ўзгаришэмасдир. Ўзгариш нарса ва ҳодисаларнинг бир ҳолат дан иккинчи ҳолатга, бир кўринишдан бошқа кўри нишга ўтишидир. Масалан, янги буюмнинг эскиришива шулар каби. Бироқ «ўзгариш» ўз ичига «ривожла нишни» олади, гарчи ҳар қандай ўзгариш ривожла ниш бўлмаса ҳам.
Ривожланиш эса бу - прогресс1 томон ўзгариш дир. Ривожланиш, аслида шундай ўзгаришки, бундамуайян йўналишдаги янги ҳолат эски ҳолатнинг,юқори босқич қуйи босқичнинг ўрнини олиб, эскинарса ва ҳодисалар йўқолиб, улар ўрнини янги нар1 Прогресс (лотинчи ргоёгския сўзидан олинган бўлиб, янгининг ривожи,олдинга томон ҳаракат, ривожланишда қуйи босқичдан юқори босқичга утиш,дсгани) — илгарилаб борадиган тараққист.
са ва ҳодисалар олади. Ўзгариш эса ривожланишданшу билан фарқ қиладики, у ўз ичига регресс'ларниҳам олади.
Ривожланиш — бу прогрессдан иборат ўзгариш бў либ, кенг маънода қуйидан юқорига, оддийдан мурак кабга қараб илгарилаб борувчи ҳаракатдир. Ривожла ниш шундай ўзгаришки, у нарса ва ҳодисаларнингқуйи босқичи ўрнини юқорироқ босқич олишидир.Ривожланиш бошқа жиҳатдан нарса ва ҳодисаларнингмикдор ва сифат жиҳатдан тубдан ўзгариб, бошқа нар са ва ҳодисаларга айланишидир. Ривожланиш, умуманолганда, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат эмас, уни бундайтушуниш хатодир. Бундай тушунишни табиат ривож ланиши ҳам, жамият тарихи ҳам рад этади. Ҳар қандайреал ривожланиш спиралсимон ҳолда, унинг ҳар бирянги ўрами олдингисига қараганда кенгроқ, бойроқ,мазмунлироқ, юқорироқ асосда эгри-бугри йўллар би лан содир бўлади.
Фан ва ижтимоий-тарихий амалиёт шуни кўрсата дики, табиат, жамият, инсон ва инсон тафаккурига хосбўлган асосий умумий хусусиятлардан бири — бу улар да прогресс томон ривожланишнинг, яъни тараққиёт нинг мавжудлигидир.
Ноорганик табиатда ривожланиш моддий объект ларнинг, улардаги ўзаро алоқадорлик ва ҳаракат турла рининг тобора мураккаблашиб бориши тарзида намоёнбўлади.
Органик табиатда эса ривожланиш тирик орга низмларнинг ташқи муҳитга мослашуви асосида,улардаги табиий ва сунъий танланиш жараёнида эс ки, содда турларнинг ўрнига янги, мураккаброқ тур ларнинг пайдо бўлиб, уларнинг такомиллашиб бори шида ифодаланади.
Инсоннинг ривожланиши дейилганда эса, одам нинг тобора ижтимоийлаша бориб, меҳнат, тил, онг ваахлоқнинг таъсири туфайли ижтимоий зот — инсонгаайлана бориши, ниҳоят, ибтидоий жамоа тузуми ки шисидан то ҳозирги давр кишисигача босиб ўтилганбосқичлар тушинилади.
Прогресс томон ривожланиш, айниқса, жамиятҳаётида яққол кўзга ташланади. Жамиятдаги ривож ланиш бир қуйи ижтимоий-иқтисодий босқичдан ун1 Регресс (лотинча ге§ге«ш — сўзидан олинган булиб, орқага томон ҳара кат, қайтиш дегани) — салбий томон ўзгариш, ортга қайтиш, юқоридан қуйитомон бориш.
га нисбатан прогрессивроқ, тбқорироқ ижтимоий иқтисодий босқичларга ўтиб бориш асосида рўй бе ради.
Инсон тафаккури жараёнига хос ривожланиш эса,бу инсон билишининг билмасликдан билишга томон,тўла бўлмаган билимлардан тўлароқ билимларга то мон, оддий билишдан илмий билишга томон юксалибборишидир.
Биз кўриб ўтган соҳаларнинг ҳар бирида прогресстомон ривожланиш ўзига хос шаклларда юз беради.Шу билан бирга, уларнинг ҳаммасига хос ривожла нишнинг умумий томонлари ҳам бўлиб, улар бирликдабир бутун дунёнинг умумий ривожланиш манзарасиниифодалайди.
Умуман, биз ривожланиш атамасини жуда кўп иш латамиз, у бизга тушунарлидек, туюлади. Аслида эса,бу тушунча ифодалаган жараён, биз ўйлагандек, унча лик содда эмас. «Ривожланиш» тушунчаси кўп ҳоллар да олға қараб боришнинг синоними сифатида «прогре сс» тушунчасига тенглаштирилади. Бугунги кунда ин соният жамиятининг ривожланиши, унда содир бў лаётган ўзгаришлар ривожланишнинг мураккаб жараёнэканлигидан далолат бермоқда.
Унда муайян даврий ўзгариш билан бир қаторда,прогрессга томон такрорланмас ўзгаришлар, турли хнлзигзаглар мужассамлиги ҳам маълум бўлмоқда. Айниқ са, кейинги пайтларда жамиятда юз бераётган ўзга ришлар таҳликали тенденциялар, ҳалокатлар хавфибўлган жараёнларни ҳам ўз ичига олишлиги равшанбўлмоқда. Бу жараёнларни тўғри тушуниб олиш вауларга тўғри ёндошиб, тўғри хулосалар чиқариш учунбизга янгича фикрлаш жуда зарур бўлмоқда. Масалан,бизнинг шу пайтгача ўйламасдан табиат бойликлари дан талон-тарожлик билан фойдаланиб келишимиз на тижасида бугунги кунда табиат ўз бошидан умумийтаназзўл (танглик)ни кечириши хавфи пайдо бўлди.Шунинг учун табиат ва жамиятда юз бераётган ҳозир ги жараёнларнинг таҳлили ривожланишнинг фалсафийтушунчасини қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда.Бунга сабаб ривожланиш жараёнида турли хил ўзга ришларнинг зиддиятли характерлари намоён бўлаёт ганлигидир. Ривожланиш жараёни шу билан бирга, ўзтабиатига кўра турлича йўналишдаги, бир-бирига қа рама-қарши ва айни вақтда бир-биридан ажралмастенденцияли томонларга ҳам эга. Бу тенденциялар
дифференциация1 ва интеграция2 жараёнларинингбирлигидан иборатдир.
Шуни айтиш керакки, ривожланишнинг турли то монлари, босқичлари. унинг конкрет хусусиятларитурли конкрет фанлар томонидан ўрганилиб, уларнингҳар бири ўзининг соҳасига оид алоҳида ривожланишназарияларини ишлаб чиқади ва мукаммаллаштирибборади. Масалан, ҳозирги замон космологияси кои нот, айрим галактикалар, турлича космик объектлар нинг келиб чиқиши каби назарияларни ишлаб чиқ мокда. Эволюцион биология эса тирик организмлар нинг ривожланиши, уларда содда турлардан мураккабтурларнинг қандай келиб чиқиши ҳақида ўз назария ларига эга. Тарих фанида эса кишилик жамиятинингривожланиш қонуниятлари ҳақида турли на-зариялармавжуд; тилшунослик фани бўлса турли тилларнингривожланиш қонуниятлари ҳақидаги назарияларниишлаб чиққандир. Булар ривожланишнинг турликонкрет махсус соҳаларига оид назариялардир.
Ривожланишнинг турли махсус фанлар соҳаларигаоид бундай назарияларининг умумий жиҳатлари диа лектиканинг тараққиёт назариясида ифодаланади.Диалектиканинг тараққиёт назарияси эса бир бутунборлиқнинг ҳаракати, ўзгариши ва ривожланиш қо нунлари ва принципларини ўз ичига олган умумфалса фий таълимотдир. Тараққиётнинг бу умумфалсафийназариясининг вужудга келиши ва шаклланиши ҳам ўзтарихига эга.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling