Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


а) Миқцор ва сифат ўзгаришлари бирлиги


Download 4.19 Mb.
bet55/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

а) Миқцор ва сифат ўзгаришлари бирлиги.


Бизни қуршаб турган нарса ва ҳодисаларни ўрганарэканмиз, улар бир-бирларидан ўзларининг турли хусу сиятлари билан фарқланишларини кўрамиз. Бундауларни бир-биридан фарқ қилдирувчи нарса — улар нинг сифатидир.
Сифат деб, нарса ва ҳодисаларга нисбий барқарор лик бакишлайдиган, уларнинг ички муайянлигинитаъминлайдиган, бир нарса ва ҳодисани иккинчи нар са ва ҳодисадан фарқ қилдирадиган барча муҳим белгива хусусиятларнинг бирлигига айтилади.
1 Дифференциация (лотинча сЦйегеш1а — сўзидан олинган бўлиб, бўлиниш,парчаланиш, тармоқданиш, фарқланиш маъноларини билдиради) — ривожла ниш жараёнида нарса ва ҳодисаларнинг турли кўриниш ва шаклларга кириши. г Интеграция (лотинча ш1е8ега1ю — сўзидан олинган бўлиб, бир бутунҳолга келиш, бирикиш каби маъноларни билдиради) риножланиш жараёни Да ттли қисмларга бўлинган нарса ва ҳодисалар томонларининг қайтаданбириИ1ши.
Сифат бир нарса ёки ҳодисани бошқа нарса ёкиҳодисадан ажратиб турадиган шундай муайянликки,унинг ўзгариши унинг ўрнига бошқа нарса ва ҳодиса ни вужудга келтиради.
Табиат ва жамият жуда кўп хилма-хил нарсалар,воқеа ва ҳодисаларнинг бирлигидан ташкил топган.Уларнинг бундай хилма-хиллиги нарса ва ҳодисаларўртасидаги сифатий тафовутларнинг ифодасидир. Ма салан, ноорганик табиат билан органик табиат сифатжиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Органик табиатўз атрофидаги муҳит билан узлуксиз модда алмашинибтуради. Ноорганик табиатда бундай модда алмашинишбўлмайди, ўз навбатида, органик табиатнинг турлиқисмлари ўртасида, масалан, ўсимликлар билан ҳай вонлар ўртасида ҳам сифат жиҳатдан фарқ бор. Бироқ,инсон уларга нисбатан бутунлай бошқача сифатга эга.
Одатда бир нарса ёки ҳодисанинг сифати бошқанарса ёки ҳодиса билан бўлган муносабатида аниқла нади. Шу билан бирга, сифат бир нарсани иккинчибир нарсадан ажратибгина қолмасдан, балки унингбошқа нарсалар билан боғлшутигини ҳам кўрсатади.Шунинг учун муайян сифатга эга бўлган нарса ва ҳо дисаларни бир-биридан ажратиб, бир томонлама ўрга ниш билан чегараланмай, балки уларни бир-бири би лан боғлайдиган умумий хусусиятлари асосида ҳам ўр ганиш зарур. Агар органик табиатдаги тирик орга низмнинг атроф-муҳит билан модда алмашинишитўхтаб қолса, бу организм ҳалок бўлади, ўзининг ти риклик сифатини йўқотади, чунки тирик организм нинг тириклиги, ундаги ҳаётнинг моҳияти модда алма шинувидан иборат.
Нарса ва ҳодисаларнинг сифати уларнинг хусусият лари орқали намоён бўлади. Ҳар бир нарса ёки ҳодисакўпгина хусусиятларга эга бўлиб, бу хусусиятларданбир қанчаси бирикиб, шу нарса ёки ҳодисанинг муайянсифатини ташкил қилади. Бунда сифат билан хусусиятбир нарса эмаслиги маълум бўлади. Сифат нарса ваҳодисанинг умумий характеристикасини бериб, унингмоҳиятини ифодалайди. Хусусиятлар эса сифатнингифодасидир, уларнинг муҳим ва номуҳим хусусиятлариўзгариши билан уларнинг сифати ҳам ўзгариши мум кин. Бундан маълум бўладики, нарса ва ҳодисаларнингмуҳим хусусиятлари уларнинг сифатининг ўзгаришла рида катта роль ўйнайди.
Нарса ва ҳодисалар номуҳим хусусиятларини йўқотишлари ёки янгидан ҳосил қилишлари натижасида,улар ўз сифатларини ўзгартирмайдилар. Агар бу нарсава ҳодисалар ўзларининг муҳим хусусиятларини йўқот са еки ўзгартирсалар, улар янги сифатга ўтадилар. Ма салан, бензин учун ранг муҳим хусусият эмас. Бензинрангини йўқотгани ёки бошқа рангга киргани билан убошқа суюқдикка айланмайди. Тез ёнувчанлик эсабензиннинг муҳим хусусиятидир. Бензин ўзининг бухусусиятини бирор сабаб билан йўқотса, у двигательучун ёнилғи бўлмай қолади, натижада, сифат жиҳати дан бошқа химиявий моддага айланган бўлади.
Нарса ва ҳодисаларнинг сифат ва хусусиятлари ҳамобъективдир.
Шуни айтиш керакки, борлиқдаги нарса ва ҳодиса лар бир-биридан фақат сифатлари билан эмас, балкимиқдорлари билан ҳам фаркланадилар. Уларнинг си фатлари доимо миқдорлари билан бирга мавжуддир.
Нарса ва ҳодисалардаги сон, ҳажм, даража кабитомонларнинг муайянлиги миқдор деб аталади. Нарсава ҳодисаларда миқдор турлича ифодаланади. Улардамиқдор бир ҳолатда сон тариқасида, иккинчи ҳолатдаўлчов даража тариқасида, учинчи ҳолатда эса нарса ваҳодисаларнинг макондаги ўзаро муносабати (узунлиги,кенглиги, баландлиги) тариқасида ифодаланади.
Ижтимоий ҳодисаларнинг миқцор муайянлигини,табиат ҳодисаларида бўлганидек, ҳамма вақт ҳам аниқифодалаб бўлмайди. Лекин бунда ҳам сифат ва миқдорбирликда бўлади. Масалан, бир ижтимоий тузум ик кинчи ижтимоий тузумдан ишлаб чиқарувчи кучлар нинг тараққиёти, ишлаб чиқариш муносабатларинингхарактери жиҳатидан фарқ қилиши билан бирга (си фат), ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, унумли меҳ нат билан шутулланувчи одамларнинг сони, миллийдаромаднинг маълум миқдори, унинг жамият аъзола рига тақсимланиши (миқдор) ва шу кабилар биланфарқ қилади.
Миқдор ҳам сифат каби объектив мавжуд бўлиб, упредмет ва ҳодисаларнинг энг муҳим томонини ифода лайди.
Шунинг учун нарса ва ҳодисаларни ўрганишдауларнинг миқдор ва сифатини, узвий боғлиқлигиниэътиборга олмоқ лозим. Ҳар бир нарса ва ҳодисамуай&н миқдор ва сифат бирлигидан иборат меъёргаҳам эга бўлади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг миқдорва сифат бирлигини қамраб олувчи чегарадир. Бошқача қилиб айтганда, сифат билан миқдорнинг бирлигимеъёр, дейилади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг шун дай муайянлигики, унинг бузилиши нарса ёки ҳодиса нинг сифатининг ўзгаришига, унинг бошқа сифатгаўтишига, яъни бошқа нарса ва ҳодисага айланишигаолиб келади.
Ижтимоий ҳодисаларда меъёрнинг роли жуда кат тадир. Айниқса, санъатда меъёр жуда муҳимдир. Та биат ва инсон гўзаллигини меъёрдан чиқиб ифодалашмумкин эмас. Меъёр маънавий-ахлоқий ҳодисаларгаҳам тааллуклидир. Ҳар бир ижтимоий тузумда унингахлоқий нормалари доирасидан чиқиб кетилса, у жи ноятга айланиб кетади. Чунки бу чегарадан, яънимеъёр доирасидан чиқиш билан бир фаолият бошқабир фаолиятга айланади. Бундай ҳолда одатда бошқасифат ва миқдор бирлигига асосланган янги меъёр ву жудга келган бўлади.
Нарса ва ҳодисалар ўз мавжудлигининг маълумдаврларида сифат ва миқдор бирлигини, яъни олдингисифатларини сақпайдилар. Бу даврда уларда фақат му ҳим бўлмаган миқдор ўзгаришлари содир бўлади. Би роқ бу жараён вақтинчадир. Тараққиётнинг маълумбосқичида миқдор ўзгаришлари шундай даражага ета дики, энди янги миқдор ўзгаришлари мумкин бўлмайқолиши туфайли, заруран сифат ўзгаришларига ўтади.Масалан, миснинг ҳарорати 600°С ёки 1000°С га етка зилганида ҳам, унинг агрегат ҳолати ўзгармайди, аммоҳарорат 1083°С га етганда мис эрий бошлайди, яъни уянги сифатига ўтади. Бунда нарсанинг эски сифат че гарасининг бузилиши натижасида, унинг олдингимеъёри ҳам ўзгаради, яъни янги сифат ва миқдорга эгабўлган янги меъёрдаги нарса вужудга келади.
Борлиқцаги нарса ва ҳодисаларда сифат ўзгаришиулардаги миқдор ва сифатнинг ўзгаришлари натижаси да содир бўлади. Бунда миқдор ўзгаришлари сифат ўз гаришларига ўтгани каби, сифат ўзгаришлари ҳаммиқдор ўзгаришларига ўтади. Ривожланиш жараёнида ги бир-биридан фарқ қилувчи бу икки хил сифат вамикдор ўзгаришлари, узлуксизлик ва узилишнинг бир лиги сифатида намоён бўлади. Узлуксизлик — бу нар са ва ҳодисаларнинг ривожланишидаги миқдор ўзга ришларини ўз ичига олади. Бу узлўксиз ривожланишдаврида нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши миқдорўзгаришларини ўз ичига олади. Бу узлуксиз ривожла ниш даврида нарса ва ҳодисаларда ички ўзгаришлар
юз берса-да, бу ўзгаришлар шу нарса ёки ҳодиса мо ҳиятини бутунлай ўзгартириб юбормайди. Бунда нарсаёки ҳодиса ўзининг олдинги сифатини саклаб қолади.Узилиш эса шу нарса ва ҳодисалар ривожланишидаэнди янги миқдор ўзгаришлари мумкин бўлмай қолганбир пайтда юз берадиган сифат ўзгаришларини ифода лайди. Узилиш — бу ўзгариш ва ривожланиш жараё нида нарса ёки ҳодисанинг бир сифат муайянлигиданиккинчи сифат муайянлигига ўтиши демакдир. Ўзга риш ва ривожланишда миқдорнинг сифатга ўтиши, эс ки сифатнинг янги сифатга айланиш жараёни фалса фада узлуксизликнинг узилиши, дейилади. Айни шуузлуксизликнинг узилиши туфайли бир сифатдан ик кинчи сифатга ўтиш жараёнини фалсафада сакраш,деб аталади. Сакраш нарса ва ҳодисаларнинг бутунузлуксиз ривожланиш давомида тайёрланиб, шу узлук сиз ривожланиш моменти тугаб, узилиш содир бўлишибилан зарурий равишда юз беради. Масалан, моддийолам ривожланишида ноорганик табиатдан органиктабиатнинг пайдо бўлиши, айни вақтда букж сакрашбўлган. Сакраш бирданига, тўсатдан бўладиган ҳолат гина эмас балки янги сифат элементлари кўпайишиорқали юз берадиган тадрижий жараён ҳамдир.
Сакраш ўз характерига кўра табиат ва жамиятдахилма-хил бўлиб, улар бир-бирларидан фарқ қилади лар. Масалан, табиатдаги сакрашлар ундаги эски си фатдан янги сифатга ўтишлар инсоннинг иродасигабоғлиқ бўлмаган ҳолда, табиий-тарихий жараённингоқибати сифатида юз беради.
Ижтимоий ҳаётдаги сакрашлар эса табиатдаги сак рашлардан фарқ қилиб, улар кишилар томониданобъектив заруриятларни англаш натижасида тайёрла нади ва амалга оширилади. Жамият тараққиётидагисакрашларнинг ўзига хос томони шуки, бу сакрашларэски ижтимоий тузумни йўқ қилиш ва янги ижтимоийтузумни ўрнатадиган ижтимоий инқилоблар, тадрижийривожланишлар орқали амалга оширилади. Сакрашларинсон тафаккури тараққиётига, унинг билимлар тизи мининг ривожланиб боришига ҳам хосдир. Илм-фансоҳасида секин-аста тўпланиб борган фактлар, маълу мотлар ва билимлар асосида инсон ўз ақп-идроки би лан ихтиро ва кашфиётлар қилиши, янги қонуният ларяи очиши мумкин.
Юқоридаги фикрларга асосланиб сакрашларниикки 1урга бўлиш мумкин: биринчиси — портлаш
йўли билан бўладиган сакрашлар, иккинчиси — се кин-аста тадрижий йўл билан бўладиган сакрашлар.Биринчи тур сакрашларнинг ўзига хос хусусияти шун дан иборатки, бунда нарса ва ҳодисаларнинг янгисифатга ўтиши тезлик билан юз беради. Масалан, ки мёвий жараёнларда реакцияга киришган модда тезликбилан эски сифатдан янги сифатга ўтади, бошқа кимё вий моддага айланади.
Сакрашнинг иккинчи турида эса эски сифат элемент ларининг аста-секин йўқолиб бориши ва янги сифатэлементларининг аста-секин тўпланиши натижасида ян ги сифат пайдо бўлади. Бундай сакраш турига тилнингривожланишини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Демак, ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай ривожла ниш микдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро бир-би ригаўтиши орқали содир бўладиган жараёнларданиборат.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, миқцор ва си фат ўзгаришларининг бир-бирига ўтишини билишфақаё илмий билиш учунгина эмас, балки амалий фао лият учун ҳам катта аҳамияти бор. Масалан, республи камиз мустақилликка эришди. Лекин уни саклаш, мус таҳкамлаш ва ривожлантириш биздан ҳар доим чидамва матонат билан ишлашни талаб қилади. Чунки, Ўзбе кистоннинг ўз тараққиёт йўли «сохта инқилобий сак рашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва кучли ижтимоийларзаларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятлитараққиётга ўтиш — танлаб олинган йўлнинг асосиймазмуни ва моҳиятидир.»1 Ўзбекистон ҳақиқий демок ратик ва ривожланган давлатга айланиши учун (яъниянги сифатга эга бўлиши учун) жуда кўп иқтисодий,сиёсий ва маърифий тадбирларни амалга ошириш ке рак. Бунда ёшларнинг, бўлажак юқори малакали мута хассисларнинг жонбозлик кўрсатишлари ҳал қилувчиаҳамиятга эга.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling