Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
ТАРИХИЙ ЖАРАЁН. УНИНГ МАЪНОСИ,МАҚСАДИ ВА ЙЎНАЛГАНЛИГИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
5. ТАРИХИЙ ЖАРАЁН. УНИНГ МАЪНОСИ,МАҚСАДИ ВА ЙЎНАЛГАНЛИГИТабиатдаги ҳар қандай ўзгариш стихияли тарздарўй беришини фан аллақачон кўрсатиб берган. Бунданфаркли ўлароқ, ижтимоий ўзгаришлар кишиларнингмуайян манфаатларини ифодалаган онгли фаолиятла ри натижаси сифатида содир бўлади. Ана шундай йўлбилан ижтимоий тарих деб аталган мураккаб сиёсийиқтисодий, ижтимоий, маънавий жараёнлар юзага ке лади ва давом этади. Агар булар табиатдаги жараёнларбилан муқояса қилинса, даставвал такрорланишларкўзга ташланади. Аҳамиятлиси яна шундаки, бу так рорланишлар қагьий меъёрда юз беради. Бу борадагиумумийлик ва ўзига хослик ҳам турлича таҳлил этилга ни маълум. Масачан, юксакроқ ривожланган юнонларва хитойликлар ўзларининг теварак-атрофидаги халқ лардан юқорилигини «юнонлар» ва «бошқалар», «хи тойликлар» ва «бошқалар» каби тушунчалар орқаликўрсатганлар. Албатта, бу фикрлар анча юзаки бўлиб,ижтимоий тарихни тушуниш учун туртки бўлган холос. Булар тарихий жараён таҳлилига ёндошишнингтурли-туманлиги, муаллифларнинг шунчаки инжиқ ликлари бўлмай, балки инсоният жамиятининг ўзгари ши мураккаблигининг ифодасидир. Кишилик жамияти жараёнлари кечиши хусусидагиқадимги юнон тарихнавислиги ғоялари Ўрта аср му сулмон тафаккури вакиллари томонидан ривожланти рилди. Ўз навбатида Юнон ва Шарқ мутафаккирларирояларини қабул қилган Оврўпа Уйғониш даври мута факкирлари ва маърифатпарвар файласуфлар, айниқ са, италиялик Ж. Вико1 немис И. Гердер2 ва бошқалар 1 Вико «Миллатларнинг умумий табиати тўгриеидаги янги фаннинг асос ланиши» номли асарида кишнларнинг ижтимоий табиатцаан келиб чиқиб иж тимоий тарихнинг ички сабабларини аниқлашга уринди. 2 Унинг «Инсоният тарихи фалсафаеига доир гоялар» асарида тарихийжараённинг умумий йўналганлши гояси инсонни тарбиялаш иа такомиллаш тириш назифалари билан богланади. ижтимоий ўзгартиришларнинг бош омилини (тарихгамонистик қараш) ёки омиллар йиғиндисини (плюра листик қараш) ўрганишга ҳаракат қилдилар. Янги за мон файласуфлари ҳам бу йўналишда фикр юритиб,ижтимоий объектлар алмашинуви ва жараёнлари даво мийлиги тартиботи ва ҳоказоларни анча чуҳур изоҳита дилар. Даставвал, улар эътибор берган масала — жа мият ўзгариши маълум макон ва вақтда юз беришмуаммоси бўлди. Алоҳида олинган инсон борлигида ҳам, жамиятмиқёсида ҳам макон ва вақт яхлит идрок этилади.Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ижтимоий ма кон ва вақт алоҳида борлиқ соҳасининг ажралмасхоссаларидир. Ижтимоий жараёнлар моҳияти физи кавий макон ва тақвимий вақт ўлчовларида ўз акси ни топа олмайди. Ижтимоий ўзгаришларнинг вақтдаузлуксиз ва узилиш, муайян маром ва маромсизликкўринишларида кечиши уларга муайян тарзда қа рашни тақозо этади. Бундай қарашлардан бири ижтимоий даврийликназариясидир. Уни маятниксимон (кичик тизимда),доиравий, бурамасимон (ўртача катталиқдаги тизим ларда) ривожланиш шакллари сифатида тушунишмумкин. Тарихий жараённи чизшути тарзда тасаввур қилишҳам мавжуд. Бу таълимотда оламнинг яратилишиданбошланган йўли охиригача бир йўналишда, текис да вом этади, деб тушунтирилади. Немис файласуфлари К. Маркс ва Ф. Энгелъснингқарашларига кўра ижтимоий жараёнлар табиий-тари хий тарзда кечади. Бу таълимотга кўра, тарихий ри вожланиш босқичлари изчил равишда ижтимоий-иқ тисодий формациялар шаклида давом этади. Бунданэса тарихни даврларга бўлиш — қадимги давр — қул дорлик, ўрта асрлар — феодализм, янги замон — капи тализм ҳамда энг янги давр — социализм ва комму низм тўғрисидаги қарашлар майдонга келади. Бу нуқтаиназар, ҳозир дадил айтиш мумкинки, тарих сабоқлари да ўз тасдиғини топмади. Кишиларнинг турмуш тажрибаси ва фан маълу мотлари кўрсатишича, тарихий жараённи ўрганишкўп вариантлилик ёндошуви асосида амалга ошгани Ла мақсадга мувофиқ бўлади. Албатга, бу вариантларшартли табиатга эга бўлиб, улар мутлакташтирил маслтги лозим. Негаки, инсон ҳам, инсоният ҳам охир-оқибатда узлуксиз кечаётган ўз муҳити жараё нини ичида бўлганлиги туфайли тарих тўғрисида яго на, сўнгги ҳақиқатни айтиб бўлмаслиги ўз-ўзидан ту шунарлидир. Инсоният томонидан ўз борлиғи моҳиятини маъна вий англаши йўналишлари хусусида гапирилганда, эк зистенциализм, танқидий рационализм таълимотлариустида ҳам тўхтаб ўтмоқ лозим. Улардан биринчисидатарихий жараён масаласи мулоҳазалар марказига қўйи либ, унинг маъноси инсоният ҳаёти маъноси ва мақса ди билан боғланади. Экзистенциализмнинг таникливакили Карл Ясцерс бу боғликлик сабаби инсоннингбиологик табиатида эмас, балки унинг моҳияти деббилади. Инсоний моҳият эса инсон маънавий кучла рининг эркин намоён бўлишидир. Танқидий реализм таълимотининг асосчиси КарлПоппер ижтимоий тарихда маъно ва мақсад бўлишинирад этади. Унинг таъкидлашича тарихий жараёнмаъносиз бўлиб, унга ҳеч қандай ялпи умумлашмаларва мулоҳазаларни қўллаб бўлмайди. Поппер, айниқсасиёсий ҳокимият тарихини умумий тарих даражасигакўтаришга қатъиян қарши чиқади. Унинг нуқтаи наза рича, сиёсий ҳокимият тарихи — бу барча кишилар нинг умидлари, курашлари ва интилишларининг реалтарихи бўлмай, балки халқаро жиноятлар ва ялпи қо тилликлар тарихидир. Ижтимоий жараёнлар табиати билан боғлиқ маса лаларни изоҳлашда «ҳаёт фалсафаси» оқими вакиллари дан Фридрих Ницше, Освальд Шпинглер ва уларнингтаъсирида шаклланган файласуфларнинг қарашлариэътиборга моликдир. Буларнинг фикрича, инсонияттарихи асосига «оврўпацентризм» ёки «осиёцентризм»тушунчалари ифодалайдиган мазмунни қўйиш мантиқ қа зиддир. Тарихий жараёнда Ер юзида кетма-кет, айни бирвақтда мавжуд бўлган турли цивилизацияларнинг бирхил маъно ва аҳамиятга моликлиги ҳозир кўпчиликтомонидан тан олинган. Цивилизациявий ёндашиш жа мият маданий-тарихий ўзига хослигини ва қатор бос қичларга бўлинишини таъкидлайди. Бундай ёндашишгабиноан цивилизациялар динамик тузилмаларнинг тад рижий хилидан (типидан) иборат бўлади. Инглизфайласуфи ва тарихчиси Арнольд Тойнби «тарихни би лишда» 21 та цивилизацияни фаркайди. Тарихий жа раённинг маъноси, файласуф таъкидлашича, диний тадрижийлик ва инсоният маънавий1 такомиллашуви дан иборатдир. Шу билан бирга, цивилизациялар ўзаромаънавий асосда боғлангандир. Кишилик тарихи зиддиятли тусда кечади. Ижти моий жараёнлар бир томондан умумийликка эга бўлса,иккинчи томондан ўзига хос шаклларда ҳам юз беради.Тарихда турли жамият моделларининг амалга ошиши,унинг турли таркиб ва усулларда қарор топиши шусабаблар билан тақозо этилган. Ҳар бир тарихий бос қичда у ёки бу ижтимоий тузилманинг мазмуни вашакли, мавжудлик усули турли-туман аниқ олинганомиллар йиғиндиси билан белгиланишини шулар би лан тушунтириш мумкин. Тарихий жараёндаохир-оқибатда ўзига хос объек тивлик амал қилади. Ўз навбатида жамият илгариламаҳаракатининг бундай объектив юз бериши бу ҳаракаттаркибий қисмларининг ўзаро бирликда олинишинишарт қилиб қўяди. Ушбу бирлик ижтимоий тарихдаворислик бўлишни ҳам изоҳлайди. Ҳақиқатдан ҳам,ҳар бир авлод ўзидан олдинги авлоднинг меросхўри дир. Айни бир пайтда у ҳам навбатдаги авлод ҳаётшароитларини объектив равишда тайёрлайди. Кўриниб турибдики, жамият тарихи илгарилама йў налгандир. Унинг бу табиатидан ижтимоий тараққиёттўғрисидаги масала ўртага чиқади. Инсоният тарихи жараёнига аксиологик ёндошиш га кўра юз берган воқеаларнинг тараққиёт талабларигамос келиши ёки аксинчалиги билан ўлчаш ҳам мав жуд. Бунда кимдир тараққиёт кўрсаткичига давлат сиё сатини олса, бошқалар иқтисодиётнинг ташкил этиш ни, учинчилари маънавиятга катта эътибор беришниолади. Конкрет тарихий даврларда тараққиёт мезонла рига муносабат ҳам доим ўзгариб туради. Хўш, тараққиёт тўғрисидаги қарашлар объективмазмунга эгами? Қўйилган саволга жавоб бериш учун«тараққийпарвар», «реакционер» ва «инқироз» тушун1 Албатта, фақат маънавий омилларни белгиловчи дсб қараш ҳам иқтисо дист ёки жамият ижтимоий-сиёсий институтларининг ўрнини мутлақлашти ришдан фарқ қилмайди. «Цивилизация» тушунчасида буларнинг ҳар бири тар кибий қисм сифатида акс этса-да, бунда, дастапвал тарихнинг ҳар бир босқи чидаги маънавий ҳолат — миллий ски минтақавий мснталитет тўлароқ аксэтади. Уз навбатида бу тушунчадан кенг халқ оммасининг илҳомбахш бошгояси ёки эътиқодини рўёбга чиқарадиган ақлий йўналиш сифатида фойдала нади. Цивилизациявий снлошиш мантиқига кўра ҳар бир халқ, миллат ва шахсялпи тарих дарахтининг мсиаларшшр. Албатга бу дарахтнинг шохлари, япроқ лари ва куртаклари бетакрор томонларга ҳам эга эканлиги ҳеч кимда шубҳаУйй&майди. чаларининг нисбатини аниклаш лозим бўлади. Бундаҳозиргача юқоридаги масалалар хусусида амадца бўлганжавобларни соғлом ақл, илмийлик ва бевосита воқе лик, айниқса, амалда ўзининг ҳаётийлигини кўрсатгандунёқараш — методологик нуқтаи назаридан таҳлилқилмоқ лозим. Шунга мувофиқ «инқилоб», «ислоҳот»ва «тадрижийлик» тушунчаларининг фалсафий пара дигмаларини қайта кўриб чиқиш зарур бўлади. Умуман олганда, жамият тараққиётининг моҳияти вамақсади инсониятнинг ҳозирги ривожланиши мисолидаяққол кўзга ташланмоқда, яъни кишилик жамиятитўхтовсиз равишда ривожланиб, илгарилаб бораверади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling