Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet71/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

г) Шахс ва демократия.


Шахс моҳиятининг кўпгина муҳим қирралари,унинг табиатидаги қатор жиҳатлари, имконияти, бажариши лозим бўлган вазифалари, ҳаётий роллари ва ҳо казолар қулдорликдан бошлаб инсониятнинг бутун та рихи давомида жамият қандай ташкил қилинганига,сиёсий ҳокимиятнинг ўрнига ҳамда амалдаги ҳуқуқийтизимлар қай тарзда мавжудлигига боғлиқ бўлади.Бошқача қилиб айтганда жамиятнинг демократия вийлик даражасига боғлиқ ҳолда шахснинг сифатларишаклланади.
Демократия цивилизация тонгидаёқ қарор топганбўлиб, инсониятнинг буюк қадрияти ҳисобланади. Би роқ жамият илгарилама ривожланишининг бутун бос қичларида демократия ё саҳнадан анча вақтга тушибкетиб, ё қисқа вақт тикланиб, мутафаккирларнинг ўй фикрлар марказида инсон билан инсон, инсон биланжамият уйғунлигини таъминлайдиган ижтимоий бор лиқнинг шаклларини топишга уриниш ётарди. Шарқуйғониши доирасида Форобий ва бошқалар антикдаврнинг демократияга доир қарашларини ривожлан тириб анча илгарилаб кетган эдилар. Мовароуннаҳрдажамиятни ташкил этиш ва бошқаришнинг ўз давриучун типик жиҳатлар дастлаб Хоразмшоҳлар, кейинроқАмир Темур даврида ривож топди. Буларда (масалан,Темур тузукларида) жамият ва шахснинг сиёсий-ҳуқу қий мақомлари акс этган эди.
Янги замон тарихининг бошларида демократияинглиз, француз, немис ва америка мутафаккирларитомонидан инсон қадр-қимматини таъминлаш восита си сифатида қаралиб, давлатнинг ҳуқуқий белгилан ганлиги масаласи кун тартибига қўйилди. Буларнингтаълимотларида жамият ҳар бир аъзосининг фуқаро вий жиҳатдан ҳам, ақлий-етуклик жиҳатидан ҳам воягаетиши ғояси илгари сурилган эди. Кишилар қандайўйласалар, ўшандай гапиришлари, ўз мулкларидан хо ҳишларига кўра фойдаланишлари ва шу тарздаги ҳу қуқлари тан олиниши лозимлиги кўрсатилди. Ҳуқуқэса давлатнинг ўзи ҳуқуқий бўлмаса, яъни, сиёсий ҳо кимиятда қонуннинг устиворлиги тан олинмаса тўла қонли бўлаолмайди.
Гарчи «Ҳуқуқий давлат» атамаси немис классикфалсафаси доирасида XIX асрнинг 30-йиллар бошидаюзага келган бўлса-да, жамият ва шахс идеали сифати да анча оддинроқ назарий асослана бошланган эди.Масалан, III. Монтескье (Франция) қонун чиқарувчи,ижро этувчи ва судловчи кўринишларда «ҳокимиятнибўл!цц»ни, Д. Юм (Англия) «ялпи ва мажбурий қонунлар ёрдамида ҳар бир кишининг ҳаёти ва мулкиниҳимоя қилиш ҳамда ҳокимиятнинг чекланмаганлигинибартараф этииг»ни, В. Гумбольдт (Германия) эса шахсахлоқий хатти-ҳаракатларида ўз-ўзини чеклагани кабидавлат ҳам инсон индивидуаллигининг бетакрор, та биий, турли-туман намоён бўлишига имкониятлар яра тилиши учун қонун йўли билан ўз-ўзини чеклашиниайтган эдилар. Дастлабки буржуа инқилоблари ғалаба лари натижасида Оврўпа ва Америкада ўрнатилгансиёсий режимлар буни яққол исботлайди.
Ер юзининг бирон жойида ҳозиргача ҳуқуқий дав лат ўзининг юз фоиз ифодасини топмаган бўлса-да,лекин унинг кўп жиҳатлари ғарбий Оврўпа, ШимолийАмерика мамлакатлари ва яна бир қатор давлатлардашаклланган.
XX асрда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларинипоймол этган тоталитар тузумлар ҳам юзага келди.
Нодемократик тоталитар давлат амалда қандай оқи батларга олиб келишини совет тузуми мисолида кўришмумкин. Шахснинг, айниқса, унинг ривожланганмаънавий босқичини ифодалайдиган хусусиятлар —мустақил фикрлаш, танқидийлик, ишчанлик ва ҳока золар давлат жазолаш ташкилотларининг доимий на зорати остида бўлди. Кишилар «ўртача шахс» сифатидақолиб, белгилаб қўйилган чегаралар доирасида ўз эҳ тиёжларини қондириш йўлларини ахтарганлар. Булар нинг натижаси ўлароқ амалда бўлган қўрқиш, бир биридан хавфсираш вазиятлари шахсларни биқиқ, ҳарқандай жамоадан ўзларини четга олиш, ўз манфаатла рини яширинча ҳимоя қилиш ва ҳоказо ҳолатлардабўлишга мажбур этди. Булар, ўз навбатида шахслардапастдан юқоригача барча бўғинларда бир томонданбошлиқлари олдида намойишкорона итоатгўйликни,«содиқликни» пайдо қилган бўлса, иккинчи томондануларда айни бир вақтда маккорлик, ҳасадгўйлик, ға разгўйлик каби ярамас иллатларни ҳам келтириб чи қарди. Большевик раҳбарлар тириклигида бир-биригаҳамду-санолар айтиб, вафотидан сўнг йўл қўйилганжиноятларнинг барчасида уларни айблашга интилишбундай муҳитнинг оибатидир.
Ҳозир мустақил Узбекистонда демократияни, унингшарқона анъаналарини кенг ривожлантириш, қонун лар устуворлигини таъминлаш давлат ва жамият олди даги вазифалардан бири бўлиб турибди.
Ҳуқуқий давлат ғоясида шахснинг ахлоқий жиҳатлари билан ҳам муайян боғланиш мавжуд. Чунончи, би рон-бир етук ҳуқуқий таълимотда очикдан-очиқ шахс ни ахлоқсизликка ундаш аломатлари кўзга ташлан майди. Ҳуқуқий давлатда хавфли ёвузликларнинг олдиолиниши, улар юз берган шароитларда пойи қирқили ши лозим бўлганидек, айни вақтда эзгуликларнинг их тиёрий равишда танлаб олиниши ҳам зарур даражадамуҳофаза қилиниши керак.
Шахс эркинликлари, унинг давлат билан ўзаробурч ва мажбуриятлари демократиявий конституция ларда қонунлаштирилган бўлади. Унда, биринчи нав батда, халқнинг хохиш-иродаси эркин ифодаланиши,шу халқнинг ҳокимият манбаи эканлиги ўз аксини то пади. Шунинг учун ҳам халқ давлат учун эмас, балкидавлат халқ учун хизмат қилиши лозим.
Конституцияда шахснинг виждон, сўз эркинлиги,мулкий дахлсизлиги ва ҳоказо ҳуқуклари акс этган бў либ, уларда инсон борлиғининг асосий шартлари қам раб олинади. Давлат иқтисодиёт, сиёсат ва маънавиятсоҳаларида ўз манфаатлари талабларига кўра қандайқонун-қоидани ишлаб чиқиб кучга киритмасин, бумамлакат асосий Қонунига, шахснинг унда белгилабқўйилган мақомига зид келмаслиги керак. Ҳар қандайдемократик давлатда шахс мақоми фаолликни назардатутади. Ўзининг фаоллиги туфайли шахс мавжуд сиё сий институтлар ёрдамида жамиятга мунтазам таъсиркўрсата олади. Бунда таъқиқланмаган барча ҳаракат ларга йўл қўйилади. Шахснинг жамиятга кўрсатадигантаъсири парламент демократияси йўли билан олиб бо рилганда мақсадга айниқса мувофиқдир. Ҳозиргачапарламент демократиясининг юздан ортиқ моделимавжуд. Лекин булар охир-оқибатда учта умумий қои дага таянади. Улардан бири — шахснинг «тўғридан тўғри» демократиявий институтлар фаолиятида ишти рокидир. Турли-туман намойишлар, митингларда иш тирок этиш, давлат ҳокимияти ўтказадиган ялписайловларда овоз бериши ва ҳоказолар шахс фикр ўйининг барометри ҳисобланади. Кўпчиликнинг фик ри давлат миқёсида қабул қилинадиган қарорга асосбўлади. Лекин бундан озчиликнинг фикри нотўғри,деган маъно келиб чиқмаслиги лозим. Ўзининг шах сий нуқтаи назарига эга бўлишлик инсоннинг ажрал мас ҳуқуқидир. Буни таъминлаш натижасидагинашахсни эҳтиросга тушган оломоннинг тўла таъсиридабўлишдан сақлаш ва демократиянинг охлократия (лотинча оЬ1о8 — кўпчилик ҳокимияти) кўринишига ўти шини олдини олиш мумкин.
Иккинчи қоида — инсон шахсининг Халқаробаёнотлар ҳимоясида бўлган ва мамлакат АсосийҚонунида мустаҳкамлаб қўйилган ҳеч ким томони дан ўзлаштирилиши мумкин бўлмаган асосий ҳуқуқ ларидир.
Учинчи қоида — шахс ўз ҳуқуқининг маълум қис мини ўзи сайлаган вакилига, масалан, халқ ноибигабериши ва «тўғридан-тўғри» демократия усулларинимуайян нисбатда олинишидир. Бунда улар бир-биринифақат тўлдириб қолмай, балки бир-бирини муайян да ражада чеклайдилар ҳам. Шундагина шахснинг сиёсиймақомини таъминлаш мумкин бўлади.
Шахс мақоми муайян демократия маданияти дои расида таъминланади. Бунда халқ вакилларининг ҳамсайловчи шахслардан бегоналашиб, ажралиб қолмас лик чораларини назарда тутиши лозим.
Масалан, ялпи сайловларда буни олдини олиш учунуларнинг ўтказиш тартиби шундай белгиланиши керак ки, натижада шахснинг ички мустақиллиги, унинг инди видуаллиги намоён бўлсин. Шунингдек, сайловчилартопшириғи, ноибларнинг ҳисобот бериб туришлиги,уларни чақириб олиш ҳуқуқи ва ҳоказолар воситасидаҳокимиятнинг манбаи бўлган халқнинг, бинобарин, ҳарбир шахснинг манфаати таъминланади.
Шундай қилиб, шахс ривожланишининг шарти де мократиядир. Демократиявийлик даражаси эса шахс нинг жамиятдаги белгилаб қўйилган ўрни ва бажара диган ролига боғлиқцир. Улар ўртасидаги бу ўзаро боғ ланганлик ва ўзаро тақозоланганлик жамиятнинг та биатга муносабатида ҳам, жамият билан унинг ҳар бираъзоси — муносабатида ҳам, шахсларнинг ўзаро муно сабатида ҳам бевосита намоён бўлади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling