Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet73/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

8. МАДАНИЯТ ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ

а) Маданиятнинг фалсафий тушунчаси.


Маданият мураккаб ва серқирра ҳодисадир. Униархеология ва этнография, тарих ва социология кабитурли фанлар ҳам ўрганади. Бу фанларнинг ҳар биримаданият деб аталмиш улкан ижтимоий ҳодисани ўзи га хос тарзда, ўз вазифа ва мақсадларидан келиб чиқ қан ҳолда тадқиқ этади. Масалан, археология фаниучун маданият тушунчаси бизгача етиб келган, ўтмиш да яшаган кишилар фаолиятининг моддийлашуви на тижасида вужудга келган предметлар, ёдгорликлар,осори-атиқалар билан боғлиқ. Этнография фанигамаълум бир халқнинг маданиятини яхлитлик ва хилма хилликнинг бирлиги сифатида бир бутун ҳолатида ўр ганиш хос.
Шунинг ўзидан ҳам кўриниб турибдики, ҳар бир фанўзига хос тарзда маданиятнинг турли томонларини ўрга нади.
Маданият тушунчасига турлича мазмун бериш,айни пайтда тадқиқотчиларнинг қайси дунёқараш за минида турганлигига ҳам боғлиқ. Шуни алоҳидатаъкидламоқ лозимки, маълум бир дунёқараш пози циясида турган тадқиқотчилар ҳам кўпгина ҳоллардамаданият тушунчасига турлича мазмун берадилар.Бундай ҳолатда масалага ёндашишдаги фарқ намоёнбўлади.
Фалсафа маданиятни алоҳида, якка-якка кўриниш ларида эмас, балки яхлит, бир бутун ижтимоий ҳодисасифатида ўрганади. Масаланинг бу тартибда қўйилишифалсафага «хусусий ҳолатлардан холи бўлган ҳолда ма даниятнинг ўзи нима?», деган саволга жавоб беришгаимконият яратади.
Хўш, фалсафий нуқтаи назардан қараганда, мада ният деганда нимани тушунмоқ керак? Аввало шунитаъкидламоқ лозимки, маданият сўзи арабча «мадина»ва «ият» сўз ясовчи қўшимчасининг қўшилишидан ҳо сил бўлган бўлиб айнан «шаҳарга оид» деган маънонианглатади. Лекин, бу сўз кириб борган бошқа халқлартилларида, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам, билимли лик, тарбия кўрганлик маъноларида ишлатила бош ланган.1
1 Шуниси қизиқки, араб тилвда «маданият» тушунчаси ўзининг илкмаъносида ҳозир жуда кам ишлатилади. Ўзбек тилида «маданияп тушунчасигабсриладйган мазмунни араблар «сақофа» термини билан ифодалайдилар.
Кўпгина халқнарда маданият тушунчаси ўрнида ло тин тилидан қабул қилинган сиИига термини ишлати лади. СиНига деганда дастлаб табиат объектларинингинсон меҳнат фаолиятининг натижасида ўзгариши,бошқача айтганда ерга ишлов бериш, деҳқончилик би лан шуғулланиш тушунилган. Бу терминни юқоридагимаънода ишлатиш ҳозир ҳам учрайди. Масалан, рустилидаги «агрокультура» сўзида ана шундай мазмунифодаланади. Аммо, шуни таъкидлаш лозимки, лотин ча терминни қабул қилган халкларда ҳам кейингидаврларда бу тушунчага кенгроқ мазмун берилиб, умаърифатлилик, билимлилик, тарбия кўрганликмаъноларида ишлатила бошланган. Ижтимоий фалса фий тафаккурнинг кейинги босқичларида маданиятнидеярли барча халқпарда, гарчи турли шаклларда бўлса да, моҳият эътибори билан айнан маънавий фаолиятсоҳаси сифатида тушуниш устувор бўлиб келди. ФақатXIX аср ўрталарига келиб, маданият тушунчаси кенг роқ маънода — инсон фаолияти натижасида юзагакелган барча нарсаларга нисбатан ишлатила бошлан ди. Бундай ҳолатда маданият инсон томониданяратилган, бокира табиат устига қурилган «иккинчитабиат» маъносини касб этади. Айни пайтда, ушбу қа раш маданиятни инсон фаолиятининг маълум бир со ҳаси билан боғлаб қўймаслиги лозим, чунки инсон,унинг фаолияти, инсонлараро муносабат бор жойдамаданият ҳам бор деган хулосани келтириб чиқаради.
Лекин маданиятни «инсон фаолияти натижасидаюзага келган барча нарсалар», деб тушуниш ҳам етар ли ва тўлиқ эмас. Нега? Биринчидан, бундай ёндашувмаданиятни инсондан ташқарида мавжуд бўлган қан дайдир ҳодиса сифатида тушунишга олиб келади.Иккинчидан, маданият ва жамият тушунчаларинингнисбати ойдинлашмайди. Маданият ва жамият тушун чаларининг фарқи маданиятни «инсон томонидан яра тилган қадриятлар мажмуаси» деб тушунилганда очиқкўринади. Ҳақиқатан ҳам маданият инсоний мазмунва маъно билан суғорилган моддий ва маънавий қад риятлар дунёсидир. Бундай тушуниш натижасида ма даният жамиятнинг маълум бир соҳаси сифатида на моён бўлади. Албатта, маданиятни фақат қадриятлармажмуаси сифатида тушуниш ҳам тўғри ва тўлиқ эмас.Биринчидан, бунда юқоридаги каби маданият тайёрнатижалар тизими сифатида чиқади, маданиятнингяратилиш жараёни, унинг динамикаси эътибордан четда қолади. Иккинчидан, инсон томонидан яратилганҳамма нарсалар ҳам фойдали эмас, демакки, унинг та раққиётига хизмат қилмайди. Учинчидан, у ёки бу ҳо дисани ижобий ёки салбий деб қабул қилиш тариханбелгиланган — даврнинг, жамиятнинг, ижтимоий гу рухларнинг қадрият мўлжалларига боғлиқ бўлади.
Демак, маданиятга таъриф бераётганда маданиятинсоннинг ижтимоий мавжудот сифатидаги камолоти нинг, инсонда инсонийлик ривожланишининг меъёри ни тавсифловчи ҳодиса эканлигидан ҳам келиб чиқмоқлозим.
Маданиятнинг юқоридаги сифатий хусусиятлари нинг тахлилидан келиб чиққан ҳолда унга қуйидаги ча таъриф бериш мумкин. Маданият инсоннинг фао лияти жараёни, унинг оқибатида яратилган моддий вамаънавий қадриятлар бўлиб, шахсни шакллантиришва камолотида муҳим омил бўлган ижтимоий ҳодиса дир.
Маданият тушунчасида ҳаётнинг биологик шаклла ридан фарқли ўлароқ, инсон фаолиятининг ўзига хосхусусиятлари билан бир қаторда бу фаолиятнинг тари хий тараққиётнинг маълум босқичларидаги, маълумбир тарихий даврдаги, миллий ва этник ривожланиш даги сифатий ўзига хослик ҳам ўз ифодасини топади.Масалан, биз «қадимги давр маданияти», «ўзбек мада нияти» каби тушунчаларни юқоридаги маънолардаишлатамиз. Айни пайтда, биз «меҳнат маданияти»,«муомала маданияти», «нутқ маданияти», «сиёсий ма даният» каби ибораларни ҳам қўллаймизки, бундайҳолларда маданият кишиларнинг онги, хулқи ва фао лиятининг маълум соҳаларидаги хусусиятини ифодалабкелади. Булардан ташқари маданият тушунчаси маъ лум бир алоҳида кишининг, ижтимоий гуруҳнинг ҳаё тий фаолиятининг ўзига хослигини ҳам ифодалашимумкин. Бунга «шахс маданияти», «миллий маданият»каби тушунчшшр мисол бўла олади.
Илмий адабиётларда маданиятни моддий вамаънавий маданиятга бўлиш расм бўлган. Маданият ни моддий ва маънавий маданиятга бўлиш инсонфаолиятининг икки асосий соҳаси — моддий вамаънавий ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқцир.Иоддий маданият моддий фаолиятнинг барча соҳала рини ва натижаларини ўз ичига олади. Моддий мада ниятцинг муҳим элементлари ишлаб чиқариш, транс порт, алоқа воситаларидир. Моддий маданиятга уйжой, кийим-бош, уй-рўзғор буюмлари, истеъмолвоситалари деб аталадиган ҳодисалар ҳам киради. Бу ларсиз маълум бир халқ маданияти, унинг тарихийтараққиётининг турли босқичларидаги ўзига хослик лари ҳақида тўғри фикр юритиш мумкин эмас. Ис теъмол воситаларини ўрганиш ижтимоий ривожла нишнинг маълум бир босқичида турган инсон нима ларни истеъмол қилаётганлиги тўғрисидагина эмас,балки қандай истеъмол қилаётганлиги, унинг эҳтиёж лари қанчалик бой ва тараққий қилганлиги ҳақидаҳам маълумот беради. Албатта, моддий маданиятнифақат ишлаб чиқариш ва истеъмол воситаларига та қаб қўйиш тўғри бўлмаган бўлур эди. Чунки, моддиймаданият юқоридаги воситаларни яратиш ва фойдала ниш соҳасидаги фаолият усулини ифодалаш учун ҳамхизмат қилади. Айнан шундай фаолият жараёнидаинсоннинг билими, тажрибаси, касбий малакаси мод дий маданиятнинг таркибий қисмига айланадиганжисмий кўринишга киради.
Маънавий маданият эса маънавий ишлаб чиқариш,ижтимоий онг шаклларини яратиш билан боғлиқ бўл ган фаолиятнинг барча соҳаларини қамраб олади.Маънавий маданият намоён бўлишининг турли шакл лари ҳар хил тасаввурлар ва ғоялар, назариялар ватаълимотлар, илмий билимлар ва санъат асарлари, ах лоқий ва ҳуқуқий нормалар, фалсафий, сиёсий қараш лар, мифология, дин ва ҳ. к. ана шундай фаолият на тижасидир. Буларнинг барчаси ўз-ўзидан пайдо бўл майди, балки, тарихий тараққиётнинг маълум босқи чида турган ва ўзаро муайян муносабатларга киришганкишилар томонидан яратилади. Бундан кўриниб ту рибдики, маънавий маданият маънавий фаолият нати жаси сифатида келиб чиқаётган ҳодисаларнигина эмас,балки, уларни яратиш жараёнида кишилар ўртасидаюзага келадиган муносабатларни ифодалаш учун ҳамхизмат қилади.
Моддий ва маънавий маданиятга мансуб нарса ваҳодисаларнинг турли мақсадларга хизмат қилиши, де макки, уларнинг вазифалари, функцияларидаги фарқ лар юқоридаги мисоллардан ҳам кўриниб турибди. Ле кин бу фарқлар нисбийдир ва уларни асло мутлакдаш тириб бўлмайди. Биринчидан, униси ҳам, буниси ҳаммаданият эканлигини унутмаслик керак. Иккинчидан,инсон фаолиятининг маҳсули бўлган кўпгина нарсалархам ақлий, маънавий, ҳам жисмоний меҳнатнинг натижаси сифатида пайдо бўлади. Бошқача айтганда, мод дий маданият инсоннинг муайян ғоялари, билимлари,мақсадларининг намоён бўлишидир. Айни пайтда ҳарқандай маънавий маданият маҳсули ҳам объективла шуви, ўзининг моддий ифодасини (ёзув, нутқ, расм,ҳайкал ва ҳ. к. шаклларда) топмоғи лозим. Бундайобъективлашув жисмоний ҳаракатни, куч-қувватни та лаб қилади. Баъзи ҳолларда, масалан, ҳайкалтарошликсанъатидаги каби, бундай жисмоний ҳаракат анчайинкатга ўрин тутиши ҳам мумкин.
Ҳар бир авлод маданий ривожланишини бўш жой дан эмас, балки, ўзидан олдинги авлодлар яратганқадриятларни ўзлаштиришдан бошлайди. Бошқа то мондан, бу ўзлаштириш ўзига хос бир «хомашё», янгиқадриятлар яратиш, маданиятни янги босқичга кўта риш йўлидаги таянч вазифасини ўтайди. Агар мана шуикки жараён бўлмас экан маданият ривожланиши ҳа қида гапириш мумкин эмас. Икки жараён — эскиликбилан янгилик ўртасидаги объектив зарурий боғланишворислик деб аталади.
Маданиятда ворислик ҳақида гап кетганда тарақ қиётга хизмат қиладиган (прогрессив) ва ривожланиш га тўсиқ бўладиган (реакцион) ворисликни фарклашлозим. Шуни ҳам унутмаслик керакки, маълум бирдаврдагина ижтимоий тараққиётга хизмат қилиб,кейинги даврда жамият тараққиётига зид бўлган ҳоди салар ҳам учрайди. Шунингдек, маданиятда ижобий(позитив) ва салбий (негатив) ворислик ҳам кузатила ди. Маданият ўз ривожланишининг ҳар бир босқичидаолдинги давр натижаларига таянади. Агар маданиятривожланишининг кейинги босқичларида олдингидавр натижалари сақланиб қолса бундай ворисликижобий (позитив) ворислик дейилади. Олдинги даврнатижаларига таяниш фақат ижобий натижаларнигинасаклаб қолиш дегани эмас.
Маданият ривожланишидаги ворислик олдин эри шилган натижаларни саклаб қолиш ва ижодий ривож лантиришнинг диалектик бирлиги сифатида намоёнбўлади. Ана шу жараён натижаси ўлароқ маданиятнингбарқарор элементлари юзага келадики, одатда уларниифодалаш учун анъана тушунчаси ишлатилади. Тари хий жараёнда маданий анъаналарнинг роли беқиёсдир.1£аданий анъаналар туфайли кишиларнинг тажрибаситўпланиб, авлодлардан-авлодларга ўтиб боради. Мада ний фнъаналар кишилар бирлигининг муайянлигини, ўзлигини саклаб қолиш имконини беради. Анъаналар сиз маданият бўлиши мумкин эмас.
Маданий анъаналар деганда кўпчилик маросимларва урф-одатларни тушунишади. Бу унчалик тўғри эмас.Биринчидан, кишилик жамияти ривожланиши даво мида юзага келган ҳар қандай маросимлар, урф-одат лар ҳам узоқ яшамаслиги, демакки, анъанага айлан маслиги мумкин. Иккинчидан, маданий анъаналар ту шунчаси маросимлар, урф-одатлар каби ҳодисаларниҳам ўз ичига олган ҳолда уларга нисбатан кенгроқ маз мун касб этади. Чунки, маданий анъаналар улардан таш қари авлоддан авлодга ўтиб борадиган, тарихан қарортопган ва ижтимоий онгнинг таркибий қисмига айланганғоялар ва билимлар, қадриятлар, қарашлар ва тасаввур лар, хулқ ва дид нормалари ва ҳ. к. каби жараёнларниҳам ўз ичига олади.
Маданиятнинг ҳар бир соҳасида анъана ўзига хоскўринишга эга бўлади. Масалан, ишлаб чиқариш, фан,санъат соҳаларидаги анъаналар бир-биридан ўзинингтакрорланмас бўёқлари билан ажралиб туради.
Агар маданиятда фақат ўтмиш натижаларини ўз лаштириш ва такрорлашдан нарига ўтилмаганда эдиинсониятнинг маданий ривожланиши ҳақида гап ҳамбўлиши мумкин эмас эди. Ҳар бир авлод ўзидан ол динги натижаларга таяниб, уларни ижодий ривож лантиради, бойитади, янги, юқорироқ босқичга кўта ради.
Маданий меросга нисбатан менсимасдан қараш чу қур салбий оқибатларни, фожиавий натижаларни кел тириб чиқариши, муҳим маданий ютукларнинг йўқо лишига олиб келиши мумкин бўлса, анъаналар олдидакўр-кўрона сажда қилиш эса маданиятда турғунликникелтириб чиқаради.
Жаҳон тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, мада ний меросга муносабат доимо зиддиятли бўлганлигиникўришимиз мумкин. Аввало шуни таъкидламоқ лозим ки, синфлар пайдо бўлиши билан маданий меросгасинфий муносабат шаклланди. Бунинг натижаси ўла роқ, маданий мерос маълум бир синф манфаатлари,қизиқишларидан келиб чиқиб баҳоланадиган бўлди.Бундай баҳолашнинг оқибати ўлароқ, кўплаб тарихийобидалар, ёдгорликлар, бадиий ва санъат асарлари, ил мий манбалар аксарият ҳолларда синф манфаатига зидҳодисалар сифатида вайрон қилинди, ёқиб юборилдиёки аҳамиятсиз нарсалар сифатида эътиборсиз қолдирилиши натижасида аста-секин йўқ бўлиб кетди. Бун дай фожиавий ҳодисалар айниқса, синфий зиддиятларкурашга, қўзголонга, инқилобга айланиб кетган давр ларда кўплаб содир бўлди.
Тарих маданий меросга диний муносабат, яъни ди ний мансублиги, диний ақидаларга мос келиш-келмас лигидан келиб чиққан ҳолда бўладиган муносабатшаклини ҳам яратди.
Динларнинг юзага келиши, ривожланиши нуқтаиназаридан маданият тарихини шартли равишда, жаҳондинлари — буддизм, христианлик, ислом юзага кел гунгача ва ундан кейинги даврларга бўлиши мумкин.Биринчи даврда инсоният эришган ютуклар деярлийўқолиб кетган. Негаки, юқоридаги уч жаҳон дини ўзҳукмронлигини ўрнатиш йўлида халқяарнинг тарихий вамаданий ёдгорликларни мажусий ҳодисалар сифатидақувғин қилдилар. Зеро, маданий анъаналари сақланибқолган халқни бўйсундириш, эътиқодини ўзгартиришанча қийин кечарди.
Шунингдек, бу уч жаҳон динлари узоқ вақт ўзарокураш олиб борди. Бу динларнинг тарқалган ҳудудийбарқарорлиги юзага келгунча бир неча юз йил ўтди ванатижада кўплаб маданият дурдоналари изсиз йўқолибкетди.
Халқимиз тарихига мурожаат қиладиган бўлсак ҳамбундай фожиали ҳодисалар кўплаб бўлганлигини, динийёки синфий нуқтаи назардан баҳолаш натижасида, қир ғинбарот урушлар оқибатида бетакрор маданий мероси миздан маҳрум бўлганлигимизни кузатиш мумкин.
Ана шу ҳодисаларнинг натижаси ўлароқ маданият даги ворислик жараёнида маълум узилиш содир бўлди.Маданий меросимиздан узилишимизда бир неча аср лар фойдаланиб келганимиз, маданий меросимизнингажойиб намуналари яратилган араб ёзувидан воз кеч ганлигимиз, умуман ёзувимизнинг бир неча мартаўзгартирилиши ҳам сабаб бўлди, албатта. Буларнингбарчаси шунга олиб келдики, маданий меросимиз, де макки, тарихимиз ҳақида ғира-шира тасаввурлар билануниб-ўсдик, меросимизнинг кўплаб ажойиб намунала ридан бебаҳра бўлиб келдик.
Республикамизда мустақиллик туфайли эндиликдабу соҳада йўл қўйилган камчиликлар, хатоларга томмаънода барҳам берилмоқда, асрларга тенгдош миллийқадриятларимиз, анъаналаримиз тикланмоқда, мада ний меросимиз ўзининг руҳи ва салобати билан халқимиз маънавий дунёсининг таркибий қисмига айланиббормоқца.
Диний руҳда ёзилганлиги учунгина ўрганилмай кел ган Имом Бухорий, Ат Термизий, Шайх НажмиддинКубро, Баҳовуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавийларнингсермазмун диний-фалсафий асарларининг, «ҳукмронсинф» вакиллари бўлганлиги учун ўрганилиши ман қи линган Амир Темур, Ҳусайн Бойқаро, Бобур каби буюкаждодларимизнинг адабий-бадиий, фалсафий, ижти моий-сиёсий қарашларини эндилиқца ҳар томонламатадқиқ этилаётганлиги ана шу буюк ўзгаришлардан ни шонадир. Бундай ҳол ҳозирда ер юзида кечаётган жа раёнлар билан ҳамоҳанглик касб этмоқда.
Ҳозирги пайтда бутун дунёда маданиятга умумин соний қадриятлар нуқтаи назаридан туриб баҳо бериш,ҳар бир маданиятга, маданий ҳодисага унинг диний,синфий, миллий, минтақавий ва ҳ. к. мансублигиданқатъий назар унга инсон руҳий, маънавий изланиши нинг меваси, инсоннинг ўз-ўзини англаш, камолотгаинтилишининг бир босқичи, кўриниши сифатида қа раш ва шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир маданийҳодиса, жараённи табиий-таркхий ривожланиш даво мида юзага келган олий ижтимоий неъмат деб билишустувор бўлиб бормоқда.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling